Очиқ сув ҳавзаларидаги бассейнларга қўйиладиган гигиеник талаблар.
Сузиш ва сувга сакраш бўйича ўқув-машқ машғулотлари учун басейнлар қуришга жой талаётганда худди ер юзасидаги очиқ спорт иншоотларига қуйиладиган талаблар (ҳавони ва тупроқни ифлослантирадиган манбаларда, шовқиндан нари бўлши, кўкаламзор жойларга яқинлиги, кириб келинадиган йўллларнинг қулай бўлиши) ҳисобга олиниши керак; бундан ташқари, сувнинг соҳилларнинг гигиеник ҳолати, сув оқимининг тезлиги ҳисобга олинади.
Бассейнларни ўз-ўзини тозалаб туришга қодир бўладиган оқар сувларга (дарйларга) жойлаштирган маoқул. Башарти, кўллар ва ҳовузларнинг сувлар маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари ташланмаган, оқова сувлар билан ифлос қилинмаган бўлса, уларда уй хайвонлари чўмилтирилмаган, кир ювилмаган бўлса, у ҳолда бўндай жойларда ҳам бассейнлар қуриш мумкин. Бассейнлар сувнинг ифлосланиши мумкин бўлган (оқова сувларнинг чиқиш жойлари, сувда фойдаланиладиган соҳиллар ва бошқалар) жойлардан камида 200-250м юқорида жойлашган бўлиши керак. Шамол ва сув тўлқинлари орқали бассейнга ҳар хил нарсалар тушиб ифлосланмаслиги учун шундай қилинади. Айрим холларда сувнинг ифлосланиши манбаида камида 2км узоқликда бассейн қурилишига рухсат беришлари мумкин. Барча ҳоллларда ҳам бассейнлар қурилиши лойхалаштирилаёган вақтда сувнинг сифати аниқланмоғи лозим. У II категориядаги сув ҳавзалари учун белгиланган санитария талабларига мувофиқ келмоғи керак (ер юзасидаги сувларни оқава сувлар билан ифлосланишдан сақлаш қоидалари №372-61)
Жисмоний маданият ва спорт билдан шуғулланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш бошланғич, такрорий ва кўшимчага бўлинади.
Бошланғич тиббий кўрикда шифокор жисмоний маданият, ва спорт машғулотларига рухсат бериш ҳақидаги саволни ечади. Шифокор рухсатисиз тренер ёки жисмоний тарбия ўкитувчиси янги келган болани машғулотларга киритишга ҳаққи ёъқ, тиббий кўрикда соғлик, ҳолати, жисмоний ривожланиш ва бўлинган жисмоний вазифага организм ўрганишини аниқлайдилар. Такрорий тиббий кўрикда соғлик ҳолати, спортчи жисмоний ривожланиш ва организм функтсионал ҳолатига жисмоний , маданият ва спорт билан доимий шуғулланиш таъсири аниқланади. , .
Қўшимча тиббий кузатувлар спортчиларни мусобақаларга киритиш ҳамда касаллик ёки жароҳатлардан кейин, организмни каттиқ, чарчашида машқ қилишларга киришиш имқонияти ҳақидаги масалаларни ҳал этиш учун ташкил қилинади. Етакчи спортчилар диспансеризатсияси доимий машқ қилувчи ва мусобақаларда қатнашувчи спортчилар тиббий кузатувчи фаол шакли ҳлсобланади. Ҳар тарафлама чуқурлаштирилган кузатув соғлик ҳолати функтсионал имқониятларни аниқлаш, спорт тайёргарлик даражасини белгилаш, паталогик ҳолатини (каттиқ ҳарчаш, кўп машқ, қилиб юбориш) билишга ёрдам беради. Тиббий педагогик назорат спорт билан шуғулланувчи шахслар соғлигининг тиббий кузатуви бутун жараёнининг муҳим таркибий қисми хисобланади. Тиббий-педагогик назорат ўқув машқ қилишда шифокор ва тренер билан биргаликда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |