Режа: Кириш



Download 0,85 Mb.
bet2/17
Sana23.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#165775
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2Корхонани комплекс бахолаш

Курс ишининг мақсади бўлиб, корхона ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришни ўрганиш бўйича илмий ечимини топишдан иборат. Белгиланган мақсадга эришишда қуйидаги вазифалар белгиланади:

  • Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида корхоналар молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;

  • Корхонанинг рақобатдошлик салоҳияти ва уни баҳолаш ёндошувларини ўрганиш;

  • Корхоналарнинг иқтисодий самарадорлигини комплекс баҳолашнинг мезон ва кўрсаткичларини билиш;

  • Корхоналар бошқарувининг комплекс баҳолаш усулларини таҳлил қилиш;

  • Корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини кўриб чиқиш.




  1. Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида корхоналар фаолияти моҳияти ва аҳамияти



Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган жадал ислоҳотлар негизида иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизациялаш, техник- технологик янгилаш ва рақобатчиликка асосланган бизнес мухитини яратиш, шу жумладан давлат тассарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналар негизида ташкил этилаётган хўжалик субъектлари, шунингдек, Давлат улушига эга бўлган акциядорлик жамиятлари фаолиятини бошқариш самарадорлигини янада оширишнинг аҳамияти ортиб бормокда.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чукурлаштириш борасида «... нафакат иқтисодиётнинг таянч тармоқларини, балки, энг аввало, худудларни комплекс ривожлантириш ва мамлакатимиз барча фукароларининг хаётий манфаатларини таъминлашга ва уларнинг даромадларини кўпайтиришга доир истиқболдаги муҳим вазифалар туриши керак»2.
Бу ҳолат, акциядорлик жамиятларини ривожлантириш стратегияси ва самарали бошқариш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017-2021 йилларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси муҳимдир. Ҳаракатлар стратегиясининг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йуналишлари”да акциядорлик жамиятлари фаолиятини ривожлантириш ва самарали бошқаришни ташкил қилиш жараёнларига “корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлар принциплари ва усулларни жорий этиш, корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш”3 муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолаш услубиятларининг иккита гурухи мавжуд: бошқарув ва иқтисодий услубиятлар. Бошқарув мезонларидан фойдаланган холда корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш усуллари асосан турли рейтинглар билан ифодаланади. Махаллий услубиятлар қарама-қарши ҳарактерга эга, чунки экспертларнинг фикрларига асосланади, хорижий услубиятларни эса махаллий корхоналарга нисбатан доимо қўллаб бўлмайди, чунки улар ахборот шаффофлиги борасида хорижий баҳоловчилар талабларига жавоб бермайди. Эталон корхона кўрсаткичларини шакллантириш анча шубхали ҳисобланади, чунки вақт ўтиши билан йўналишни кўрсатувчи белгилар ўзгаради. Шунингдек, кўрсаткичлар ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳисобга олинмайди.
Корхоналар бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг ушбу усуллари мулкдорларнинг манфаатларини дифференциация қилишга имкон бермайди ва таҳлил қилинаётган корхона фаолиятини баҳолашнинг иқтисодий механизмларини аниқлаштирмайди.
Иқтисодий мезонлардан фойдаланган холда корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш усуллари:

  • корхонанинг берилган вақт оралигида банкротга учраш эхтимолини башорат қилишнинг статистик асосланган моделлари;

  • корхоналарни рангга ажратишнинг тармоқ усуллари;

  • кредитлаш мақсадида корхона рейтингини аниқлаш услубияти.

Бу усулларнинг камчилиги шундаки, улар иқтисодий фойдани баҳолашга асосланади. Улар мулкдорларнинг корхона ишидан манфаатдорлигини, мисол учун, корхона фаолияти устидан назорат ўрнатиш манфаати, бошқарув қарорларига таъсир этиш имконияти ва ҳ.к.ни ҳисобга олмайди.
Шунингдек, замонавий амалиётда корхонада корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолашнинг корхонанинг бозор қиймати ва молиявий холатини таҳлил қилиш асосида бошқарув самарадорлигини баҳолаш натижаларини олишга асосланган турли миқдорий усуллари ҳам қўлланади (1 расм):




Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish