Режа ишчи кучи миграциясиинг ижтимоий-иытисодий мазмуни ва унинг мохияти



Download 28,49 Kb.
bet1/2
Sana09.07.2022
Hajmi28,49 Kb.
#762930
  1   2
Bog'liq
6-мавзу


6 МАВЗУ. ИШЧИ КУЧИ МИГРАЦИЯСИ ВА УНИНГ МЕҲНАТ БОЗОРИГА ТАЪСИРИ
РЕЖА
1.Ишчи кучи миграциясиинг ижтимоий-иытисодий мазмуни ва унинг мохияти.
2.Мехнат мигрантлари учун хавфсиз мехнатни ташкил этиш

Миграция - инсониятнинг ривожланиши тарихида азалдан муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатдир. Аҳолининг, хусусан, меҳнатга лаёқатли қатламнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши ҳар доим демографик ўсиш, технологик ўзгаришлар, сиёсий можаролар ва ҳатто урушларга олиб келган. Шу билан бир қаторда, шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, ХХ аср том маънода миграция асри бўлди: мазкур ҳодиса шу пайтгача жамият ҳаётида, ҳозиргидек иқтисодиёт ва сиёсатни бу қадар катта ўзгаришларга олиб келмаган эди. Шу нуқтаи назардан, меҳнатга лаёқатли аҳолининг ўз ҳохиши билан бир мамлакатдан бошка мамлакатга кўчиб ўтиши, жаҳон иқтисодиётида оммавий кузатилаётган ҳодиса сифатида олимлар учун эътибор қаратиш керак бўлган асосий мавзулардан бири ҳисобланади. Миграция тушунчасига берилган таърифларнинг таснифланишига хорижий олимлардан Э. Равенстейн, Б.Д. Бреев, В.И. Переведенцев, Л.Л. Рыбаковский, В.А.Ионцев, О.Д. Воробьёва, С.Эйзенстадт ва махаллий олимлардан Е.В. Абдуллаев, Д.В.Расулова, З.А. Қодирова ва бошқалар тадқиқотлар олиб борган ҳамда ўзларининг қарашларига эга.


Кенг маънода, миграция тушунчаси "инсонларнинг етарлича узоқ масофага, етарлича узоқ муддатга кўчиб ўтиши"ни англатади. Жаҳон иқтисодиётида эса, ишчи кучи миграцияси тушунчаси меҳнатга лаёқатли аҳолининг бир мамлакатдан бошқасига бир йилдан узоқ муддатга ишлаш учун кўчиб ўтишини билдиради.


Ҳозирги кунга келиб, илмий адабиётларда миграция тушунчасининг бир қатор таърифларини учратишимиз мумкин. Хусусан, ушбу тушунчага илк илмий таърифни 1885 йили немис географи Э. Равенстейн ўзининг "Миграция қонунлари" асарида бериб ўтган. Унга кура миграция - "кишиларнинг ўз яшаш жойларини доимий ёки вақтинчалик муддатга ўзгартириши".
БМТ томонидан 1958 йилда чоп этилган кўп тилли демографик луғат эса миграцияга "яшаш жойини ўзгартириш мақсадида одамларнинг кўчиши" дея таъриф беради. Шу билан бирга мазкур луғатда "миграция" ва "миграцион харакат" тушунчалари хамоханг тушунчалар сифатида келтирилиб ўтилганлигини кўришимиз мумкин. .
Аҳолининг ижтимоий ҳаракати унинг бир ижтимоий қатламдан иккинчи ижтимоий қатламга ўтиши билан боғлик барча жараёнларни ўз ичига олади. Бу жараёнларни социология фани ўрганади. Аҳолининг табиий ҳаракати демография фанининг предмети булиб, бунда асосан, туғилиш ва ўлиш ҳисобига аҳоли сонининг ўзгариши тахлил килинади. Миграция эса, ўз навбатида, давомийлигидан, доимий ёки вақтинчалигидан, максадидан қатъий назар аҳолининг маълум бир маъмурий-худудий бирлик доирасида механик кўчиши билан боглик.
"Ҳалкаро мехнат миграцияси - меҳнатга бўлган қобилиятнинг сотилиши, яъни у ёки бу корхонада ишга жойлашиш ва ишлаш ҳамда у учун ҳақ олиш мақсадида давлат чегарасини кесиб ўтиш билан боғлик бўлган жараёндир".
Демак, миграция яшаш жойини ўзгартириш билан боғлик ҳаракат ва у одатда доимий характерга эга".
"Ахоли миграцияси - халкаро иктисодий муносабатларнинг дастлабки куриниши саналади. Мигрантлар яхши яшаш шароитларини топиш максадида йулга чикишлари, яъни мамлакатлар орасида мехнат ресурслари миграциясини амалга оширсалар ташки миграция саналади, агар бу бир мамлакат доирасида юз берса, ички миграция хисобланади", - деган фикрни илгари суради.
Ушбу феноменни тўлиқ тушуниш - ҳар иккала факторларни хам тенг баҳолашга боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, миграция феноменини қуйидагича таснифлашимиз мумкин: .
1.Географик тасниф. Бунда маъмурий ва сиёсий бирликлар, хусусан, худудлар, континентлар, минтақалар, давлатлар ва бошқа маъмурий-географик бирликлар билан боғлиқ масофани (ёки чегарани) резидентлар, фуқаролар ва маълум бир миллатга мансуб шахслар томонидан босиб ўтилиши назарда тутилади. Мазкур тасниф бўйича, агар ҳудудлар асос сифатида олинадиган бўлса, қуйидаги категориялар ажратиб крсатилиши мумкин:
а) Ички миграция. Белгиланган ва яхлит ҳудуд (давлат, минтақа кабилар) доирасидаги миграция.
б) Халкаро миграция. Бир ёки бир неча давлат чегараларини кесиб ўтиш билан боғлик миграция.
2.Хронологик тасниф. Мазкур тасниф бўуйича миграция феномени вақт нуқтаи назаридан субъектив (мигрант томонидан кўчиш учун режалаштирилган муддат) ва объектив (амалдаги муддат) категориялар билан таснифланади.
Замонавий миграция, хусусан, ишчи кучи миграцияси хар хил кўринишларда намоён бўлади ва таснифланади. Мазкур ҳолатларнинг аксарияти юқорида келтирилди. Бошқача қилиб айтганда ишчи кучи миграцияси бу табиий ҳолат ҳисобланади, чунки инсон ўзининг эҳтиёжларини чексизлиги билан бошқа мавжудотлардан фарқ қилар экан фаровон турмуш тарзини шакллантириш учун ҳам ички ҳам ташқи миграцияни амалга ошириб бир кишлоқдан бошка кишлоққа, бир шаҳардан бошқа шаҳарга, бир мамлакатдан бошқа мамлакатга вақтинчага ёки доимий кўчиб кетади.
Иммигрантлар (лот. immigrans — кўчиб келувчи) — бир давлатдан бошқа бир давлат ҳудудига доимий ёки узоқ вақт истиқомат қилиш учун кўчиб келган фуқаролар. Улар иқтисодий, сиёсий ёки диний сабабларга кўра кўчиб келиши мумкин. Давлатларнинг кўпчилиги аввалдан рухсат олиш шарти билан Иммигрантларнинг ўз ҳудудидан кўчиб келишига йўл қўяди. Айрим мамлакатларда, мас, АҚШда Иммигрантлар ҳақида қонунлар чиқарилган, шунингдек, иммиграциям оид квоталар белгиланган.
Муҳожирлар — ўзи фуқаро бўлиб турган ёки доимий яшаётган мамлакатини ташлаб бошқа давлатга доимий яшаш учун жўнаб кетувчи кишилар. Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуклар тўғрисидаги 1966 й. ги халқаро пактнинг 12модда 2банди ҳар бир кишининг ҳар қандай мамлакатни (жумладан, ўз мамлакатини) ташлаб кетиш ҳуқуқи, яъни муҳожир бўлиш ҳуқуқини назарда тутади. Бироқ бу хуқукда давлат хавфсизлигини, жамоат тартибини, аҳолининг соғлиғи, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш мақсадида қонун б-н белгиланган айрим чеклашлар ҳам бўлиши мумкин.


Download 28,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish