Режа: Жиноят ишлари бўйича процессуал ҳужжатлар фани тушунчаси


Процессуал ҳужжат мантиқан тўғри, қисқа ва аниқ бўлиши керак



Download 38,17 Kb.
bet2/7
Sana25.02.2022
Hajmi38,17 Kb.
#310334
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 мавзу ЖИБ ПХ

3. Процессуал ҳужжат мантиқан тўғри, қисқа ва аниқ бўлиши керак. Ҳужжатдаги фикр ва мулоҳазалар аниқ, мантиқан тўғри, содда ва тушунарли бўлиши, ҳар бир ҳолат аввалгидан келиб чиқадиган, бир-бири билан боғлиқ тушунчаларга таяниши, қарама-қарши фикр ва мулоҳазаларга йўл қўйилмаслиги, ҳужжат матнидан келиб чиқадиган хулосаларга асосланиши лозим.
4. Процессуал ҳужжат саводли ва юксак савияда расмийлаштирилган бўлиши керак. Процессуал ҳужжат имло қоидаларига мос ва сўз боғланиш қоидаларига риоя қилинган бўлиб, ҳозирги замон ҳуқуқий билим савиясига жавоб берадиган даражада саводли тузилиши шарт. Сўзларни қисқартирилган шаклда ёзишга йўл қўйилмайди. Ҳужжат тоза, чиройли ва маданиятли расмийлаштирилиши зарур.
Жиноят процессида жиноят ишини қўзғатиш мустақил босқич бўлиб, содир бўлган ҳодисада жиноят белгилари бор ёки йўқлигини аниқлаш, жиноят ишини қўзғатиш учун сабаблар ва асос мавжудлигини исботлашга қаратилган фаолиятдир. Жиноят ишини қўзғатиш ЖПКнинг 321-моддасида белгиланган суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг ваколатларига тегишли бўлиб, жиноят содир этилганлиги тўғрисида сабаблар ва етарли асос мавжуд бўлган барча ҳолатларда жиноят ишини қўзғатишга мажбурлар. ЖПКнинг 15-моддасида айнан шу фаолият принцип даражасига кўтарилган. Юқорида қайд этилган мансабдор шахслар жиноят ишини қўзғатиш билан бирга жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.
Жиноят ишини қўзғатишнинг босқич сифатида ўзига хос хусусиятлари қўйидагилардан иборат:
1. босқичнинг мақсад ва вазифаларига эга эканлиги;
2. давлат органлари мансабдор шахсларининг ваколат доирасидаги иштирокини мавжудлиги;
3. босқичнинг мустақил муддатларга эга эканлиги;
4. босқичга тегишли вазифалардан келиб чиқиб, масалани узил-кесил ҳал қила олиши;
5. фақат ушбу босқичга хос бўлган процессуал ҳужжатлар тизимига эгалиги.
Жиноят ишини қўзғатиш учун унинг сабаблари ва асоси бўлиши шарт.
Қўйидагилар жиноят ишини қўзғатиш учун сабаб бўлади:
1) шахсларнинг аризалари;
2) корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслар берган хабарлар;
3) оммавий ахборот воситалари берган хабарлар;
4) жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва изларни суриштирув органи, суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг бевосита ўзи аниқлаши;
5) айбини бўйнига олиш ҳақидаги арз сабаб бўлади.
Жиноят ишини қўзғатиш учун асос битта яъни - жиноят белгилари мавжудлигини кўрсатувчи маълумотлардир.
Жиноят ишини қўзғатиш учун жиноят ҳақидаги имзосиз, қалбаки имзоли ёки уйдирма шахс номидан ёзилган хат, ариза ёки бошқа аноним хабарлар сабаб бўла олмайди.
Жиноят ишини қўзғатиш сабабларидан бири шахсларнинг жиноят тўғрисидаги аризаларидир. Ариза ёзма ёки оғзаки шаклда бўлиши мумкин. Ёзма ариза арз қилувчи шахс томонидан имзоланган бўлиши шарт.
Оғзаки ариза баённомада қайд этилади. Баённомада арз қилувчи, унинг яшаш ва ишлаш жойи, шунингдек шахсий ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим. Башарти арз қилувчи ҳужжат кўрсата олмаса, унинг шахси тўғрисидаги маълумотларни бошқа йўллар билан текшириш чораси кўрилиши керак.
Арз қилувчи жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида ЎзР ЖКнинг 238-240-моддалари билан огоҳлантирилади ва бу хусусда баённомада қайд қилиниб, унинг имзоси билан тасдиқланади. Сўнгра баённомада жиноят содир этиш ҳолатлари хусусидаги маълумотлар арз қилувчи номидан, иложи борича сўзма-сўз акс эттирилади. Баённомани арз қилувчи ва аризани қабул қилган мансабдор шахс имзолайдилар.
Жиноят ишини қўзғатишга ЖПКнинг 113-моддасида назарда тутилган айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз сабаб бўлса, била туриб ёлғон хабар берганлик учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирилмаслигини мустасно этганда, унга шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва расмийлаштириш тўғрисидаги ушбу моддада назарда тутилган барча қоидалар тааллуқлидир.
Жиноят процессида жабрланувчининг шикоятига асосан қўзғатиладиган жиноят ишлари қатъий белгиланган. Жиноят кодекси 105-моддасининг биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддасининг биринчи қисмида, 111-моддасида, 118-моддасининг биринчи қисмида, 119-моддасининг биринчи қисмида, 121-моддасининг биринчи қисмида, 136-моддасида, 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 149-моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги жиноят ишлари айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб жабрланувчи берган шикоят аризаси асосидагина қўзғатилади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги, айбланувчига қарам бўлганлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра ўз ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини ўзи ҳимоя қила олмайдиган алоҳида ҳолларда прокурор жабрланувчининг шикоятисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт
Жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол ёки уч суткадан кечиктирмасдан, жиноят ишини қўзғатиш учун қонунийлигини ва асослар етарли эканлигини бевосита ёки суриштирув органлари ёрдамида текшириш зарурати бўлган тақдирда, ўн суткадан кечиктирмасдан кўриб чиқилиши лозим. Ушбу муддатлар жиноятга оид хабар олинган пайтдан бошлаб то ишни қўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор чиқарилгунга қадар бўлган вақтни ўз ичига олади.
Суриштирувчи, терговчи, прокурор жиноятга оид маълумотлар олинган ёки бундай маълумотларни бевосита ўзлари аниқлаган ҳар бир ҳолда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) жиноят ишини қўзғатиш ҳақида;
2) ишни қўзғатишни рад қилиш ҳақида;
3) ариза ёки хабарни терговга тегишлилигига қараб юбориш ҳақида.
Жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ажрими.
Жиноят процессуал кодекснинг 322-моддасида назарда тутилган асос ва сабаблар мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади.
Қарор ёки ажримда: ишни қўзғатиш учун асос ва сабаблар; Жиноят кодексининг жиноят иши қўзғатилган жиноятни назарда тутувчи моддаси; ишни ўз юритувига олувчи суд ёки мансабдор шахс кўрсатилади.

Download 38,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish