РЕЖА:
1. Креативлик ҳақида тушунча.
2. Креативликнинг намоён бўлиши.
3. Талабаларда креативликни шакллантириш
4 Креативликни аниқлаш бўйича тестлар.
Таянч сўз ва иборалар:
Креатив, шахс ижодкорлиги, креативлик ҳақида назарий қарашлар, интеллект, фаолиятда креативликнинг намоён бўлиши
Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор) – индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ҳамда мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти маъносини ифодалайди. Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини, зеҳни ўткирликни тавсифлайди. Шунингдек, креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида акс этади.
Америкалик психолог П.Торренс фикрича, креативлик муаммо ёки илмий фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан таъсирчанликни ифодалайди.
Бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби креативлик ҳам бирданига шаклланмайди. Креативлик муайян босқичларда изчил шакллантириб ва ривожлантирилиб борилади.
Кўплаб тадқиқотларда интеллект ва креативлик ўртасидаги алоқадорлик хусусида турлича қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ тадқиқотчилар улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ эканлигини уқтирсалар, иккинчи гуруҳ вакиллари кретивлик ва интеллект даражаси бир-бирига боғлиқ эканлигини таъкидлайдилар (Ким, 2005 й.).
“Креативлик” тушунчаси ўзида маданий хилма-хилликни акс эттиради. Ғарб кишилари учун креативлик, умуман олганда, янгилик саналади. Улар креативлик негизида ноанъанавийлик, қизиқувчанлик, тасаввур, ҳазил- мутойиба туйғуси ва эркинлик мавжуд бўлишига эътиборни қаратадилар (Мёрдок, Ганим, 1993 й.; Штернберг, 1985 й.). Шарқликлар эса, аксинча, креативликни эзгуликнинг қайта туғилиш жараёни, деб тушунадилар (Хуи, Стернберг, 2002 й.; Рудович, Хуи, 1997 й.; Рудович, Йуе, 2000 й.). Гарчи ғарблик ва шарқликларнинг креативлик борасидаги қарашлари турлича бўлса-да, бироқ, ҳар икки маданият вакиллари ҳам мазкур сифат ва унга эгаликни юқори баҳолайдилар (Кауфман, Лан, 2012 й.).
Патти Драпеау нуқтаи назарига кўра креатив фикрлаш, энг аввало, муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш саналади. Ҳар томонлама фикрлаш талабалардан ўқув топшириқ, масала ва вазифаларини бажаришда кўплаб ғояларга таянишни талаб этади. Бундан фарқли равишда бир томонлама фикрлаш эса биргина тўғри ғояга асосланишни ифодалайди. Мушоҳада юритишда масала юзасидан бир ва кўп томонлама фикрлашдан бирини инкор этиб бўлмайди. Бинобарин, бир ва ҳар томонлама фикрлаш креативликни шакллантиришда бирдек аҳамият касб этади. Яъни, топшириқни бажариш, масалани ечишда талаба ечимнинг бир неча вариантини излайди (кўп томонлама фикрлаш), кейин эса энг мақбул натижани кафолатловчи биргина тўғри ечимда тўхталади (бир томонлама фикрлаш).
Юқорида билдирилган фикрларга таянган ҳолда “креативлик” тушунчасини қуйидагича шарҳлаш мумкин:
Шахснинг креативлиги унинг тафаккурида, мулоқотида, ҳис-туйғуларида, муайян фаолият турларида намоён бўлади. Креативлик шахсни яхлит ҳолда ёки унинг муайян хусусиятларини тавсифлайди. Креативлик иқтидорнинг муҳим омили сифатида ҳам акс этади. Қолаверса, креативлик зеҳни ўткирликни белгилаб беради, “талабалар эътиборини таълим жараёнига фаол жалб этишни таъминлайди.
- креатив таълим асослари: мақсади. вазифалари, объекти, предмети, субъектлари, мазмуни, методологияси, шакллари, методлари, воситалари, методикаси ва технологиялари;
- малакали карларни тайёрлаш ва улар томонидан касбий фаолиятни
ташкил этиш жараёнида ёш хусусиятларини инобатга
олган ҳолда креатив шахсни шакллантириш босқичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |