Режа: Ветсанэкспертиза лабараториясининг тузилиши



Download 34,53 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi34,53 Kb.
#461392
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22- Вет сан маъруза

Гўштни тамғалаш


Бозордаги ветсанэспертиза лабораторияларида, ветэринария стансияларида ҳайвонларни тана ва калла-поччаси (боши, юраги, ўпкаси, жигари, қорамол ва чўчқаларни бўлишда, ҳамда қорамолларни буйраги ва тилига), текширилганда сотиш учун яроқли деб тан олинса учбурчак шаклдаги тамға босилади. Тамға томонлари ўртача 6х3 см бўлиб унда ветеринария текширишдан ўтказилганлиги хақида “вет куриги” деб ёзилган учбурчак шаклдаги тамға босилади. Гўшт ва гўшт маҳсулолари зарарсизлантириш учун ажратилса учбурчак тамға босилади, бунда тамға томонини катталиги 4,5-5 см бўлиб, унда “Санитария ишлов беришга” дэб ёзилган бўлади. Тамға танани ҳар қайси томонини икки жойига, жами бир танани тўрт жойига босилади. Қуён танаси гўштини бир жойга 25х25 мм.ли тамға босилади (курак областига), паранда тана гўштини фақатгина бўйнига тамға босилади.


Бозорда шартли яроқли гўштларни яроқсизлантириш
Бозордаги ветсанэкспертиза лабораториясида шартли яроқли деб тан олинган гўштлар махсус усуллар ёрдамида зарарсизлантирилади. Гўштни юқори хароратда зарарсизлантириш учун оддий қозонларда қайнатилади, лекин бунда пиширилган гўшт ўз массасини 45%гача йўқотади шартли яроқли гўштларни зарарсизлантиришнинг энг қулай усулларидан бири Х.С.Горегляд, В.М.Гайдовскининг В2-ФОН маркали аппарати ҳисобланади. Бу маркали стерилизация қилиш аппарати тўғри бурчакли шкаф бўлиб, ичига камера ўрнатилган ва эшиги герметик ёпилади. Камера тўртта токчадан (полкадан) иборат бўлиб, бир-бирига устма-уст жойлашган.
Ҳар кайси токчага иккитадан кантейнер жойлаштиради. Ҳар қайси контейнерга 150кг.дан гўшт солинади.
Стерилизаторга гўшт солинишдан олдин, гўшт қалинлиги 10-12 см, 2-3 кг дан қилиб майдаланади. Кейин эса яхшилаб ювилади, тозаланади ва контейнерга 18-19 кг қилиб жойланган контейнер стерилизаторга солинади, камера ичидаги ҳарорат 80-1000 С бўлади.
Бу шароит гўштни устки қатламларидан парда ҳосил бўлади, ва бунинг оқибатида гўштни таъми ҳамда қувватлик сифати сақланиб қолади.
Бундан ташқари гўшт ўзининг органолептик хусусиятларини сақлайди, товарлик кўриниши яхшиланади, тўйимлилиги, таъмини сифати ортади ҳамда шундай гўштларни бевосита умумий овқатланиш жойларига, сотиладиган савдо марказига ёки колбаса таёрлашга юбориш мумкин.


Сут ва сут маҳсулотларини экспертизаси

Бозорга сотиш учун олиб борилган сут ва сут маҳсулотларини эгалари қўлида, ветеринария экспертиза лабораториясига кўрсатиш ва рўйхатга олдириш учун малумотномаси бўлиши керак. Маълумотнома махсулот олиб келган одамни яшаб турган жойининг ветеринария врачи томонидан ёзилган бўлиб унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши лозим. Жойни юқумли кассаликлардан тозалиги, молни яширин мастит, сил ва бруцеллез касалликларига текширилганлиги, ҳайвонларни куйдирги, қорасон ва бошқа касалликлар яъни режалаштирилган касалликларга қарши эмланганлиги, молни соғлом ва олинган маҳсулотни сотиш мумкин эканлиги тўғрисида тўлиқ маълумот кўрсатилиши шарт. Бундай маълумотномалар ҳар ойда янгиланиши лозим.
Бундан ташқари маҳсулот эгасини ўзида ҳам унинг соғлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш ишлари билан шуғилланиши мумкин эканлиги тўғрисида берилган тиббий маълумотномаси бўлиши лозим бўлиб, маълумотнома ҳар чоракда янгиланиб туриши керак.
Бозорга келтирилган сут органолепик текширишдан ўтказилади, тозалиги, зичлиги, ёғлииги ва кислоталилиги аниқланади.
Шубҳали ҳолатларда бруцеллезга ҳалқали реакция қўйилади, пастерилизация қилинганлиги аниқланади ва ҳар хил қўшимчалар қўшилиб сохталаштирилганлиги текширилади. Бу текширишларни ҳаммаси бозор лабараториясида амалга оширилади. Лекин сутда заҳарли химикатлар ва антибиотиклар борлигига гумон қилинса ветеринария лабораторияларига (шаҳар, туман, вилоят)га намуна жўнатилади. Намуна учун 250 мл сут олиниб тоза шиша идишларга солинади ва оғзи ёпилиб мухирланади.
Сутни бозорда сотишга рухсат бериш қуйдаги ҳолатларда амалга оширилади. Сут соғлом ҳайвондан олинган бўлиши, тозалиги бўйича иккинчи гуруҳдан паст бўлмаслиги, бактериологик зарарланиши иккинчи синфга мансуб бўлиши лозим.
Сутни кислоталилиги 16-200Т, зичлиги 1,027-1,033-ёғлилиги 32 %дан кам бўлмаслиги ранги оқдан кучсиз сариқгача, консистенцияси суюқ, чўкмаларсиз, таъми маззаси ўзига хос, бўлишлиги талаб этилади. Тўлиқ текширишлардан ўтказилиб, сотишга яроқли бўлган сутга унинг идишига сотишга рухсат этилганлиги тугрисида ёрлиқ ёпиштирилади.
Сотилаётган сутнинг идиши тоза ва барча санитаря талабларига жавоб бериши керак, идиш оценковий материали бўлмаслиги лозим, сутни қуйидаги ҳолатларда сотишга рухсат этилмайди: моллар юқори ҳароратда куйдургига эмлангандан сўнги ҳолатда ва бошқа юқумли касалликларга шубхали ҳолатларда олиб келинган бўлса, бундай сутлар 30 дақиқалик қайнатилгандан сўнг ветеринария ходими ва сут эгаси назоратидан ўтқазилади ва далолатнома 2 нусхада тузилади.
Яна қуйидаги ҳолатларда рухсат этилмайди: сутга ҳар хил нарсалар (ёғи олинганда, сув қўшилса, крахмал ва бошқа нарсалар)қўшилиб сохталаштирилганда, янги (7 кунгача) туққан сигирдан олинган овуз сути, ҳамда лактатция даврининг охирги 7 кунидан эски сут.
Сут ва сут маҳсулотларини текшириш натижалари форма №24 ветдафтарига қайд қилиниб боради.




Download 34,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish