Низоларни бартараф етишнинг шахсларо муносабатларга алоқадор усулларига қуйидагилар киради:
1) бош тортиш – низога нисбатан шундай реаксияки, бунда низога гувоҳ бўлганлар аслида унинг мавжудлигини тан олмайдилар, унга аралашишдан бош тортадилар. Одатда бундай шароитда раҳбар ё айни пайтда вақти йўқлигини, имконият йўқлигини, низонинг сабаби арзимас ҳолат еканлигини важ қилиб, уни ҳал қилишга аралашишдан бош тортади. Ёки у вазият тақозоси билан пайдо бўлган низо вақт ўтиши билан ўз ўзидан йечимини топади, одамлар инсофга келиб қоишига умид қилади;
2) текислаш – бу низолашувчи томонлардан бирини мавжуд ҳолатга “кўндириш”, мослаштириш ва шу йўл билан ўзининг ҳам муайян манфаатларини ҳимоя қилишдир. “Майли мен ютқазсам ҳам, сенинг ишинг битиб кета қолсин” деган нақлда низога аралашган шахс вазиятни юмшатишга еришади, гўёки “ўзни қурбон қилиб” бўлса ҳам томонларнинг ярашиб кетиши учун барча имкониятни яратади;
3) компромисс – бу очиқ мулоқот ва вазиятни, низокашларнинг хулқ-атвори ва фикрларини муҳокама қилиш йўли билан иккала томон учун ҳам маъқул бўлган йечимни қидиришдир. Бу усулнинг самарадорлиги шундаки, низога аралашган шахс иккала томоннинг ҳам айбини, улар томонидан йўл қўйилган хатоларни очиқ, холис ўртага ташлайди ва енг маъқули – ўар бир шахс ўз бурч ва масъулиятларини тарозига солиб олишлари еканлигини уқтиради. Натижада иккала томонда хосил бўлган танглик маълум маънода юмшайди ва оқилона қарорлар қабул қилиш имконияти туғилади. Низокашлар жанжал бўлгандан кўра ёмон бўлса ҳам бир қарорга келинганлигидан хурсанд бўлиб, ўз фикрларидан маълум маънода қайтадилар, вақт ўтгач еса вазият умуман юмшаб, томонлар ярашиб кетиши мумкин. Одатда оилавий низоларда компромисс йўлини тутган оиланинг катта аъзоси ёки еркак киши низонинг олдини олишга еришади, бунда бирор томоннинг “бир гапдан қолиши” катта рол ўйнайди;
4) рақобат – одатда бир томоннинг иккинчиси устидан устун келиши ҳисобига бошқасининг батамомо йенгилишини назарда тутади. Яъни, бунда “Мен ютишим учун сен мутлоқ йенгилишинг шарт” деган тамойил устувор бўлади. Бундай усул албатта, психологик нуқтаи назардан самарасиз ва нотўғри бўлса ҳам, айрим ҳолатларда масаланинг айнан шу тарзда йечилиши бошқаларнинг иқтидори ёки иродасининг кучайишига сабаб бўлиши мумкин. Масадан, оилавий мажорода келин агар ноҳақ бўлиб, ёшлиги туфайли аразлаб, барчанинг дилини хира қилиши ва ушбу вазиятда барибир қайнонанинг сабр билан устун келиши, барибир айтганини қилдириши ёш келинчакнинг келгусини шу каби хатти-ҳаракатни бошқа қайтармаслиги учун сабоқ бўлиши мумкин;
5) ҳамкорлик – бу низони ҳал қилишнинг шундай усулики, бунда иккала томоннинг шахсий манфаатлари низони келтириб чиқаран муаммодан устун қўйилади. Бундай ҳолатларда низокашлар бир томон манфаатининг инобатга олинмаслиги, иккинчи тоомннинг бошқа манқаатини йерга уришини тушунгани учун ҳам муроса йўли тўғри еканлиги, яхшиси мавжуд муамммони йечишга тенг киришиш лозимлиги фикрига келиб тўхтайдилар.
Шундай қилиб, реал ҳаётда низонинг келиб чиқиши, унинг қандай кечиши ва йечими уни келтириб чиқарган вазиятдан ҳам кўра, ушбу вазиятда иштирок етаётган инсонларнинг унга нисбатан субйектив муносабатларига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар қандай низоли, зиддиятли ҳолатларда унга алоқадор бўлиб қолган инсонлар қуйидаги қоидаларни ёдда тутишлари лозим:
1. Низоли вазиятда ақл емас, балки ҳиссиётлар устун бўлишини унутманг, ҳиссиётлар еса одамнинг жаҳли чиқиб, ақли кетиб қолишига туртки бўлади ва у ўз хатти-ҳаракатлари ва гапираётган сўзларини назорат чилиш қобилиятидан маҳрум бўлади. Вақт ўтиши билан шу қилган ишингиз учун ўзингиз қаттиқ азият чекиб, хижолат бўлиб қолишингиз мумкин. Шу боис ҳам ишдами, оиладами ёки жамоатчилик жойларидами одамлар билан мулоқот қилганда, уларнинг инсоний нафсониятига тегадиган, шаъни ва ориятига тегиб кетадиган мулоҳазалардан ўзингизни сақланг, ўзингизни ўзгалардан устун қўйишдан еҳтиёт бўлинг, камтарлик шиорингиз бўлсин.
2. Ўзгалар билан муомалада уларнинг ҳурматини жойига қўйиб, сўзлашишнинг юмшоқ маромини танланг. Масалан, “Кечирасиз..”, “Сиздан миннатдор бўлардим, агар...”, “Сизга малол келмайдими?” каби ибораларни ишлатиш одатга Сизга нима сабабдандир ёмон муносабатда бўлаётган инсонни ҳам юмшатади, ундаги салбий ҳисларнинг жунбушга келишига йўл қўймайди.
3. Иш фаолият билан боғлиқ мунозараларда агар суҳбат таранглашиб бораётган бўлса, иккала томоннинг манфаати тўғрисида емас, асл масаланинг, муаммонинг моҳияти хусусида кечишига еътибор бериб, холис фактларга кўпроқ урғу беринг. Имкон борича суҳбатдошни тинглашга интилинг, зеро, тинглаш олиш маҳорати сизнинг яхши суҳбатдош еканлигингизнинг муҳим кўрсатгичидир. Бу ўринда Дейл Карнеги каби мулоқот усталарининг тажрибасини есланг.
4. Ҳар қандай масала хусусида унинг йечими ягона бўлмаслигини унутманг, чунки барча ҳолатларда қийин вазиятдан чиқишнинг бир қатор усуллари, йўлларибўлиши табиий. Шунинг учун Сизнинг фикрингизга зидроқ келаётган фикрни суҳбатдошдан ешитганингизда, “Балки мен хато қилаётгандирман” деб унинг фикрлаш тарзидаги тўғри мулоҳазаларни таҳлил қилинг, унинг фикридаги ижобий ва салбий жиҳатларни ажратинг, уларнинг реал оқибатларига баҳо бериб кўринг. Бундай ҳолатларда ҳеч бўлмаганда “Мен Сизнинг фикрингизга тўлиқ қўшилмасамда, берган таклифингизни албатта ўйлаб кўраман, менга бироз имкон беринг” десангиз олам гулистон!
5. Низоли вазиятнинг ҳал бўлишининг ўзингиз учун манфаатли томонларини англанг ва ўзингизга шундай савол беринг: “Aгар йечим топилмаса, нима бўлади?”. Бундай муносабат низони шахслараро муносабатлардан муаммонинг йечимига кўчирилишига туртки бўлади.
6. Aгар суҳбатдош иккалангиз ҳам аччиқланиб турган бўлсангиз ва иш урушиб қолишгача бориб йетаётганлигини англасангиз, ўзингиздаги ички тангликни, “зарда”ни чиқариб юборишга ҳаракат қилинг. Чунки агар аччиғингизни ташқарига чиқарсангиз, бу у томоннинг ҳам қайнаб кетишига сабаб бўлиб, вазиятни назорат қилиб бўлмай қолади. Енг яхшиси, ўзингизни тийиб, гапиришдан тўхтанг, майли суҳбатдошингиз ичидаги тўкиб солаверсин, ундаги жахл ва салбий ҳиссиётларни бетига айтишдан ўзингизни тийинг, келгусида унинг шундай важлҳатга тушиши мумкинлигини унутманг.
7. Сиз билан урушиб қолган одамнинг ҳам қандайдир фазилатлари, яхши сифатлари борлигини унутманг ва диққатингизни ана шу жиҳатларга қаратинг. Масалан, ер ва хотин урушиб қолган пайтда аёл қанчалик баланд овозда ўз дардини тўкиб солаётганлигига қарамай, унинг фарзандларнинг онаси, меҳрибон еканлигини, уларга шунадй қилиқлар қилмаслигини ер ёддан чиқармаса бас.
8. Суҳбатдошингизга сизнинг ўрнингизга туриб, масалани ҳал қилиш йўлини ўйлашга чорланг, масалан, унга тахминан шундай мурожаат қилинг: “Мени ўрнимда бўлганингизда нима қилган бўлар едингиз?” Бундай мурожаат суҳбатдошни ҳиссиётлардан реал вазиятни холис баҳолаш мақомига ўтишига асос бўлади ва унда танқидий руҳни бироз бўлса-да, юмшатади.
9. Суҳбатдош олдидаги афзалликларингиз, хизматларинигизни миннат қилиб, хаспўшламанг. Содир бўлган низоли вазият ва воқйеанинг сабабчиси фақат суҳбатдошингиз еканлиги фикридан қайтинг.
10. Пайдо бўлган зиддият қандай ҳал бўлишидан қатъий назар, шу инсон билан батамом муносабатларни узил-кесил узиб ташламанг. Масалан, агар бу ер ва хотин ўртасидаги ихтилоф бўлиб, у ажрим билан тугаган тақдирда ҳам ўртада фарзанд борлигини, барибир ҳаёт сўқмоқларида бир кун бўлмаса бир кун учрашиб, қандайдир янги бир муаммони биргаликда ҳал қилишга тўғри келишини сира унутманг.
Шу каби вазиятлар турли фаолият жабҳаларида учраши мумкин, юқоридаги қоидаларни унутмаслик инсоннинг ўзига, саломатлигига, одамлар орасидаги обрўсига бевосита алоқадор еканлигини, яшаш баъзан зиддият ва низолар билан янада яхши бўлишини ҳеч ким унутмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |