5.1-расм.
5.2-расм.
5.3-расм.
5.4-расм.
5.5-расм.
α – гелий ядросини нурланиши;
β – электрон ва позитронлар нурланиши;
γ–нурланиш, яни ƒ=1020-1022Гц частоталик қаттиқ электромагнит тебранишларга айтилади.
Рентген нурланиши рентген трубкалари, ва мураккаб электрон мосламалари ишлаган вақтида пайдо бўлади. Ва улар γ–нурланишга яқин.
Рад - ютилган миқдорнинг маҳсус бирлиги.
1рад=100 эрг/г=1·10-2 Дж/кг = 0,01Гр.
Уларнинг ҳосиласи:
Микрорад (1мкррад=1·10-6 рад)
Миллирад (1мрад = 1·10-3 рад)
Килорад (1крад = 1·10 3 рад)
Мэгарад (1Мрад =1·10 6 рад)
Грей - ютилган миқдорнинг СИ системасидаги янги бирлиги.
1Гр = 1 Дж/кг = 100 рад
Рентген - экспозицион миқдорнинг маҳсус бирлиги.
Уларнинг ҳосиласи:
Микрорентген (1мкр = 10-6 Р)
Миллирентген (1мр = 10-3 Р)
Килорентген (1кр = 10 3 Р)
Мэгарентген (1Мр = 10 6 Р)
БЭР - эквивалент миқдорнинг махсус бирлиги.
100 эрг/г 1 10-2 0.01 гр
1бэр = 100эрг/г / Q = ------------------ = ---------- = -------------- = 0,001 Зв
Q Q Q
Уларнинг ҳосиласи:
Микробэр (1мкбэр = 110 -6 бэр)
Миллибэр (1мбэр = 110 -3 бэр)
Зиверт- эквивалент миқдорнинг Си системасидаги янги бирлиги.
Уларнинг ҳосиласи:
1Зв = 1Гр / Q = 100 рад / Q = 100 бэр
Кюри - активликнинг махсус бирлиги.
1Ки = 3,700·1010 Бк. 1 секунд давомида 3.71010 парчаланиш акти рўй берадиган нуклид миқдорининг активлигини ифодалайди.
Уларнинг ҳосиласи:
Милликюри (1мКи = 10-3 Ки)
Микрокюри (1мкКи = 10 -6 Ки)
Нанокюри (1нКи = 10 -9 Ки)
Пикокюри (1пКи = 10-12 Ки)
Килокюри (1кКи = 10 3 Ки)
Мэгакюри (1МКи=106Ки)
Нурланиш уч хил: организмдан ташқаридаги нурланиш манбаларидан ташқи нурланиш; организм ичига кирган нурланиш манбаларидан ички нурланиш; ички ва ташқи нурланиш манбаларидан умумий нурланиш. Нурланиш дозаси йўл қўйилган чэгаравий доза (КЧ) дан ошиб кетмаслиги керак. Нурланишнинг эффектив таъсири оқибатида организмда кайтмас процесс юз бермайдиган энг катта доза нурланишнинг йўл қўйилган чэгаравий дозаси ҳисобланади. Нурланишнинг йиллик, хафталик, бир марталик ва ҳоказа йўл Қўйилган чэгаравий дозаси белгиланган. Одамларга нурланишнинг уч категорияси аниқланган:
"А" - категория - бевосита ионловчи нурланиш манбаи билан ишлайдиган шахсларнинг касбий нурланиши. Бундай шахслар жумласига манба солинган қонтейнерларни ўрнатадиган, радиоизотопли приборларни текширадиган, уларни ишлатадиган назорат-ўлчов асбоблари ва аппаратлари (КИПиА) лабороторияларининг ходимлари киради. Бу шахслар учун нурланишнинг йўл қўйилган чэгаравий дозаси хафтасига 100 мэбр ёки 0,1 рентген.
"Б" - категория - ионловчи нурланиш манбалари бўлган асбоблар ўрнатилган хонага қўшни хонада ишлайдиган ёки шу хонанинг ўзида вақтинча ишлаган шахсларнинг ва санитария ҳимоя зонасида бўлган ҳамма шахсларнинг нурланиши киради. Бу шахслар учун нурланишнинг йўл қўйилган чэгаравий нурланиш дозаси хафтасига 10 мэбр ёки 0,01 Ретген.
"В" - категория - ҳамма ёшдаги кишиларниннг нурланиши.
Нурланишнинг йўл қўйилган чэгаравий дозаси хафтасига 1 мэбр ёки 0,001 ретген.
Do'stlaringiz bilan baham: |