Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига янги техника ва технологиялар тез суръатларда тадбиқ этилмоқда.Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалик корхоналарининг ҳар бир ходими, мутахассиси, раҳбари меҳнатни ташкил қилишнинг умумий тамойилларини эгаллаши ва уни ўз ишида қўллай билиши лозим.
Келишиб олиш тамойили. Ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган меҳнат жараёнлари ўтказиладиган жой ва вақт келишиб олинади.
Бир меъёрда ишлаш тамойилида ишнинг қизғин даврларида шошқалоқликка йўл қўймаслик учун хўжаликларнинг бўлинмалари техника билан етарли қуроллантирилса, иш бир меъёрда бориши таъминланади ва меҳнат жараёни анча унумли бўлади.
Меҳнатда қониқиш тамойили меҳнат жараёнида асосий ва қўшимча иш ҳақи тўлаш ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантириш йўли билан амалга оширилади.
Узлуксизлик тамойили. Меҳнат предметига дастлабки босқичдан то охирги босқичга қадар узлуксиз кечиктирмасдан ишлов беришдан иборат ишлаб чиқариш жараёнини энг тўғри уюштирилган жараёни деб қараш мумкин. Гарчанд қишлоқ хўжалигидаги иш даври ўз характерига кўра мавсумий бўлсада, ҳар қайси мавсумда иш вақти бекорга сарф бўлмаслиги, техникавий, технологик хизмат кўрсаткичининг бошқа турлари билан боғлиқ бўлган харажатлар иложи борича кам бўлиши керак.
Ихтисослаштириш тамойили. Ширкат ва фермер хўжаликларида ҳар қайси механизаторга ҳар йили бир хил технологик жараён (ер ҳайдаш, экиш, экинларни парвариш қилиш, етиштирилган ҳосилни йиғиб-териб олиш ва ҳоказо) топширилади. Бунда унинг тажрибаси, малакаси, индивидуал, физиологик хусусиятлари (аниқ ҳаракат қилиши, машина ва шароитнинг ўзгаришига ҳозиржавоб-лиги ва шунга ўхшашлар) ҳисобга олинади.
Йилдан-йилга бир хил ишнинг доимий такрорланиши механизаторнинг ихтисослашувига ёрдам беради. У меҳнат қилишнинг илғор усулларини ўзлаштириб, маҳоратини оширади, оқибатда энг кам куч, маблағ ва иш вақти сарф-лаб, зарур фойдали натижаларга эришади.
Пропорционаллик тамойили. Пропорционалликка машина-трактор агрегатларини тўғри комплектлаш орқали эришилади. Бунда тракторнинг тортиш қуввати билан иш машиналарининг қамраш кенглиги ўртасидаги пропорцияга риоя қилиш керак. Масалан, йиғиб-теримга иштирок этадиган машиналар билан транспорт воситаларининг иш унуми ўртасидаги сони билан механизатор-созловчилар сони ўртасидаги аниқ нисбат белгиланади.
Саноат типидаги чорвачилик мажмуаларида ва бошқа бўлимларда, асосий ишловчи (операторлар) билан ёрдамчи ишловчилар ўртасидаги мувофиқ пропорцияларни аниқлаб олиш мумкиндир.
Паралеллик тамойили. Айни бир вақтда турли ихтисосликдаги кўпчилик кишиларнинг қишлоқ хўжалик ишларини бажаришда иштирок этиши кўплаб иш ўринлари тайёрлашни, турли меҳнат жараёнлари паралел бажарилишини уюштиришни зарур қилиб қўяди. Бунинг натижасида ишни мувофиқ агро ва зоотехникавий муддатларда бажаришга, машиналарни ишга ўз вақтида тайёрлашга маҳсулотнинг тўкилишидан, сифат ўзгаришидан ва ҳоказолардан келадиган зарарларни камайтириш ҳисобига кам меҳнат сарфлаб, кўп маҳсулот олиш имконияти яратилади. Тўғри-аниқ бажариш тамойили юкларни бир жойдан иккинчи жойга белгиланган вақтда етказиб беришдан иборатдир.
Меҳнатни ташкил қилишнинг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: иш жойида меҳнатни оқилона ташкил қилиш; меҳнат шароитларини яхшилаш; меҳнат қилиш ва дам олиш режимларини тартибга солиш; бошланғич ишлаб чиқариш бўлинмаларини ташкил қилиш.
Ана шу йўналишлардан энг асосийси иш жойида меҳнатни оқилона ташкил қилиш ҳисобланади.
Умумий ташкилий масалалар ҳар қанча яхши ҳал этилмасин, меҳнатни оқилона ташкил қилиш ҳар бир иш жойини, ҳар бир ходимни қамраб олмас экан, юксак ишлаб чиқариш самараси бўлмайди. Чунки ширкат ва фермер хўжаликларида ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғланган кўплаб иш жойларининг маълум даражали йиғиндиси мужассамлашган.
Иш жойи – бу киши меҳнат қиладиган, барча зарур ускуналар ва жиҳозлар билан таъминланган ҳудуддир. Масалан, ширкат хўжаликларида турли тармоқларда иш жойи ўз техник тавсифи жиҳатидан бир хилда бўлмайди. Улар қўл меҳнатига мослаштирилган бўлиши мумкин. Тракторчи-машинистнинг иш жойига у бошқараётган трактор кабинасидан ташқари, маълум даражада у ишлаётган дала ҳам киради.
Раҳбар иш жойида меҳнатни ташкил қилганида ишловчини тегишли ускуналар билан таъминлаш, иш жойини оқилона равишда режалаштириш, ускуналарни қулай жойлаштириши, иш бажарувчиларнинг ишида қулайлик туғдириш, уларни ташқи муҳитнинг зарарли омиллари таъсиридан сақлаши, меҳнатнинг энг оқилона усулларини қўлланилиши ҳақида ғамхўрлик кўрсатиши керак.
Иш жойини оқилона режалаштириш, ускуналар, асбоблар ва мосламаларни энг қулай жойлаштиришни талаб қилади.
Бу эса ортиқча ва қўшимча вақт оладиган ҳаракатларни қилмасдан ишлаш имкониятини таъминлайди.
Агар ускуналар, меҳнат предметлари, асбоблар қатъий маълум бир тартибда ҳамиша бир жойда турадиган қилиб жойлаштирилса, унда киши ҳаракатида равонликни вужудга келади. Бу эса асабни асрайди ва жисмоний куч сарфлашни қисқартиради.
Фанда иш жойини режалаштириш билан боғлиқ бўлган тавсиялар, меъёрлар ва қоидалар ишлаб чиқилган. Ҳар бир бўлинма раҳбарларининг вазифаси – ана шуларни билишдан, ўз корхонаси, ўз тармоғи, алоҳида иши, жойи аниқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда умумий қоидаларни қўллай билишдан иборат. Бир хилдаги ҳатто оддий ишни бажараётган бир неча ходимнинг иши диққат билан кузатилса, иш бир хилда бажарилаётгандек бўлиб туюлади, аммо бу ходимларнинг ҳар бири ўзича меҳнат қилаётганлигини пайқаш мумкин. Агар меҳнат жараёни бутун ҳолда эмас, балки унинг айрим дастаклари (усуллар ва ҳаракатлар) бўйича олиб қаралса, унда бу фақат янада равшанроқ кўзга ташланади. Мутлақо бир хилда ҳаракат қиладиган ҳатто иккита ходимни ҳам топиш қийин. Меҳнат унумдорлигидаги фарқ ҳам катта бўла-ди. Бунда ижрочиларнинг жисмоний кўрсаткичлари ва ёшигина эмас, балки меҳнатнинг турли усулларини қўлланиши ҳам катта рол ўйнайди.
Ишлашни билиш туғма хислат эмас, унга ўрганиш мумкин. Хўжаликдаги бўлимларнинг раҳбарлари ва мутахассислари ходимларни илғор иш усулларига ўргатишда катта рол ўйнашлари керак. Турли малакага, турли иш маҳоратига эга бўлган кишилар уларнинг кўз ўнгида, уларнинг раҳбарлиги остида меҳнат қиладилар. Бригадирлар, бўлим бошлиқлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари бир хилдаги ишнинг турли усулларда бажарилишини доимо кузатиб бориб, улардан энг оқилона усулларни танлаб олиш ва уларни барча ходимларга ўргатиш имкониятига эгадирлар. Тажриба шуни кўрсата-дики, меҳнатнинг энг оқилона усулларини ўрганишга ва ёйишга катта эътибор бериладиган жойларда зўр иқтисодий самарага эришилади.
Ишлаб чиқариш ташкилотчисининг вазифаси – илғор-ларнинг иш услубларини ҳаммага ўргатишдан, бошқалар қўллайдиган барча яхши усулларни ўргана билишдан иборат. Ҳозирги замон фани ва илғор тажриба меҳнатнинг энг яхши усулларини аниқлашнинг махсус усулларини ишлаб чиққан. Ишлаб чиқариш жараёнларини таҳлил қилиш, уни алоҳида операцияларга, ҳаракат ва меҳнат усулларига бўлиб ўрганиш бунга асос қилиб олинган. Бўлинмаларнинг раҳбарлари ва мутахассислари ҳар бир ишни уни ташкил қилувчи элементлардан ажратиб, ана шу элементлардан ҳар бирини бажаришнинг энг яхши, энг тежамли усулларини, сўнгра эса бутун меҳнат жараёнининг энг яхши усулларини аниқлаб олишлари мумкин. Ташқи муҳит шароитлари киши организмига, унинг физиологик фаолияти ва руҳига катта таъсир кўрсатади. Кишиларнинг иш қобилияти, бинобарин, меҳнат унумдорлиги кўп жиҳатдан меҳнат шароитларига боғлиқ. Меҳнат шароитлари кишининг ўз ишидан қаноат ҳосил қилишини кўп жиҳатдан белгилайди.
Қишлоқ хўжалигида меҳнат шароитини яхшилаш айниқса
муҳимдир. Бу соҳада кўп ишлар очиқ ҳавода ва микроиқлим шароитлари (ҳарорат, намлик, газнинг кўп миқдорда бўлиши ва ҳоказо) ҳар хил бўлган биноларда амалга оширилади.
Хўжаликларда меҳнат шароитларини яхшилашнинг асосий йўлларидан бири ташқи муҳитнинг ноқулай ва зарарли омил-ларини йўқотишдан иборатдир. Бунга: биноларда мувофиқ микроиқлим шароитларини вужудга келтириш ва аввало ҳавонинг меъёрий ҳароратини ва унинг намлигини таъминлаш; ёритишни яхшилаш, профессионал хавф ва зарарларга қарши курашиш; иш биноларида умумий тартиб ва тозаликни яхшилиш ва ҳоказолар киради.
Механизация ёрдамида бажариладиган деҳқончилик ишларини меъёрлаш хусусияти ўзига хосдир.
Маълумки, механизациялаштириш фан-техника тарақ-қиётини асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Деҳқон-чилик ишларини механизация ёрдамида бажаришдан мақсад оғир ишларни машина зиммасига юклаш, қўл меҳнатини қисқартириш, меҳнат унумдорлигини оширишга эришишдир.
Механизация даражаси 3 кўринишда бўлиши мумкин:
-қисқа механизациялаш ишлари;
-мажмуавий тарзда механизациялашган ишлар;
-автоматлашган ишлар.
Ҳозирги вақтда деҳқончилик тармоғида механизация ёрдамида бажариладиган ишларнинг даражаси тахминан 80% ни ташкил этади.
Механизация ёрдамида бажариладиган ишларни меъёрлаш қуйидаги хусусиятларга эга:
-меҳнат предмети, тупроқ, ўсимлик, кўчат бўлиб, улар доимо ўзгариб туради;
-бир смена давомида агрегат мобил ҳолда (доимо ҳаракат ҳолатида) бўлиб, бир неча км. масофани босиб ўтишига тўғри келади;
-механизация воситаларидан йил давомида фойдаланиш муддати ҳар хил. Масалан, плуглар бир йилда 140-160 соат, култиваторлар 200-300 соат сеялкалар 120-140 соат, терим комбайнлари 300-400 соат ва тракторлар 1500-3000 соат ишлатилади.
Механизациялашган деҳқончилик ишларини меъёрлаш ўзига хос хусусиятларга эга. Улар биринчидан, меҳнат меъ-ёрлари метр/куб, метр/кв. гектар ва погон метр ўлчовида аниқланади. Иккинчидан, меҳнат меъёрлари смена (иш куни) учун белгилангани боис бажариладиган иш бирлигига нисбатан ёнилғи меъёри ҳам бир пайтда аниқлаб берилади.
7.2. Меҳнат меъёрларига таъсир этувчи омиллар
ва уларнинг самарадорлигини аниқлаш усули
Деҳқончилик ишларини механизация воситалари ёрдамида бажаришда меҳнат меъёрларига ташкилий-технологик ва табиий шароитлар таъсир этади.
Меҳнат меъёрига таъсир этувчи омиллар, ўз хусусиятига кўра, доимий ва ўзгарувчан бўлади. Доимий омилларга хўжаликнинг ер шароитлари, туп-роқнинг физик, химик таркиби, майдонларнинг узунлиги, кенглиги, машиналарнинг солиштирма қаршилиги, маҳал-лий табиий шароитлар, ерларнинг баланд-пастлиги, нишаби, текислиги, тош-шағалилик даражаси ва бошқалар киради.
Ўзгарувчан омиллар ташкилий шароитлар, меҳнатни ташкил этиш шакллари, ишни 1,5-2 сменада ташкил этиш шароити, ерга ишлов беришда унинг чуқурлик даражаси, 1 гектар ерга уруғлик ва минерал ўғитлар меъёри, суғориш меъёри, қатор оралиғининг кенглиги, ҳосилдорлик даражаси, тупроқнинг намлик даражаси кабиларни, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий шароитларни, механизаторларнинг меҳнат ва дам олиш шароитини, ҳақ тўлаш ҳамда санитария- гигиена шароитларни ташкил этишни ўз ичига олади.
Механизация ишларини бажаришда бевосита меҳнат меъёрига қуйидаги омиллар таъсир этади.
Тракторга тиркаладиган иш органларининг қамров кенглиги. Одатда, қамров кенглиги икки хил бўлади:
А) конструктив қамров кенглиги. У завод томонидан техниканинг паспортида белгиланади. Масалан, плуглар учун бу коэффициент 1,04-1,10 гача, култиваторда 0,96- 0,97 га, сеялкаларда 1 га тенг.
Б) Меҳнат меъёрларини белгилашда бевосита иш кенглигини аниқлаш энг тўғри усул ҳисобланади. Бу иш кенглиги уч хил усулда аниқланиши мумкин.
Қамров кенглиги асосида.
Вр = Вк х К х n (7.1)
бу ерда:
Вр – иш органларининг у ёки бу ишни бажаришда ҳақиқий қамров кенглиги (м);
Вк- иш бажарувчи механизация воситасининг завод томонидан паспортида белгиланган қамров кенглиги (м);
К-конструктив қамров кенглигидан фойдаланиш коэффициенти;
n- агрегатдаги ишловчи органлар сони.
Вр = 0,35 х 1,10 х 6 = 2,31 м.
2. Агрегат муайян ишни бажаргандан сўнг у маълум вақт ичида бажарган умумий иш ҳажмини бориб келиш сонига тақсимлаш йўли билан аниқланади.
Масалан, агрегат умумий узунлиги 60 м. бўлган кенгликдаги ишни бажарди. Бунда тегишли масофага 25 марта бориб келди. Демак, агрегатнинг қамров кенглиги 60/25 =2,4 метрга тенг.
3. Икки қозиқ белгиси ёрдамида аниқлаш. Бунда меҳнат жараёнини амалга оширишга киришишдан аввал, биринчи қозиқ белгиси иш органининг ташқаридаги чегарасига қоқилади, иккинчи қозиқ белгиси ишлов бериладиган томонга қараб 10-15 м. масофага ўрнатилади. Агрегат юриб кетгач, иккинчи қозиқ белгисидан ишлов берилган жой чегарасигача ўлчанади, ўртадаги фарқ орқали иш органларини қамров кенглиги ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
Масалан, иш бошланишидан аввал агрегат иш органларининг ташқи чегарасига ўрнатилган биринчи қозиқ билан иккинчи қозиқ оралиғи 15 м. бўлсин, агрегат юриб кетгандан сўнг иккинчи қозиқдан ишлов берилган чегарагача ўлчанганда, у 12 м. ни ташкил этган. Демак, қамров кенглиги 3 м. га тенг (15 м. – 12 м. қ3м).
Меҳнат меъёрига таъсир этувчи иккинчи омил агрегат бир соат давомида неча км. масофани ўтиш имкониятига эгалигига қараб ҳисобланади (иш тезлиги км. соат).
Уни аниқлаш учун бир неча алмашлаб экиш далаларининг узунлиги аниқланади. Мисол тариқасида келтираётган 3 та алмашлаб экиш даласининг белгилари қуйидагича бўлганлигини келтириш мумкин.
Узунлиги бўйича:
1-дала- 450м;
2-дала- 380м;
3-дала- 310м;
Кенглиги бўйича:
1-дала- 200м;
2-дала- 160м;
3-дала- 110м;
Далаларнинг ўртача арифметик узунлиги
(450+380+310):3=380м
Демак, 3та алмашлаб экиш даласининг ўртача узунлиги 380м. Шундан сўнг, кузатиш даврида агрегат неча маротаба бориб келганлиги аниқланади. У 60 маротаба бориб келган:
380х 60 = 22800м.
Олинган маълумотни кузатиш давридаги асосий вақт сарфига тақсимлаш йўли билан агрегатнинг иш тезлиги аниқланади:
22800 : 5 = 4560м/соат=4,56 км/соат
Асосий меҳнат меъёрига таъсир этувчи омил бу қандай меҳнат жараёни бажарилишидан қатъий назар, уни бажаришдаги асосий вақт сарфи ҳажми ҳисобланади (Т асос). Уни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади.
Тасос= (7.2)
бунда:
Тмя, Тхк, Тдо, Тло, - бир смена давомида тайёргарликни якунлаш, хизмат қилиш, дам олиш ва шахсий ишларни бажариш учун талаб этиладиган меъёрлар:
Гк, Гс, Гут – смена давомида агрегатни қайрилтириб олиш, уруғни ёки минерал ўғитни солиб туриш учун ва бир ердан иккинчи ерга кўчиб ўтиш учун талаб этиладиган коэф-фициентнинг белгилари.
Илмий асосланган меҳнат меъёрларини иқтисодий самараси у ёки бу меҳнат жараёнидаги вақт сарфини ва ҳақ тўлаш фондини қисқариши, жорий этилган меъёр билан илгари қўлланган меъёрларни таққослаш орқали аниқ-ланади. Бунда қуйидагилардан фойдаланилади:
Эн = Ор . (Зж - Зи) (7.3)
бу ерда:
Эн – бажариладиган иш бирлигига нисбатан меҳнат сарфи ва ҳақ тўлаш фондини тежалганлик кўрсаткичи;
Ор – истиқболда бажариладиган иш ҳажми (га);
Зж – иш бирлигига нисбатан ҳозирги вақтда меҳнат сарфи кўрсаткичи (киши.соат/га);
Зн – истиқболдаги йиллар учун иш бирлигига вақт сарфи (киши. соат/га).
Масалан, ширкат хўжалигида «Т-4» трактори билан 28 см. чуқурликда шудгорланмоқда, 4000 га шудгорлаш керак. Жорий йилда ўрнатилган кунлик меҳнат меъёри 6 га, истиқбол йиллари учун 6.5 га қилиб белгиланган.
Агар жорий этилиб келинаётган меъёр ёрдамида (6га), хўжалик учун 666 меъёр-смена талаб этилган бўлса, истиқбол йиллари учун ҳисоб-китоб қилинган меъёрни жорий этиш эвазига 615 меъёр – смена талаб этилади. Демак, 51 меъёр-смена қисқаради (666 - 615 = 51 га).
Ҳар меъёр-сменага 500 сўм ҳақ тўланади,
51.500 =25500 сўм тежалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |