5.6-расм. Нурланишни ютувчи мосламалар: а-сув оқими ёрдамида совутиш; б, с-қовурғасимон юзалар ёрдамида совутиш.
Коаксиль ва тўлқин қайтарувчи ва ютувчи қурилмаларни мувофиқлаштириш мақсадида улар қийшиқ юзали, понасимон ва поғонали шунингдек, диэлектрик шайбалар сифатида бажарилиши мумкин.
Нурланиш қуввақтини камайтириш мақсадида ишлатиладиган аттенюаторлар доимий ва ўзгарувчан бўлиши мумкин. Доимий аттенюаторлар электромагнит тўлқинларини ютиш коэффициенти катта бўлган материаллардан ишланади.
Бу аттенюаторларнинг пичоқлари ва пластинкалари диэлектрик моддийдан тайёрланади ва устки қавақти юпқа металл пластинка билан қопланади. Улар электромагнит кучи чизиқли майдонига параллел равишда ўрнатилади. Аттенюаторларнинг сўндириш кучи пичоқни тўлқин ўтказгичга чуқурроқ ботириш ёки пластинкаларни бир-бирига яқинлаштириш йўли билан оширилади ёки камайтирилади.
Нурланиш ютувчи қурилмалардан ва аттенюаторлардан тўғри фойдаланиш электромагнит энергиясини ташқи муҳитга тарқалишини 60 дБ дан кўпроқ миқдорда камайишини таъминлайди ва нур кучланиш оқими 10 мк Вт/см2 дан бўлмаган миқдорини таъминлаш имконияти мавжуд бўлади.
Электромагнит нурланишларидан муҳофазаланишнинг асосий усулларидан бири-экранлар усулидир. Экранни тўғридан-тўғри электромагнит тўлқинларини тарқатаётган манбага ёки иш жойларига ўрнатиш мумкин. Нур қайтариш экранлари электр токини яхши ўтказадиган материаллардан ясалади. Экранларнинг муҳофазалаш хусусияти, электромагнит майдони таъсирида экран юзасида Фуко токининг ҳосил бўлишига асосланган. Ўз навбатида Фуко токи электромагнит майдонига қарама-қарши зарядга эга бўлган заряд ҳосил қилади.
Натижада икқила майдоннинг қўшилиши кузатилади ва иккала майдондан унча катта кучга эга бўлмаган майдон қолади.
Экран юзасида бўлган йўқотилган энергия ва маълум миқдордаги нурланишни йўқотиш мумкин бўлган экран қалинлигини ҳисоблаш мумкин. Экрандан ўтиб келаётган нур оқими қуввақти ва зичлигини Ро ва Iо билан, экрансиз нур оқими қуввақти ва зичлигини Р ва I билан белгилаймиз.
Бунда кучсизланган нурланиш қуйидаги формула билан аниқланади:
L=101g =101g , (14.1.)
Экраннинг мустаҳкамлигига асосланиб, улар яхши электр ўтказувчан, қалинлиги 0,5 мм дан кам бўлмаган яхлит материаллардан тайёрланади. Куузатиш учун ва технология нуқтаи назаридан қолдирилган очиқ жойлар ячейкаси 4х4 мм дан кам бўлмаган металл тўр билан тўсилиши керак. Экран албатта ерга уланиши зарур. Тўр ва экран элементлари ўзаро яхши пайвандланган бўлиши керак. Чунки электр ўтказувчанликнинг пасайиши экран эффектининг кескин камайишига олиб келади.
Экран билан электромагнит майдонининг кучсизланиш даражаси шартли равишда электромагнит тўлқинларининг экран материалига кириб бориши чуқурлиги экран қалинлигидан камроқ бўлиши билан белгиланади.
Магнит майдонининг экранга кириб бориш чуқурлиги d бўлганда, ундаги кучсизланиш е=2,718 марта бўлса, қуйидаги формула билан аниқланади:
(14.2.)
Бунда: -экран моддийининг мутлоқ магнит қаршилиги г/м; -экран моддийининг солиштирма ўтказувчанлиги, См/м; f-частота, Гц.
Бунда экранни муҳофазаланиш самарадорлиги қуйидаги тенгсизликни қаноатлантириш керак:
Э>jd/ , (14.3.)
Бунда: d-экран моддийининг қалинлиги, мм; , , f-қанча катта бўлса, майдоннинг экран қалинлигига кириб бориш чуқурлиги шунча кам бўлади; бу эса экранни юпқалаштириш имконини беради.
Одатда юқори ва ўрта юқори частотадаги электромагнит майдонларининг кириб бориш чуқурлиги жуда кичкина (мм дан анча кичкина), шунинг учун бундай экранларни танлаш конструкция нуқтаи назаридан қаралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |