11.6. Штамп пўлатлари.
Металл ва қотишмаларни босим ишлашда фойдаланиладиган асбобларни (пуансон, ролик, штамп ва х.к.) ясаш учун қўлланиладиган пўлатларга штамп пўлатлари дейилади. Металл ва қотишмаларни қиздириб босим билан ишлайдиган асбоблар ва совиқлайин-қиздирмасдан босим билан ишлайдиган асбоблар бор. Шу нуқтаи назардан қизийдиган, қизимайдиган штамплар мавжуд.
Ⱪизимайдиган штамп пўлатлари.
Ⱪаттиқлиги HRC=60-62 бўлади. Углероди 1% дан кам бўлмаган пўлатлардан (У10А, У11А, У12А) ясалади. Ушбу пўлатларнинг тобланиш чуқурлиги кичкина бўлгани учун нисбатан енгил шароитда ишлайдиган, оддий шаклли майда деталл штампларини ясаш учун ишлатилади. Мураккаб формали, оғир деталлар штамплари, қайсики, оғир шароитда ишлайди, тобланиш чуқурлиги катта бўлган легирланган пўлатлардан ясалади. Масалан, Х ва ШХ15 пўлатлари. Совиқлайин прокатлашда жўвалар 9Х ёки 9Х2 пўлатлардан ясалади. Сувда тоблаб, паст (100-120ºС) бўшатилганда сиртининг 15мм қалинлиги қаттиқлиги HRC=66 гача етади. Зарб билан ишлайдиган асбоблар (пневматик асбоблар, зубила) қаттиқлиги HRC=52-58 бўлиши лозим.
Штамплар пўлатларининг энг кўп ишлатиладигани қуйидагилар: 4ХС, 6ХС, 4ХВ2С, 6ХВ2С. Буларнингбаъзиларинингхимиявийтаркиби.
Пўлат
маркаси
|
С, %
|
Mn, %
|
Si, %
|
Cr, %
|
V, %
|
Mo, %
|
W, %
|
4ХС
|
0,35-0.45
|
0,4
|
1,2-1,6
|
1,3-1,6
|
_
|
_
|
_
|
6ХС
|
0.6-0.7
|
0,4
|
0,6-1,0
|
1,0-1,3
|
_
|
_
|
_
|
4ХВ2С
|
0.35-0.44
|
0,2-0,4
|
0,6-0,9
|
1,0-1,3
|
_
|
_
|
2,0-2,5
|
6ХВ2С
|
0,55-0.65
|
0,2-0,4
|
0,5-0,8
|
1,0-1,3
|
_
|
_
|
2,2-2,7
|
Бу пўлатларни тоблаш ва бўшатиш хароратлари хамда натижавий қаттиқлиги қуйидагича:
Пўлат
маркаси
|
Тоблаш харорати, мухити
t ºC
|
Бўшатиш харорати
tºC
|
Бўшатилгандан кейинги
қаттиқлик HRC
|
4ХС
|
880-900 мой
|
240-270
|
51-52
|
6ХС
|
840-860 мой
|
240-270
|
51-53
|
4ХВ2С
|
860-900 сув
|
240-270 . 420-440
|
50-52 44-46
|
6ХВ2С
|
860-900 сув
|
240-270 . 420-440
|
53-55 46-48
|
Ⱪизимайдиган босим остида ишлайдиган асбобларга кирялар (филъералар) хам киради. Киря - филъера кўзлари сим тортилиши натижасида ейилади ва қизийди. Шунинг учун улар ейилишга ва иссиққа чидамли хромли легирланган пўлатлардан ясалади. Х12, Х12М, Х12Ф1, Х6ВФ.
11.7. Ⱪизийдиган штамплар пўлатлари
Бу пўлатларга қуйидаги талаблар қўйилади: оловбардошлик, иссиқбардошлик, чуқур тобланувчанлик, қовушоқлик, бўшатиш жараёнида иложи борича кам мўртлашувчанлик, ёпишмаслик ва х.к.
Нисбатан енгил шароитда (кичик босим) ишлайдиган штамплар У7А, У8А, У9А пўлатларидан ясалади. Оғирроқ шароитда ишлайдиган легирланган пўлатлар 5ХНМ, 5ХГМ, 5ХНТ, 5ХНСВ дан ясалади. Бу пўлатларнинг баъзиларининг химиявий таркиби қуйидагича:
Пўлат
маркаси
|
C, %
|
Мn, %
|
Si, %
|
Cr, %
|
V, %
|
Mo, %
|
W, %
|
5ХНМ
|
0,5-0,6
|
0,5-0,8
|
0,35
|
0,5-0,8
|
_
|
0,15-0,3
|
_
|
5ХГМ
|
0,5-0,6
|
1,2-1,6
|
0,25-0,65
|
0,6-0,9
|
_
|
0,15-0,3
|
_
|
Буларорасида, қизибоғиршароитдаишлайдиганштампларучунэнгкўпишлатиладигани 5ХНМпўлатидир.
Расм 11.2 да пўлат 5ХНМ ни механик хоссалари ва уни бўшатиш ва синаш хароратига таъсири кўрсатилган.
Расм 11.2 Пўлат 5ХНМ ни механик хоссаларини бўшатиш ва синаш хароратларига қараб ўзгариши.
Пўлатлар 5ХНМ ва 5ХНЕВ ни тоблаб бўшатилгандан (550ºС) сўнг механик хоссалари қуйидагича: σв=1200-1300Мн/м2; δ =10-13%; ψ=40-45%; Qн=400-500кж/м2; 5ХГМ пўлати учун қуйидагича:
σв=1200-1300Мн/м2; δ=10-13%; ψ=30%; Qн=300-400кж/м2 .
Do'stlaringiz bilan baham: |