Режа: Умумий тушунчалар. Радиоактивлик ҳақида тушунчалар. Радиоктив нурлардан сақланиш


Радиоактив нурларни ўлчаш асбоблари



Download 0,53 Mb.
bet8/14
Sana26.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#467021
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
6- ma\'ruza

Радиоактив нурларни ўлчаш асбоблари

Нурланишлар билан иш олиб бораётганда инсон организмига таъсир кўрсатаётган нурланиш дозасини ва иш жойларидаги нурланиш миқдорини билиб туриш катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ўлчов асбобларига катта аҳамият берилади.


Ўлчаш асбобларининг ишлаш тизими ионланиш, сцинталяция ва фотография усулларига асосланган. Баъзи бир газлар радиоактив нурлар таъсирида электр ўтказувчан бўлиб қолиш қобилиятига эга. Ионизация усули шунга асосланган.
Сцинтиляция усули эса газ, кристалл ва эритмаларнинг ионлаштирилган нурланишларни ютиши натижасида кўринадиган нурлар тарқатиш хоссасига асосланган. Фотография усули ионловчи нурланишлар фотоэмульсияга таъсир кўрсатишига қараб белгиланади.
Ўлчаш асбоблари радиоактивликни ёки зарарланиш дозасини ўлчайдиган турларга бўлинади. Радиометрик асбоблар радиоактив моддалар қанча заррачалар ва квантлар ажратаётганини ўлчайди.
Дозиметрик асбоблар эса ионлаштирилган нурланишлар қанча энергияни узатаётгани ёки объектга тушаётганини ўлчайди.
Радиометрик ва дозиметрик асбоблар умуман саноат корхоналари ҳолатини ўлчаш учун ҳамда шахсий назорат воситаси сифатида ишлатилиши мумкин. Шахсий назорат ҳар бир ишчи учун ишлатган давридаги маълум вақтларда (масалан, кун ёки ҳафта давомида) нурланишлар даражасини аниқлаш имкониятини беради. Дозиметрлар ишчи танасининг энг кўп нурланиш олиши мумкин бўлган қисмига ўрнатилади.


Радиочастота доирасида электромагнит
нурланишидан ҳимоя
Технологик жараёнлар (масалан, қуритиш, иссиқ ҳолатда ишлаш, қайнатиш, экстракция, пишириш, ёпиш ва бошқалар) моддаларнинг иссиқ ҳолатини ўзгартириб, ўта юқори частотали энергия қуввақти қурилмаларида амалга оширилади. Ўта юқори частотали энергия қуввақти қурилмаларидан фойдаланиш термик ишлаш вақтини камайтириш имконини беради ҳамда маҳсулот, хом ашё сифатини яхшилашга, кам чиқинди ёки чиқиндисиз жараённинг амалга оширилишига, меҳнат шаро итининг яхшиланишига, иш жойларида иссиқлик нурланишининг ва ҳаво таркибида зарарли газларнинг камайишига олиб келади. Кимё ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида янги технологик жараёнларни амалга ошириш, шу жумладан юқори ва ўта юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш меҳнат муҳофазаси нуқтаи назаридан ишчиларни электромагнит нурланишдан ҳимоялаш каби қатор муаммоларни ҳал қилишни талаб этади.
Ўта юқори частотали (ўюч) майдоннинг инсонга таъсири электр ва магнит майдони кучланишига, оқим қуввақтига, тебраниш частотасига, тананинг қўлланадиган юзаси миқдорига, нурланиш вақтига ва организмнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ.
Нурланишнинг биологик хавфлилиги танага ўттан қуввақтнинг миқдори билан баҳоланади:
W= *Sc
Б у ерда: W—жалб қилинган қуввақт, Вт
а—майдон қуввақти зичлиги, Вт /м2
Sс—инсон танасининг самарали нур оладиган юзаси ўлчами. Ўта юқори частотали (ўюч) майдоннинг таъсирчанлиги даражаси (одамга) нурланадиган тўқима терисида қон томирларининг мавжудлигига боғлиқ.
Тўқималарга ютилган (жалб қилинган) электр магнит майдони қуввақти иссиқликка айланади. Қўшимча бу иссиқ-лик аввалига инсон танасидан иссиқлик бошқариш механизми орқали ташқарига чиқарилади. Лекин қуввақт >10 МВт/см2 ошиши билан механизм ўз вазифасини бажармайди ва тана ҳарорати 15—20 минутда 1—2°С га ошиб кетади. Шундан сўнг қон оқимининг тезлашиши билан Ҳарорати пасаяди. Ўта юқори частотали нурланишга қон томирлари бўлмаган тўқималар мойил бўлиб, бунда иссиқлик чиқариш жараёни содир бўлмайди, Бунга ошқозон-ичак тракти мисол бўлади. Нурланиш қайтмас ўзгаришларга олиб келиши мумкин, масалан кўз қорачиғининг хиралашиши содир бўлади. Электромагнит майдони таъсирида бир қатор тормозлаш жараёнлари намоён бўлади, яъни бош оғриш, ланжлик, ухлаш, тез чарчаш, лоҳаслик, ҳарорат кўтарилиши, қон таркибининг ўзгариши, лейкоцитнинг ошиб кетиши, эритроцит миқдорининг камайиши, томир уришининг тезлашиши ва бошқалар. Меҳнат шароити яхшиланиб нурланишдан ҳимояла-нилса ўюч-биологик таъсир инсонда функционал чекланиш бўлишига олиб келмайди, танада қайтариладиган ўзгаришлар хусусияти сақланиб қолади.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish