Табиий асални бозорга олиб келиш ва уни ветиринария санитария экспертиза қилиш
Асал бозорга ёғоч бочкаларда сут флягаларида, шиша чинни ва сопол идишларда олиб келинади асални қуйидаги идишларда сотишга чиқариш тақиқланади: бўялган, рангланган ва аценковий идишларда сотиш учун олиб келинган асални эгасида асални экспертизадан ўтказишда олиб келинган жойдан берилган ветиринария маълумотномаси, агар асал бозор жойлашган туманнинг ташқарисидан киритилган бўлса ветеринар гувохномаси бўлиши талаб этилади.
Агар асални ветиринария ҳўжжатларида, асалари уясини антибиотиклар билан ишланганлиги кўрсатилган бўлса, унда асални ветеринария лабараторияларига асалдаги қолдиқ антибиотикларни текшириш учун жўнатилади.
Лабаратория текширишлари учун асалдан ўртача намуна олинади. Бунинг учун асал олиб келинган ҳар бир идишдан, агар асал суюқ бўлса яхшилаб аралаштирилиб, тешигини диаметри 10-12мм бўлган алюменли трубка ёрдамида олинади. Агар асал кристалланган бўлса, унда кескич чуп ёрдамида олинади . Намуна олишда маҳсулотни юзи, ўрта қисми ва тагидан бир хилда олинишига эътибор бериш керак . Ветеринария санитария экспертиза қонунчилигига асосан ҳар бир намуна олинадиган идишдан намлигини текшириш учун 100-200г агар олиб келинган маҳсулот асалари уяси бўлса 25см2 майдон олинади . Олинган намуналар ветеринария қонунчилигига0 асосан органолептик ва лаборатория текширишларидан сўнг, эгасига қайтарилмасдан йўқотилади:
1 ) Ачиш жараёни бошланган бўлса .
2 ) Ҳар хил механик аралашмалар бўлса .
3 ) Кислаталиги белгиланган ( 12-40Т0)дан юқори бўлганда .
4 ) Инверт шакари 65-79 % дан паст бўлса .
5 ) Намлик 20% дан юкори бўлса .
6 ) 500С ҳароратдан юқори хароратда қиздирилган бўлса .
7 ) сохталаштириш холатлари аниқланганда .
8) Асалда антибиотиклар захарлилиги аниқланса, ҳамда радиактивлик бўлса.
Экспертиза текшириш натижалари алоҳида форма №25-вэт журналига қайт қилинади .
Парранда тухумларини бозорга чиқариш ва экспертизаси
Деҳқон бозорларга сотиш учун товуқ, индук ва цезаркаларни тухумига рухсат берилади. Ўрдак ва ғоз тухумларини эса бўличка ва печение ишлаб чиқариш цехларида ишлатишга рухсат этилади. Сотишга олиб келинган тухумларга ветеринария маълумотномаси бўлмаса ёки тухум олиб келинган ҳўжаликда юқумли касалликлар учраса, унда тухумлар 1000с ҳароратда 13 минут давомида зарарсизлантирилиб эгасига қайтарилади ва фақат шу кунга сотишга рухсат берилади. Тухумларни сифатига уларни ташқи кўринишига қараш ёрдамида бахо берилади. Олиб келинган тухумлардан экспертиза учун, келтирилган тухум партиясини миқдоридан келиб чиқиб ҳар жойдан 2-10 донагача намуна олинади.
Тухум ташқи томондан кўрилганда пўстлоғининг тозалиги, ранги ва бутунлигича эътибор берилади.
Тухум ташқи томондан қараганда тоза ва ёрилмаган бўлиши керак. Агар баъзи ҳолларда пўчоғида майда ёриқлар бўлиб, пўчоқ ости пардаси бутун бўлади. Бундай ҳолатда тухумлар тезликда сотилиши керак бўлади.
Овоскоп билан тухумни ёритилмаган алохида хонада текширилади. Оваскоп ёрдамида тухумда майда ёриқлар, тухумни оқсили ва сариғини ҳолати ва ҳаво камераси кўрилиб ундаги камчиликлар аниқланади.
Тухум сифатига қараб истеъмолга яроқли, истеъмолга яроқсиз ва техник брак тухумларга бўлинади.
Истеъмолга яроқли – тухумни қобиғи тоза, ёриқларсиз, ҳаво камерасини катталиги 13 ммгача, оқи сариғи тоза бир хилда ўз рангида ва ҳар хил доғларсиз.
Истеъмолга яроқсиз тухумларга қуйидаги камчиликлари бор тухумлар киради:
Қобиғи ёрилган - қобиғи ёрилган лекин ички маҳсулоти оқмайдиган. Ҳаво камераси катталашган яъни тухумни қобиқ ичини 1/3 қисмида ва кўпроғида
Ички аралашган- сариғи оқи билан қисман аралашган.
Кичик доғли- қобиғи остида бир ёки бир нечта ҳаракатсиз доғлари бўлган.
Қуриб қотган- бунда тухуми сариғи қуриб қобиғига ёпишган, лекин моғорланмаган.
Хидланган тухум бунда тез учувчан хидларга эга бўлади.
Истеъмолга яроқсиз тухумлар сотишга рухсат этилмайди, эгасига қайтарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |