Рэжа: Кириш


IV. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари



Download 63,57 Kb.
bet4/11
Sana02.07.2022
Hajmi63,57 Kb.
#729165
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Шахло отчет

IV. Авария вазиятларида хавфсизлик талаблари
4.1. Ёнғин чиққан тақдирдаги ҳаракатлар.
Ёнғин чиққан хонадан ёнғинга ва портлашга хавфли моддаларни олиб чиқиш.
Ёнғинни ўчириш билан боғлиқ бўлмаган шахсларни хонадан чиқариш.
Ҳаво ва газ узатувчи барча жўмракларни ёпиш, электр проводкани токдан ўчириш.
Кийим ёнган тақдирда кийим устига асбестли полотно ёпиш ва сув сепиш.
Турли хил ёниш манбаларини қуйидагича ўчириш:
сув билан аралашадиган суюқликлар ёнган тақдирда сув, кукунли ўтўчиргич, қум, асбестли полотно билан ўчириш;
сув билан аралашмайдиган суюқликлар ёнган тақдирда, кукунли ўтўчиргич, қум, асбестли полотно билан перифериядан бошлаб ўчирилади. Сув билан ўчириш таъқиқланади!
ёнаётган электр проводкани ёки электр жиҳозни токдан ўчириш, кукунли ўтўчиргич, қум, асбестли полотно билан ўчириш керак.
4.2. Электр токи урганда жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш.
Электр токи урганда жабрланувчи ток узатувчи қисмларга тегиб турган тақдирда қуйидагиларни амалга ошириш шарт:
приборни розеткадан ўчириш;
розеткадан ўчириш имкони бўлмаса, лабораторияга электр энергияси узатувчи рубилникни ўчириш. Бахтсиз ҳодиса тунда содир бўлиб, рубильникни ўчириш қоронғи бўлишига сабаб бўлган тақдирда, жабрланувчига ёрдам кўрсатиш мақсадида вақтидан аввал ёритгич-фонарь тайёрлаб қўйиш керак;
тезда электр токини ўчириш имкони бўлмаса, ёрдам кўрсатувчи қўлларини резина қўлқоплар, кийимнинг бир қисми, исталган қуруқ мато билан изоляция қилиши, шунингдек резина калиш кийиши ёки резина гиламчада, қуруқ тахтада, қуруқ матода турган ҳолда жабрланувчини тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиши керак. Жабрланувчи ток таъсирида бўлган вақтда унга ҳимояланмаган қўллар билан тегиниш мумкин эмас, бир қўл билан ҳаракат қилиш маслаҳат берилади;
электр токидан ажратиш вақтида жабрланувчи йиқилиб тушиб қўшимча жароҳатланишини олдини олиш керак;
эҳтиёжи бўлса, қуруқ дастали болға билан ёки изоляцияланган инструмент билан ҳар бир симни алоҳида кесиш мумкин;
жабрланувчини турли усуллар билан токдан узишнинг иложи бўлмаса, проводканинг устига сим бўлаги ёки металл асбоб ташлаш йўли билан уни қисқа туташтириш керак.
4.3. Биринчи (врачгача) ёрдам кўрсатиш.
4.3.1. Заҳарланишларда биринчи ёрдам кўрсатиш:
жабрланувчини хавфли зонадан олиб чиқиш, сиқиб турган кийимини ечиш, танани совуққотишига йўл қўймаслик;
нафас олиш тўхтаганда ёки узилиб-узилиб нафас олганда сунъий нафас олдириш;
жабрланувчига осойишталикни таъминлаш;
заҳарли моддалар организмга тушган тақдирда жабрланувчини қайт қилдириш;
ҳушидан кетган шахсларни ўзига келтириш ва врач келгунга қадар тетик ҳолатда ушлаб туриш;
аммиак билан заҳарланишда кучсиз сирка кислотаси эритмасини ёки лимон шарбатини ичириш керак. Қайт қилдириш. Ўсимлик мойи, сут, тухум оқи ичириш;
минерал кислоталар билан заҳарланишда оғизни сув, 5% ли сода эритмаси билан чайиш керак. Сут ва магний оксиди эритмаси ёки оҳакли сув ва ўсимлик мойини ичириш;
азот оксидлари билан заҳарланишда: тоза кислороддан нафас олдириш, жабрланувчига осойишталикни таъминлаш, уни ўраб қўйиш. Врачни чақиртириш. Сунъий нафас олдириш таъқиқланади;
цианли бирикмалар билан заҳарланишда жабрланувчини тоза ҳавога олиб чиқиш, ифлосланган кийимини ечиш, “иссиқлик” ва кислород бериш; нафас олиши бузилган тақдирда сунъий нафас олдириш керак;
цианли водород билан заҳарланишда 5-8 томчи амилнитритни пахтага томизиб жабрланувчига ҳидлатиш ҳар 15 дақиқада темир сульфати эритмасини ва куйдирилган магнезия (бир стакан сувга 1 чой қошиқ) эритмасини ичириш керак.

4.3.2. Куйишда биринчи ёрдам кўрсатиш:


тананинг куйган қисмларидан кийимни ечиб ташлаш;
куйган юзани қуруқ боғлам билан ёпиб қўйиш ва кейинчалик ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт ходимини чақиртириш;
кислота ёки ишқорлар билан куйишда куйган соҳани катта сув оқимида 15-20 дақиқа давомида ювиб ташлаш. Сўнгра нейтралловчи восита билан ювиб тозалаш: кислота билан куйишда – 2% ли натрий гидрокарбонати эритмаси билан, ишқор билан куйишда эса – 2% ли борат кислота эритмаси билан;
кўзлар куйганда: кўп миқдордаги сув, нейтралловчи эритма билан ювиб ташлаш ва зудлик билан врач чақиртириш.
4.3.3. Механик жароҳатланишда биринчи ёрдам кўрсатиш:
лат ейишда лат еган органни осойишта сақлаш, совуқ компресс қўйиш;
пайларнинг чўзилишида қисиб турувчи боғич қўйиш;
чиқишларда бўғимнинг ҳаракатсизлигини таъминлаш ва жабрланувчини врачга етказиш;
кесилганда марганец кислотали калий кучсиз эритмаси билан ярани ювиш, йод суртиш, бинтлаш;
қон кетишида қон кетаётган юзани баландга кўтариб қўйиш. Артериал қон кетишида оёқ-қўлларни кўтариш ва қон томирни кесилган жойдан юқорироқда бармоқ билан босиб туриш ва жароҳатдан юқорироқ жойни жгут (рўмолча, арқон ва ш.ў.) билан боғлаб қўйиш. Тиббиёт пунктига етказиш. Жгутни 1,5-2 соатдан ортиқ боғлаб қўймаслик керак.
венадан қон кетганда жароҳатланган жойни баландга кўтариб, қисиб турувчи боғич қўйиш.
4.3.4. Электр токи урганда биринчи ёрдам кўрсатиш:
врач келгунча жабрланувчига осойишталикни таъминлаш;
ҳушидан кетган, лекин нафас олаётган бўлса, жабрланувчини қулай жойлаштириш, кийимининг тугмаларини ечиш, тоза ҳаво келишини таъминлаш, нашатир спиртидан ҳидлатиш, танасини силаш ва иситиш, врачни чақиртииш керак;
агар жабрланувчи ёмон (тез-тез ва безовта) нафас олаётган бўлса, сунъий нафас олдириш;
уйқу артериясида томир уриши сезилмаса, юракни билвосита уқалаш;
ҳаёт аломатлари бўлмаса, врач келгунча сунъий нафас олдириш ва юракни билвосита уқалаш.
4.3.5. Сунъий нафас олдириш қоидалари:
жабрланувчининг қисиб турган кийимини ечиш;
жабрланувчининг нафас йўллари ҳаво ўтиши учун очиқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш;
оғзини ёт жисмлардан тозалаш;
оғзи қаттиқ ёпилган бўлса, пастки жағини тортиб оғзини очиш керак. Бунинг учун иккала қўлнинг тўртта бармоғини ҳам пастки жағ бурчакларининг орқасига қўйиш ва бош бармоқни унинг четига тираб, пастки жағни пастки тишлар юқоридаги тишлардан олдинга чиққанча тортиш керак;
жабрланувчини орқаси билан ётқизиш ва бошини максимал даражада орқага ташлаш ва елкалари остига бирор нима қўйиш керак;
бир қўлни жабрланувчининг бўйни остига, иккинчи қўлни эса пешанасига қўйиш. Оғзи очилиши учун пешанада турган қўлнинг бош ва кўрсаткич бармоқлари билан бурун тешикларини қисиш;
чуқур нафас олиш ва ўзининг оғзини жабрланувчининг очиқ оғзига қўйиб нафас чиқариш. Жабрланувчининг кўкраги сезиларли даражада кўтарилмаганга қадар кескин нафас чиқариш;
жабрланувчининг нафас чиқариши ўз-ўзидан юз беради;
бир дақиқада 10-12 марта актив нафас бериш;
жабрланувчининг жағи қаттиқ қисилган бўлса, “оғиздан бурунга” сунъий нафас бериш мумкин, бунинг учун бир қўл пешанасига қўйилади, иккинчиси қўл эса актив нафас бериш вақтида оғзи ёпиқ туриши учун жағини ушлаб туради;
агар кўкрак қафаси пуфланаётган ҳаво маромига мос ҳаракатланса, сунъий нафас олдириш тўғри амалга оширилаётган ҳисобланади.
4.3.6. Юракни билвосита уқалаш:
жабрланувчини қаттиқ жой (ўтирғич, пол) га ётқизиш, елка ва бўйин остига валик қўйиш мумкин эмас;
жабрланувчининг ён томонида туриш;
бир қўл кафтини кўкрак қафасининг пастки ярмига қўйиш (пастки четидан икки бармоқ тепага чекиниган ҳолда). Иккинчи қўл кафтини биринчисининг устига кўндаланг ёки бўйламасига қўйган ҳолда ўзининг корпусини эгган ҳолда босишга ёрдам бериш. Босиш вақтида тирсак бўғимлари тўғри вазиятда туриши керак.
кўкрак суягини 4-5 см га силжитиш учун босишни тез итариш йўли билан амалга ошириш керак. Босиш вақти 0,5 сониядан кўп бўлмаслиги, алоҳида босишлар орасидаги вақт 0,5 сония бўлиши керак.
бир дақиқада 50-60 марта босиш керак;
юрак фаолияти тикланганган ва томир уриши яхши сезилган тақдирда юракни билвосита уқалаш тўхтатилади.



Download 63,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish