Мактабгача таълим: 3 ёшгача бўлган болалар тарбияси билан оналар шуғулланади. 3 ёшдан 5 ёшгача мактабгача тарбия муассасаларида.
Бошланғич мактаб. Бу босқич 1-5 - синфларни ўз ичига олади.
Тўлиқ бўлмаган ўрта мактаб. Бу босқич 6-8 -синфлардан иборат.
Юқори мактаб. Бу босқич 9-11-синфлар бўлади. Мазкур юқори мактаб билан Олий таълимни аралаштирмаслик керак.
Жанубий Корея таълим тизими.
Барча таълим муассасалари Таълим ва персонални бошқариш вазирлигига қарашли. Корейслар учун сифатли таълим олиш муваффақиятли карьера қилишида муҳим аҳамиятга эга, шу сабабли юқори устуворлик нуфузли ОТМларига ўқишга киришга қаратилади.
Жанубий Корея таълим тизими қуйидагилардан иборат: мактабгача таълим, мажбурий эмас; 6 йиллик бошланғич таълим, 6 ёшлик болалар учун; ўрта мактаб, 3 йил ўқиш муддати; юқори босқичли ўрта мактаб, 3 йил давом этади; олий таълим. Бошланғич мактабда болалар корейс тили, математика, этика, жамиятшунослик, табиатшунослик, хорижий тиллар(ш.ж. инглиз тили)ни ўрганишади, жисмоний тарбия, тасвирий санъат ва мусиқа билан шуғулланишади.
Жанубий Кореяда олий таълим ОТМларининг қуйидаги турлари бўйича намоён этилади: университетлар, коллежлар, педагогик институтлар, кундузги ва сиртқи университетлар. Корея ОТМлари, шунингдек, давлат ва хусусийга бўлинади:
Жанубий Кореяда олий таълим тизими қуйидаги тузилмага эга:бакалавр даражаси - 4 йил ўқигандан кейин, тиббиёт факультетлари учун - 6 йил; магистр даражаси-магистратурада ўқиш 2 йил; доктор даражаси - 4 йил ўқиш ва тадқиқот ишларини олиб бориш; битирув имтиҳонлари ва диссертация ҳимоясидан кейин фан доктори даражаси берилади.
Хорижий талабалардан ОТМларга кириши учун ўрта маълумот тўғрисидаги аттестат ва инглиз тилини билиш тўғрисидаги халқаро сертификат IELTS(5,5 балл) ёкиTOEFL(500 балл) талаб этилади.
Япония таълим тизими
Японияда жуда қадимдан халқнинг ақлий имкониятларидан фойдаланувчи фан ва техникани қўллаш сиёсати энг муҳим ўрин тутади. Ҳозирги даврда Япония илмий тадқиқотларга кетган сармоя миқдори бўйича дунёда 2-ўринда туради. Японияда 600 мингдан ортиқ илмий ходимлар бўлиб, ихтиролар учун тахминан 270 мингга яқин патент олинган. Бу кўрсаткичлар бўйича Япония ҳозир дунёда 1-ўринни эгаллайди. Япониядаги илмий-тадқиқот фаолиятининг ўзига хос томони шундаки, унга кетадиган ҳаражат ялпи миллий маҳсулотнинг 3 фоизини ташкил этади, бу эса ривожланган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткич демакдир.
Университетларга юқори ва ўрта мактабни ёки 12 йиллик оддий мактабни битирган ўқувчилар қабул қилинади. У ерда 460 та университет бўлиб, 95 таси давлат тасарруфида, 34 таси муниципиал, 31 таси хусусийдир. 1-тоифадаги университетларда ҳар бир ўқитувчига 8 нафар, 2-тоифали университетларда эса 20 тадан талаба тўғри келади.
Университетларга қабул қилиш қуйидагича ўтказилади: турар жойда, бунинг учун эски япон тили, математика, физика, кимё, жамиятшунослик, тарих бўйича тест синовларидан ўтилади. Бу синовлардан ўтган ўқувчилар университетларга йўлланма оладилар ва яна синовдан ўтадилар.
Хусусий университетларга эса тўғридан-тўғри тест топширилади. Бир қатор хусусий университетлар ўзининг узлуксиз шаҳобчасига эга (боғчадан бошлаб ҳамма босқичларни қамраб олади).
Университетдан талабаларни четлаштириш мумкин эмас. Лекин ўқиш муддатини чўзиш мумкин (4 йиллик ўқиш 5-6 йилгача чўзилиб кетиши мумкин).
Олий таълим тизими қуйидаги турларни ўз ичига олади:тўлиқ циклдаги университетлар (4йил), тезлаштирилган университетлар цикли (2йил), касб таълим коллежлари, техника институтлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |