2. Империя ҳуқуқи Чор Россияси Туркистонида 1865 йилдан ҳуқуқий кўп хиллик (плюриализм) ҳолати шаклланди. Натижада ўлкада империя ҳуқуқи ҳамда маҳаллий ҳуқуқ тизимларидан шариат ва одат ҳуқуқлари амал қила бошлади. Империя ҳуқуқи- бу мустамлакачи бўлган давлат бош-лиғи монарх томонидан тасдиқланган ва эълон қилинган бутун империя доирасига ёйиладиган, мустамлакаларнинг тобелиги ва ҳомийлик ос-тида эканлигини мустахкамлайдигин ҳуқуқий нормалар йиғиндисидир. Империя ҳуқуқига келганимизда у икки гуруҳдан- умумимперия қонун-лари ва мустамлакачилик ҳуқуқларидан иборат эди.
Россия империяси «Асосий давлат қонунлари»нинг 2 бўлим 8-боб, 47, 53 моддаларига кўра умумимперия қонунлари асосан қуйидаги шаклларда эълон қилинар эди: а) уложения (тузуклар), б) уставлар; в) учреждений (таъсис қонунлари); г) грамота (ёрликлар); д) положений (низомлар); е) наказ (буйруқ-кўрсатма); ё) манифест; ж) фармон; з) император томонидан тасдиқланишга сазовор бўлган Давлат Кенгаши-нинг фикрлари ҳамда маърузалари.1 Шулардан, Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори К.П. фон-Кауфманга 1867 йилда Александр II томонидан берилган «Олтин ёрлиқ» (ваколат ёрлиғининг муқоваси олтиндан бўлганлиги учун ёрлиқ шундай аталган) юридик жиҳатдан Россия империяси ҳуқуқ шаклларидан бири сифатида Туркистон ўлкаси учун дастлабки мустам-лакачилик конституциявий ҳужжати ҳисобланган дейиш мумкин. Ушбу ҳужжат асосида, Туркистон генерал-губернатори бошчилигидаги ўлка ҳарбийлари бевосита мустамлакачилик ҳуқуқи яратиш билан бирга-ликда, мана шу мақсадда Россия умумимперия қонунларини босқичма-босқич изчиллкда жорий қила бошладилар.
Туркистон доирасида Россия умумимперия қонунларини жорий қилиш асосан қуйидаги йўналишларда олиб борилди: а) судлов; в) молия-иқтисод; г) маъмурий соҳаларда.
Умумимперия қонунларини жорий қилиш дастлаб судлов соҳасида амалга оширилади. Айниқса босқинчилик асосида босиб олган мустам-лака аҳолисини бўйсундириш, кўрқитиш учун, жазо тизгинини ўз тасар-руфига оладилар. Яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил топган 1867 йилдан дастлабки умумимперия қонуни «Жиноий ва туза-тувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» Еттисув ҳамда Сирдарё вилоят-ларида жорий қилинади. «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳасининг 131, 161-моддаларига биноан маҳал-лий халқ вакиллари босқинчилик, талончилик, савдо карвонларига ҳужум, ўт қўйиш, ҳукуматга очиқдан-очиқ қаршилик кўрсатиш, сохта пул ясаш ҳамда ўтказиш, давлат мулкини ўғирлаш, қотиллик жиноят-лари «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» асосида ҳукм чиҳарилиши белгиланади. Мазкур низомномага кўра жазолар: а) жиноий; б) тузатувчи жазоларга бўлиниб гуруҳланар эди.
Жиноий жазоларга: ўлим жазоси, Сибирга доимий яшаш учун ва каторга ишларига сургун қилиш, барча сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлардан маҳрум қилиш жазолари киритилиб, тузатиш жазоларига: махсус ҳуқуқ ва имтиёзлардан мақрум қилиш, вақтинчалик яшаш учун Сибирга ёки бошқа ерларга сургун қилиш, қамоққа олиш, хайфсан, огоҳлантириш, танбеҳ, жарима кирар эди. Бундан ташқари қўшимча жазолар тариқасида: мол-мулкни мусолара қилиш, полиция назоратига топшириш жазо чоралари қўлланилган.
«Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома»га 1885 йилда ўзгартириш ва қўшимчалар қилинди. Унда кўпгина жиноятлар таркибига кўра биринчи ўринга православ христиан динига қарши жиноятлар белгиланади. Иккинчи ўринда император, унинг оиласи ҳамда давлатга қарши жиноятлар турар эди. Шунингдек, мулкка ҳамда шахсга қарши жиноятларга ҳам алохдда эътибор қаратилди. 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 141-модда-сида «Жиноий ва тузатувчи жазолар ҳақидаги Низомнома» асосида кўриб ҳал қилинадиган жиноятлар кўрсатилиб ўтилган. Фуқаролик соҳасида асосан маҳаллий ҳуқук, манбалари амалда бўлганлиги сабабли умумимперия қонуни «Фуқаролик қонунлари тўплами» позитив ҳуқуқ манбаи сифатида жорий қилинсада, дастлаб ўз самарасини бермади. 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»га кўра объекти кўчмас мулк бўлган фуқаролик муносабатлари асосан «Фуқаро-лик қонунлари тўплами» асосида тартибга солина бошланди. Туркис-тонда яшовчи рус аҳолиси ўртасидаги фуқаролик ҳуқуқи муносабатлари эса асосан юқоридаги умумимперия қонуни билан тартибга солинган. 1906 йил 1 январгача Петербургда, махсус таҳририй комиссия «Граж-данлик уложение»сининг лойиҳаси Туркистон ўлкасида ҳам амал қили-шини назарда тутиб ишлаб чиқади.1 Россияда XIX асрнинг 60-йилларида ислоҳотлар ўтказилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Туркистонга ёйилмади. 1864 йил 20 ноябрдаги суд уставлари ҳам фақат 1898 йилдагина айрим чеклашлар билан татбиқ этилиб, улар қуйидаги тўртта қонундан:
Фуқаролик суд ишларини юритиш Устави;
Жиноий суд ишларини юритиш Устави;
Суд маҳкамалари қурилиши қонуни;
Муроса судлари томонидан бериладиган жазолар тўғрисидаги Уставлардан иборат бўлиб бюрократиянинг ўзбошимчалигини йўқо-тишда ҳамда шахс дахлсизлиги ва ҳуқуқларини таъминлашда ушбу қонунларнинг аҳамияти жуда каттадир. Ушбу суд уставлари шахс ва мулк дахлсизлигини кафолатлаб, маъмурий ҳокимиятнинг зўравонли-гини чеклар эди. Ушбу умумимперия қонунларини Туркистонда жорий қилиниши ўлка ҳарбийларининг нафақат суд ҳокимиятини, шунингдек ҳарбий-маъмурий ҳокимиятининг зўравонлигини ҳам чеклаши мумкин-лигини англаб, улар тиш-тирноғи билан қаршилик қиладилар. Шунга ҳарамасдан 1899 йилда суд уставлари Туркистон ўлкаси учун қайта ишлаб чиқилиб жорий қилинади. Суд тузилиши борасидаги империя ҳуқуқининг асосий манбаига айланди.
Россия империясида монархия бошқарувига қарши кўрашнинг тобора кучайиши муносабати билан XIX асрнинг 80 йилларда поли-ция террори режимининг ўрнатилиши қонунчилик актларида ҳам ўз ифода-сини топди. Масалан, 1881 йил 14 августда амалга киритилган «Жамоат хавфсизлиги ва давлат тартибини муҳофаза қилиш чоралари ҳақидаги Низом» Туркистон ўлкасида ҳам татбиқ қилинади. Мазкур Низомга биноан кучайтирилган муҳофаза ёки фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудларда ўлка ҳарбий-полиция бошқарувчиларига далил-исботларсиз давлат жиноятларида гумон қилинган ҳар қандай шахсни қамоққа олиш, маъмурий тартибда Сибирга сургун қилиш сингари махсус ваколатлар берилди. Ушбу қонунчилик акти такомиллаштирилиб, мана шу мақсад-ларда 1890 йилларда «Жиноятларни огоҳлантириш ва олдини олиш тўғрисидаги Устав» деб, 1912, 1913, 1914 йиллардаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан, 1916 йил 1 майдан эътиборан «Ҳавфсизлик ва одоблилик Устави» номида жорий қилинади. 13-боб 379 моддадан иборат мазкур қонуннинг 103-моддасига кўра кучайтирилган муҳофаза ҳолатии жорий этилган ҳудудларда жамоат ҳавфсизлиги ва давлат тар-тибини муҳофаза қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар генерал-губер-наторга юклатилади. Бундан ташқари Россия императорининг 1905 йил 29 ноябрь фармони билан темирйўл, почта ва телеграф алоҳаларини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш мақсадида генерал-губернатор-ларга, губернаторларга тартиб ва осойишталикни ўрнатиш учун чеклан-маган ваколатлар берилади. Ушбу фармон асосида Туркистон генерал-губернатори буйруқ чиҳариб унинг мазмунини мустамлакачилик чора-лари билан тўлдирди. Жумладан:
а) Ўрта Осиё темирйўлининг қайси пунктида иш ташлашлар бўлган вақтда уруш ҳолати деб ҳисобланиши; б) айбдорлар уруш вақти қонунлари бўйича ҳарбий судлар томонидан суд қилиниши тартиблари белгиланди.
Молия-иқтисод йўналишидаги умумимперия қонунларини Тур-кистонда жорий қилинишидан кўзланган мақсад, унинг бозорларини эгаллаган мустамлакачилар бу ўлканинг «ҳўжайини» сифатида Россия давлат хазина ларомадларини янада ошириш, хом-ашёга бўлган эҳтиё-жини қондириш ва рус саноати молларини сотишдан иборат эди. Ушбу ҳолатни айниқса солиқ ҳамда божхона қонунчилик соҳаларида кўриши-миз мумкин. Туркистон генерал-губернаторлигида дастлаб солиққа оид умумимперия қонунлари босқичма-босқич амалга киритилди. Дастлаб 1867 йилда Сирдарё вилоятида акциз солиғи жорий этилиши муноса-бати билан «Акциз йиғимлари тўғрисидаги Устав» (Свод законов Рос-сийской империи. Том-5.часть-3) татбиқ қилинади. Шунингдек учта бўлим 337 моддадан ташкил топган «Божлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том-5.); 1875 йил 9 февралда эса 121 моддадан иборат «Ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ учун божлар тўғри-сидаги Низом»лар ҳам амалга киритилади. 1886 йилги «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»нинг 315-моддасига биноан «Маҳаллий солиқлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том-4.) ҳам татбиқ қилинади. Умумимперия қонунларидан асосий давлат солиқларини ҳуқуқий тартибга солувчи «Тўғри солиқлар тўғрисидаги Устав» (Свод законов Российской империи. Том-5.часть-1) эса 1903 йилда Туркистон ўлкасида ҳам жорий қилинади. 4 бўлим 641-моддадан иборат ушбу қонунда кўчмас мулклардан ундириладиган солиқлар; савдо ва саноатдан ундириладиган солиқлар; шахсий солиқ ҳамда йиғимлар тартибга солинган. Шу тариқа мустамлакачилар юзла-ридаги ниқобларини олиб, маҳаллий халқни очиқдан-очиқ талашни бел-гиловчи солиқ тизимини тартибга солган умумимперия қонунларини татбиқ этди.
1870 йиллардан кейин мустамлакачилик мақсадларида молия-кредит ҳамда тижорат ташкилотларининг ташкил топа бориши, ўлкада умумимперия қонунларидан «Тижорат Устави», «Кредит Устави» ҳамда «Векселлар тўғрисидаги Устав»ларнинг амалда бўлишини тақозо этди. Шулардан 1857 йилги «Кредит Устави» ХI-бўлимдан иборат молиявий-ҳуқуқий меъёрларни ўзида мужассамлаштирган бўлиб, унда давлат кредит муассасалари, қарзларни тўлаш, Давлат Комиссияси Устави Давлат қарзлари тўғрисидаги V қоидалар Давлат Банки Устави Банклар тўғрисидаги Низомлар хусусий кредит муассасалари ҳақидаги қоидалар белгиланган. «Векселлар тўғрисидаги Устав» Зта китоб, 5 боб, 120-моддадан ташкил топган. Биринчи китоб «Тижорат, шартнома ва маж-буриятлар» деб номланади; иккинчи китоб «Денгиз тижорати ҳақида»; учинчи китоб «Савдо муассасалари» деб номланади. Туркистон ўлка-сида ушбу қонуннинг биринчи ва учинчи китоблари татбиқ қилинади.
Чор Россияси ўз ҳарбий салоҳияти ва Ўзбек хонликларига нисба-тан сиёсий мавқеидан фойдаланиб, инглизлар билан рақобат майдонига айланган Ўрта Осиё бозорларини мутлоқ ўзларига ҳарам ҳолатига келтириш учун божхона қонунчилик сиёсатини давом эттирди. 1886 йил 2 майда Ўрта Осиёда божхона иши Туркистон генерал-губернаторлиги ихтиёридан олиниб, Россия Молия Вазирлигига берилади. 1890 йил 12 июнда Туркистон божхона округи ташкил этилади. Туркистонда Чор Россиясининг ҳарбий округини ташкил этилиши, унинг сиёсий-ҳарбий ҳукмронлигини таъминлаш бўлса, божхона округининг вужудга келти-рилиши, уларнинг ўлкадаги иқтисодий ҳукмронлигин таъминлади. Ҳатто 1892 йил 29 февраль ва 1893 йил 13 январда Бухоро ва Хива хон-ликлари, Россия божхона сарқадларига қўшилади. Окдбатда божхона соҳасига умумимперия қонунларидан «Бож таърифи» ҳамда «Божхона уставлари» (Свод законов Российской Империи Том 4) татбиқ қили-нади. Ушбу қонунларнинг жорий қилиниши, ҳатто Туркистон ўлкаси-дан ташқари Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги бозорларига ҳам инглиз ҳамда ўзга давлатлар товарларининг кириб келишини назоратга оли-нишини, шунингдек рус товарларининг Ўрта Осиё бозорларини тўлиқ эгаллашини таъминлади.
Маъмурий бошқарув соҳасига умумимперия қонунларини жорий қилиш Туркистоннинг биринчи генерал-губернатори фон Кауфман бошлаб беради. Масалан, 1870 йил 16 июндаги «Шаҳар Низоми» (Свод законов Российской империи Том 2) Тошкент шаҳрида, қонуний тасдикланмасдан қайта ишланиб 1877 йилда амалга киритилади. 1906 йил 14 мартдан Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларига «Шаҳар Низоми» татбиқ қилина бошланди.
Маъмурий бошқарув соҳасини тартибга солувчи умумимперия қонунлари асосан 1886 йилги Низом асосида амалга киритила бош-ланди. Мазкур Низомнинг 24-моддасига кўра: молия, контроль, таълим ҳамда почта-телеграф соҳалари умумимперия қонунлари асосида бош-қарилиши белгиланди. Натижада юқорида кўрсатиб ўтилган молиявий қонунлар билан биргаликда «Олимлар ҳамда ўқув муассасалари Устав-лари тўплами», «Почта-телеграф Устави» ва бошқалари Туркситон ўлкасида амалда бўлди.
Туркистон ўлкасининг биринчи генерал-губернатори фон-Кауф-ман ўлкани бошқаришда бевосита Россия императори томонидан берилган ёрлиққа асосланарди. 1886-йилги Низомнинг 12-моддасига кўра умумимперия қонуни «Умумий Губерния муассасалари тўғриси-да»ги Қонун (Общие Учреждение Губернское)нинг 208-252-моддалари Туркистон генерал-губернаторларига нисбатан жорий қилинади. Ушбу қонун Туркистондаги маҳаллий ҳарбий халқ бошқарув соҳасига 1867-йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоятларини бошқариш тўғрисида»ги Низом лойиҳасининг 19, 30-моддаларига кўра қисман вилоят ҳарбий губернаторлари ҳамда вилоят бошқармаси бўйича жорий қилинган эди. 1886 йилги Низомнинг 44-моддасига кўра эса, ҳарбий губернаторлар-нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мазкур қонуннинг 264-428 моддаларига кўра тартибга солина бошланди. Шунингдек ушбу Низом билан вилоят бошқармаси ва уездни бошқариш бўйича юқоридаги умумимперия қонунининг тегишли моддалари босқичма-босқич жорий қилина борди. «Умумий Губерния муассасалари тўғрисидаги Қонун» 8 бўлим, 1232-моддадан ташкил топган. Қонуннинг 1-моддасига биноан империяда граждан бошқаруви: а) губерния; б) вилоятга; в) шаҳар бошқарувига (градоначальство) бўлинган.
2-моддага кўра империянинг ҳудудлари умумий муассасалар ёки махсус муассасалар асосида бошқарилган. Туркистон ўлкаси ушбу қонуннинг 4-моддасига кўра махсус муассасалар томонидан бошқа-рилган.
Бундан ташқари, Туркистон ўлкасига умумиперия қонунларидан: 1902 йилда «Ўрмонларни асраш тўғрисидаги низом»; «Паспортлар тўғрсидаги қонун»; 1886 йилдан «Ҳолатлар тўғрисидаги қонун» (Закон о состояниях); «Чегаралар тўғрисидаги қонун» (Законн Межевме); «Матбуот ва цензура устави» (Устав о Цензуре и Печати) ва бошқа умумимперия қонунлар мустамлакачилик мақсадларидан келиб чиқиб, босқичма-босқич баъзи чеклашлар ва тўлдиришлар билан жорий қилинади.