Агрокимёнинг экологик муаммолари. Атроф-муҳитни кимёвий моддалар, хусусан ўғитлар билан ифлосланиши
Режа.
1.Саноат ва маиший чиқиндилар.
2.Радиактив чиқиндилар.
3.Тупроқларнинг минерал ўғитлар билан ифлосланиши
Табиий бойликларни қайта ишлаш ва истеъмол чиқиндиларидан атроф-муҳитни асраш муаммоси табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда янада тоза технологиялар ишлаб чиқаришни тадбиқ қилиш муаммоси билан яқиндан боғлиқдир.
Табиий бойликларни қайта ишлаш ва истеъмол чиқиндиларидан атроф-муҳитни асраш муаммоси табиий ресурслардан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда янада тоза технологиялар ишлаб чиқаришни тадбиқ қилиш муаммоси билан яқиндан боғлиқдир.
Энергетика, рангли ва қора металлургия, кимё саноати ва қурилиш индустрияси объектларида ҳосил бўладиган чиқиндилар атроф-муҳитни ифлослантирувчи асосий манбалар ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш ва истеъмолдан чиққан чиқиндиларни ҳосил бўлиш йиллик ҳажми 100 млн. Тоннадан кўпроқни ташкил этади, улардан 14% дан ортиқроғи заҳарли ҳисобланади. Ҳозирги кунда чиқиндиларни барча турлари ҳисобга олиб борилмоқда. Масалан, саноат корхоналарида заҳарли чиқиндиларни ҳисобга олиш Давлат статистика қўмитасида ишлаб чиқилган кўрсатмалар асосида амалга оширилмоқда.
экологик ва заҳарли чиқиндилар.
иккиламчи материаллар ресурслари.
ишлаб чиқариш жараёнида хомашё йўқолитиши ва хавфли категориядаги чиқиндилар.
Ҳар 3 чиқинди экология шакли бўйича 15 турдаги чиқинди бўлиб уларни ҳар бирини маълум ифлослантирувчи кўрсаткичи билан ҳисобланади.
Ҳар 3 чиқинди экология шакли бўйича 15 турдаги чиқинди бўлиб уларни ҳар бирини маълум ифлослантирувчи кўрсаткичи билан ҳисобланади.
Масалан, Тошкент шаҳрида ҳар йили 700 минг тонна маиший ва 20 минг тоннага яқин саноат чиқиндилари ҳосил бўлади. Бу чиқиндилар Оҳангарон, Зангиота ва Хасанбой чиқинди конларига олиб чиқилади, уларни умумий майдони 90 гектарни ташкил этади. Бундай ҳолатлар ҳамма шаҳарларда ҳам мавжуд, биз фақат Тошкент шаҳри мисолида маълумот келтирлик холос.
Қайта ишлашга юбориладиган саноат чиқиндилари 2002 йилда умумий чиқиндини 14 % қайта ишланган бўлса, 39% га тўғри келади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, хизмат кўрсатиш пунктларини яратилиши ҳисобига юборилган чиқиндилар миқдори маълум даражада оширилмоқда, улар ҳисобига чиқиндиларни 4 % яна ишга қайтарилишига имкон берди.
Дарахтларга санитария ва агротехник ишлов берилиши натижасида ҳосил бўлган дарахт шохлари йиғилиб улардан наватор корхонаси томонидан қайта ишлаш орқали қирилиш материаллари ишлаб чиқармоқда.