Диспансеризациянинг –тиббий назоратдаги тутган ўрни
Спорт иншоотларининг турлари.
Спорт иншоотлари асосий (А группаси) ава ёрдамчи (В группаси) группаларга бўлинади. Асосий иншоотлар очиқ ва ёпиқ иншоотларга бўлинади. Уларнинг функционал аҳамиятига қараб алоҳида (яoни спортнинг бир тури учун) ҳавмда комплекс иншоотлар(территория жиҳатдан бирлаштирилган бир нечта алоҳида иншоотлар)га ажратилади. Шаҳардаги спорт иншоотларининг миқёсига қараб уларни микрорайон, районлараро, умумшахар, марказий республика иншоотларига қишлоқ жойлаврда -бригада марказий томорқа, район марказидаги иншоотларга ажратилади.
Умумий территориал иншоотлардан ташқари яна мактаблар, ўқув юртлари, пионер лагерлари, санатория ва дам олиш уйлари ҳузирида ташкил этилган спорт иншоотлари, турли идораларга тегишли спорт иншоотлари мавжуддир. Баoзи бир республикаларда (масалан, Эстонияда) мактаблар ва бошқа ташкилотлар учун (кооператив асосчларда) унча катта бўлмаган аҳоли яшайдиган пунктларда биргаликда спорт иншоотлари қуриш тажрибаси амалда қўлланилмоқда.
Спорт иншоотларининг размерлари мактабнинг типига ва ўқувчиларнинг сонига боғлиқ бўлади. Ўрта мактабдаги спорт зонасиниг майдони-4900-10700 М бўлиши керак.вчиларнинг сонига ва зонанинг размерига қараб унда енгил атлетика, гимнастика майдончалпари спорт уйинлари ва итқитиш-ирғитиш машқлари ўтказиш учун кичик (баскетбол, волейбол, қул тупи) ва катта (футбол) майдончалар жойлашган бўлади.
Барча спорт иншоотларига қўйиладиган умумий гигиеник талаблар қаторига иншоотнинг қаерга ва қандай ориентация билан жойлашганлиги, транспортга яқинлиги, планлаштирилиши, теварак-атрофдаги муҳитнинг аҳволи, ҳаво, сув, тупроқ, гул, ниҳол кўчатлари экилганлиги, ишга халал берадигавн шовқинни тўсувчи қурилмалар, микроиқлим (ҳаво ҳарорати, ҳавонинг намлиги, ҳаракати, радиация киради).
Спорт иншоотларининг жойланиши, ориентация ва планлаштирилиши
Спорт иншоотлари шамолга тескари томондан бошлаб (шамолнинг йўналишини ҳисобга олган ҳолда) қурилади. Бунда ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўладиган обoектлар- корхоналар, йирик автомагистераллар, узоқроқ масофааги ахлат ташланадиган жойлар, зарарлик даражасига қараб ҳар бир корхона учун белгиланган тартибга солиб туриладиган санитария-ҳимоя зоналари ҳисобга олинади. Очиқ спорт иншоотларини жанубий қиямалик жойларда бир оз нишаб қилиб жойлаштирилган маoқул.
Спорт иншоотларининг ориентация шамолнинг қайси томонга кўпроқ эсишга ҳам боғлиқ бўлади. Шмолий райёнларда биноларни муаян бир шакилда (овал, ярим ой шаклида) қуриш тавсия этилади. Шундай қилинганда шамоллар гўё бинони силаб ўтгандек, унга қаттиқ таoсир кўрсатмайди, деразалар эса шамол кўп эсадиган томонларда бўлмаслиги керак. Очиқ спорт иншоотларида етакчи шамолнинг йўналиши ўша иншоотнинг узун ўқига кўндаланг ҳолатда йўналтирилгани маoқул. Ёпиқ спорт ишоотлари алоҳида махсус хоналарга ёхуд мактаблар, институтлар, маданият саройларининг умумий биноларига жойлаган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |