Режа: Тарих ўқитиш методикасининг илмий-педагогик фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти



Download 96,27 Kb.
bet5/17
Sana25.02.2022
Hajmi96,27 Kb.
#296444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Маъруза матни 2020

Методика – бу “педагогик фан бўлиб, маълум ўқув предметини ўқитиш қонуниятларини тадқиқ этадиган махсус фандир”2.
Методика (грекча methodis) “Педагогика фанининг соҳаларидан бири бўлиб, маълум фанни ўрганиш қонуниятларини тадқиқ этишга айтилади”3.
Ҳар икки манбадаги билдирилган изоҳларни умумлаштириб шуни айтиш мумкинки, мазкур умумий таърифларнинг тарих ўқитишга татбиқ этадиган бўлсак, тарих ўқитиш методикаси фани олдида тарих ўқитиш жараёни қонуниятларини янада такомиллаштириб бориб, унинг ҳар томонлама ривожланган, миллий ғоя ва мафкура билан қуролланган комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш жраёнига самарали таъсир кўрсатадиган педагогик фандир.
Хуллас, тарих ўқитишнинг методологик асосини педагогик фан бўлганлиги боис билиш назарияси ташкил этади. Педагогикага нисбатан хусусий дидактикани ташкил этган тарих ўқитиш методикаси педагогика, психология фанларининг умумий тамойиллари ва хулосалари билан органик алоқадорликда бўлиб, тарих ўқитишнинг муаммоларини ўргатадиган фандир.
Тарих ўқитиш методикаси тарих ўқитувчиларининг амалий тажрибаларига суянади, ўқитувчилар олдида тарих ўқитишнинг илғор тажрибаларини умумлаштиради ва келажакда тарих дарсларида ўқув-тарбия ишларини янада такомиллаштириш, ўқувчиларда миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш ва такомиллаштиришда, уларда ўзлигини англаш ва фуқаролик ҳис-туйғуларини камол топтиришда яратувчилик ролини ўйнайди.


4.Тарих ўқитиш усуллари тизимини ривожлантириш.

Умуман ўқитиш усули деганда таълим жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг маълум мақсадларга эришишга қаратилган биргаликдаги фаолият усуллари тушунилади. Бошқача айтганда, ўқитиш усуллари ҳар иккала фаолиятнинг, яъни ўқитувчи томонидан ўқувчиларни билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, ғоявий-аҳлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларда илмий дунёқарашни шакллантириш, ҳамда ўқувчилар томонидан ўша назарда тутилган илмий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш фаолиятида қўлланиладиган усулларни ўз ичига олади. Тарихни ўқитиш ҳозирги даврда мураккаб муаммо бўлиб, таълим тизими, хусусан мактаблар олдига маъсулиятли вазифаларни қўймоқда.


Тарихни ўқитишнинг назарий асосларини чуқур эгалламай туриб, ўқитишни илмий асосда ташкил қилиш, таълим-тарбия ишларини узвий бирлигига эришиш, умуман тарих ўқитишни, ўқитиш усулларини доимо такомиллаштириб бориш вазифасини мувоффақиятли ҳал қилиб бўлмайди. Тарихни ўқитиш ва уни ўқувчиларнинг ўрганишини уюштиришда ҳам ўқитувчи педагогика, психология ва тарих ўқитиш усулларининг назарий асосларига суянади, шунингдек илғор тажрибага асосланади.
Тарих ўқитиш усуллар ҳақидаги назарий билимлар билан қуролланган ўқитувчигина тарихнинг барча курслари қатори ўқитиш ва ўрганиш соҳасидаги ўзига хос хусусиятларни эътиборга ола билиши лозим. Тарихни ўқитиш ва уни ўрганишдаги бу ўзига хос хусусиятлар аввало жаҳон халқлари ҳамда ҳамдўстлигимиздаги барча миллат ва халқлар тарихан бир-бири билан боғланиб, ўзаро таъсир доирасида бўлганлиги туфайли улар тарихини қиёсий ўрганиш, тарихий тараққиётдаги умумийликлар билан барча ўзига хосликларни ҳам қўрсатиб бериш зарурияти, республикамиз тарихий тараққиётидаги ўзига хосликлар Ўзбекистон худудининг табиий-тарихий шарт шароитлари, халқнинг ҳаёт тарзи билан боғлиқлигини чуқур ўрганиш билан белгиланади.
Тарих таълими тараққиётининг турли босқичларида ўқитиш усулларидан турлича фойдаланиб келинган.1 20-йиллада тарихни ўрганишнинг асосий усули-ўқувчиларнинг тарихий материаллар устида олиб борадиган мустақил ишларидан иборат бўлса, 30-йилларда эса, ўқитувчининг жонли сўзи ўқувчилар билимининг ягона манбаи ва асосий ўқитиш усули бўлиб хизмат қилди.2 Ўқитувчиларнинг асосий эътибори материал танлаш ва уни баён қилишга қаратиларди. Шунингдек, 30-йилларда материални баён қилиш, суҳбат усули ҳамда ўқувчилардан сўраш усуллари ишлаб чиқилиб, газета саҳифаларида эълон қилинди. Бу мақолалар билан бирга В.Н. Бернадскийнинг тарих ўқитиш усулларини биринчи марта тадқиқ этган муҳим қўлланма (“Методы преподования истории в старших классах,”Л.,1939)си ҳам нашр этилди.
40-50 йилларда А.И.Стражевнинг олий ўқув юртлари Тарих факультетларининг талабалари учун мўлжалланган “Тарих ўқитиш методикаси программаси” ва журналларда нашр этилган илмий-методик мақолалари3 ана шу янги вазифалар асосида ёзилган бўлиб, тарихий фикрлар тараққиётида янги, муҳим йўналишни бошлаб берди. А.И.Стражевнинг тарих ўқитиш усуллари асосида Н.В.Андреевская билан В.Н. Бернадский ўқитувчилар дастури тингловчилари учун “Етти йиллик мактабларда тарих ўқитиш методикаси(М., 1947) дарслигини яратдилар. Мазкур мазкур ўқув-услубий адабиётларда ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантиришда мактаб тарих таълимининг вазифалари аниқ белгилаб берилди.Ўқитувчиларнинг эътибори тарих ўқитишнинг ғоявий-сиёсий савиясини оширишга қаратилди. Аммо айрим тарих дастурлари ва дарсликларда ўқув материалининг ҳаддан ташқари кўп берилганлиги ўқитувчининг дарсда ижодий ишлашига, ўқувчиларнинг билиш қобилиятига раҳбарлик қилишига уларнинг ижодий ишларини уюштиришга имконият бермас эди. Бу йиллардаги тарихий услубий фикрлар тараққиётининг муҳим хусусияти, аввало, илмий-тадқиқот ишларининг кучайтирилганлиги, унинг кенг кўламда олиб борилганлиги билан характерланади. Шунингдек тарих ўқитишда, илмий тадқиқот ишларида психология фани ютуқларига асосланишига жиддий эътибор берилади. Аммо бу тадқиқот ишларининг кўплиги ўқитувчининг материални баён қилиб бериши, эвристик суҳбат, сўраш ва дарсда ўқув қўлланмаларидан фойдаланиш масалаларига бағишланган бўлиб, уларда ўқувчиларнинг мустақил фикрлаш, ижодий ишлаш фаолиятини уюштириш, унда ўқитувчининг раҳбарлигига кам эътибор берилган эди.
1956 йилдан эътиборан собиқ Иттифоқ ва республикамиз ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётининг соғломлаштиришига йўл очилди. Тарих фанини, мактаб тарих таълими мазмунини шахсга сиғиниш ва унинг оқибатларидан тозалашга киришилди. Собиқ иттифоқдош республикалар ва ўлкалар тарихини ўрганиш, махсус дарслик ва қўлланмалар яратишга киришилди, бу эса тарих таълими мазмунининг бойишига ва тарбиявий йўналишининг кучайишига ёрдам берди, янги дастур ва дарсликлар яратилди. Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини ошириш ва уларнинг мустақил ижодий ишлашида дарсликларнинг роли ортди.
Тарих таълимининг янги мазмунини мувоффақиятли амалга ошириш ва унинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланишга ёрдам берадиган усул ва воситаларни илмий жиҳатдан асослаб бериш кун тартибига қўйилди. Методист (услубчи)лар таълим усул ва воситаларини танлашда ўқитишнинг мақсади, мазмуни ва ўқувчиларнинг ўрганиш фаолиятини асос қилиб олишнитаклиф этдилар, илмий тадқиқот ишларининг кўпчилик қисми ҳам шу йўналишда олиб борилди. П.С.Лейбенгруб ўзининг “Ўрта мактабларда тарих дарсларига дидактик талабалар”(М., 1960) номли китобида тарих таълими усуллари таснифига ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув фаолияти хусусиятларини, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг тарихий ҳақиқатни билиб олишга ёрдам берадиган воситалар (манбаи)ни асос қилиб олиш1ни тавсия қилди ва ўқитиш усулларини қуйидаги гуруҳларга бўлди:
1.Ҳикоя усули. 2.Мактаб маърузаси. 3.Суҳбат услуби. 4.Кўргазмали услуб. 5.Дарсликлар билан ишлаш услуби ва бошқалар. П.С. Лейбенгруб ўқитиш услублари ҳақидаги ўз фикрини кейинчалик ривожлантириб, 1968 йилда Киевда украин тилида нашр қилинган “Тарих дарси дидактикаси” номли китобида ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ривожлантириш даражаси таълим услублари таснифига асос қилиб олиниши керак, деган фикрни олға сурди.
А.А.Вагиннинг китобларида2 тарих таълими усуллари нисбатан тўлиқ ва ҳар томонлама чуқур тасниф қилинган. А.Вагин тарих таълими усуллари таснифига тарихий воқеаларни билиш манбаларини асос қилиб олди ва уларни қуйидаги уч гуруҳга бўлди:
1) оғзаки баён усули;
2) кўргазмали таълим усули;
3) матн билан ишлаш усули;
Проф П.В.Гора таълим усуллари таснифи хусусида тўхтаб, масалага фақат дидактик нуқтаи назаридан эмас, тарих услубий жиҳатдан ҳам ёндашиш, ўқув материалларининг таълим-тарбия вазифаларини ҳамда унинг мазмунидаги ўзига хос хусусиятларини ҳам эътиборга олиш зарурлигини таъкидлади1. Унинг 1970 йилда нашр этилган “Тарих ўқитиш методикаси”2 дастурига ҳам шу тамойил асос қилиб олинган. П.В.Гора ўзининг мазкур мақоласида таълим услубларини қуйидаги уч турга бўлади:
1)Оғзаки ўқитиш услуби; бу услуб ўз навбатида икки турга бўлинади: а) оғзаки таълим услуби ва б) босма матнлар асосида ўқитиш услуби;
2) кўргазмали таълим услуби;
3) таълимнинг амалий услуби.
Ўқитиш усуллари ва ўқувчилар тафаккури фаолиятининг турли шакллари ўртасидаги ўзаро алоқа, уларнинг бир-бирига кўрсатадиган таъсири асосида бир тизимдаги усулларнинг ўзаро боғлиқлиги юзага келади. Масалар, кўргазмали таълим усули ҳеч қачон ўқитувчининг баёнисиз амалга ошмайди, ўқитувчининг оғзаки таълим усули ҳам доимо кўргазмали воситаларга таянади. Ўқувчиларнинг техника воситалари, турли хилдаги матнлар устидаги амалий фаолияти ҳам таълимнинг кўргазмали ҳамда оғзаки усуллари билан боғлиқ ҳолда олиб борилади.3 Мазкур усуллар тизими тарихни ҳар томонлама ўқитиш ва ўрганишда ҳам қўлланилади.
П.В.Гора таълим усулларини ҳам уч гуруҳга бўлади:
1) ўқувчилар хотирасида тарихий фактлар тўғрисида образли тасаввурларни шакллантириш; 2) тарихий фактлар, йилларни мустаҳкамлаш; 3) аниқ тарихий материални ўзлаштириш ва тарихий материални ўзлаштириш ва тарихий тушунчаларни шакллантириш усуллари4.. Шунингдек, у кўргазмали услубнинг ролига алоҳида аҳамият бериб, ўзининг шу муаммога бағишланган китобида5 кўргазмалиликнинг усул ва воситаларини икки гуруҳга ажратади: 1) тарихий фактларнинг ташқи белгиларини кўргазмали асосда ўрганиш ҳамда улар тўғрисида шаклланган тарихий тасаввурларнинг кўргазмали бўлишига ёрдам берадиган усул ва воситалар; 2) тарихий жараённинг моҳиятини чуқур кўргазмали асосда ўрганишни таъминлайдиган усул ва воситалар.
Таълимнинг кўргазмали бўлишини таъминлайдиган усул ва воситалар дарснинг мақсади, материалнинг мазмуни ва хусусиятига қараб танланади. П.В.Гора ўқитиш усулларини ҳамда кўргазмали таълимнинг усул ва воситалари таснифига ўқувчиларнинг билишдаги фаоллиги ва мустақиллигини оширишни асос қилиб олади. Тарих ўқитишни ўқитувчининг ўқитиш ва ўқувчиларнинг ўрганиш ёки билиш фаолиятидан иборат бир бутун жараён деб қаралади. П.В.Гора ўқувчиларнинг дарс материалини пухта ўрганиб, билиб олиш фаолиятига ўқитувчининг раҳбарлик қилиш, уларни таълим жараёнининг фаол иштирокчисига айлантиришда кўргазмали таълим методикасининг турли воситаларидан оқилона фойдаланиш, уларга турли вазифаларни бажартиришнинг аҳамияти катта эканлигини исботлаб берди. Ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ошириш ва унга ўқитувчининг раҳбарлик қилишини таъминлайдиган вазифалар ва топшириқларни шартли равишда уч гуруҳга бўлди.1
1) ўқувчилардаги мавжуд билимларни эсга олиш учун ёрдам берадиган;
2) уларни мазмунан бойитиб ривожлантириш учун ёрдам берадиган;
3) муаммодан иборат топшириқлар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таҳлил этиладиган бўлса, талабаларни тарихий услубий фикрлар, шу жумладан таълим усуллари ҳақидаги фикрлар тараққиёти билан таништириш уларни тарих, хусусан Ўзбекистон халқлари тарихини ўқитишнинг назарий асослари билан қуроллантиришда муҳим аҳамиятга эгадир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин тарихни ўқитишга бўлган талаб янада ортди. Тарихчи олимларимиз, методистларимиз томонидан ўқитишнинг замонавий усулларини кўрсатиб бера оладиган китоблар яратилди. Жумладан доцентлар Т.Тошпўлатов, Я.Х.Ғаффоровлар томонидан яратилган “Тарих ўқитиш методикаси”, ҳамда доц Ғаффоров Я.Х. томонидан яратилган “Тарих ўқитиш методикаси” китобларида2 тарих ўқитиш методикаси самарадорлигини ошириш муаммолари амалий жиҳатдан умумлаштирилган ва Ўзбекистон Республикасининг илғор мактаблари ҳамда олий ўқув юртлари тарих ўқитувчилари иш тажрибаларида синаб кўрилган экспериментал, илмий-методик ва педагогик иш тажрибалари таҳлил этилган.
Ушбу дарсликларда тарих дарслари ва унга бўлган замонавий талаблар, тарих дарслари самарадорлигини ошириш йўллари, таълим-тарбия тизимида тарихни ўрганишга интеграцион ёндашиш ҳамда тарих таълимида янги педагогик технологиялардан фойдаланиш каби масалалар алоҳида ўрин эгаллаган.

Download 96,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish