Фосфор етишмаса ўсимликлар томонидан темир, рух, никел, мис, кобальт, марганец кабиларни сўрилишига тўсқинлик кузатилади. Ўғитларни қўлланилиши натижасида уларни бир қисми экинлар учун ўзлашмайдиган ҳолатга ўтиб қолади, натижада бошқа элемент етишмай қолади. Бундай аҳвол масалан, бир томонлама фосфор ўғити ишлатилганда ўсимликка руҳни ўтиши ёмонлашади, бу элемент етишмай ҳосил микдори ва сифати камаяди! Шуни ҳисобга олиб баъзида фосфор ва рух ўғитларини ҳамкор ҳолатда ишлатиш тавсия этилади. Масалан, Минеев В.Г. (1990) таъкидлашича маккажўҳорига фосфор ва руҳ солинганда дон ҳосили гектарига 8,12 тонани, фақат фосфор 90 кг берилганда 7,39 фосфор солмай 24 кг руҳ солинганда 6,76 т. Р2О5 - 90, руҳ-24 кг солинганда 10,85 тоннани ташкил этади. - Фосфор етишмаса ўсимликлар томонидан темир, рух, никел, мис, кобальт, марганец кабиларни сўрилишига тўсқинлик кузатилади. Ўғитларни қўлланилиши натижасида уларни бир қисми экинлар учун ўзлашмайдиган ҳолатга ўтиб қолади, натижада бошқа элемент етишмай қолади. Бундай аҳвол масалан, бир томонлама фосфор ўғити ишлатилганда ўсимликка руҳни ўтиши ёмонлашади, бу элемент етишмай ҳосил микдори ва сифати камаяди! Шуни ҳисобга олиб баъзида фосфор ва рух ўғитларини ҳамкор ҳолатда ишлатиш тавсия этилади. Масалан, Минеев В.Г. (1990) таъкидлашича маккажўҳорига фосфор ва руҳ солинганда дон ҳосили гектарига 8,12 тонани, фақат фосфор 90 кг берилганда 7,39 фосфор солмай 24 кг руҳ солинганда 6,76 т. Р2О5 - 90, руҳ-24 кг солинганда 10,85 тоннани ташкил этади.
Фтор-апатитларда 3 фоиз, Қоратоғ фосфоритида 2,8 фоизгача бўлади. В.Г.Минеев (1990) кўрсатиб ўтишича, МДҲ мамлакатларидаги фосфоритларда фосфор миқдори 8,3 фоиздан 15,7 фоизгача, 1 тонна фосфоритдаги фтор элементи эса 150-300 кг гача бўлар экан. Демак, ўртача 1 тонна фосфорит билан 160 кг гектарига фтор тушиш эҳтимоли бор. Шуниси қизиқки, табиий фосфор рудаларида эримайдиган ҳолатда, ўғитларда эса эрийдиган ҳолатда бўлади, шуниси эътиборга лойиқки, фторсиз фосфор ўғитлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган экан, бу ишни давом эттириш лозим. Маълумки, фторни тупроқда кўпайиши уларни ўсимликларини мевасини ривожига салбий таъсир этади. Демак, фосфор ўғитлари таркибидаги фторни камайтириш, уларни тупроқда тўпланиб қолишига йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда у ўсимликларга, сўнгра инсон та-насига ўтади. - Фтор-апатитларда 3 фоиз, Қоратоғ фосфоритида 2,8 фоизгача бўлади. В.Г.Минеев (1990) кўрсатиб ўтишича, МДҲ мамлакатларидаги фосфоритларда фосфор миқдори 8,3 фоиздан 15,7 фоизгача, 1 тонна фосфоритдаги фтор элементи эса 150-300 кг гача бўлар экан. Демак, ўртача 1 тонна фосфорит билан 160 кг гектарига фтор тушиш эҳтимоли бор. Шуниси қизиқки, табиий фосфор рудаларида эримайдиган ҳолатда, ўғитларда эса эрийдиган ҳолатда бўлади, шуниси эътиборга лойиқки, фторсиз фосфор ўғитлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган экан, бу ишни давом эттириш лозим. Маълумки, фторни тупроқда кўпайиши уларни ўсимликларини мевасини ривожига салбий таъсир этади. Демак, фосфор ўғитлари таркибидаги фторни камайтириш, уларни тупроқда тўпланиб қолишига йўл қўймаслик лозим, акс ҳолда у ўсимликларга, сўнгра инсон та-насига ўтади.
Do'stlaringiz bilan baham: |