- Тушунча мазмунини очиб берувчи мантиқий усул таърифлаш (дефиниция) деб аталади. М: Мантиқ туғри тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фалсафий фандир. «Мантиқ» - аниқланувчи қисм, қолганлари эса аниқловчи қисмлар.
- Таърифлаш билишда асосий вазифаларни ҳал қилишда ёрдам беради.
- 1. Тушунчани акс эттирувчи предметнинг муҳим белгисини кўрсатади.
- 2. Тушунчани ифода қилувчи сўзнинг маъносини очиб беради.
- 3. Термин ҳосил қилишга имкон беради.
Таърифлашнинг қуйидаги турлари фарқланади. - Таърифлашнинг қуйидаги турлари фарқланади.
- Номинал таърифда терминнинг этимологияси, яъни маъноси кўрсатилади.
М: «Фалсафа» -«доноликни севиш» дегани - Реал таърифда тушунчанинг моҳияти очилиб унинг муҳим белгилари аниқланади.
М:«Фалсафа -табиат, жамият ва инсон тафаккурининг энг умумий тараққиёт қонунлари тўғрисидаги фан» - Генетик таъриф тушунчада акс этган нарса, ходисанинг келиб чиқиши (генезиси)ни кўрсатади. М: Оксид металларнинг кислород билан реакцияга киришиши натижасида ҳосил бўлган кимёвий бирикмадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |