5.2. Маркетинг турлари.
Бизнес муаммосини кенг қулайлилиги ва кўп рўйхатлиги шу жумладан унинг кичик шаклларини, бир қатор мақсад муаммоларини ишлаб чиқариш жараёнида, сотишда, реклама ишларида куйиши ва ечилишини кўзда тутади. Шунинг учун иқтисодий адабиётда «Маркетинг» тушунчаси тўғрисида турли туман таклифлар ўрин олган ва бир неча турдаги маркетинг ажратиб кўрсатилган.
Конверсион маркетинг – бу маркетинг турларидан бири. Унинг тавсифли белгиси зарурий шароит яратиб товар ва хизматларни таклиф қилиш учун талабни бунёд этиш ва шакллантириш. Конверсион маркетинг мақсади мазкур товарга нисбатан баъзи тоифадаги фуқаро ва корхоналарни салбий муносабатини бартараф этиш ва уларни потенциал истеъмолчилар доирасига жалб қилишдан иборатдир. Бу учун мақсадга мувофиқ йўналтирилган реклама фаолияти, ҳар томонлама тарқалган сервис хизмати ва юқори даражадаги таъминлов ўта зарурдир.
Маркетинг «Микс» (маркетинг мажмуаси) – корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган товарга бўлган талабга таъсир кўрсатиш учун зарурий маркетинг тизимидир.Бу каби воситаларга қуйидагилар киради: товар, нарх, сотувнинг ўрни ва шарти, реклама ва рағбатлантириш. Ҳар бир кўрсатилган элементи ишлатилишини ҳисобга олиб маркетинг «Микс» қуйидагиларни билдиради: истеъмолчини мўлжал қилиш, унинг талабини ўрганиш, истеъмолчи талабини ҳисобга олган ҳолда маҳсулот ва хизмат ассортиментини шакллантириш, қулай ва амалга оширилиши мумкин бўлган олди-сотди жараёнини амалга ошириш, сотувчиларни ва воситачиларни маҳсулот сотгани учун истеъмолчиларни эса ушбу фирмани маҳсулотини сотиб олгани учун турли рағбатлантириш ва сийлаш чора-тадбирларни ишлатиш.
Ремаркетинг – товар ўзига бўлган талабни пасайишини сеза бошлаганда ремаркетингни қўллаш керак бўлади. Бунда маркетинг хизмати бозорда товарга бўлган талабни пасайишини бартараф этиш вариантларини излаб топади.
Қўлловчи маркетинг – корхонанинг маркетинг фаолиятининг бир тури бўлиб товар ва хизматга бўлган талабни етарли савиясини сақлаб қолишни таъминлаб беради. Қўлловчи маркетингнинг мақсади –талаб ва таклиф мувозанатини доимий диққат эътиборини талабни ўзгартирувчан омилларга қаратилиши ҳисобланади.
Тараққиёт топтирувчи маркетинг – корхонанинг маркетинг фаолиятини бир тури бўлиб у товар ва хизматга бўлган потенциал талабни қондириш ва барча товар учун реал талабни излаб топишдан иборатдир.
Тараққиёт топтирувчи маркетингнинг асосий мақсади – маркетингни белгилаш ҳаракатини талаб тараққиётини керак томонига йўналтириш.
Синхрон маркетинг – бир қатор товарларни мавсумий истеъмол қилинишида сотишни барқарор қилиш учун ва талабни ўзгаришини пасайтириш учун қўшимча чоралар эҳтиёжи кўрилиш пайдо бўлган ҳолатларда ишлатилади.
Рағбатлантирувчи маркетинг – маркетинг тури бўлиб, талабни шакллантириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган. Рағбатлантириш маркетингни ишлатилишининг уч хил соҳаси бўлиши мумкин:
истеъмолчи ушбу товар унинг ҳеч қандай манфаатга эга эмас деб ҳисоблаганда;
товар учун сотилиш региони тўғри танламаганда эмас;
истеъмолчи ва бозор янги товар вужудга келишга тайёр бўлмаганда
Do'stlaringiz bilan baham: |