Хива хонлиги — ўзбек давлатчилиги тарихи боскичларидаги учта хонликдан бири (1512—1920 й.). Пойтахти — Вазир, Кўҳна Урганч, 16-а. нинг 70-й. ларидан — Хива ш.
Темурийлар тасарруфида бўлган Хоразм ҳудудини Шайбонийхон 1505 й. да босиб олган. Шайбонийхон вафоти (1510) дан кейин Хоразм Эрон сафавийлари қўл остига ўтди. Уларга қарши халқ қўзғолони бўлиб, унга Вазир қалъаси қозиси Умар ва Бақирғон қишлоғидан мулла Сайд Ҳисомиддин бошчилик қилди. Икки йил давом этган курашлар натижасида эронийлар мамлакатдан қувиб чиқарилган ва хоразмликлар таклифи билан 1511 й. Вазир ш. ни эгаллаган шайбонийлардан Элбарсхон Хоразм ҳукмдори деб тан олинган.
Элбарсхон (1511 —16) билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган халкдар ўтроклашганлар. Унинг даврида хоразмликлар Туркманистоннинг жан. қисми, Эрон шим. даги Сарахс, Орол ва Манғишлоқни эгаллашган. Янги ерларни Элбарсхон ўғиллари ва укаси, қариндошларига бўлиб бериши натижасида майда ҳокимликлар пайдо бўлган. Элбарсхон вафотидан кейин узлуксиз ўзаро низолар сабабли хонлар тезтез алмашиб турган. 16-а. да Хива хонлигини Султон Ҳожихон (1516), Ҳусайнқулихон (1516), Сўфиёнхон (1516—22), Бужақахон (152226), Аванешхон (152638), Алихон (153847), Акатойхон (154756), Юнусхон (155657), Дўстхон (1557—58), Ҳожи Муҳаммадхон (1559—1602) лар бошқарганлар. Бу даврда халқ, Элбарсхон авлодлари ўртасидаги ўзаро қирғинларидан ташқари Бухоро ва Хива хонлиги ўртасида урушлар азобини ҳам тортишга мажбур бўлган. Бухороликлар Убайдуллахон ва Абдуллахон II ҳукмронлик даврларида (153738; 1593; 159598) Хоразмга ҳужумлар қилиб, қисқа вақт Х. х. ни Бухорога бўйсундирганлар. Бу урушлар ва 16-а. нинг 70-й. ларида Амударё ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги ҳам Хоразм иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.
17-а. бошларига келиб, Хоразм тахти учун бўлган сулолавий курашлардан сўнг, тахтга ўтирган Араб Муҳаммадхон даврида Хива хонлигида давлат парокандалиги ўзининг юқори чўққисига етган. Рус казаклари, қозоқлар ва қалмиқларнинг талончилик юришлари, Араб Муҳаммадхоннинг ўғиллари Ҳабаш ва Элбарсларнинг оталарига қарши чиқишлари парокандаликни авж олдирган. Бу курашда уларнинг қўли баланд келиб, оталарини қатл эттиришга эришадилар. Падаркуш Элбарс ва Ҳабаш султонлар (1621—23) акалари Асфандиёр (Исфандиёр, 1623—43) томонидан тахтдан туширилиб, қатл қилинган. Эрон шоҳи Аббос I ҳомийлигида тахтга чиққан Асфандиёрхон даврида мамлакат сиёсий ҳаётидаги кескинлик сақланиб қолди. Орол бўйидаги ўзбек қўнғиротлари Асфандиёрга бўйсунмай қўйишган. Мамлакатда тарқоқлик ва зулм кучайган. Бундан фойдаланган йирик мулкдорлар Абулғозий Баҳодирхонпп 1643 й. да хон қилиб кўтаришган. Абулғозий Баҳодирхон акаси вафотидан кейин 1644 й. да Хива хонлиги тахтига ўтирган. У марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаб, Бухоро хонлигининг Чоржўй, Варданза, Қоракўл, Кармана атрофларига бир неча марта ҳарбий юришлар қилди.
Абулғозий Баҳодирхон 1662 й. да Бухоро хони Абдулазизхон билан сулҳ тузиб, 1663 й. да ҳокимиятни ўғли Анушахонта топширган. Шунга қарамай Хива қўшинлари Бухоро, Самарқанд, Қаршига талончилик юришларини давом эттирган. 1685 й. Хива қўшинлари Ғиждувон яқинида мағлубиятга учрагач, Бухоронинг Хива хонлигига таъсири кучайган. Бухоро хони Субҳонқулихон Анушага қарши фитна уюштириб, унинг ўғли Аранг Мухаммадхонта тахтни эгаллашга ёрдам берди. Лекин унинг ҳукмронлиги жуда қисқа бўлган. 17-а. нинг охири — 18-а. бошларида Хива хонлигида Худойдодхон (1687—88), Ўзбекхон—Арнакхон (1688—90), Жўжи Султон (169497), Валихон (169799), Шоҳниёзхон (1699—90), Шоҳбахтхон (170203), Сайид Алихон (170305), Мусахон (1705—06), Ёдгорхон (1706 — 13) каби ўнлаб хонлар алмашган. Бу мамлакат ахволини янада оғирлаштирган. Худди шу даврга келиб Россиянинг Шарққа бўлган қизиқиши ортган ва Петр I 1714—17 й. ларда Александр БековичЧеркасский (қ. БековичЧеркасский ҳарбий юриши) бошчилигида Хх. га ҳарбий экспедиция жўнатган. Хива хони Шерғозихон (1714—28) Қайрағоч дарасидаги очиқ тўқнашувда катта талафотга учрагач, ҳарбий ҳийла ишлатиб, рус қўшинларини 5 та шаҳарга бўлиб юборган ва уларни алохддаалоҳида қирғин қилган. Бу пайтда ички низолар, зулм авж олган, Орол бўйи аҳолиси Хивага бўйсунмай қўйган эди. 1728 й. Хивадаги Шерғозихон мадрасаси қурилишида қуллар қўзғолон кўтариб, хон ва унинг мулозимларини қатл қилишган. Шу воқеадан кейин Хива хонлигида сиёсий ўйин яна авж олган. Хива хонлиги даги ўзаро урушларда Элбарсхон (1728—39) ҳокимиятни қўлга киритгач, ички низоларни бостириб, қўшни ҳудудларга босқинчилик юришларини амалга оширган. 1740 йил Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хива хонлигига бостириб кириб, уни ўзига бўйсундирган.11741 й. хоразмликларнинг қўзғолони эронийлар томонидан бостирилган. 18-аср ўрталаридаги хонлар гоҳ Эрон шоҳдарининг хоҳиши, гоҳ Бухоро ҳукмдорларининг таъсири, гоҳ маҳаллий аҳоли қўнғирот уруғининг ёрдами билан тезтез алмашиниб турган. Бу даврда Тоҳирхон (1739—40), Абулхайрхон (7—8 кун), Нуралихон (1740—42), Абулғозийхон II (1742— 46), Ғойибхон (174656), Қорабойхон (175657), Темурғозийхон (1757—64) ва бошқалар Хива хонлигида расман ҳукмронлик қилишган. 18-а. нинг 60-й. ларидан бадавлат шаҳарликлар ва руҳонийларнинг қўллабқувватлашига эришган қўнғирот уруғлари Хива хонлигида ҳокимиятни қўлга ола бошлаган. Иноқ Муҳаммад Амин (1770—90) 1770 й. да туркманларнинг қаршилигини синдириб, 1782 й. да Бухоро амирлиги ҳужумини қайтариб, Хива хонлигида қўнғиротларнинг амалдаги ҳокимиятини мустаҳкамлаган. Аваз Муҳаммад Иноқ даврида Хива хонлигида марказий ҳокимият мустаҳкамланиб, иқтисодий аҳвол бирмунча яхшиланган. Бу билан 19-а. бошларида қўнғиротлар сулоласи ҳокимиятни расман эгаллашига замин тайёрлаган. Муҳаммад Амин Иноқ ва Аваз Муҳаммад Иноқлар чингизий султонлар номидан ҳокимиятни бошқарган бўлсалар, уларнинг вориси Элтпузар (1804—06) 1804 й. да Абулғозийхон V Ёдгорхон ўғли (1802 — 04)ни тахтдан тушириб, ўзини хон деб эълон қилган. Шунинг учун ҳам Элтузархон Х. х. тахтига ўтирган қўнғиротлар сулоласининг 1хони ҳисобланади. Унинг вориси, иниси Муҳаммад Раҳимхон I Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган. 1811 йилда бир қанча юришлардан кейин қорақалпоқларни ҳам Хива хонлиги таркибига қўшиб олган. У ўтказган сиёсий, маъмурий, иқтисодий ислоҳотлар натижасида бошқарув тизими такомиллашиб, солиқлар тартибга тушган.
Оллоқулихон (1825—42), Раҳимқулихон (1842—45) ва Муҳаммад Аминхон (1846—55) даврларида Хива қўшинларининг Хуросонга юришлари кучайди, Марв ш. учун Бухоро амирлиги билан тезтез урушлар бўлиб турган. Хива хонлари бу даврда Сирдарёнинг Орол денгизига қуйиладиган жойидан Туркманистон ҳудудидаги Кушкагача бўлган ерларни бошқарган. 1855 й. да Сарахсни қамал қилиш пайтида Муҳаммад Аминхоннинг ҳалок бўлиши мамлакатда парокандаликка сабаб бўлган. Абдуллахон (1855 — 56), Қутлуғмуродхонлар (1856) 6 ойдан кўп ҳукмронлик қилмасларидан ўддирилган. 1856 й. да тахтни Сайд Муҳаммадхон (1856—64) эгаллаган.
Хива хонлигида сўнгги мустақил ҳукмдор Феруз тахаллуси билан ижод қилган Муҳаммад Раҳимхон II (1864—1910) бўлган. Унинг даврида хонликнинг сиёсий, иқтисодий, маданий жиҳатдан ўсиши кўзга ташланади. Лекин, 1873 й. Россия Х. х. ни босиб олган, Муҳаммад Раҳимхон гоҳ Кауфман имзолаган Гандимиён шартномасига кўра, Хива хонлиги Россияга қарам давлатга айланиб қолган. Асфандиёрхон (1910 — 18) Россиядаги ўзгаришлар сабаб Хива хонлигида зулмни кучайтирган. Шу билан бирга Россия ҳукумати талаби билан 1910—13 й. ларда вазир Исломхўжа бошчилигида ислоҳотлар ўтказишга ҳаракат қилган. 1914—16 й. ларда солиқларнинг кўпайиши, иқтисодий аҳволнинг оғирлашиши сабабли халқнинг норозилик ҳаракати кучайди.
1917 й. Россиядаги фев. инқилоби таъсирида Ёш хиваликлар ва б. сиёсий кучларнинг талаби билан Асфандиёрхон мажлис чақириш ва нозирлар кенгашини тузиш тўғрисидаги манифестга имзо чеккан. 1917 й. охирларида Хива хонлиги даги советларга мойил кучларнинг олиб чиқиб кетилиши мажлиснинг тугатилишига асос бўлган. 1918 йил январъда сўнгги рус аскарларининг Хива хонлигидан чиқиб кетиши Жунаидхон Хива ш. ни эгаллашига имкон берган. Асфандиёрхон Жунаидхон қўлида қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб қолган. Сиёсий ўйинлар сабабли 1918 й. окт. ойида Жунаидхон томонидан Асфандиёрхон ўлдирилган ва сўнгги хон Сайд Абдуллахон (1918 йил октабр — 1920 йил 2 февраль.) тахтга чиқарилган. Бу даврда Хива хонлиги мустақил давлат сифатида фаолият юргизган. Ёш хиваликлар қизил армиянинг ёрдами билан 1920 й. 2 фев. да Сайд Абдуллахонни тахтдан туширишган ва Хива хонлиги тугатилди деб эълон қилишган.
16—19-асрлар давомида Хива хонлиги ҳудудлари доимо ўзгариб турган. Дастлаб хонлик ҳудуди Хоразм воҳасидагина жойлашган бўлса, кейинчалик унинг чегараси жан. да Эрон ва Марвгача, шим. да Урал дарёсигача бўлган ерларга чўзилган, шаркда Бухоро амирлиги, ғарбда эса Каспий денгизи кирғокдаригача етган. Руслар босқинидан кейин Амударёнинг чап қирғоғида 62237,2 км2 ер майдонига эга кичик вассал давлатга айланиб қолган. Аҳолисининг сони ҳам доимо ўзгариб турган. Ўртача 1 млн. киши атрофида аҳоли яшаган. Унинг кўпчилигини ўзбеклар, туркманлар, қорақалпоқлар, кам сонли форслар, араблар, руслар ва б. ташкил қилган.
Хива хонлиги бошқарув тизими, асосан, Бухоро ва Қўқон хонликларидек бўлиб, фарқи, 19-а. бошларидан хон ҳузурида Кенгаш (Девон) бўлган. Энг юқори амалдорлардан ташкил топган кенгаш ваколати чекланган. Асосий қарорлар хон томонидан қабул қилинган бўлсада, амалдорларнинг хонлик бошқарувидаги мавқеи баланд эди. Мансаб ва унвонлар ҳарбиймаъмурий, ҳарбий ва диний тоифаларга бўлинган. Иноқ, оталиқ, бий, амир улумаро, меҳтар, қушбеги, бекларбеги, девонбеги ва б. унвон ва мансаблар хонлик иқтисодий, сиёсий, молиявий, ҳарбий ҳаётида муҳим ўрин тутган. Хонлик суд ишлари, асосан, диний уламолар қўлида бўлиб, уларнинг мамлакат ҳаётида таъсири кучли бўлган.
Хонликда давлат тили ўзбек тили бўлиб, Бухоро ва Қўқондан фарқли ўлароқ барча фармонлар, давлат ҳужжатлари фақат ўзбек тилида ёзилган. 16 — 18-а. ларда Хива хонлигининг маъмурий жиҳатдан бўлиниши вилоят деб аталган бўлса, 18-а. дан беклик деб атала бошлаган. Дастлаб хонликда 16 та вилоят, 2 та ноиблик бўлган бўлса, кейинчалик вилоятлар сони 22 тага етган. Уларни хон томонидан тайинланган ҳоким ва ноиблар бошқарган. Хива ш. эса хон ва бош вазир томонидан бошқарилган.
Ижтимоий ҳаётда хон ва унинг амалдорлари ва диний уламоларнинг мавқеи юқори бўлиб, иқтисодий ҳаётнинг асосини ташкил қилувчи ер ҳам, асосан, улар қўлида бўлган. Кам ерли ва ерсиз деҳқонлар улардан ижарага ер олиб ишлаганлар ва уларнинг аҳволи жуда оғир бўлган. Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик мамяакат иқтисодида муҳим ўрин тутгани учун Амударёдан чиқарилган каналларни қазиш давлат аҳамиятига молик иш ҳисобланган. Шунингдек, чорвачилик, ҳунармандчилик, савдосотиқ ҳам иқгисодий ҳаётда муҳим ўрин тутган.
Хонлик ҳарбий қўшини ва қурол аслаҳасини яхшилаш жуда паст даражада бўлган. Қўшинни кўпроқ ярим кўчманчи туркманлар ташкил этган. Олдинги даврлардаги ҳарбий соҳадаги ижобий тажрибалар ривожлантирилмай ташлаб қўйилган.
Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби, Хива хонлигида ҳам асосий илм ўчоғлари бошланғич мактаблар ва мадрасалар эди. Бошланғич мактаб, яъни, қуйи таълимда ўқиш-ёзишни ўрганиб, хат-савод чиқарган ўсмирлар пойтахт Хивадаги ҳамда Бухородаги мадрасаларда ўқиб таълим олганлар. Манбаларга кўра, XIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та мадраса бўлган. Фақат Хиванинг ўзида 22 та мадраса бўлиб, улар ичида Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Раҳмонбердибий, Оллоқулихон, Хожа Маҳрам, Фозилбек, Давлат Қоракўз, Бекниёз девонбеги мадрасалари алоҳида нуфузга эга эди.
Хоразм адабий муҳитида илғор ғояларни тарғиб этган шоирлардан бири Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб (1710-1770 йй.) эди. Классик поэзиянинг турли жанрларида ижод қилган Андалибнинг “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун” каби достонлари машҳурдир.
Хивада ижод этган шоирлар ичида Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874 йй.) алоҳида ўринга эга. Тарихчи, таржимон ва шоир бўлган Огаҳийнинг 1832 йилда тузилган “Таъвизул ошиқон” (“Ошиқлар тумори”) девонидаги ғазаллари айниқса машҳурдир.
Бу даврда тарихнависликдаги илгарги анъаналар сақланиб қолди. Тарихий асарлар орасида Абулғозининг “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” (“Туркманлар шажараси”) ўзбек тилида битилган муҳим тарихий асарлар ҳисобланади. Тарихнавислик анъаналарини кейинчалик Мунис, Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний каби тарихнавислар давом эттирдилар.
XIХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхонннинг буйруғи билан Шермуҳаммад Мунис (1778-1829 йй.) “Фирдавс ул-иқбол” (“Бахту саодат жаннати”) асарини яратди. Хива хонлигининг XVIII- XIХ асрлар тарих ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бу асарни кейинроқ Оллоқулихон топшириғи билан Муниснинг жияни Огаҳий давом эттирди ва 1872 йилгача бўлган воқеалар билан бойитди. Шунингдек, Хива хонлиги тарихига бағишланган асарлар орасида Баёний (1859-1923 йй.) нинг “Шажараи Хоразмшоҳий” асари ҳам қимматли ҳисобланади.
Хива хонлиги Бухоро, Қўқон, Эрон ва Россия каби қўшни давлатлар билан савдосотиқ ишлари олиб борган. Солиқдар барча мусулмон давлатларидагидек хирож, закот, бож ва жузъядан иборат бўлган. Шу билан мажбурий меҳнатнинг баъзи турлари амалга оширилган.
Бошланғич мактабда ўқиш, ёзишни ўрганган болалар мадрасаларда ўқитилган. 19-асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 103 Мадраса мавжуд бўлган. Хива ш. нинг ўзида 22 та Мадраса бўлган. 19-а. да Хива хонлигида адабиёт, тарихнавислик, хаттотлик, мусиқа санъати, меъморлик ва маданиятнинг бошқа соҳаларида муайян ютуқлар қўлга киритилган.
Мунис, Огаҳий, Феруз, Комил Хоразмий, Камрон, Баёний, Хисравий, Муродий, Рожий, Мутриб Хонахаробий, Лаффасийлар асарлари ўзбек адабиёти ривожида ўзига хос ўринга эга. Танбур чизиғи нотасини яратган Комил Хоразмий «Мақоми Феруз Шоҳий» асари ва «Панжгоҳ» мақоми билан ўзбек миллати санъатига катта ҳисса қўшган. Абулғозийхон «Шажарайи турк», «Шажарайи тарокима» асарлари билан Хоразм тарихнавислик мактабини бошлаб берган бўлса, Мунис ва Огаҳийлар тарихнавислик ва таржимонлик мактабини яратиб, «Фирдавс улиқбол», «Зубдат ут-таворих», «Ғиёс уд-давлат», «Жоме ул-воқеоти султоний», «Шоҳид ул-иқбол» асарлари билан тарих соҳасини ривожлантирдилар2. Баёнийнинг «Шажарайи Хоразмшоҳий», «Хоразм тарихи» асарлари Ўзбекистон тарихини ўрганишда асосий манбалар ҳисобланади.
Ҳоз. Хива ш. да сақланиб қолган қад. меъморлик иншоотлари, асосан, хонликлар даврида қурилган. Буларга Анушахон ҳаммоми, Шерғозихон мадрасаси, Муҳаммад Аминхон мадрасаси, Кўҳна Арк, Тошховли, Карвонсарой, Исломхўжа минораси, Қалъа девори, Нуриллабой саройи ва б. киради.
Бутун Ўрта Осиёда бўлгани каби, Хива хонлигида ҳам асосий илм ўчоғлари бошланғич мактаблар ва мадрасалар эди. Бошланғич мактаб, яъни, қуйи таълимда ўқиш-ёзишни ўрганиб, хат-савод чиқарган ўсмирлар пойтахт Хивадаги ҳамда Бухородаги мадрасаларда ўқиб таълим олганлар. Манбаларга кўра, XIХ асрда Хива хонлигида 1500 га яқин бошланғич мактаб ва 130 та мадраса бўлган. Фақат Хиванинг ўзида 22 та мадраса бўлиб, улар ичида Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Раҳмонбердибий, Оллоқулихон, Хожа Маҳрам, Фозилбек, Давлат Қоракўз, Бекниёз девонбеги мадрасалари алоҳида нуфузга эга эди.
Хоразм адабий муҳитида илғор ғояларни тарғиб этган шоирлардан бири Нурмуҳаммад Ғариб Андалиб (1710-1770 йй.) эди. Классик поэзиянинг турли жанрларида ижод қилган Андалибнинг “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун” каби достонлари машҳурдир.
Хивада ижод этган шоирлар ичида Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809-1874 йй.) алоҳида ўринга эга. Тарихчи, таржимон ва шоир бўлган Огаҳийнинг 1832 йилда тузилган “Таъвизул ошиқон” (“Ошиқлар тумори”) девонидаги ғазаллари айниқса машҳурдир. Бу даврда шунингдек, Паҳлавон Равнақ, Муҳаммад Ниёз Нишотий, Муҳаммад Хокисор, Табибий, Мунис, Комил Хоразмий, Комдон, Муродий каби шоирларнинг ижоди ривож топди. XVII- XVIII асрларда “Гўр ўғли” мажмуаси достонлари ривожлантирилди, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Сайёд ва Ҳамро”, “Санобар”, “Юсуфбек ва Аҳмадбек”, “Баҳром ва Дилором” каби достонларнинг фольклор ва халқ оғзаки ижодидаги кўринишлари тараққий этди.
Бу даврда тарихнависликдаги илгарги анъаналар сақланиб қолди. Тарихий асарлар орасида Абулғозининг “Шажараи турк” ва “Шажараи тарокима” (“Туркманлар шажараси”) ўзбек тилида битилган муҳим тарихий асарлар ҳисобланади. Тарихнавислик анъаналарини кейинчалик Мунис, Огаҳий, Муҳаммад Юсуф Баёний каби тарихнавислар давом эттирдилар.3
XIХ аср бошларида Муҳаммад Раҳимхонннинг буйруғи билан Шермуҳаммад Мунис (1778-1829 йй.) “Фирдавс ул-иқбол” (“Бахту саодат жаннати”) асарини яратди. Хива хонлигининг XVIII- XIХ асрлар тарих ҳақида қимматли маълумотлар берувчи бу асарни кейинроқ Оллоқулихон топшириғи билан Муниснинг жияни Огаҳий давом эттирди ва 1872 йилгача бўлган воқеалар билан бойитди. Шунингдек, Хива хонлиги тарихига бағишланган асарлар орасида Баёний (1859-1923 йй.) нинг “Шажараи Хоразмшоҳий” асари ҳам қимматли ҳисобланади.
XIX аср биринчи ярмига оид Хива хонлиги тарихини ёритиб берувчи асарларни ва манбаларни шу давр Бухоро ҳамда Қўқон хонликлари каби манбалар даражасида деб бўлмайди. Гарчи турли даврдаги оид Хива хонлиги тарихини ўрганувчи манбаларни биз аввалги маърузаларимизда келтириб ўтган бўлсакда, XIX аср биринчи ярми Хива хонлиги тарихшунослик ва манбашунослик мактаблари ҳали илмий даражада ўрганилмаганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Шунга қарамай, XIX аср Хива хонлиги тарихига оиб бир қанча манбаларни келтириб ўтишимиз мумкин. Бундай манбалар қаторига маҳаллий тарихчилар томонидан ёзилган, Муҳаммад Юсуф Баёний қаламига мансуб «Шажараи Хоразмшоҳий» сарой тарихчиси Мунис (1778-1829) томонидан бошланган ва шоир ҳамда тарихчи Муҳаммад Ризо Огаҳий томонидан давом эттирилган (1809-1874) «Фирдавс ул-иқбол» (Иқболнома) асарларини келтириб ўтишимиз мумкин. Маҳаллий тарихчилар билан бирга айрим рус саёҳатчилари ва ўлкани маҳсус ўрганган рус тадқиқотчилари асарлари. Масалан: «Все туркмени происходят из Мангишлака» элчилик ҳужжатлари ва жосуслик ҳисоботномалари ҳамда хон архиви ҳужжатлари ҳам XIX аср биринчи ярми ва кейинги даврлар Хива хонлиги тарихини ўрганувчи муҳим манбалар қаторига киради. Хива хонлигининг кўрилаётган давр юзасидан қимматли маълумотларни кўп жилдли “Туркестанский сборник” тўпламидан ҳам олишимиз мумкин. Юқоридагилардан кўринадики, Хива хонлиги тарихшунослик мактаби ва маҳаллий тарихчилар асарлари ўрганилиши керак бўлган долзарб масалалардан биридир.
XVIII асрнинг 60 йилларидан бошлаб Хива хонлигида юзага келган сиёсий вазият ҳокимиятни Хива қўнгиротлари томонидан қўлга олиниши учун йўл очиб берди. Кўп сонли қабила ва уругларнинг бошлиқлари мададига таянган Муҳаммад Амин иноқ 1770 йилда туркманлар қўзголонларини бостириб, хонликда бирмунча осойишталик ўрнатишга эришди. Шу даврдан бошлаб Хива хонлигида ҳокимият амалда қўнгиротлар қўлига ўта бошлади. Расмий ҳокимият эса четдан чақирилган қозоқ султонлари қўлига топшириб қўйилган ва Муҳаммад Амин ҳам унинг ўгли Аваз ҳам (1790-1804) иноқ унвонида давлатни бошқариб келган эдилар. Бу мавқе иноқлардан Элтузаргача давом этди ва Муҳаммад Амин иноқнинг набираси бўлган Элтузар 1804 йилда ҳокимиятга эришгач, қозоқ султонларидан бўлган сохта хон Абулгозини тахтдан тушириб, ўзи расман хон унвонида Хива ҳукмдори бўлиб қолди (1804-1806). Шу тариқа 1804 йилдан бошлаб Хива хонлиги тахти расман Хива қўнгирот қўлига ўтди.
Элтузархон ўз ҳукмронлиги йилларида Хива хонлигининг барча ҳудудларини бирлаштиришга ва сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Бироқ у 1806 йилда Бухоро амирлиги қўшинлари билан бўлган жанглардан бирида ҳалок бўлди. Тахтга Хива қўнгиротларининг йирик намоёндаларидан бири бўлган, Элтузархоннинг укаси Муҳаммад Раҳим I ўтирди (1806-1805). Муҳаммад Раҳимхон тахтга чиқиши билан аввалги сохта хон Абулгози мавқеини тиклади ва шу йўл билан ўз нуфузини оширишга ҳаракат қилди. Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлик қилган давр Хива хонлигида сиёсий кескинликлар билан давом этди. У шавқатсиз кураш олиб бориши йўли билан Хива хонлигини бирлаштириш ва хонлик ҳудудларини кенгайтиришга ҳаракат қилди.
Давлат бошқарувини мустаҳкамлаш борасида ҳам маълум ишларни амалга оширди. Жумладан, маъмурий тартибда девон жорий қилди, мамлакат иқтисодий ҳаётини йўлга қўйиш мақсадида солиқ ислоҳоти ўтказди, мунтазам солиқлар йигиб олиш билан давлат хазинасини бойитди, иқтисодий соҳани янада мустаҳкамлаш мақсадида божхона ва зарбхона ташкил этди ва олтин ҳамда кумуш зарб қилдира бошлади.
Марказий ҳокимиятни бирмунча мустаҳкамлашга эришган Муҳаммад Раҳимхон аста-секин майда бекликларни ҳам бўйсундириш сиёсатини олиб борди. Қаттиқ курашлардан сўнг 1811 йилда Орол бўйларида яшовчи уругларни хонликка бўйсундирди. Қўнгирот шаҳри вайрон қилинди ва XIX аср бошларида қорақалпоқлар бўйсундирилди.
Муҳаммад Раҳимхон туркманларни итоатда тутиб туриш учун турли сиёсатларни юритарди, гоҳ уларни Эрон билан урушга жалб қилиб кучсизлантирса, гоҳ ўзи ҳарбий юришлар қилиб уларни асирларга оларди, гоҳида эса турли қабилаларга галла ва бошқалар сотиб олишди имтиёзлар берарди. Муҳаммад Раҳимхон Сирдарё бўйларида яшовчи қозоқларни ҳам ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилди, бироқ руслар бу вақтда қозоқларни ўз тобеликларга олган эдилар. Эрон ва Афгонистон билан муносабатлар бу даврда нисбатан мўътадиллашди.
Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги йилларида Россия империяси Хива хонлиги билан айрим муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилди. 1819 йилда капитан Муравев бошчилигидаги элчилар Каспий денгизи соҳилларда қалъа қуриш ва Хива карвонларини Мангишлоққа эмас, балки Красноводск портига йўллаш масаласида Хива хонлигига келди. Бироқ Муҳаммад Раҳимхон бунга кўнмади. Ҳукмронлигининг охирги даврларида 1822 йилда Муҳаммад Раҳимхон Марвни ўзига бўйсундирди.
Муҳаммад Раҳимхон вафотидан сўнг Хива хонлиги тахтига унинг ўгли Оллоқулихон (1825-1842) чиқди. Оллоқулихон ҳукмронлиги даври ўзаро урушларга ва тўқнашувларга бой ва шиддатли бўлди. Хонликнинг шимолида яшовчи ярим кўчманчи туркман қабилаларидан така, сариқ, салор ва бошқалар кучайиб кетди. Бу эса хонликнинг ички сиёсий аҳволи кескинлашувига олиб келди. Бундан ташқари хон деярли ҳар йили Хуросонга юришлар уюштирди, турли талончиликлардан ташқари Оллоқулихоннинг ўзи Хуросонга 5 марта юриш қилган эди.
Оллоқулихондан сўнг тахтга ўтирган Муҳаммад Аминхон (1845-1855) ҳам Хуросон ва Марвга 10 мартадан кўп юриш қилди. Сарахсни қамал қилишда қатнашган хоннинг ўзи ҳам шу жангда ҳалок бўлган эди.
Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги ўртасида бу даврда ҳам ўзаро душманлик ва рақобат кайфияти сақланиб қолган эди.
Юқоридагилардан кўринадики, Муҳаммад Раҳимхон ҳукмронлиги йилларида бирмунча сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мавқеи мустаҳкамланган Хива хонлиги кейинги хонлар ҳукмронлиги даврида ички ҳамда ташқи урушлар ва курашлар гирдобида қолди. Бу эса ўз навбатида чор Россияси босқини арафасида хонликнинг сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан заифлашувига олиб келган эди.
XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги аҳолиси 800 минг кишидан ортиқ бўлиб, уларнинг 65 фоизини ўзбеклар ва 26 фоизини туркманлар ташкил қиларди. Аҳолининг асосий қисми ўтроқ турмуш тарзига эга бўлган. Хонлик маъмурий жиҳатдан 15 беклик ва 2 ноибликка бўлинган эди.
Олий ҳокимият хон томонидан амалга оширилган. Хондан кейин турувчи ҳарбий-маъмурий амалдорлар погонасини иноқ, оталиқ ва бий бошқарар эди. Улар хонликдаги ҳокимиятни амалга оширувчи алоҳида имтиёзларга эга табақалар ҳисобланган. Давлат бошқарувига оид масалаларни ҳал этиш мақсадида. Муҳаммад Раҳимхон I ана шундай нуфузли амалдорлардан иборат девон, яъни давлат кенгаши ташкил этган эди. Хонликдаги алоҳида имтиёзларга эга бўлган табақалардан яна бири рухонийлар-дин пешволари, уламолар эди. Улар томонидан хонликдаги барча диний ишлар ва суд ишлари амлга оширилган ва улар ўз навбатида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатига ҳам таъсир ўтказиб турганлар.
Хонликдаги энг кўп сонли ва энг кам имтиёзларга ва ҳуқуқларга эга бўлган аҳоли қатлами бошқа хонликларда бўлганидек, оддий ҳалқ эди. Улар давлатнинг энг асосий моддий бойликларини яратувчилар эди.
Хонликда ер эгалиги уч шаклдан иборат бўлган, ерлар икки қисмга, яъни сугориладиган (ахъя) ва сугорилмайдиган (адра) ерларга бўлинарди. Бу ерларнинг кўп қисми хон ва унинг қариндошлари қўлида тўпланган эди. Бундай ерлар ижарага ишловчиларни «яримчилар» деб аташган, сабаби улар олган ҳосилларнинг ярмини ер эгасига топширишлари лозим бўлган.
Ариқ қазиш ишлари шахслар томонидан бошлаб бериладиган ҳам бунга далилдир. XIX аср бошларида Амударёдан Давзан ариги чиқарилди ва кейинчалик бу ариқ ерларни сугоришни кенгайтириш мақсадида катта каналга айлантирилди. Давзан каналида Парсу, Хўжайли ва Кўхна Урганч ерлари сугорилган. 1815 йил қазилган Қилич Ниёзбой каналидан эса Дареликнинг ўнг соҳилидаги ерлар сугорилган. Ариқлар ва каналлар қазиш ишлари XIX аср охирларигача давом этди.
Хонликнинг асосий иқтисодиёти қишлоқ хўжалигидан иборат бўлган ва аҳолининг асосий қисми ҳам қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган аҳолидан ундириб олинадиган солиқлар эвазига хонлик хазинаси тўлдириб турилган.
Хонликдаги асосий солиқ тури ер солиги бўлиб, “салгут” деб аталган. Бундан ташқари ҳалқ 20 га яқин турли хил солиқлар ва тўловлар тўланган. Солиқлар билан бир қаторда ҳалқ бегар, казу, ички ва обхура казу каби мажбурий меҳнат ва хашар ишларига ҳам жалб этиб турилган. Уруш пайитларида солиқлар миқдори ва мажбурий хашар ишлари миқдори ошиб турган.
Хива, Урганч, Қўнгирот, Хўжайли каби шаҳарлар асосий ҳунармандчилик ва савдо марказлари ҳисобланган. Шунингдек хонлик Эрон, Россия, Афгонистон ҳамда Бухоро ва Қўқон хонликлари билан ташқи савдо муносaбатларини олиб борган.
Рус олими академик В.В.Бартольд Мунис ва Огаҳий асарларини адабийтарихий асарлар дея таъкидлаган. Мунис ва Огаҳий асарларида тарихий воқеалар баён этилиб, фактик маълумотлар кенг ўрин олган бўлсада, баён этиш усули адабий эканлиги билан ажралиб туради. Хива хони Элтузархон ташаббуси билан Мунисга Хоразм тарихини ёзиш иши топширилган. Огаҳий томонидан якунланган ушбу “Фирдавс ул-иқбол” асарининг аҳамияти шундаки, асарда Хива хонлигининг қарийб 300 йиллик (1511-1825 йй. ) тарихи, шу давр мобайнида истиқомат қилган турли этник гуруҳларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўрни, ер эгалиги, солиқ ва мажбуриятлар, ички ва ташқи савдо, дипломатик алоқаларига оид маълумотлар ўрин олган. Айниқса, Қўнғирот уруғларининг Хоразм худудига келиб жойлашиши, бу уруғ вакилларининг Хоразмдаги сиёсий воқеаларда муҳим рол ўйнай бошлаганлари тарихи ҳамда хонлик тахтига эришиш йўлида қилган тадбирлари баён қилинган. Огаҳийнинг тарихлар сараси ёки тарихлар қаймоғи номини олган “Зубдат ут-таворих” асари Хива хони Раҳимқулихон салтанати воқеаларни (1843-1846 йй. ) тасвирлайди. Ушбу асар икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм Раҳимқулихоннинг туғулишидан бошланиб, диний, дунёвий ва харбий илмларни эгаллаши, Хозарасп хокими сифатидаги фаолияти ҳамда хонлик тахтига чиққунига қадар бўлган воқеалар, иккинчи қисмда хоннинг тахтга чиққандан вафотигача бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Огаҳийнинг “Жомеъ ул-воқеоти султоний” (“Султон воқеаларнинг мажмуаси”) асарида 1846-1854 йилларда ҳукмронлик қилган Мухаммад Аминхон даври воқеалари ўз аксини топган. Бундан ташқари асарнинг охирида Хива хонлари Абдуллахон ва Қутлуғмуродхон давридаги воқеаларни баён этувчи қисм ҳам бор. 1865-1872 йилларда ёзилган “Шоҳид ул-иқбол” асари Хива хонлигида содир бўлган воқеаларни баён этади ва Мухаммад Рахимхон II нинг хукмронлик йилларини ёритади. Бироқ, Хива хонлиги тарихини ёритувчи ва фанда “Хива солномалари” номини олган ушбу асарлар мазмунини ханузгача комплекс равишда тадқиқ қилинмаганлиги тарихнавислик фани олдида турган долзарб муаммолардан биридир. Мунис ва Огаҳийдан кейин Хоразм тарихини ёзиш ишини Муҳаммад Юсуф Баёний давом эттиради. Баёний “Шажарайи Хоразмшоҳий” ва “Хоразм тарихи” асарлари билан ном қозонган. Баёнийнинг Хива хони Асфандиёрхон топшириғи билан ёзилган “Шажарайи Хоразмшоҳий” асари қадим замонлардан бошлаб, 1913-1914 йилларгача Хоразмда содир бўлган тарихий воқеаларни қамраб олган. Шунингдек, Полвонниёз Хожи Юсупов таклифига биноан ёзилган “Хоразм тарихи” асари унинг ёзилиш жиҳатидан енгил, халқчил тилда ёзилганлиги билан ажралиб туради. Мунис ва Огаҳий асарларини ўқиш ўқувчидан муайян тайёргарликни талаб қилган ва эски ўзбек ёзувини билган одам ҳам бемалол ўқий олмаган. Бу эса ўқувчидан Баёнийнинг асарларига қизиқишни кенг ошириб борган.4
Мунис ва Огаҳийнинг асарлари адабий ва тарихий асар сифатида бироз нуқсонлари бўлсада,— деб ёзганди академик В.В.Бартольд,— бу асарлар баёнотининг мукаммаллиги ва ҳақиқий материалларнинг миқдори жиҳатидан Бухоро ва Қўқон хонликларининг тарихига доир бизнинг давримизгача сақланиб келган ҳамма асарлардан устун туради”1 . Хива хонлиги тарихини тўлақонли ёритишга интилган муаррихлар орасида шубҳасиз Муҳаммад Юсуф Абулкаримбек ўғли Баёний юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Унинг 508 варақдан иборат “Шажарайи Хоразмшоҳий” асари қўлёзмасини ўрганишга мушарраф бўлган академик Муҳаммаджон Йўлдошев шундай деб ёзганди: “Бу асар баёнотининг мукаммаллиги ва ҳақиқий материалларнинг кўплиги жиҳатидан Мунис ва Огаҳийнинг кўп томлик қўлёзмаларидан кўп марта устун туради”2 . Ушбу сўзлар юқорида қайд этилган академик В.В.Бартольд ибораларига айнан ўхшасада, улар юксак эътироф рамзи ҳисобланади.
1911 йилда Хива хони Асфандиёрхон амалдор Авазберди эшон ўғли Толиб хўжа тавсияси билан Баёнийга буюк Мунис ва Огаҳийдан мерос қолган ишларни давом эттириш ҳамда хонлик тарихини янги авлод тушунадиган тилда ёзишни буюради. Натижада 1914 йилда 16 бобдан иборат катта тарихий асар яратилади. Унда башариятнинг вужудга келишидан тортиб, то ХХ аср бошларигача бўлган даврда Хоразм заминида рўй берган воқеалар акс эттирилади. Кейинчалик муаллиф ўз изланишларини давом қилдирган бўлсада, аммо 1923 йилдаги вафоти оқибатида, мўлжаллаган режалари амалга ошмасдан қолган. Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва ёритишга рус ва инглиз тадқиқотчилари катта хисса қўшганлар. Уларнинг айримлари сайёҳ ва дипломат сифатида хонлик худудларига келган вақтда йўллар, қудуқ, манзил–маконлар, истеҳкомларни синчковлик билан кузатиб, барча белгиларни эслаб қолишга ҳаракат қилганлар. Натижада Хива хонлиги ҳақидаги жосуслик маълумотлари тўплана бошланган ва улардан келгусида амалга ошириладиган ҳарбий мақсадларда кенг фойдаланилган. Бундай манбалар қаторига Россиядаги инглиз савдо агенти Антоний Женкинсоннинг хотиралари1 , Александр Бекович–Черкасский ҳарбий экспедицияси ҳақидаги маълумотлар2 , ҳарбий врач Бланкенагель3 ва капитан Николай Муравьевнинг саёҳати тафсилотлари1 ҳамда полполковник Г.И.Данилевский2 ва полковник Н.П.Игнатьев3 экспедицияларининг ҳисоботлари киради. Хива хонлиги тарихини ўрганишни янги саҳифаси чор Россияси босқинидан кейин бошланди. Руслар билан Хивага келган ориенталист А.Л.Кун4 , Е.Желябужский5 , генерал-лейтенантлар В.Н.Троцкий6 ва М.А.Терентьев7 , полковниклар Л.Ф.Костенко8 ва Ф.И.Лобысевич, америкалик журналист А.Я.Мак–Гахан ўзларининг таассуротлари асосида қизиқарли асарлар ёздилар. Ушбу тафсилотларга бой асарларнинг кўплари тезда хорижий тилларга таржима этилиб, дунё мамлакатларига ёйилди. Шу билан бир қаторда айрим нохолис қаламкашларнинг тўқима фикрлари ҳам ўқувчиларда Хоразм воҳаси ва Хива хонлиги ҳақидаги нотўғри тушунча ва тасаввурларни шакллантирди. Хива хонлиги тарихини ҳаққоний ёритиш ишига таниқли рус олимларидан академик В.В.Бартольд катта ҳисса қўшди. Унинг қаламига мансуб “XVI асрдаги Хоразм тарихига доир”, “Хоразмшоҳлар”, “Орол денгизи ва Қуйи Амударё ерлари ҳақида қадим замонлардан XVII асргача бўлган маълумотлар”, “Туркистоннинг маданий ҳаёти тарихи” каби илмий асарларда Хоразм тарихининг кўплаб саҳифалари холисона ёритилди1 . Бундан ташқари академик М.Йўлдошевнинг гувоҳлик беришича Санкт– Петербургдаги Марказий Давлат тарих архиви ва Россия Федерацияси Фанлар академияси архивида мавжуд В.В.Бартольднинг шахсий фондидаги (68–фонд) ҳужжатлар орасида Хива шаҳри тарихи ва хонликнинг ҳаётига оид 200 варақдан кўпроқ ноёб материаллар сақланмоқда2 . Хива хонлиги тарихини ёритишда 1914 йилдан Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси Николай Иванович Веселовский (1848–1918) нинг хизматлари алоҳида таҳсинга сазовордир3 . 1873 йилда Петербург университетини тугатган тадқиқотчи узоқ йиллар олиб борган изланишларидан кейин, магистрлик диссертацияси матни асосида “Хива хонлиги ҳақида қадим замонлардан ҳозиргача тарихий-географик маълумотлар” (СПб., 1877)4 номли китобини нашр қилдирди. Шу билан бир қаторда ўз асарида Хоразм воҳаси ва Хива хонлиги тарихига оид тўпланган маълумотларнинг етарли даражада эмаслигини таъкидлаган. Кейинги йилларда Туркистон ҳаёти билан бевосита танишган проф. Н.И.Веселовский ўзининг бир қатор чуқур тадқиқотлари натижаларини нашр қилдиришга эришди5 . Хива хонлигининг Руссия билан олиб борган 300 йиллик савдо-сотиқ ва дипломатлик муносабатлари саҳифалари проф. С.В.Жуковскийнинг 1915 йилда нашр қилинган асаридан ўрин эгаллади1 . Мазкур рус олимининг ушбу асари бироз шовинистик қарашлардан холис бўлмасада Хива хонлиги тарихини ёритишда жуда катта аҳамият касб этади. Хива хонлиги ҳақидаги материаллар Брокгауз–Эфрон (1896-1912), Гранат (1808–1915), Ф.Павленков (1899–1910) каби бир қатор рус энциклопедиялари саҳифаларидан ҳам ўрин олган. Хусусан, Ф.Павленковнинг 1910 йилда 4-марта нашр қилинган қомусида Хива хонлигининг эгаллаб турган майдони (54 минг кв.км.), аҳолисининг сони (800 минг киши), миллий таркиби ҳақидаги маълумотлар билан бир қаторда хонлик тарихида из қолдирган айрим ҳарбийлар ва дипломатлар (Н.Муравьев, К.П.Кауфман, В.А.Каулбарс ва б.) ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин. Хива хонлигига Россияга қарам мустамлака худуд сифатида қараган рус ҳарбийларининг асарларида маҳаллий ҳалқни менсимаслик, уларни ибтидоий одамлар қаторида “туземцы” деб қайд этиш холатлари оддий бир нарсага айланиб қолганди. Ҳарбий тарихчилар Хивага қарши уюштирилган босқинчилик юришини “зафар”ли ҳаракат сифатида тасвирлашга интилган бўлсаларда, уларнинг айримлари асарларида жуда ноёб маълумотлар бизга мерос қилиб қолдирганлар. Хусусан, генерал–лейтенантлар В.Н.Троцкий ва М.А.Терентьев, полковниклар А.Костенко, А.Шепелев, К.Абаза2 , В.Лобачевский3 ва бошқа рус зобитларининг асарларида “фахрланиш туйғулари” билан бир қаторда қизиқарли тарихий маълумотлар учрайди. Шўролар даврида Хива хонлиги тарихини ўрганиш ишига Я.Ғ.Ғуломов, П.П.Иванов, М.Йўлдошев, О.Содиқов, И.В.Погорельский, Ғ.Напесов, М.Муҳаммадбердиев, Н.Қаландаров, Т.Г.Тўхтаметов,1 каби олимлар ҳам катта хисса қўшдилар. Ўз даврида архивларда сақланган хужжатларни ўрганган ва уларни тахлил қилиш асосида илмий асарлар ёзган мазкур олимлар объектив воқеликни ёритишга эришганлар. Хива хонлиги ва унинг пойтахти тарихини ўрганиш ишига катта ҳисса қўшган ўзбек олимлари орасида таниқли қадимшунос Я.Ғ.Ғуломов алоҳида юқори ўринни эгаллайди. Олим 1940 йилда “Хива ёдгорликлари” мавзусида номзодлик диссертацияси ёқлагандан кейин Хоразм воҳасидаги суғориш иншоотлари тарихини ўргана бошлаганди. Натижада ушбу изчил изланишлар 1950 йилда Я.Ғуломовга “Хоразмнинг суғорилиш тарихи” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга имкон берди. Хива хонлиги тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишда санъатшунос олимларнинг хизматлари борлигини эътироф қилиш лозим. Жумладан, И.И.Ноткин2 , Л.Ю.Манковская3 , В.А.Булатова4 каби санъатшунослар Хива шаҳри архитектура ёдгорликларини ўрганиш асосида бир қатор рангли альбомларни нашр қилдирдилар. Хива хонлиги тарихи ва унинг йирик арбоблари ҳақида Хива шаҳри ёдгорликларида мавжуд эпиграфик ёзувлар ҳам кўплаб маълумотларни беради. ХХ асрнинг 30–40-йилларида уларни ўрганиш ишига Я.Ғуломов, 50– йиллар охирларида ЎзФА Шарқшунослик ва Санъатшунослик институтлари илмий ходимларидан Ю.Н.Завадовский, Д.Г.Вороновский, В.Л.Воронина, А.М.Беленицкий, А.Н.Никитин, А.Ўринбоев ва бошқалар хисса қўшганлар. Амир Авазбий ўғли Шермуҳаммад, адабий тахаллуси Мунис Хоразмий XVIII асрнинг иккинчи ярми ва XIX асрнинг бошларида Хоразмда яшаб ижод этган шоир, тарихнавис олим, таржимон, хаттот ва маърифатпарвардир.
Мунис ўзбек адабиёти, умуман маданияти тарихида салмоқли ўринни эгаллайди. У муаррих сифатида ўзининг «Фирдавс ул-иқбол» тарихий асарини ёзди, шоир сифатида девон тузди. Таржимон сифатида тарихий асарларни ўзбек тилига таржима қилди, педагог сифатида «Саводи таълим» номли рисола ёзди. Муниснинг ҳаёти ва ижодини ўрганар эканмиз, аввало унинг адабий ва тарихий асарларига мурожаат қиламиз. У ўзининг «Мунис ул-ушшоқ» девонига ёзилган сўзбошида ва «Фирдавс ул-иқбол» номли тарихий асарида таржимаи ҳолига оид анчагина маълумотлар келтирган.
Мунис 1778 йили Хивада туғилди. «У Хивадаги Қиёт қишлоқлик Авазбий Миробнинг ўғлидир». Унинг ота-боболари хонлар сарой-ида мироблик ишларини бошқариб келганлар.
У ёшлик чоғларидан бошлаб илм олишга қизиқиб, тарих ва адабиётга меҳр қўйди. Дастлабки маълумотни Қиёт қишлоғида олиб, кейинчалик Хива мадрасаларида ўқиди. 1800 йилда отаси вафот этгач, Хива хони Аваз-Иноқ Мунисни Хива саройининг фармоннавис котиби қилиб тайинлайди. Мунис замонасининг машҳур олим, шоир ва санъаткорлари билан яқин алоқада бўлиб, ўзини илм-фан, маърифатга бағишлади. Ўзидан илгари яшаган шоир ва тарихчиларнинг асарларини иштиёқ билан ўрганади. Бу ҳол Муниснинг қуйидаги шеърида яққол кўзга ташланади:
Мунис «Фирдавс ул-иқбол» номли асарини ёзиб тамомлай олмаган. У қадим замонлардан бошлаб Муҳаммад Раҳимхон I ҳукмронлиганинг еттинчи йилигача (1813) бўлган воқеаларни ёзишга улгурган. Унинг бу чала қолган асарини шогирди Огаҳий давом этдирган. Огаҳий бу асарни қандай қилиб давом этдирганлигини қуйидагича баён этади. Элтузорхон хонлик қилган даврда Мунисни чақириб, Хоразм тарихини ёзишни буюради. Мунис ўз асарини Шерғозийхон давригача ёзиб етказганда Элтузорхон вафот этади. Ундан сўнг давлат тепасига унинг биродари Муҳаммад Раҳимхон I келади.
Муҳаммад Раҳимхон I Мунисга ўз асарини давом этдиришни буюради. Мунис асарни давом этдираркан, Муҳаммад Раҳимхон I ҳукмронлигининг еттинчи йилида содир бўлган воқеаларни ёзиб тамомлаганда, хон 1819 йили Мунисга Мирхонднинг машҳур «Равзат ус-сафо» номли тарихий асарини ўзбек тилига таржима қилишни буюради. Мунис бу асарнинг биринчи жилдини ўзбек тилига таржима қилиб, иккинчисини давом этдираётганида Муҳаммад Раҳимхон I вафот этади. Унинг ўрнига ўғли Оллоҳқулихон келади. Бу ҳам Мунисга таржимани давом этдиришни буюради. Бироқ Мунис иккинчи китобни охирига етказаолмай, 1829 йили вафот этади. Оллоҳқулихон тахтга ўтиргандан кейин 1839—1840 йили Муниснинг шогирди ва унинг тарбиясини олган Огаҳийни чақириб, 1813 йил воқеаларини баён этиш билан узилиб қолган «Фирдавс ул-иқбол» асарини давом эттиришни буюради. Огаҳий 1813 йилдан бошлаб Хоразмда содир бўлган воқеаларни ёза бошлайди.
Тарихнавис олим Муниснинг «Фирдавс ул-иқбол» номли асари узоқ даврни қамраб олган Марказий Осиё, айниқса Хива хонлиги тарихини ўрганишда бой қимматли тарихий асардир. Асарда Хоразмнинг қадимий даври билан бир қаторда, Хива хонлигининг 1825 йилгача бўлган сиёсий тарихи муфассал баён этилган, тож-тахт, бойлик учун олиб борилган курашлар ва шунингдек, Хива хонларининг қўшни туркман ва қорақалпоқ халқлари билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳам кўплаб маълумотлар келтирилган. Муаррих Мунис Хоразмийнинг хабар беришича, Ёрмиш каналининг қурилиши янги Кат қалъасининг бунёд этилиши билан боғлиқдир. Дарё тошқинлари оқибатида бузилган қадимги Катқалъа аҳолиси Янги Катга (ҳозирги Шовот тумани ҳудудида) кўчирилди. Шовот каналининг қирғоғида Шоҳобод (Шовот) қалъаси қурилди. Ёрмиш канали эса Янги Кат, Илонли қалъалари ҳамда атрофдаги қишлоқлар аҳолисини сув билан таъминлашни яхшилади. 1687 йилда сарой аъёнлари уюштирган фитнанинг қурбони бўлган Анушахон ўрнига тахтга ўғли Худойдод (1687–1688) ўтқазилди. Янги хоннинг ҳукмронлик даври узоқ бўлмади.
Асарда Хива хонлигининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганиш бўйича ҳам анчагина маълумотлар бор. Хива хонлигининг Бухоро, Қўқон хонликлари, Русия билан олиб борган дипломатик ва савдо-сотиқ муносабатлари, хонлиқдаги суғориш, солиқ, қурилиш ишлари ўша даврда яшаган олимлар, шоирлар ҳаёти, ижоди қаламга олинган.
Шундай қилиб, Шермуҳаммад Мунис Хоразмий ўз даврининг талантли шоири, атоқли тарихнавис олими, давлат арбоби ва моҳир таржимони бўлган. Унинг асарлари ўзбек халқи маданияти тарихини ўрганишда ажойиб манба бўлиб хизмат қилади.
Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли – Огаҳий ХИХ аср Хоразм адабий муҳитининг йирик сиймоларидан бири бўлиб, Навоийдан кейин энг “кўп ва хўб” шеʼр айтган шоирлардандир..Огаҳий 1809 йил 17 декабрда Хива атрофидаги Қиёт қишлоғида (Ҳозирги Огаҳий номли жамоа хўжалиги) дунёга келган.
Отаси Эрниёзбек вафот этгач, ёш қолган Огаҳийни тоғаси мунис ўз тарбиясига олди. Мунис атрофига тўпланган ижодкорлар бўлғуси шоир Огаҳий ижодига катта таʼсир қилди. Огаҳий дастлабки билимни Мунис Хоразмийдан олди, кейичалик Хива мадрасаларида таҳсил кўрди. 1829 йил Мунис вафот қилгандан кейин Оллоҳқулихон унинг ўрнига Огаҳийни бош мироблик вазифасига тайинлайди. Шоир хизмат юзасидан Хоразм воҳасининг кўп жойларида бўлиб, деҳқонларни, ҳунармандларни аянчли ҳаётини ўз кўзи билан кўрди. Бу Огаҳий ижодига таʼсир этмай қолмади.
Огаҳийдан бой ижодий мерос қолди. У мадрасада ўқиб юрган пайтларидаёқ “Баёзи мутафарриқаи форсий” номли баёз тузди. Бу баёзга Жомий, Навоий, Ҳофиз, Шерозий, Бедил, Фузулий ғазалларини киритиш билан бир қаторда уларга эргашиб ёзган ўзининг ўн беш ғазали ва икки мухаммасини қўшди. Огаҳий устози Мунис бошлаб қўйган, аммо, тамомлай олмаган тарихий “Фирдавс ул-иқбол” асарини ёзиб тугатди. Бундан ташқари Хива хонлиги тарихига оид “Риёз уд-давла”, “Жоме ул-воқеоти Султоний”, “Зубдат ут-таворих”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” номли тарихий асарлар ёзди. Огаҳий жаҳон маданиятини нодир дурдоналари ҳисобланган Саʼдий Шерозийнинг “Гулистон”, Низомийнинг “Ҳафт пайкар”, Ҳилолийнинг “Шоҳ ва гадо”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо” каби бадиий, тарихий, ахлоқий, фалсафий, дидактик асарларини ўзбек тилига таржима қилди.
Огаҳий давлатни бошқаришнинг йўлларини ҳам кўрсатиб ўтган. Шоирнинг фикрича, шоҳ шариат аҳкомларига қаттиқ амал қилмоғи даркор. Айш ишратдан, фитна ва ғийбатдан, ғафлатдан, ялқовликдан, зулмразолатдан, чақимчиликдан, молпарастликдан узоқ бўлиши керак. Хива хони Феруз Огахийнинг давлатни бошқариш тўғрисидаги маслаҳатларига қулоқ тутган, унинг ҳикматали байтларини мармар тошларга ёздириб арзхоналарига қўйдирган, кўп эзгу ишларни амалга оширган.
Бу даврда Хоразм халқи маҳаллий бойлар ва рус босқинчилари зулми остида қолганди. Лекин шунга қарамай хонликда маданий-маʼрифий ишлар ривож топди. Бунда Огаҳийнинг маʼрифий ҳиссаси катта бўлди. Огаҳийнинг Ферузга берган сиёсий сабоқлари бугун ҳам ўз қийматини йўқотган эмас.
Мутафаккир шоир жамиятнинг инсонпарварлик имкониятларини оширишнинг барча йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилди, ҳукмдорларни адолатга, раҳм шафқатга даʼват этди. Огаҳий Сайид муҳаммадхон илтимосига биноан 1857 йилда қасида ёзди.ҳерозий, Бедил, Фузулий ғазалларини киритиш билан бир қаторда уларга эргашиб ёзган ўзининг ўн беш ғазали ва икки мухаммасини қўшди. Огаҳий устози Мунис бошлаб қўйган, аммо, тамомлай олмаган тарихий “Фирдавс ул-иқбол” асарини ёзиб тугатди. Бундан ташқари Хива хонлиги тарихига оид “Риёз уд-давла”, “Жоме ул-воқеоти Султоний”, “Зубдат ут-таворих”, “Гулшани давлат”, “Шоҳиди иқбол” номли тарихий асарлар ёзди. Огаҳий жаҳон маданиятини нодир дурдоналари ҳисобланган Саʼдий Шерозийнинг “Гулистон”, Низомийнинг “Ҳафт пайкар”, Ҳилолийнинг “Шоҳ ва гадо”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Кошифийнинг “Ахлоқи Муҳсиний”, Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо” каби бадиий, тарихий, ахлоқий, фалсафий, дидактик асарларини ўзбек тилига таржима қилди. Огаҳий давлатни бошқаришнинг йўлларини ҳам кўрсатиб ўтган. Шоирнинг фикрича, шоҳ шариат аҳкомларига қаттиқ амал қилмоғи даркор. Айш ишратдан, фитна ва ғийбатдан, ғафлатдан, ялқовликдан, зулмразолатдан, чақимчиликдан, молпарастликдан узоқ бўлиши керак. Хива хони Феруз Огахийнинг давлатни бошқариш тўғрисидаги маслаҳатларига қулоқ тутган, унинг ҳикматали байтларини мармар тошларга ёздириб арзхоналарига қўйдирган, кўп эзгу ишларни амалга оширган.
Бу даврда Хоразм халқи маҳаллий бойлар ва рус босқинчилари зулми остида қолганди. Лекин шунга қарамай хонликда маданий-маʼрифий ишлар ривож топди. Бунда Огаҳийнинг маʼрифий ҳиссаси катта бўлди. Огаҳийнинг Ферузга берган сиёсий сабоқлари бугун ҳам ўз қийматини йўқотган эмас.
Мутафаккир шоир жамиятнинг инсонпарварлик имкониятларини оширишнинг барча йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилди, ҳукмдорларни адолатга, раҳмшафқатга даʼват этди. Огаҳий Сайид муҳаммадхон илтимосига биноан 1857 йилда қасида ёзди.
Қасида кўҳна Аркда хоннинг арзхонасидаги мармар устунга ўйиб ёзилди. Шоир ўз қасидасида инсонпарварлик ғояларини олға сурди, адолатпарвар, маʼрифатпарвар давлат раҳбарларини орзу қилди ва хонни шунга даʼват этди.
Огаҳий Хива хонлигининг 1813 йилдан 1873 йилгача бўлган тарихини изчиллик билан бой манбалар асосида ёзиб қоддирган. Огаҳийнинг тарихий асарларига академик В. В. Бартолд юқори баҳо берган: “Мунис ва Огаҳий томонидан яратилган адабий ва тарихий асарлар воқеаларни баён этиш ва уларда келтирилган далилий манбаларнинг кўплиги жиҳатидан бизгача етиб келган Қўқон ва Бухоро хонликлари тарихи бўйича бўлган ҳамма асарларни ўзидан анча орқада қолдиради”.
Огахийнинг тарихий асарлари далилий манбаларнинг бойлиги ва ишончли бўлиши билан ажралиб туради. Огахийнинг тарихий асарлари қўшни қардош халқларнинг тарихини ўрганишда биринчи манба ҳисобланади. Унинг таржима асарлари Хоразм ижодкорларини араб, форс-тожик адабиётининг ноёб дурдоналари билан таништирди, халқнинг маʼнавий савиясини бир поғона баландга қўтарди, ўзбек адабиёти хазинасини янги асарлар билан бойитди, халқлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлади. Мустақиллик шарофати билан тарихда из қолдирган айрим давлат арбобларига нисбатан нотўғри ёндошиш натижасида шаклланган салбий фикрлар қайта таҳлил қилина бошланди. Жумладан, давлат арбоби ва ҳарбий саркарда сифатида машҳур бўлган Амир Темур, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Раҳимхон Феруз каби ҳукмдорлар ҳаёти ва фаолиятидаги прогрессив қирралар очилди. Феруз таваллудининг 150 йиллиги нишонланиши муносабати билан тўпланган ҳужжатлар асосида ёзилган бир қатор асарларда Хива хонлиги тарихига оид маълумотларга ҳам кенг ўрин берилди2. Мавзунинг ўрганилиш даражаси таҳлили шуни кўрсатдики, Хива хонлиги тарихини ташкил топгандан то тугатилгунгача алоҳида татқиқот объекти сифатида ўрганилмаган. Тадқиқотчилар томонидан Хива хонлиги тарихини ўрганишга эътибор берилган бўлсада бугунги кунгача у тўлақонли равишда ёритилмаган. Шу сабабли ўта мураккаб бўлсада, Хива хонлиги тарихинининг айрим қирраларини ойдинлаштириш мазкур тадқиқотнинг асосий вазифалари ва мақсадининг шаклланишига туртки бўлди.
1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллигининг нишонланиши тадқиқ этилаётган масала тарихшунослигида муҳим воқеа бўлди ва у тадқиқотчиларнинг шаҳар тарихини ўрганишга бўлган илмий қизиқишларини кучайтирди. Бунинг натижасида Хива шаҳри тарихига доир кўплаб масалаларни янгича тарихий тафаккур нуқтаи назаридан ёритиб берувчи бир қатор тадқиқотлар эълон қилинди. Масалан, Қ. Муниров, И. Жабборов, А. норматив манбалар ва архив материалларини таҳлил қилиш асосида қўлга киритилган қимматли маълумотлар келтирилган. Хусусан, А. Абдурасуловнинг “Хива (тарихий-этнографик очерклар)” номли иши Хиванинг XIX аср охири – ХХ аср бошларидаги ижтимоий- иқтисодий ва маданий ҳаёти, шаҳар топографияси масалаларига оид материалларни ўз ичига олади. Шаҳарнинг XVII–XIX асрлардаги тарихи эса тадқиқотда тарихий жараёнларни батафсил таҳлил қилмаган ҳолда қисқача тарихий экскурс тарзида ёритилган. Кўриб чиқилаётган муаммони тадқиқ этишда Г.А. Агзамова томонидан эълон қилинган ишлар муҳим аҳамият касб этади. Уларда Хива шаҳрининг XVI–XIX асрнинг биринчи ярмидаги тарихи сўнгги ўрта асрлар даврида Ўрта Осиё ҳудудида юз берган урбанизация жараёнлари контекстида кўриб чиқилади. Хива шаҳри тарихининг айрим масалалари кўриб чиқилаётган тарихшунослик даврида ёзилган бир қатор диссертацияларда, жумладан, О. Муталов, К. Худойберганов, М. Мадаминовнинг23 ишларида ўз аксини топган. Кейинги йилларда амалга оширилган тадқиқотлар Хива хонлиги, хусусан, Хива шаҳрининг тадқиқ этилаётган даврдаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли аспектларини ёритиб берувчи ҳужжатларнинг илмий муомалага фаол олиб кирилиши билан ажралиб туради. Масалан “XIX–XX аср бошларига оид Хива қозихона ҳужжатлари каталоги”24, “XVII–XX аср бошларига оид қозихона ҳужжатлари ва Хива хонларининг ёрлиқлари рўйхати”нинг 25 кўп сонли юридик ҳужжатлари тавсифларини ўз ичига олган материаллар тадқиқот учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўзбекистон шаҳарларининг ўрта асрлар давридаги тарихи анъанавий равишда чет эллик тадқиқотчиларнинг ҳам диққат марказида бўлиб келган. Ушбу йўналишдаги илк тадқиқотларнинг бири инглиз олим Ж. Хенвей томонидан 1754 йилда яратилган26. XVII–XIX асрлар давомида Хивага ва Ўрта Осиёнинг бошқа шаҳарларига келиб кетган европалик олимлар, сайёҳлар ва савдогарларнинг йўл хотиралари ва эсдаликларида ҳам ўрганилаётган муаммога доир қимматли материаллар мавжуд.
Хива хонлигининг айрим ҳукмдорлари, минтақадаги мустамлакачи маъмурият амалдорлари ҳамда ХХ аср бошидаги ислоҳотчилик йўналишидаги ижтимоий-сиёсий ҳаракатларнинг намояндалари томонидан давлат бошқарувини қайта ташкил этиш, такомиллаштириш йўлидаги айрим уринишлар мажмуавий характерга эга эмас эди. Шу сабабли улар амалдаги тизимга жиддий ўзгартиришлар кирита олмади ва у 1920 йилгача, яъни ушбу давлат бирлашмаси йўқ қилингунга қадар ўзининг асосий хусусиятларини ўзгартирмаган ҳолда яшаб келди.
Хива шаҳри шаклланган пайтдан бошлаб, хонлик ҳукмдорлари шаҳарнинг меъморий қиёфасини яхшилашга эътибор қаратиб келганлар. Масалан, 1616 йилда пойтахтнинг Урганчдан Хивага кўчирилиши муносабати билан Араб Муҳаммадхоннинг буйруғига кўра шаҳарда унинг номи билан аталувчи мадраса қурилган84. 1657 йилда Абулғозихон томонидан унинг ўғли ва вориси шарафига Оқмасжид ва шарқона ҳаммом биноси барпо этилди. Муниснинг гувоҳлик беришига қараганда, Арангхон ҳукмронлиги даврида (1694 - 1695) пойтахтнинг марказий қисми Арк - хон қароргоҳида Кўринишхона (қабулхона) барпо этган85. Пойтахтнинг меъморий қиёфасининг яхшиланишида юқори мартабали амалдорлар ва йирик савдогарлар ҳам фаол иштирок этган. Масалан, XIX аср бошларида йирик тадбиркор Ёрмуҳаммадбойнинг маблағи ҳисобига Саид ота мажмуаси барпо этилган, Отамурод Матризо қушбеги ва Ҳасанмурод қушбегилар томонидан масжидлар қурилган86. Эрон ҳукмдори Нодиршоҳ Афшарнинг 1740 йилда Хоразмга юриши пайтида Хивадаги биноларнинг катта қисми вайрон қилиниши87 ва шундан кейин юз берган сиёсий парокандалик пойтахт шаҳарнинг ташқи қиёфасига катта путур етказди. Шаҳар ривожланишидаги янги босқич XVIII аср охири – XIX аср бошида қўнғирот сулоласининг ҳокимият тепасига келиши билан кўзга ташланди. Улар ўтказа бошлаган марказлаштириш сиёсати давлат ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, шаҳарсозликда ҳам сезиларли юксалиш юз беришига олиб келди. XIX асрда яшаган Хивалик тарихчи Худойберган ибн Қўшмуҳаммаднинг гувоҳлик беришича “Хива бир неча марта бузилган ва яна қайта тикланган. Муҳаммад Раҳимхон ва унинг иниси Қутлуғмурод иноқ шаҳарни жуда обод қилганлар. Уларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли катта мадраса биноси қурилган ... Оллоқулихоннинг буйруғига биноан карвонсарой, усти ёпиқ бозор (Тим) ва катта мадраса қурилган)”88. Ушбу даврда қурилган меъморчилик обидалари cирасига Паҳлавон Маҳмуд мақбараси (1810 йилда қурила бошланган) 89, 163 та хонага эга бўлган, хон ва унинг оила аъзоларининг яшаши учун мўлжаллаб қурилган Тошҳовли саройини (1829 – 1838 йиллар), Муҳаммад Раҳимхон II нинг Қибла Тозабоғ номли Хивадан 1,5 км узоқликдаги Шихлар қишлоғида жойлашган ёзги қароргоҳини киритиш мумкин.
Минтақада XIX аср охири – ХХ аср бошларида вужудга келган тараққийпарварлик-ислоҳотчилик ҳаракати намояндалари ҳам аҳолининг кенг қатламларини маърифатли қилишга устувор аҳамият берганлар. Исломхўжа томонидан ишлаб чиқилган ислоҳотлар дастурида “таълим ҳақида”ги 9 – бандда янги усул мактабларини очиш ва уларда дунёвий фанларни ўқитиш зарурлиги қайд этилган эди93. Натижада, ХХ аср бошида Хивада бир қатор янги усул мактаблари очилди. Жумладан, 1904 йил 10 ноябрда хивалик тараққийпарвар Ҳ. Қўшоқов томонидан янги усулдаги мактаб очилган ва ўқувчилар сони тез орада 55 тага етган. Хонликдаги таълим тизимининг кейинги босқичи олий ўқув юртлари – мадрасалар эди. Хива шаҳри ўзида фаолият кўрсатаётган мадрасалар сонига кўра Ўрта Осиё шаҳарлари ичида иккинчи ўринда турган94. ХХ аср бошида хонликда 120 та мадраса ва 63 та қорихона мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бирида 50 тадан талаба таълим олган95. Бу ўқув юртларида Бухоро, Қўқон, Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Яқин Шарқ мамлакатларидан келган кишилар ўқир эдилар96. Хивада адабиёт ва сарой тарихнавислиги кенг ривожланди. Хива шаҳри аҳолисига тавсиф берар экан, Россия элчиси Н. Муравьев (1819) хиваликлар орасида араб ва форс тилларида бемалол ўқиб, ёза оладиган, шеърлар битадиган ҳамда тиббиёт ва астрология соҳасида билимларга эга бўлган кишилар кам эмаслигини таъкидлаган эди.
Пойтахт шаҳардаги маданий ҳаёт Муҳаммад Раҳимхон II нинг ҳукмронлиги даврида сезиларли даражада жонланди. 1874 йилда эронлик ношир Иброҳим Султон томонидан Женевадан олиб келинган ускуналар ва жиҳозлар ёрдамида литографик босмахонанинг Хивада очилиши бутун минтақа ҳаётида маданий воқеа бўлди. А. Самойловичнинг гувоҳлик беришига қараганда бу босмахонада чоп этилган китоблар сотувга чиқарилмаган, балки бевосита хон томонидан совға тариқасида берилган98. Муҳаммад Раҳим II истеъдодли шоир, “Феруз” тахаллуси билан эълон қилинган бир қатор шеърий асарлар муаллифи сифатида ҳам танилган. Замондошларининг берган маълумотларига кўра Хивада, хон саройида 30 дан ортиқ шоир ижод қилган99, хоннинг ўзи ҳар куни кечки овқатдан сўнг Хиванинг машҳур шоирлари ва қўшиқчилари иштирокида ғазалхонлик ташкил этган. Хоразмнинг анъанавий мусиқа санъати ривожига Комил Хоразмий улкан ҳисса қўшди. Жумладан, у минтақада биринчи бўлиб, Хоразмнинг энг машҳур мусиқа асарларини нотага туширди ва унинг бу иши минтақанинг бой мусиқий меросининг сақланиб қолиши ва янада оммалашувига хизмат қилди. Хива шаҳрида минтақада биринчи бўлиб фото ва кинога олиш оммалашди. Хивалик Худойберган Деванов немис фотографи Паннер ёрдамида кино ва фототехника билан ишлашни ўрганиб олди ва ХХ аср бошида Хива ҳукмдори саройида ишлаб “Ўрта Осиёнинг меъморчилик ёдгорликлари” (1913), “Туркистон кўринишлари” (1914), “Хива ва хиваликлар” (1916) сингари бир қатор фильмларни суратга туширди102. Ичан қалъа музей-қўриқхонаси фондларида Х. Девонов томонидан олинган 500 дан ортиқ фотосуратларнинг негативлари сақланади. Уларда пойтахт шаҳар меъморчилиги хон саройидаги турли воқеалар, халқнинг маиший турмушига оид ноёб фрагментлар акс этган103. 1891 йилда Хивада хонликдаги аҳолига тиббий ёрдам кўрсатувчи биринчи фельдшерлик-акушерлик пункти иш бошлади. Пункт учун дори - дармонлар Петербургдаги Штульшмирд дорихонасидан сотиб олинар эди. Умуман, мазкур амбулатория эҳтиёжлари учун хон хазинасидан 1699 сўм пул ажратилган.
ХУЛОСА.
Шундай қилиб, XIX – XX аср бошларида яшаган замонасининг кўзга кўринган тарихчилари Мунис, Огаҳий ва Баёний томонидан ижод этилган тарихий асарлар Ўрта Осиё, айниқса Хива хонлиги тарихини ўрганишда асосий манбалар бўлиб хизмат қилган. Ушбу асарларда Хива хонлигида ер-сув эгалиги, мулкчилик, солиқ тизими, қурилиш ишлари, савдо ва дипломатик муносабатлар, бошқарув тизимида амалда мавжуд бўлган мансаблар, тоифа ва уруғлар, зиёлилар тўғрисида қимматли маълумотлар кенг баён этилган.Кўриб чиқилаётган даврда Хиванинг йирик маданий марказ сифатида шаклланиши ҳам юз берди. Бу ерда фан, адабиёт, маориф, мусиқа, ашулачилик санъати ва бошқа соҳалар хонликнинг бошқа жойларига нисбатан анча кенг ривожланди. XIX–ХХ аср бошида Хива пойтахт шаҳар сифатида ўша пайтда кириб келаётган Европа цивилизациясига хос янгиликларни қабул қилишда энг олдинги марраларда турди. Бу ерда минтақада биринчи бўлиб нота чизиғи, кино ва фото санъати, литография ва бошқалар тарқалди. Ушбу тадқиқот натижаларидан келиб чиқиб диссертант қуйидаги таклиф ва тавсияларни беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди: – тадқиқ этилаётган даврда Хива билан Эрон, Туркия, Кавказорти, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардаги айрим шаҳарнинг шаҳарсозлик объектлари ўртасидаги муштараклик ва ўзига хосликларни аниқлаш мақсадида қиёсий таҳлилни амалга ошириш; – Хива ҳунармандчилик ишлаб чиқариши тарихини, унинг асосий тармоқларининг эволюциясини, анъаналар ва инновациялар динамикасини, уста – шогирд ўзаро муносабатларининг характерини ва аҳолининг муайян тармоқдаги иштироки даражасини мажмуавий ўрганишни амалга ошириш; – археологик изланишлар натижасида қўлга киритилган энг янги маълумотларни, ёзма манбаларни жалб этган ҳолда Хива шаҳрининг шаклланиш тарихи ва энг қадимги замонлардан ҳозирги давргача бўлган эволюциясини ўрганишга бағишланган фундаментал тадқиқот яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |