Режа: Тиббий назоратнинг дастлабки, такрорий, қўшимча турлари



Download 198 Kb.
bet2/6
Sana06.07.2022
Hajmi198 Kb.
#749312
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
24 Ўқувчилар ёшлар саломатлигини тиббий назорати

Диспансернинг вазифаси.
1.Спорт ташкилоти тавсия қилган рўйхат бўйича вилоят ва шаҳар терма командаларига киритилган спортчиларни махсус рўйхатга спорт мактаби ўқувчиларини махсус рўйхатга олади, улар йил давомида камида 2 марта тиббий назоратдан ўтказади, машғулот ҳажми бўйича тренерга маслаҳат беради.
2.Спорт билан мустақил шуғулланувчиларга ўз хоҳишлари бўйича шифокор маслаҳати берилади.
3.Диспансер спорт врачлик назорати бўйича илмий-услубий марказ сифатида поликлиника ва спорт иншоотларида фаолият кўрсатадиган спорт врачлик назорати хоналарининг шифокорларига илмий-услубий масалалар бўйича маслаҳатлар беради,
Педагоглар ўқучиларнинг кун тартибини бажариш кўникмасини ҳосил қилишлари керак. Ҳар ўқув йилининг бошида синф раҳбари ота – оналарини ва ўз синф ўқувчиларини таҳминий кун тартиби билан таништирадилар ва бу тартибга кўра ўқувчи ўзининг кун тартибини белгилайди.


Асосий тиббий гуруҳга соғлиғида ўзгаришлари бўлмаган шахслар киради, бу гуруҳда тарбия бўйича машғулотлар тўлиқ, дастур бўйича ўтилади ҳамда уларга спортнинг маълум тури билан шуғулланиш тавсия этилади.
Тайёрлов гуруҳига йетарли бўлмаган жисмоний ривожланиш ёки жисмонан бўш тайёрланган ёки соғлигида кичик ўзгаришлари бўлган шахслар киради. _
Махсус тиббий гуруҳга соғлигида доимий ёки вақтинча хусусиятга эга бўлган ўзгаришлари бўлган шахслар киради. Уларга доимий ўқув дастури бўйича машғулотлар қатиян ман этилади, машғулотлар соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган махсус ўқув дастурлари бўйича ўтказилади.
Оғир ёки кучайган хроник касалликдан ҳамда жароҳатлардан сўнг ўқувчилар вақтинча жисмоний тарбия ўқув машғулотларидан озод қилинади.
Ўқувчилар жисмоний тарбиясини таъминлашнинг хусусияти шундаки, жисмоний тарбияни тиббий назорат қилиш мақсадида учта ўқув бўлимлари яратилади:
- спорт такомиллашуви бўлими (жисмонии ривожланиш ва ъ функтсионал имқониятларни ошириш асосий тиббий гуруҳ талабалари машғулоти);
- тайёрлов бўлим (асосий ва тайёрлов тиббий гуруҳ, машғулотлар спорт такомиллашувидан алоҳида ўтилади. Мақсад – соғликни мустаҳкамлаш, организм функтсионал ҳолатини яхшилаш);- махсус бўлим (бу ерда фақат махсус тиббий гуруҳга киритилган ўқувчилар шуғулланади, мақсад соғлик, ҳолати ва жисмоний ривожланишига кўра тўғри жисмоний тарбия билан таъминлаш).
Спорт иншоатлари учун ишлатиладиган қурилиш материаллари муян гигиеник талабларга жавоб берадиган бўлиш керак. Бу материаллар хоналарда қулай микроиқлим яратиш учун имкон берадиган иссиқликни секин ўтказадиган ва товуш ўтказиш даражаси паст бўлган гигроскопик хусусияти намни кам тортадиган бўлиши лозим. Бундай сифатлар девор ва тўсиқларга ишлатиладиган асосий қурилиш материалларга ҳам, шунингдек, суваш ва пардозлаш материалларига ҳам боғлиқ бўлади. Бизнинг давримизда спорт иншоотлариқуриш учун кўпроқ темир-бетон ва ғиштдан фойдаланилади. Сувни ва хоналарни пардозлаш учун купроқ синтетик полимерлар ишлатиш кенг тарқалган. Бу матераллар товушни ва иссиқликни яхши изояциялаш хусусиятига эга бўлиб, артиб тозалаш учун қулай ва ташқари кўринишда ҳам чиройлидир. Шу билан бирга , бу материаллар таксикмодалар ажртиб чиқариши ҳам мумкин, бу жисмоний машқлар вақтида тез-тез нафас олишга мажбур бўладтиган спортчилар учун, айниқса хавлидир.. Синтетик материалларда статик электр майдони ҳосил бўлиши мумкин. Бу эса спортчиларнинг соғлиғига ва иш қобилиятига улар узоқ муддат ва такрорий машқлар бажараётган вақтда, айниқса салбий таoсир кўрсатиш мумкин. Спортчиларнинг кийим-кечакларидаги ва пойавзалларидаги бошқа синтетик материаллар (айниқса, капрон ва нейлон)ва спорт инвентаридаги ана шундай материаллар ҳам статик электр зарядлари ҳосил қилишга ёрдам беради.

Хоналарни пардозлаш учун ишлатиладиган синтетик полимерлар ёнғин хавфини кучайтиради, чунки улар тез ёнади ва бундай заҳарли тутун ажратиб чиқаради. Шунинг учун ҳам спорт иншоатлари қурилишида синтетик материалларнинг қўлланилиши қаoтий санитария назорати остида бўлмоғи керак.

Спорт залларидаги поллар учун шу мақсадларга ишлатиладиган тухталарни яхшилаб рандалаб, текислаб, палуба типида қоплабчиқиш мақулдир. Ечиниш хоналарида гардеробларда, буфетларда массаж хоналарида коридоларда полнинг устига линолеум қоплаш керак, чунки у пилесос ва бошқа йиғиб –терадиган машиналарни ишлатиб, суприб-сидириш учун қулай имконият яратади. Бундай сирт иссиқликни ҳам яхши сақлайди. Спорт залларига ҳам линолеум қоплашга рухсат берилади. Сувни яхши изоляция қилиш зарур бўлган душхона, туалет, ванна, гидромассажхонаси ва бошқа шунга ўхшаш хоналарда полнинг усти керамик плиталар ёки цмент билан қопланади. Ҳозирги вақтда енгил атлетика ва футбол манежларида ҳамда ёпиқ стадионларда юмшоқ, буқилувчанлик, эгилувчанлик хусусичтларига эга бўлган, югуруш учун ва механик тарзда йиғиштириш учун, суприб-сидириш учун қулай бўлган гартан, рекартан сингари синтетик материаллар қоплаш методидан фойдаланилмоқда.



  1. Download 198 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish