Хива хонлиги тарихшунослигида Мунис ва Огаҳий томонидан ёзилган асарларнинг аҳамияти.
Режа
Кириш
1. Хива хонлигининг анъанавий тарихнавислик мактаби.
2. Мунис асарларида Хива хонлиги тарихининг ёритилиши.
3. Хива хонлиги тарихи Огаҳий асарларида.
Хулоса.
Фойдаланилган адабиётлар.
Кириш.
Мавзунинг долзарблиги. Мамлакатимиз тарихининг таркибий қисми бўлган Хива хонлигининг 400 йилдан зиёдроқ вақт мобайнида мавжуд бўлиб турган даврда ўзбек давлатчилиги бошқарув тизими ва миллий-маданий қадриятлари, анъаналари мужассамлаштирган, айни пайтда худудий жиҳатдан ўзига хос жиҳатлари сақлаб қолинган. XVI аср бошларида вужудга келган Хива хонлигида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар билан бир қаторда, санъат, адабиёт, меъморчилик каби соҳалар изчил ривожланди. Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги шароитида Хоразм воҳасининг Қўнғиротлар сулоласи даври тарихшунослигини ёритиш, турли даврларда амалга оширилган тадқиқотлар натижалари асосида давлатчилик муаммосининг ўрганилишига ҳаққоний баҳо бериш муҳим вазифалардан бирига айланди. Зеро, Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи даври тарихи Шайбонийлар сулоласи даврига нисбатан кенг ўрганилган. XIX аср бошида ушбу сулола вакиллари хокимият тепасига келгандан кейин жамиятда мавжуд бўлган нисбатан барқарорлик ва осойишталик жараёни хонликнинг тараққий қилишига асос бўлди. Бу даврда Хоразм тарихнавислик мактаби ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди. Маҳаллий тарихчилар томонидан яратилган тарихий асарлар хонлик тарихини ўрганишда муҳим манба бўлиб ҳизмат қилди. Шу, билан бирга Россиядан кўплаб элчилар, савдогарлар, ҳарбийларнинг хонликка юборилиши натижасида хисобот, хотира, эсдаликларнинг пайдо бўлганлиги хонлик ҳақида кенг маълумотга эга бўлиш имконини беради.
Ўзбек халқининг кўп асрлик тарихида мустақил давлатчилик асосларини қуриш учун кўп куч сарфланган ва ҳаракатлар қилинган. Ўзбекистон тарихидаги мазкур мураккаб жараённинг катта бир босқичи — Хива хонлиги тарихи билан боғлиқдир. Хозирги кун тарихчилари олдида ўзбек давлатчилиги тарихини ўрганиш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади. Чунки “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида И.А.Каримов айнан шу муаммони ҳал этиш вазифасини тарихчилар олдига қўйган эдилар. Ўзбек давлатчилиги тарихининг ажралмас бир қисми эса Хоразм, Хива хонлиги давлатлари тарихи билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, Хива хонлиги тарихини ёритиш давлатчилик тарихини ўрганиш қаторидаги долзарб муаммолардан саналади. Бу ишнинг муҳимлигини кўрсатади. Хоразм воҳаси аҳолисининг эронлик бочқинчиларга қарши кураши жараёнида вужудга келган Хоразмдаги хонликни мустаҳкамлаш ва юксалтириш, кейинчалик эса унинг ярим мустамлака давлат сифатида ички ва ташқи ҳаётини таъминлаш ишлари Абулғози Баҳодирхон, Қутлуғмурод иноқ, Муҳаммад Раҳимхон I ва II, Оллоқулихон каби ўнлаган қобилиятли давлат арбобларини сиёсий кураш минбарига кўтарди. Шу билан бир қаторда Хива хонлиги даврида Хоразмда ижод қилган Мунис, Огаҳий, Комил, Баёний каби мутафаккирлар салтанат ривожига сиёсий арбоблардан кам ҳисса қўшмадилар. Уларнинг сайъи ҳаракатлари билан Хива, Янги Урганч, Шоҳобод, Хазорасп каби шаҳарларда хом ва пишган ғиштдан хашаматли сарой ва қасрла, масжид ва мадрасалар барпо этилди. Осойишта даврдан дарак берувчи бундай меъморий ёдгорликларнинг Хива хонлиги ҳудудида кўплаб тикланиши салтанат қудрати ошиб бораётганлиги ва кучли давлат арбоблаои етишиб чиққанлигидан дарак берувчи ҳолат бўлиши билан биргаликдабугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг бой ва қадимий моддий ва маънавий меросга эга эканлигини яққол исбот қилиб турибди. “Хоразм ва Хива тарихи,— деганди Президент И.А.Каримов,— халқимизнинг ёзув, илм-фан, санъат, маданият ва маънавият соҳаларидаги юксалиш босқичларини ўзида мужассам этади”1 . Дарҳақиқат Хива хонлигида давлатчилик асосларининг мустаҳкамланиши билан бир қаторда маданият ва маърифат, меъморчилик ва санъат юксалиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов айтганларидек: “ўзбек давлатчилиги тарихи Хоразмдан бошланади” десак хато қилмаган бўламиз. Ўз давлат хужжатларини ўзбек тилида олиб борган Хива хонлиги деб номланган давлат тарихини ўрганиш ўзбек давлатчилиги тарихини ёритишдаги муҳим вазифа ҳисобланади. Бу диссертациянинг назарий, илмий, сиёсий аҳамияти борлигини кўрсатиши билан мавзунинг ўта долзарб эканлигини ҳам тасдиқлайди.
Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласига мансуб давр тарихини ёритишда Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари қимматли манбалар қаторига киради. Ушбу муаллифлар ўзларидан олдин ўтган ва замондошлари асарларидан хам фойдаланган ҳолда, воқеа-ходисаларга ўзларининг фикр-мулоҳазалари, танқидий ёндашувларини билдирганлар. Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг тарихий асарлари маълумотларнинг кўплиги ва аниқлиги жихатидан катта аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |