Учинчи босқичи олий таълимнинг бу - докторантурадир. Бунга асосан иккинчи босқич олий таълим мактабларини мувафаққиятли битирган талабалар қабул қилинади.
The third stage of the higher education – doctorate. Generally accepted those students who have successfully completed the second stage of education in higher education.
|
Ўқиш муддати мутахассислик турига кўра 1-3 йил. Докторантурага биринчи цикл олий таълим мактабларини битирганлар ҳам кириши мумкин. Лекин бу ҳолда ўқиш муддати 3-5 йилгача узайтирилади.
Биринчи цикл олий таълим қоидаларига биноан мутахассислик бўйича умумий билимлар беришга йўналтирилган. Таълимни алоҳида ихтисосларга бўлиб ташкил қилиш, одатда, 3-курсдан бошланади. Тор мутахассислар бўйича кадрлар тайёрлаш фақат учинчи циклдагина амалга оширилади. Кўп босқичли олий таълим тизимининг бундай ўзига хос хусусиятлари англо-америкача ва французча моделларда жаҳон бўйича кенг тарқалган. Олий таълимнинг англо-америкача тизими АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Австралия, Янги Зелландия, Япония, Исроил ва бошқа мамлакатларда мавжуд.
Биринчи цикл олий ўқув юртларидаги ўқиш муддати турли мамлакатларда турлича. Масалан, АҚШ да 4 йил, Буюк Британияда 3 йил. Магистрлик даражасини олиш учун яна 2 йил ўқиш лозим (айрим ихтисосликлар бўйича 1-1,5 йил). АҚШдаги қатор муҳандислик олий мактабларида бакалаврлик дипломини 5 йиллик тизимдан кейин олиш мумкин. Тиббиёт соҳасида биринчи доктрорлик дипломини (стоматология, ветеринария соҳалари бўйича) олиш учун эса 8 йиллик таълим жорий қилинган. Японияда эса бакалаврлик даражасини 4 йиллик таълимдан сўнг олиш мумкин (тиббиёт мутахассисликлари эса бундан мустасно), магистрлик даражасига тенг дипломни олиш учун яна 2 йиллик таълим дастурини ўташ лозим.
8.2.Таълим тизимидаги қўлланиладиган моделлар
Олий таълимнинг француз модели Франциядан ташқари Белгия, Швецария, Норвегия ва бошқа мамлакатларда жорий қилинган. Бу тизим талабаларнинг синчиклаб танлаш асосида қабул қилишни кўзда тутади. Талабалар дастлабки 1-3 йилда умумий дастурлар орқали таълим олиш билан бир қаторда бўлажак тор ихтисосликларни танлашда фаол иштирок этадилар.
Кўп босқичли француз олий таълим моделининг ўзига хос ҳусусиятлари қуйидагилардан иборат:
Француз университетларида таълимнинг дастлабки икки йилида қатор мутахассисликлар учун ягона ўқув дастурлари мавжуд.
Университетнинг 2-курсини тугатиб, тегишли гувоҳнома олган талаба шу университетнинг 3-курсини ўзи танлаган мутахассислик бўйича ўқишни давом эттириши ёки бошқа университетга ўтиши ва ёки ўқишни элитар ўқув юртлари (Гранде Еcоле- катта мактаб, Еcоле Нормале- оддий мактаб)да давом эттириши мумкин.
Университетнинг 3-курсини битирган талабалар “лисанс” дипломини оладилар. Бундай дипломни олган талабалар ўқишларини 4-курсда давом эттириш ёки ўқишни ташлаб ўз мутахассисликлари бўйича амалий иш билан шуғулланиш ҳуқуқларига эгадирлар. 4-курсни тамомлаган талабалар эса “метриз” дипломини оладилар.
“Метриз” дипломи унинг эгасига тўлиқ олий маълумот олганлигидан далолат беради.
Францияда магистрлик дипломининг ягона нусхаси йўқ.
Шунингдек, француз олий таълим тизимидаги иккинчи цикл таълимнинг махсус атамаси, номи ҳам йўқ. иккинчи цикл дейилганда одатда 4 йиллик биринчи цикл олий таълимидан сўнг келадиган навбатдаги босқич тушунилади холос. Французча олий таълим моделинингиккинчи цикли 1-2 йиллик таълимни ўз ичига олиб, уни битирувчилар танлаган мутахассислиларибўйича чуқур билимларни ўрганганликлари ҳақида махсус иҳтисос дипломини оладилар.
Мутахассисликни билдирувчи диплом (масалан, 2 йиллик ўқишдан кейин бериладиган теҳнология соҳасидаги университет дипломи) олий таълим тизимидаги 3 циклли таълим тизиминингбирини битирганликдан далолат беради. Масалан, ихтисослаштирилган олий ўқув юртининг 5 йиллик курсини битирган талаба муҳандислик дипломини олса университетнинг дастлабки 1 циклини тамомлаган талаба яна 3 йиллик курсни битиргандан сўнггина шундай диплом эгаси бўлиши мумкин.
Ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида маълум соҳа мутахассислик дипломини берувчи ёки докторантурага кириш ҳуқуқини берувчи 1 йиллик қайта тайёрлов курсларининг кенг тармоғи фаолият кўрсатади.
Германияда эса олий таълим кенг миқёсда бирон касбга йўналтирилгани билан (худди Россиядагидек) англо-америкача в афранцузча моделлардан фарқ қилади. Бу ерда, хатто, олий таълимнинг циклларга бўлиниши ҳам мавжуд эмас. Таълим жараёни 4 йилдан 6 йилгача муддатда амалга оширилиб, буларнинг ҳаммаси англо-америкача ва французча олий таълим тизими талабларига унчалик мос келмайди. Олмон олий ўқув юртларида амалга ошириладиган 5-6 йиллик олий таълим халқаро стандарт нормаларига кўра англо-америкача ва французча олий таълим тизимининг биринчи циклига (бакалавр даражасига) мос келади холос. Шу сабабли кейинги йилларда герман олий ўқув юртларининг дипломлари аҳамиятини кўтариш мақсадида олий таълимнинг дастлабки босқичини қисқартириш яъни 4 йиллик қилиб белгилаш ҳақида таклифлар киритиляпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |