Режа: Ўрта асрларда Европа мамлакатлари давлати ва ҳуқуқига умумий тавсифи



Download 2,37 Mb.
bet2/9
Sana23.05.2022
Hajmi2,37 Mb.
#607959
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Т-3

2. Франклар давлати ва ҳуқуқи
(V аср – IX асрнинг биринчи ярми)


Расм. Буюк Карл
Франклар давлатининг ташкил топиши ва тараққиёт босқичлари. Франклар милоднинг IV асрларида Рим империясининг Галлия вилоятига кўчиб кела бошлади. Сали франкларининг Меровинглар сулоласига мансуб қироли Xлодвиг барча франк қабилаларини бирлаштириб, 486 йилда Галлияни истило қилади. V асрда Ғарбий Рим империясининг ағдарилиши билан франклар унинг ҳудудида ўз қиролликларини барпо этиб, ўз ҳудудларини кенгайтириб борадилар2. Рим ерларини босиб олиш натижасида франкларда давлатнинг ташкил топиш жараёни ниҳоясига етади. Бироқ бу ерда уруғдошлик тузуми бирданига йўқолиб кетмади3.
Франклар босиб олган ерларни бошқариш учун бошқарув органлари ташкил этишлари зарур бўлиб қолди. Эндиликда эски уруғдошлик органлари – оқсоқоллар кенгаши, халқ лашкарбошилари Рим империяси ерларини бошқаришга тўғри келмай қолган эди. 90-йилларнинг ўртасида Xлодвиг ва унинг дружинаси томонидан, кейинроқ эса оддий франклар ва уларнинг оила аъзолари томонидан христианликнинг қабул қилиниши Франклар қироллигининг янада ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлди. Xлодвиг тез орада қолган барча сали ва рипуар қиролларини секин-аста қира бориб, жуда катта янги қиролликнинг яккаю ягона қироли бўлиб олди, у (Рейннинг нариги томонидаги ерлардан ташқари) Галлиянинг тўртдан уч қисмини ўз ичига олар эди.
VI асрнинг иккинчи ярмида Франклар қироллиги барча варвар қиролликлари ичида энг катта қироллик эди. Лекин Меровинглар сулоласи деб ном чиқарган Xлодвиг сулоласи ўзаро урушлар натижасида заифлашиб борди. Айниқса, бу Xлодвигнинг невара ва эваралари ўртасидаги қирқ йиллик урушда жуда билиниб қолди. Қирол Дагоберг (629–639 йиллар) мамлакатни қисқа вақт бирлаштириб туришига қарамай, франклар монар-хияси инқирозга юз тута бошлади. Давлатни бошқаришда майордамлар – сарой бошқарувчилари ҳал қилувчи рол ўйнай бошладилар. Мамлакатни чуқур инқироздан сақлаб қолишда Австразия майордамлари – Пипинидлар катта рол ўйнади. Айниқса, мамлакатни сиёсий жиҳатдан қайта бирлаштиришда майордам Карл Мартелл (”Tўқмоқ”) ҳал қилувчи ўрин тутди. У 715 йилдан 741 йилгача мамлакатни идора этиб, қирол ҳокимиятини мустаҳкамлаш борасида жуда катта ишлар қилди, бир қанча ислоҳотлар ўтказди. Натижада қирол ҳокимияти анча кучайди ва мамлакатнинг қуролли кучлари мустаҳкамланди4. Карл Мартеллнинг тахт вориси Пипин III Пакана (741– 768 йиллар) ҳам аввал фақат майордам унвони билан юрди. Меровинг қироллари одатдаги тартиб билан бири ўрнига иккинчиси келиб турди, лекин улар давлатни идора қилишда ҳеч бир қатнашмас эдилар.
751 йилда Суассон шаҳрида франк зодагонлари йиғилишида Пипин қирол деб эълон қилинди. Шу вақтдан бошлаб янги сулола – Королинглар сулоласига асос солинди. Пипин ўз сиёсати билан франк қироллигининг равнақи учун замин тайёрлади. Унинг ўғли Буюк Карл даврида Франклар давлати империяга айланди5. Буюк Карл Каролинглар сулоласининг энг атоқли намояндаси, йирик саркарда ва истилочи эди (сулола ҳам унинг номи билан аталган). У 46 йил (768–814 йиллар) ҳукмронлик қилиб, жуда катта агрессив сиёсат юргизди, кўп жойларни истило қилиб, улкан ва қудратли давлатга бошлиқ бўлди.

Download 2,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish