Давлат хизматчисининг ҳуқуқлари
лавозими вазифа ва мажбуриятларига оид лавозим йўриқномаси ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мос келадиган иш жойига эга бўлиш;
давлат фуқаролик хизматини ўташда иш вақти давомийлигининг чегарасини, айрим давлат фуқаролик лавозимлардаги хизматчилар учун қисқартирилган иш вақтини белгилаш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам кунлари, шунингдек, йиллик меҳнат таътиллари бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
давлат органининг ноқонуний қарорлари ва унинг мансабдор шахслари ноқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш;
раҳбариятнинг ноқонуний топшириғини бажармаслик.
.
ЁДДА ТУТИНГ!
Давлат хизматчиларининг ҳуқуқлари
Етакчи коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар юзасидан хабар берганда ҳуқуқий ҳимоя билан таъминланиши;
хизмат юзасидан раҳбариятга ўзининг шахсий фикрини билдириш,
фаолиятни такомиллаштиришга оид таклифлар бериш;
раҳбарлар, бошқа мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан шаъни, қадр-қиммати ва иш обрўсини ҳурмат қилинишини талаб қилиш;
моддий зарарнинг ўрни қопланиши ва маънавий зиённинг компенсация қилинишини талаб этиш;
ўз меҳнат ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини қонун билан тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилиш;
давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли давлат органига мурожаат қилиш.
4. Ёшлар етакчилари иш фаолиятини баҳолашнинг электрон рейтинг тизими (KPI)ни ҳисоблашнинг ўзига хос жиҳатлари
Давлат бошқарувининг сифати ва халқ фаровонлиги ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд, бошқарув самарадорлиги қанчалик юқори бўлса, халқ фаровонлиги шунчалик яхши бўлишига эришилади.
Ҳозирги даврда тезкорлик билан ўзгариб бораётган янги шароитларга мослашувчан, олдига қўйилган масалаларни тезкор ва сифатли ҳал этишга қодир давлат хизмати аппаратини ташкил этиш ҳамда бу борада муваффақиятга эришиш муайян давлатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январда қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, тизим сифатини оширишга хизмат қилади. Маҳаллаларда ёшлар етакчиси – давлат хизматчиларининг самарадорлиги ва натижадорлиги давлат олдида турган стратегик вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш имконини бериши керак.
Айнан шу мақсадда Ўзбекистонда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлат хизмати аппарати сезиларли даражада оширилди, давлат хизматчиларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Етакчилар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан ҳар бир Етакчининг иш фаолиятини тўлиқ рақамлаштирилишини таъминлайди.
Давлат бошқарувини оптималлаштиришда рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Барча соҳаларда ахборотлаштириш тизимлари кенг қўлланилаётган бир пайтда ёшлар билан ишлаш тизимида ҳам ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва кенг фойдаланиш замон талаби ҳисобланади. Етакчилар томонидан маҳаллада кўрсатиладиган хизматларни ахборотлаштириш ва рақамлаштириш орқали ортиқча инсон ресурслари тежалишига ҳамда мазкур соҳадаги фаолиятда шаффофликнинг таъминланишига муносиб хисса қўшади.
Рақамлаштириш орқали бошқарувни нафақат оптималлаштириш, балки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ функцияларни тезкор, самарали ва шаффоф тарзда амалга оширилиши ҳамда Етакчиларда жамоавий рақобатни шакллантиради, улар орасида фаоллик, ташаббускорлик каби ижобий фазилатларга мотивациялашни таъминлайди.
Шу билан бирга, Етакчилар фаолиятида қуйидаги йўналишларни назарда тутадиган электрон рейтинг тизими (KPI) жорий этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |