Режа: Тарих ўқитиш методикасининг илмий-педагогик фан сифатида шаклланиши ва тараққиёти


Тарих фанининг назарий ва методологик асослари



Download 96,27 Kb.
bet3/17
Sana25.02.2022
Hajmi96,27 Kb.
#296444
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
1.Маъруза матни 2020

2.Тарих фанининг назарий ва методологик асослари.

«Тарих» илмий атама сифатида икки ўзаро алоқадорликдаги тушунчани ифодалайди. Биринчидан, - тарих жамият тараққиёти тўғрисидаги фан бўлиб, унинг объекти кишилик жамияти ўтмишининг, унинг турли-туман соҳалардаги тараққиёти ва ўзгариб бориш жараёнини ўрганадиган фандир.


Тарих фан сифатида ўтмишдаги ва бугунги реал ижтимоий ҳаётни ўрганади ва ўргатади. Иккинчидан, тарих - бу инсоният тўғрисидаги фан бўлиб, жамиятнинг ўтмишини тадқиқот йўли билан аниқлаб, ўтмишда инсон томонидан яратилган, инсон заковатининг натижалари бўлган жараённи тадқиқ этиш ва бизгача ўрганиб етказадиган фандир. Шундай экан, унинг вазифаси имкон қадар тарихий жараённи тўла, бутунлигича, унга интеграцион ёндошган ҳолда тадқиқ этишдан иборат.
Кўпгина тарихчилар тарихий жараённинг субъекти инсон деб қарайдилар. Лекин бу масалада бошқача қарашлар ҳам мавжуд. Масалан, А.Тойнби ўзининг «Тарихий ривожланиш» деб номланган асарида «Тарихнинг ҳақиқий яратувчиси илоҳий кучдир»1,5деган фикрни билдиради.
Классик историографияда тарихий жараён тарих қонунлари билан ифодаланишни билдиради. Тарих фанининг асосий таянч категориясини тарихий факт ва тарихий манба, шунингдек тарихий макон ва тарихий замон ташкил этади.
Тарих ўрганишдаги энг фундаментал муаммо-бу тарихий факт ва тарихий манбалари бўлиб, мана шу икки масалага том маънода илмий ёндошиш тарих фанининг назарияси ва методикасини аниқ белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу борада рус олими, профессор М.А.Барг шундай ёзади: «Тарихий фактлар реал мавжуд бўлган фактлардан иборат бўлиб, маълум макон ва замон доирасида содир бўлади, уларнинг мазмуни, уларнинг изоҳлаш ёки шарқлашга боғлиқ бўлмайди»2.
Ҳар бир фанда бўлганидек, тарих фанида ҳам ўзининг назарияси ва методологияси мавжуддир.
Назария - бу илмий билимлар йиғиндиси бўлиб, у ёки бу фаннинг шаклланиши қонуниятлари ва бошқа фанлар билан мавжуд бўлган алоқадорликларини билиш жараёнидир.
Методология масаласига келадиган бўлсак, «методология» сўзи грекча «метод» (metodos-тадқиқот этиш йўли, назарияси, таълимоти) деган маънони англатса, logos таълимот деганидир.
«Методология» тушунчаси икки асосий тушунчадан иборат бўлиб, биринчидан, фан соҳасида амалга оширилиб бориладиган маълум йўллар, операциялар тизимига айланса, иккинчидан, шу тизим тўғрисидаги таълимот, метод назариясига айтилади.
Ҳар қандай фаннинг методологияси хусусида гап борадиган бўлса, одатда шу фанга хос методлар мажмуига айланади.
Тарих ўқитиш методикаси фанининг методологияси деганда бу борадага илмий билимларининг тузилиши ва ривожланишини, уларнинг натижаларини асослаш йўлларини амалиётда мазкур фанга хос бўлган илмий билимлар механизмини самарали татбиқ этилишига айтилади.
Тарих фани методологияси деганда тарих фанлари доирасидаги илмий билимларнинг тузилиши тамойилларига, шакли ва илмий жиҳатдан тарих фани доирасида қўлланиладиган таълимотга айтилади. Тарихнинг фан сифатида назарий-методологик асослари ўзида мазкур фаннинг қонуниятлари ва тамойилларини, фақатгина шу фанга хос бўлган категориал тушунчалар аппарати ва билиш методларини ўз ичига олади.
Тарихчи ўз даврининг фарзанди. Унинг меҳнатида у яшаб ижод этган даврнинг тамғаси қолади. Ўтмишини, шунингдек яқин ва энг узоқ даври характеристикасининг шоҳиди бўламиз. Келажак шароити билан тарих ҳам янги маънавий қиёфада бўлиб, янгича баҳоланади. Мазкур ўринда шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, тарихга нисбатан юқорида қайд этилган ҳолат содир бўладиган бўлса, тарихий билимлар методологияси ҳам ўзгаради. Буни яқин ўтмишимизда шўролар даврида якка ҳукмронлик қилиб келган коммунисик ғоя ва мафкура мисолида кўрилса, айни муддао бўлур эди.
Ўзбекистонда тарих фанининг тарихи ва тарих таълимининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Масалан, XX асрда, яъни шўролар мустамлакачилиги даврида коммунистик мафкуранинг таъсири остида миллий тарихимизнинг ёритишда тарихий социологик ёндошишлар ҳукмрон эди. Натижада миллий тарихимизда содир бўлган кўпгина воқеа ва ҳодисалар ўша даврнинг ҳукмрон ғояси ва мафкураси нуқтаи-назаридан баҳоланиб, кўп ҳолларда тарихий воқеалар, уларни келтириб чиқарган объектив сабаблар том маънода сохталаштирилди. Лекин, озчиликни ташкил этган бўлса-да, ўша дахрийликка асосланган шўролар даврида ҳам ҳақиқий кўтариб чиқаришга муваффақ бўлганлар. Масалан, шўролар даври тарихий асарларида Амир Темур шахсига характеристика беришда ҳам бир-бирига қарама — қарши фикрлар кўзга ташланади. Жумладан, «Темур, - деб ёзади ўзбек темуршунос олими, Темур ва темурийлар даврини биринчи бўлиб қўлёзма матнлар асосида ўрганиб чиққан профессор Маҳкам Абдураимов, - ёшлигиданок ўзининг ақли расолиги билан ажралиб турарди. Ундаги ҳарбий истеъдод жуда эрта уйғонганди: у отда яхши чопар, ўқ-ёйни моҳирлик билан отар эди. Темурнинг ҳаётлик пайтида дин аҳллари дахлсиз эди. Авлодлари ҳам бу анъаналарга содиқ қолдилар. Темур дин арбобларигагина эмас, балки дунёвий фанларнинг намоёндалари бўлган. У туркийлар, араблар, форслар тарихини яхши билар, амалий аҳамиятга эга бўлган медицина ва илми нужум фанлари хусусида кенг мушоҳада юрита олар эди... Кези келганда Темур душманларига олийжаноблик ва сахийлигини намойиш қилолган.
Темурнинг ички сиёсати имкони борича Мовароуннаҳр моддий ва маънавий фаровонлигини кўтаришга қаратилган эди.
Моварауннаҳр ва Самаркандда бунёд этилган нодир ва абадий обидалар бевосита Темур номи билан боғлиқдир. Ўрта Осиёда ўтган барча ҳукмдорлар орасида у улуғ бунёдкор ва забардаст Амир сифатида ном қозонган эди»1.
Амир Темурга тавсиф беришда яна бир ўзбек тарихчи олими, профессор Гога Ҳидоятов шундай ёзади: «У ўқиш ва ёзишни ўрганмаган бўлиб, турк ва форс тилларида яхши гапирар эди...»
Темур Чингизхон ва унинг ҳарбий тартибларини ихлосманди бўлиб, ҳамма юришларини ташкил этиш, ҳарбий ҳаракатлар ва маъмурий кўрилиш ишларида унга тақлид қилар эди... Унинг ҳамма ҳарбий тактикаси Чингизхондан ўзлаштириб олинган эди»2. Амир Темурга характеристика беришда тарих фанидан методистликка даъвогар бўлган тарихчилар ҳам четда қолмадилар. Масалан, Ахмаджон Саъдиев Ўзбекистон мактабларида «Темур давлатининг ташкил топиши» мавзусини қандай ўқитиш лозимлиги хусусида шундай илмий башорат қилади:
«Темур давлатининг ташкил топишига бағишланган биринчи дарсда Темурнинг шахсига характеристика беришда, - деб уқтиради А.Саъдиев, -Темурнинг жаҳонга ҳукмрон бўлиш ҳаваси билан босқинчилик урушларига кириб кетганлиги мамлакатдаги ишлаб чиқариш кучлари ва воситаларининг кенг миқёсда ривожланишга тўсқинлик қилгани, Темурнинг ваҳшиёна ҳаракатлари, зулми халқнинг қаҳр-ғазабига сабаб бўлганлиги айтилади. Темурнинг улкан империяси - феодал ҳукмдорлар империясидан иборат бўлиб, унинг ҳақиқий марказлашиши учун етарли иқтисодий замин бўлмаганлиги учун мустаҳкам эмаслиги тушунтирилади»3.
Ўзбекистоннинг бутун жаҳон сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараёнига фаол кириб бориши, унинг жаҳон интеграциясининг ривожланиб боришидаги бугунги ўрни ва роли таъсири остида ўқувчи ёшларни замонавий ҳаётга мослашиб боришлари педагогик жамоа олдига қуйидаги асосий йўналишлар бўйича қатор энг муҳим вазифаларни тезкорлик билан хал этиш лозимлигини тақозо этмоқда:
- талаба ёшларда Ўзбекистон фуқароси ва ватанпарварлари сифатларини шакллантириш, уларда ўзбекларга хос фуқаролик ва ватанпарварлик ҳис-туйғуларини тарбиялаш;
- ўқувчиларни демократик жамият ва демократик қадриятлар руҳида тарбиялаш;
- ўқувчиларда доимо ўз кўзини ҳар томонлама ақлан ва жисмонан такомиллаштириб бориш, уларда ижодий фаолликка бўлган эҳтиёжларини фаол шакллантириб бориш ва мустаҳкамлаш;
- ўқувчиларда ижтимоий характерда бўлган турли туман йўналишлардага ахборотларга ижодий ёндашиш, уларни таҳлил этишга танқидий назардан қараш кўникмаларини фаол ривожлантириб бориш;
- айниқса, уларда коммуникацион маданиятни, яъни турли ғоя ва эътиқодга бўлган кишилар билан самимий алоқа боғлай олиш маданиятини мукаммал тарбиялаш бугунги илмий-техника инқилоби беқиёс авж олиб бораётган давр талабидир.



Download 96,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish