Режа: Ветсанэкспертиза лабараториясининг тузилиши


Ўсимлик озиқ-овқат махсулотлари экспертизаси



Download 34,53 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi34,53 Kb.
#461392
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
22- Вет сан маъруза

Ўсимлик озиқ-овқат махсулотлари экспертизаси


Деҳқон бозорлари ветеринария санитария экспертизаси лабораторияларида ўсимлик маҳсулотларига уларни сифатли ёки сифатсиз эканлиги тўғрисидаги хулосани органолептик текширишлар натижасида берилади.
Баъзи зарур ёки шубхали ҳолатларда физико-химявий лабаратория текширишлари ўтказилади. Ўсимлик озиқ-овқат махсулотларига полиз махсулотлари, дарахт мевалари, ер ости мевалар, торвуз қовун ва бошқа полиз мевалари ва кўкатлар киради. Ўсимлик маҳсулотлари сотиш учун деҳқон бозорларига янги (свежий) ҳолатда ёки консерватция (қуритилган, тузланган мариноват ва бошқа) қилинган ҳолатда чиқарилади.
Ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотларини инсон организми учун аҳамияти шундаки, улар оқсил, углеводлар, витаминлар, ферментлар, органик кислоталар ва минерал моддаларга бой бўлиб, организмда юқорида келтирилган органик моддаларни ўрнини тўлдиради.
Органолептик текшириш билан махсулотларни ташқи кўриниши, шакли, катталиги, ранги, консистенцияси, тиниқлиги, ҳиди, таъми, товорлилик ҳолати, тозалиги (тупроқ, қум ва бошқа)ҳар хил зараркунандаларни тегинганлик ҳолати ва ўсимлик касалликлари билан қанчалик касалланганлиги текширилади.
Бозорларда сотишга қуйидаги ҳолатларда ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари рухсат этилмайди:
1. Текширишдан ўтказилмаганлар ва текшириш натижасига кўра брак қилинганлар.
2. Ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлар ва уйда тайёрланган ўсимлик озиқ овқатлар (котлетлар, салатлар, томат, соус, варёние ва мурабболар меваларники)
3.Банкаларга ёпилган консервация қилинган маҳсулотлар.
4.Қуритилган замбуруғлар, ва тузланган замбуруғлар.
Ўсимликлардан тайёрланган ярим фабрикат ва тайёр ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари фақатгина давлат савдо дўконларида сотишга рухсат этилади, қачонки СЭСларнинг рухсати билан.

Текшириш учун намуна олиш


Лабаратория текширишлари учун намуна маҳулотини эгаси олиши мумкин эмас, чунки олинган намуна тўлиқ олиб келинган маҳсулотларга нисбаттан хулоса бериши керак.
Маҳсулот катта партияда (миқдорда) бозорга киритилган бўлса, унда намуна маҳсулотини ҳар жойидан ёки бир неча қадоқ (упаковка) олинади. Агар кичик партияда бўлса, унда ҳар бир идишдан (яшик, сумка, халта, бочкадан) намуна олинади. Суюқ маҳсулотлардан намуна олишдан олдин яхшилаб аралаштиргичда аралаштирилади, тузланган маҳсулотлардан шўр намакоби билан олинади. Сотиладиган маҳсулотлардан шўр ёки қошиқлар билан, донадор маҳсулотлардан ҳар жойидан танланиб олинади.
Олинадиган намуналар қуйидаги миқдорда бўлади:тузланган маҳсулотлар шўр суви билан 500г, картошка сабзилар 2-3 дона, кўкатлар (пиёз, петрушка, шивит ва бошқалар) 50 г, қуритилган мевалар 100г, янги мевалар 200г, торвуз қовун, помидор, бодринг, пиёз ва карамдан 1-2 д, нўхат фасолдан 50г, ёғли донлардан 50г, ўсимлик ёғидан 200 мл, дан маҳсулотларидан 500-100г, ёнғоқ ва донаклардан 200-300г ва бошқалар, олинган ўсимлик маҳсулотларини санитария жиҳатдан баҳолаш ва уларнинг сифатини аниқлаш, маълум ветеринария дастурларига асосан амалга оширилади. Бунинг учун ўсимлик маҳсулотлари органолептик, керак бўлганда лаборатория, микроскопик ва физико-кимёвий текширишлардан ўтказилади.
Бунда микроскопик текширишлар орқали кўкатларда учрайдиган кўпгина гельминтоз касалликларини (эхинокок) тухумлари аниқланса, физико кимёвий текширишлар ёрдамида полиз ва илдиз мевалар таркибидаги нитрат ва нитритлар миқдори аниқланади.
Маҳсулотларни шикастланганлиги ва касалликлари ҳам синчиклаб текширилади. Сабзавот ва меваларнинг яроқлилигини кўрсатадиган муҳим кўрсаткичлардан бири унинг яхши сифати бўлиб етилганлиги, пишганлиги ҳисобланади. Буни аниқлашда меванинг ранги, шакли, катталиги, таъми, ҳиди, меванинг мағзи ва тухумининг ранги ҳисобга олинади. Мева махсулотларининг асосий кўрсаткичларидан бири сифати ҳисобланиб, бу кўрсаткич ўз навбатида таъмига ва овқатлилик хусусиятига ҳамда узоқ муддат сақланишига, меванинг янгилигига боғлиқ. Янги бўлмаган шикастланган сабзавотлар чиритадиган микробларга нисбаттан чидамлилигини пасайтиради, кейинчалик чириш жараёни бошланади.
Маҳсулотлар шу вақтда ёмон сифатли ҳисобланадики қачонки уларда механик ифлосланиш, шикастланиш, ҳар хил касалликлар билан касалланиш, кемирувчилар томонидан зарарлантирилганда, кўкатларда гельминтлар тухумлари топилганда ва таркибида нитрит ва нитратлар миқдорини мейъёридан ортиқ бўлганда. Яна шу вақтда ёмон ифлосланган (ҳар хил химикатлар идиши), зангланган идишларда сақланган бўлса.
Ўсимлик маҳсулотларини санитария жиҳатдан баҳоланганлиги ҳақида маълумотлар махсус дафтарга (журналга) ёзиб қўйилади. Бунда махсулот эгасининг исми шарифи, яшаш жойи, махсулотнинг миқдори идишларнинг сони ва махсулотнинг сифати ёзилади. Одамларни ишлатиши ва истемоли учун яроқсиз ёмон сифатсиз деб тан олинган махсулотлар денотурланиб (табиий сифати бўлиб), эгасига қайтарилади, бундай махсулотларни сотиш ман қилинади.
Денатуратция қилинган махсулотлар ҳақида бозор раҳбарлари ёки милитция ходимлари иштирокида далолатнома тузилади, далолатнома уч нусхада бўлиб, шулардан бири маҳсулот эгасига иккинчиси бозор раҳбариятига ва учинчиси лабараторияда қолдирилади.
Яхши сифатли маҳсулотлар идишларига “текширилган” деган қоғозча ёпиштирилади.



Download 34,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish