Чор Туркистонида ҳуқуқнинг манбалари
Россия империясининг Туркистон ўлкасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан мустамлакачи босқинчилик хуруж-ларини теран англашда ўша давр ҳуқуқ манбаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳуқуқ манбаи бу ҳуқуқий нормаларнинг бирор шаклда ташқи ифодаланишдан иборат кўринишидир. Вужудга келтирилган объектив ҳуқуқ субъектив ҳуқуқлар учун манба эканлигини эътиборга олсак, унинг юридик адабиётларда устувор тарқалган фикрларга мувофиқ ифодаланиш шаклларига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин. 1. Ҳуқуқий одат. 2. Меъёрий-ҳуқуқий акт (ҳуқуқнинг асосий шакли). 3. Юридик прецедент. 4. Халқаро-меъёрий шартнома.
Ушбу ҳуқуқ шакллари амал қилиш вақтига кўра позитив (амал-даги) ҳамда тарихий-ҳуқуқий манбаларига, шунингдек ҳуқуқни тадқиқ этиш нуқтаи назаридан олиб қараганда асосий ва ўрганиш манбаларига бўлиш мумкин.
Ҳуқукнинг тарихий ривожланиш даврида шундай ҳоллар ҳам учраб турадики, бунда ҳуқуқий доктрина ва ғоялар ҳам ҳуқуқнинг манбаи ҳисобланган.
ХVI асрдан бошлаб Ғарбий Европада дунёвий қонунчиликнинг жадал суръатда шаклланиб, такомиллашуви, секин-аста цекуляризация (давлатни дин таъсиридан озод қилиш) жараёнини бошлаб берди. Секуляризация XX асрга келиб сиёсий қаётни ташкил этишнинг уму-мий тамойилига айланиб қолди. Дунёвий қонунчиликнинг такомил-лашуви натижасида (конституционализм, инкорларация, кодификация ва бошқалар) монархия бошқарувидаги давлатларнинг ички ҳимоя қобиғи ҳисобланган диний асосларга зарба берилаётган, қироллар ҳокимияти чекланаётган ҳамда республика бошқарувидаги давлатлар шаклланаётган бир даврда Ўзбек хонликлари Россия империяси томонидан босиб олинади.
Бевосита мустамлакачилик бошқаруви жорий этилган Туркистон ўлкасида мана шу вақтдан бошлаб махаллий ҳуқуқ манбаларида туб ўзгаришлар содир бўла бошлади. Чунки, Россия империясида ҳуқуқ манбалари сифатида меъёрий ҳуқуқий актлар ҳамда одат ҳуқуқи эътироф этилар эди. Туркистон генерал-губернаторлигида амалдаги ҳуқуқ манбаи сифатида мустамлакачиларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, Россия умумимперия қонунлари, мустамлакачилик ҳуқуқи, шариат, ҳамда маҳаллий одат ҳуқуқи меъёрлари тан олинди. Туркистон генерал-губернаторлигида амалда бўлган ҳуқуқ манбаларини қўйидаги гуруҳларга бўлишимиз мумкин:
Мустамлакачилик мақсадларида: а) татбиқ қилинган умумимпе-рия қонунлари; б) махсус ишлаб чиқилган мустамлакачилик ҳуқуқи;
Мустамлакачилик манфаатларидан келиб чиқиб, тан олин-ган: а) мусулмон ҳуқуқи; б) одат ҳуқуқи.
Россия империясида дунёвий қонунчилик икки йўналишда олиб борилди. Булар: а) фуқаро; б) ҳарбий қонунчилик йўналишлари эди. Ўзга давлатлар ҳудудларини босиб олиш, мустамлака бошқарувини жорий қилишда Россия империяси энг аввало ҳарбий куч ҳамда ҳарбий қонунларга асосланар эди. Масалан, 1716-1720 йилларда ишлаб чиқил-ган «Ҳарбий Устав», «Денгиз Устави», шунингдек, 1840 йил 1 январда қабул қилинган «Ҳарбий қарорлар тўплами» мустамлакачилик мақсад-ларида ишлаб чиқилган ҳарбий қонунлар эди. Ўзбек хонликлари ерла-рида вужудга келтирилган дастлабки мустамлака ҳудуди – Туркистон вилояти ҳамда уни кенгайтириш натижасида Туркистон генерал губернаторлигини вужудга келтириш, бошқариш ва мустамлакачилик ҳуқуқини яратиш асосида Россия ҳарбий қонунлари ётар эди.
Ғарбий Европа таъсирида ишлаб чиқилган ҳамда 1835-йилда амалга киритилган «Россия империясининг қонунлар тўплами», 1864-йилда қабул қилинган «Суд Уставлари» сингари Россия империясининг кўплаб фуқаро қонунчилиги дунёвий давлатчилик йўналиши бўйича жамиятда маълум даражада ҳуқуқий онг ва маданиятни ўсишига олиб келди. Ушбу ҳолат Россиядаги мутлоқий монархия бошқарувининг заифлашувига сабаб бўлган асосий омиллардан бири эди. Дунёвий давлатчилик бўйича фуқаро қонунчилиги Россия империясининг марказий губерниялар манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинар, ҳамда босиб олинган чекка ўлкаларга нисбатан фақат мустамлакачилик мақсадларида татбиқ этилар эди. Шу сабабли Туркистон генерал-губер-наторлигида Россия умумимперия қонунлари тўғридан-тўғри жорий этилмасдан балки, лозим топилган даражада амалда бўлар эди. Бу ҳолати Россия марказий губернияларда амалда бўлган қонунларнинг ёппасига бир вақтнинг ўзида мустамлака ҳудудларида амалда бўлишига имкон бермас эди.
Марказий губернияларда умумимперия қонунлари ҳеч қандай тўсиқларсиз амалда бўлса-да, мустамлака ҳудудларида: а) асосан тезкор чораларини кўриш мақсадида, махаллий мустамлака бошқаруви бошли-ғига вазиятдан келиб чиқиб бошқарувни таъминлаш учун ваколат ёрли-ғи; б) Туркистон генерал-губернаторларининг мустамлака бошқаруви жараёнида амалга оширилаётган чора-тадбирларни қонунийлаштирган монархнинг оғзаки шаклдаги амрлари; в) мустамлакачилик ҳуқуқи асосий позитив ҳуқуқ манбаи сифатида амалда бўлди.
Ҳарбий қонунчиликка асосланиб, маҳаллий ҳуқуқ тизимлари ўрганилиши натижасида мустамлакачилик ҳуқуқи вужудга келтири-лади. 1865 йилда ишлаб чиқилган «Туркистон вилоятини бошқариш тўғрисидаги вақтли Низом», 1867 йилги «Сирдарё ва Еттисув вилоят-ларини бошқариш тўғрисидаги Низом» лойиҳаси, 1886 йилда қабул қилинган «Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги Низом»лар сингари ўнлаб мустамлакачилик ҳуқуқий актлари Туркистон халқла-рини асосий ҳуқуқлардан маҳрум қилишга йўналтирилган эди.
Туркистон генерал губернаторлигида маҳаллий ҳуқуқ тизим-ларидан шариат ва одат иккинчи даражали ҳуқуқ манбаларига айлан-тирилди. Лекин Туркистон халқлари учун шариат ҳамда одат ҳуқуқи, ўз ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича асосий ҳуқуқ манбаи ролини бажарди. Чор маъмурлари ҳам шариатни юридик жиҳатдан халқ ҳуқуқи, сиёсий жиҳатдан эса, фанатик мусулмончиликнинг диний догматларига асосланганлиги сабаб қилиб кўрсатиб, империя манфаатларига зарар-лиги эътироф этилса-да,1 сиёсий мақсадларда уни сақлаб қолишга мажбур бўлади.
Чор Россиясининг мустамлакачилиги йиллари ҳуқуқнинг сиёсий тарқоқлиги ривожланган даври бўлганлиги учун бу давр ҳуқуқининг манбалари ҳам уларнинг ифода шакли ҳам хилма хилдир. Ҳукмронлик ва қўлланилиш доирасига нисбатан олганда, уларни ҳуқуқнинг биринчи манбалари-Империя ҳуқуки, мустамлакачилик ҳуқуқи ва иккинчи даражали манбалари- Мусулмон ҳуқуқи ва одат ҳуқуқларига бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |