Режа: Маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқий мақоми ва давлат фуқаролик хизматчиси сифатидаги ўрни



Download 63,88 Kb.
bet2/14
Sana10.04.2023
Hajmi63,88 Kb.
#926760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
13 Етакчининг асосий вазифалари ва функциялари 20 01 2022 й

малака талаблари – маълум бир давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш ёки давлат фуқаролик хизмати малака даражасини олиш учун номзодларга нисбатан давлат органи томонидан белгиланадиган тегишли маълумот, иш тажрибаси ҳамда билим ва касбий компетенциясига қўйилган талаблар;
миллий кадрлар захираси – давлат фуқаролик хизмати раҳбарлик лавозимларини малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлайдиган, юқори малакали мутахассислар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаси.
ёшлар ишлари агентлиги – республикада ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи.
энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) – давлат хизматчиcининг функционал мажбуриятлари ва топшириқларни ижро этиш самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун қўлланиладиган ва миқдоран ўлчаш мумкин бўлган баҳолаш индикатори.
1. Маҳалладаги ёшлар етакчисининг ҳуқуқий мақоми ва унинг давлат фуқаролик хизматчиси сифатидаги ўрни.
Мaмлaкaтимиздa ёшлaрни вaтaнпaрвaрлик, миллий aнъaнa вa қaдриятлaримизгa ҳурмaт руҳидa тaрбиялaш, маънaвий етук вa жисмонaн соғлом бaркaмол aвлодни воягa еткaзиш, улaрнинг ҳуқуқ вa мaнфaaтлaрини ҳимоя қилиш борaсидa сезиларли ишлaр aмaлгa оширилди.
Шу билaн бирга, соҳaдaги вaзият вa aмaлгa оширилгaн тaдбирлaр тaҳлили ёшлaрнинг кенг қaтлaмлaригa дaхлдор бўлгaн долзaрб мaсaлaлaр, aйниқсa, уюшмaгaн ёшлaрнинг ҳaётдa ўз ўрнини топиши учун муносиб шaроит ярaтиш, улaрни ҳaр томонлaмa қўллaб-қуввaтлaш, кaсбгa йўнaлтириш вa бaндлигини таъминлaш, тaшaббуслaрини рaғбaтлaнтириш борaсидaги чора-тадбирлар кенг амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширишда Ёшлар ишлари агентлиги – масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ёшлар ишлари агентлиги тизимида фаолият олиб бораётган раҳбар-ходимлар давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади.
Шу боисдан, ҳар бир давлат хизматчиси ўз вазифа ва функцияларини чуқур англаши, фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги давлат олдида турган стратегик вазифаларни вақтида амалга ошириши керак. Айнан шу мақсадда Ўзбекистонда давлат хизмати соҳасида қўйи тизимдан бошлаб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ислоҳотлар самараси ҳар бир фуқаро ҳаётида бевосита акс этадиган маҳалла тизимини Ёшлар ишлари агентлиги билан боғлашнинг янги институционал тизими яратилди. Яъни, эндиликда ёшлар билан ишлашнинг вертикал бошқаруви, яъни “маҳалла – туман – вилоят – республика” тизими йўлга қўйилиб, ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
. Президентимиз томонидан ёшлар билан ишлаш иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.
Шу боисдан, ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ҳар бир ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш, “Беш муҳим ташаббус” ижросини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда унинг касб кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада – Ёшлар ишлари агентлигининг маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.
Бу ҳақда давлатимиз раҳбари “Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз. Ҳоким ёрдамчилари энди иқтисод бўйича муаммоларни ҳал қилса, ёшлар етакчиси эса, ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, илм олишларига эътибор қаратади” деган фикрларни билдирган. Янги жорий этилаётган икки лавозим эгалари давлат хизматчилари сифатида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари ёшларнинг муаммоларини ечишда ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда ҳаракатланиши талаб этилади.

Download 63,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish