2.Мехнат мигрантлари учун хавфсиз мехнатни ташкил этиш
Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида барча соҳаларда бўлгани каби меҳнат миграциясида ҳам юзага келаётган жиддий муаммоларни бартараф этиш, мамлакат ичида ва хорижда аҳолини хавфсиз, тартибли ва манзилли иш билан таъминлаш бўйича тезкор чораларни кўриш зарурлиги таъкидланди.
Меҳнат мигранти нафақат ўз оиласи, ватанига, қолаверса, ўзи ишлаётган давлатга ҳам фойда келтиради. Бугунги инқироздан кейин хорижий йирик иш берувчиларда, айниқса қишлоқ хўжалиги соҳасида мутахассисларнинг етишмовчилиги кузатилади, бу одамларнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир этади. Пандемиядан кейин бир йил давомида ҳам вазият аввалги ҳолатига қайтмаслиги мумкин. Шунинг учун инқироз даврида ва ундан кейин меҳнат миграция билан боғлиқ вазиятни ҳамкорликда бошқариш лозим бўлади. Меҳнат миграция оқимини бошқариш учун бандлик агентликлари, иш берувчилар ва давлат ҳамкорлиги йўналишлари ҳамда улар томонидан қилиниши лозим бўлган вазифаларни аниқлаб олиш зарур.
Инқироздан кейин бандлик агентликларига талаб ва улар томонидан фуқароларни ишга жалб қилиш жараёни кучаяди. Бу уларнинг айримлари томонидан одамларни ишга ёллашда ўз вазифаларини суиистеъмол қилиш хатарини ҳам оширади. Бу шароитда вазиятни самарали бошқариш учун мигрантларни жўнатиш ишларини тўғри йўлга қўйиш, айниқса, уларнинг соғлиғини текшириш лозим. Бу борада мигрантларни қабул қилувчи ва жўнатувчи давлатлар ҳамда бандлик агентликлари ўртасида ишларнинг сифатли ташкил этилишини таъминловчи келишув бўлиши керак.
Яна бир муҳим жиҳат, меҳнат мигрантлари учун хавфсиз ва мақбул шароитларни яратиш учун аввало бандлик агентликлари меҳнат мигрантлари жалб этилаётган саноат соҳаларни яхши тушуниши лозим.
Хорижий ишчи кучини адолатли ёллашнинг халқаро тизими (IRIS) стандартлари кўплаб мамлакатларнинг давлат идоралари, иш берувчилари ва бандлик агентликлари томонидан қабул қилинган ҳамда БМТ, ХМТ конвенцияларининг асосий нормаларига асосланган, шунингдек, бандлик ва меҳнат миграциясининг барча халқаро амалиётини қамраб олади.
Хусусан, ишчиларни жалб қилишда қонунийлик, очиқлик ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш принципларига риоя қилиш лозим. Шунингдек, қабул қилинган халқаро нормаларга мувофиқ, меҳнат мигрантларидан фойдаланишда мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик, иш берувчи ва меҳнат мигранти ўзаро ихтиёрий келишувга эга бўлиши, мажбурий тўловларга йўл қўймаслик, яъни, хорижда ишга жойлаштирганлик учун тўловни фақат иш берувчи амалга ошириши, меҳнат мигранти ишдан ташқари вақтида эркин бўлиши, меҳнат шартларининг аниқ бўлиши, шахсий маълумотларни бандлик агентликлари ва иш берувчилар томонидан ошкор қилинмаслиги каби принципларга риоя этиши лозим.
Масалан, дунёнинг машҳур савдо белгисига эришган йирик компаниялари “иш берувчи тўлайди” принципига риоя қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хавфсиз,тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4829-сонли Қарори 2020 йил 15 сентябрда қабул қилинди.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ташкил этилди, меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш, уларнинг оила аъзолари учун ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий қилинди.
Шу билан бирга, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларнинг реинтеграциясини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш талаб этилмоқда.
Ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштириш, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “ Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими асосий йўналишлари” белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда юбориш ҳажмини ошириш, ушбу мақсадда вазирлик, идоралар ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг вазифа ва ваколатлари доирасини кенгайтириш;
ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хориждаги ватандошлар ташкилотлари ва ўзбек диаспоралари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
хорижга ишлашга кетишдан олдин Ўзбекистон Республикаси фуқароларини касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш амалиётини самарали йўлга қўйиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро тан олинадиган сертификатларни бериш тизимини жорий қилиш;
хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш, улар учун маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш;
чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга ва кўмаклашишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиш;
меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатл
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳудудий филиалларга меҳнат миграцияси масалалари бўйича методик ёрдам кўрсатади, хорижий меҳнат бозори ҳамда салоҳиятли иш берувчилар тўғрисида маълумот беради, ходимларини рағбатлантиради ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудий филиалларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди.
хорижий иш берувчилар билан келишувлар тузиш ҳамда тузилган келишувларга асосан хорижга фуқароларни ишга юбориш;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари билан чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;
хорижий мамлакатларнинг ҳудудий миграция ва бошқа давлат органлари билан алоқалар ўрнатиш ва музокаралар ўтказиш;
хориждаги ватандошлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг миграция соҳасини ривожлантиришга ажратиладиган техник кўмак маблағлари ва грантларини жалб қилиш.
2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижга чиқиб кетаётган шахслар ишга юборилишидан олдин давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилади, хорижий иш берувчининг малака талабларига жавоб берадиган шахслар бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4804-сон қарорига мувофиқ меҳнат миграциясига чиқиб кетаётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш учун ҳудудларда «Ишга марҳамат» мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари, маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ташкил этилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.
2021 йил 1 январга қадар Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миграция ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши билан боғлиқ масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари ўртасида очиқ танловни ўтказсин ва танлов ғолиблари билан битимлар тузиш
уч ой муддатда меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформани яратсин, хусусий секторни жалб қилган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудини доимий хизмат билан қамраб оладиган «Call-марказ»ни ташкил қилиш
адвокатлик фирмалари ҳамда «Call-марказ»нинг хизматлари қийматини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопласин.
16. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг:
а) Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги харажатларни қоплаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорида субсидия тўланади:
якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ёки кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказган вақтдан бошлаб биринчи уч ой давомида ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ижара ҳақини тўлаш;
тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқиш;
кредит олишда таъминот сифатида тақдим этиладиган суғурта полиси бўйича тўловларни амалга ошириш;
б) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган кредитлар бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |