Режа: Корхоналарни сув билан таъминлаш ва сув сифатига қўйиладиган талаблар


Оватланиш корхоналарининг цех ва хоналарини ёритишга қўйиладиган талаблар



Download 79,86 Kb.
bet3/4
Sana25.02.2022
Hajmi79,86 Kb.
#272480
1   2   3   4
Bog'liq
4-МАВЗУ

4.3. Оватланиш корхоналарининг цех ва хоналарини ёритишга қўйиладиган талаблар

Овқатланиш корхоналари цехлари, хоналари, коридор ва зинапояларини ёритиш учун икки ёритиш манбасидан фойдаланилади (чизма 23).





Чизма 23. Овқатланиш корхоналарини ёритиш манбалари.

Асосий манба табиий қуёш нури ҳисобланади. Қуёш нури иқтисодий самаралигидан ташқари бактерицид хоссаларга ҳам эга.


Амалдаги гигиеник, қурилиш меъёр ва қоидаларига кўра тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш цехлари, таомлар сифатини баҳолаш, администрация хоналари ҳам овқатланиш заллари кундуз кунлари табиий қуёш нури ёрдамида ёритилиши шарт. Қуёш нурининг хоналарга ён томондан ва ойналар ва тепасидан туйнуклар орқали тушиши катта гигиеник аҳамиятга эга. Гигиена талаб ва қоидаларига кўра вестибюл, гардероб, ҳожатхоналар, чойшабларни сақлаш, нон кесиш, қозон-товоқларни ювиш, ишлаб чиқариш бошлиғи, тайёр таомларни сузиб узатиш, экспедиция, сервис хоналари ва техник хоналар, буфетлар ҳамда коридор ва зинапоялар бирламчи қуёш нури (тўғридан-тўғри тушмайдиган)сиз ҳам лойиҳаланиши мумкин. Уларда деворлар, тўсиқлар орқали тушадиган иккиламчи қуёш нуридан ёки электр лампаларидан фойдаланиш мумкин, чунки бундай хоналарда кўзнинг зўриқишини талаб қилмайдиган жараёнлар бажарилади.
Қуёш нури орқали ёритилиш даражасини тўлиқ таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда бир вақтнинг ўзида ҳам қуёш нуридан, ҳам электр лампаларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Сақлаш даврида вегетацияга учрайдиган (ўсадиган) сабзавотларни, масалан, сабзи, пиёз, шолғом, турп ва картошкага ўхшаганларни сақлаш ҳамда совитиш омборхоналарида табиий қуёш нуридан ва электр лампаларидан доимо фойдаланиш ман этилади, чунки ёруғлик таъсирида вегетацияга учраган картошка ва сабзавотларнинг озиқавий энергетик қийматлари пасайиб кетади.
Табиий қуёш нури орқали цехлар ва хоналар ёритилишининг гигиеник кўрсаткичи сифатида амалда қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган ён ойналар ва туйнуклар юзаларининг хона поли юзасига бўлган нисбатидан фойдаланилади (чизма 24).



Чизма 24. Овқатланиш корхоналарида хона деразаси ва туйнуги юзаларининг хона поли юзасига нисбати.

Чизмада берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳар бир цех ёкит хона деразаси ва туйнуги юзасининг цех ёки хона полига бўлган нисбати 1:6, овқатланиш заллари учун ушбу нисбат 1:10, административ хоналарда 1:6, хўжалик хоналарида эса 1:8 бўлиши керак. Аммо, нисбатлар цех ва хоналарнинг ҳақиқий ёритилиши даражасини аниқ ифодалай олмайди, чунки уларнинг ёритилиш даражаси иқлим шароитига, ёил мавсумига, бинонинг жойлашган тарзига, ички архитектурасига ва деворлар рангларига боғлиқ бўлади. Масалан, қуйидаги чизмада девор рангининг қуёш нурини қайтариш даражаси кўрсатилган (чизма 25).





Чизма 25. Хона девори юзаси рангининг табиий қуёш нурини қайтариш даражаси.

Кўрсатилган омиллардан ташқари цех ва хоналарнинг ёритилиш даражасига қуёш нурини ўтказадиган ойнанинг тозалиги, тиниқлиги ва ойна қаватларининг сони ҳам катта таъсир кўрсатади (чизма 26).





Чизма 26. Қуёш нурининг пасайишига цех ва хоналар деразалари ҳолатининг таъсири.

Келтирилган чизмада берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ҳатто тоза ва тиниқ дераза ойнаси ўз орқали қуёш нурининг фақат 90-94%, тоза хира ойна – 40%, икки қаватли тиниқ дераза ойнаси – 30-50%, муз билан қопланган бир қаватли тиниқ ойна эса фақат 20% ўтказади. Шунинг учун ҳам меъёрий ҳужжатларда цех ва хоналарнинг ёритилиши даражасини ифодалаш учун табиий ёритилиш коэффициенти қабул қилинган. Табиий ёритилиш коэффициенти – бу цех ёки хона табиий ёритилишининг очиқ ҳавода (хона ёки цехдан ташқарида) горизонтал текисликнинг бўлган нисбати қабул қилинган (чизма 27).



Чизма 27. Овқатланиш корхоналарида баъзи бир ишлаб чиқариш цехарининг ва хоналарининг ёритилиш коэффициенти.

Чизмадан кўриниб турибдики, тайёр ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш цехларининг табиий ёритилиш коэффициентилари жуда катта бўлиши керак, чунки ушбу цехларда куз зўриқишини талаб қиладиган технологик жараёнлар бажарилади. Шу сабабли ҳам ушбу цехларда қуёш нурлари кўп тушиши керак.


Кечқурунлари ва кечалари овқатланиш корхоналарини ёритишда электр лампалар ушбу цех ёки хонада ишлайдиган ходимларнинг барчаси учун умумий бўлиши керак. Иш жойларини қўшимча ёритиш фақат бошқарув хоналарида, кабинетларда ва овқатланиш залларининг кабиналарида тавсия қилинади.
Цех ва хоналарни ёрити лампаларидан ташқари зинапояларида, фавқулодда ҳодисалар даврида истеъмолчи ва ходимларни эвакуация қилиш жойларида авария лампалари ўрнатилади. Бу жойларнинг ёритилиш даражаси хоналар умумий ёритилиш меъёрининг 5% ташкил этиши керак.
Овқатланиш корхоналарининг цех ва хоналарини ёритиш учун оддий чўғланиш лампаларидан ва люминесцений лампаларидан фойдаланилади. Лекин чўғланиш лампалрининг люминесцент лампаларига нисбатан гигиеник аҳамияти паст, чунки унинг ипининг ёруғлиги одам кўзи учун оптимал ёруғлик даражасидан анча баланд; лампа нурлари спектрида узун тўлқинли нурлар кўп; шунинг учун электр лампаси ёруғлиги қуёш нури ёруғлигидан кескин фарқ қилади. Бу эса ўз навбатида кўзнинг рангларни қабул қилиш даражасини пасайтириб юборади. Бундан ташқари, оддий электр лампаларидан кучли иссиқлик энергия чиқади. Чўғланувчи лампаларнинг ёритиш ва кўзни қамаштириш даражасини ва энергиясини пасайтириш мақсадида улардан махсус арматураларга солиб фойдаланилади. Ишлаб чиқариш цехларида, совитиш омборхоналарида қозон-товоқларни ювиш хоналарида чўғланувчи лампалар намлик ва чангни ўтказмайдиган арматурага солиниб фойдаланилади.
Люминесцент лампаларининг чўғланиш лампаларига нисбатан афзаллик томонлари шундан иборатки, улар спектри қуёш нури спектираг жуда ҳам яқин, иссиқлик нурларини кам чиқаради. Люминесцент лампаларнинг асосий камчилиги – нур потокларининг тебранишидир. Шу сабабдан ҳам улар милтиллаб хира ёнади ва предметларига рангига бошқача тус бериши мумкин.
Агар ишлаб чиқариш цехларида ўрнатилган люминесцент лампанинг милтиллаш частотаси жиҳоз деталининг айланиш частотасига мос келиб қолса, айланаётган деталнинг ҳаракати тўхтаганга ўхшаб кўринади. Шунинг учун люминесцент лампаларидан айланадиган очиқ деталлари мавжуд жиҳозлар ўрнатилган ишлаб чиқариш цехларида фойдаланишга унча тавсия этилмайди.
Электр лампаларини таомлар пишириш стационар қозонлар, фритюрницалар, жаровиялар ва плиткага ўхаган технологик жиҳозлар тепасида ўрнатиш ман қилинади.
Микроорганизмларнинг тез кўпайиб кетиши учун қулай шароит мавжуд цех ва хоналарда, масалан, кремлар тайёрлаш ва кондитер аҳсулотларини кремлар билан безатиш хоналарида бактерицид лампалардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Овқатланиш корхоналари цех ва хоналарининг ёритилиш даражаси амалдаги меъёр ва қоидаларга мос келиши шарт.
Тайёр таомларни ва ярим тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш цехларида, буфетларда, қозон-товоқларни ювиш хоналарининг чўғланувчи лампалардан фойдаланилганда уларнинг ёритилиш даражаси 100 лк., люминесцент лампалардан фойдаланилганда эса 200 лкс. Бўлиши шарт (чизма 28).



Чизма 28. Умумий овқатланиш корхоналари хона ва цехларининг ёритилиш даражаси:
а) – чўлғанувчи лампалар ёрдамида ёритилганда; б) – люминесцент лампалари ёрдамида ёритилганда.

Чизмада берилган маълумотлардан кўриниб турибдики, хона ва цехларнинг ёритилиш даражаси ҳар хил. Бу эса у ерда бажариладиган технологик операцияларнинг кўз зўриқишини талаб қилиш даражасига боғлиқ.


Технологик операциялар бажарилаётган иш жойи юзасига тушадиган қуёш ва электр лампалари нурлари кўзни қамаштирмайдиган ва зўриқтирмайдиган бўлиши ҳғамда ходимнинг чап қўли томонидан ёки вертикал тушиши керак.
Овқатланриш корхоналари учун сунъий ва табиий ёритилиш меъёрлари қуйидаги жадвал-5 да кўрсатилган.
Жадвал 5
Умумий овқатланиш корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналарининг ёритилиш меъёрлари ва сифат кўрсаткичлари



Ишлаб чиқариш хоналари

Юза (Г-горизонтал, В-вертикал), ёритишни меъёрлаш ва табиий ёритилиш коэффициенти юзанинг полдан баландилиги, м

Сунъий ёритилиши

Табиий ёритилиши

ёритилиш даражаси, лк

цилиндрик ёритилиш, лк

дискомфортлик кўрсаткичи, кўп эмас

пулсация коэффициенти

юқори ва ён томондан ёритилиши

ён томондан ёритилганда

доимо қор қатлами мавжуд зоналарда

бошқа зоналарда


Download 79,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish