11.2. Кескич материаллари ва уларнинг физика-механикавий хоссалари.
Материаллар
1.Углеродли асбобсозлик пўлатлари.
2.Легирланган асбобсозлик пўлатлари.
3.Тезкесар пўлатлар.
4. Қаттиқ қотишмалар.
5.Минерало-керамик материаллар.
6.Олмозлар.
7.Живирловчи-абразив материаллар.
Асбобсозлик материалларини физика – механикавий
хоссалари
11.3 Асбобсозлик углеродли пўлатлари
Булар асосан қуйидагилар; У7А; У8А; У8ГА; У9А, У10А, У10ГА, У12А, У13А. Ўқилиши: Масалан У7А: У-углеродли дегани; 7-ўндан бир улушда углерод миқдори, яъни углерод С=0,7%, А-пўлат юқори сифатли, яъни зарарли элиментлар Р, S лар хар бирининг миқдори 0,025% дан ошмаган дегани .
Физик механик хоссалар
|
У12 А
|
Р 18
|
ВК 6
|
Т15К6
|
Минеролло-
керомика
|
Зичлик,
г∕см 3
|
7,8
|
8,73
|
14,7
|
11,1
|
3,9
|
Эгил; кг/мм2,
|
360
|
370
|
140
|
125
|
30-45
|
Иссиқлик ўтказувчанлик, ккол/сек С
|
0,09
|
0,07
|
0,145
|
0,065
|
0,01
|
Иссиққа бардошлиги, С º
|
200-300
|
600
|
860
|
900
|
1200
|
Ⱪаттиқлик,HRA
|
90
|
90
|
91
|
91
|
92
|
Қисилишга,
Мустахкамлик Ϭ, кг/мм2
|
|
380
|
|
400
|
90-150
|
Албатта термик ишланади. Тоблашда қиздириш қўрғошинли ванналарда, туз эритмалари ванналарида ва электр печларда олиб борилади. Катта ўлчамли асбоблар тоблашдан олдин t=350-450ºС дастлаб қиздириб олинади (дарз кетмаслиги учун). Ⱪиздириш вақти асбоб кўндаланг кесими катталигига қараб белгиланади: хар бир мм. кўндаланг кесимга қуйидаги бирлик бўйича қўрғошин ванна учун 6-8сек, туз ванналари учун 12-14сек, электр печлари учун 50-80сек олинади.
Термик ишлаш режимлари
Пўлат
маркаси
|
Тоблаш
харорати,
t-C
|
Совитиш
мухити.
|
Ⱪаттиқлик,
тоблангандан
сўнг, HRC
|
Бўшатиш
|
Бўшатгандан
сўнг қаттиқлик HRC
|
У7А
|
800-830ºС
|
Сув
|
61-63
|
Паст
|
60-63
|
У8ГА
|
800-830ºС
|
Сув сўнгра еғ
|
61-63
|
бўшатиш
|
60-63
|
У9А
|
790-810ºС
|
Сув сўнгра еғ
|
62-64
|
160-180ºСда
|
60-63
|
У10ГА
|
760-810ºС
|
Еғ
|
61-63
|
Ушлаб
|
60-63
|
У10А
|
770-790ºС
|
Сув сўнгра еғ
|
62-64
|
туриш
|
60-63
|
У12А
|
760-780ºС
|
Сув сўнгра еғ
|
62-65
|
1-2
|
60-63
|
У8А
|
790-820ºС
|
Сув
|
61-63
|
соат
|
60-63
|
Углеродли пўлатларни термик ишлаш жараёнида тоб ташлаш, дарз кетиш одати бор.
У7А, У8А, У9А, пўлатлардан слесарлик ва темирчилик асбоблари, ушлагичлар, қаттиқ қотишмали кескичларнинг корпуслари ясалади.
У10А, У12А, пўлатлардан токарлик ва рандалаш кескичлари, пармалар, метчиклар, разверткалар, плашкалар, қўл арра, тасмали (лентасимон) арралар ясалади.
У10ГА пўлатидан ёғоч ва металларни қирқадиган тасмали-лентасимон арралар ишлаб чиқарилади.
11.4. Легирланган асбобсозлик пўлатлари
Легирланган асбобсозлик пўлатлари углеродли пўлатлар таркибига у ёки бу легирловчи элиментларни (Cr ,V, Mo, W ва х.к) киритиш билан олинади. Бундан мақсад лозим бўлган хоссаларни олишдир. Хром қўшилса, пўлат қаттиқлиги, зангга бардошлиги ва ишқаланиб ейилишга қаршилиги ортади.
Волфром ва молибден киритилса пўлатни қаттиқлиги, ишқаланиб ейилишига қаршилиги иссиқбардошлиги ортади.
Ваннадий пўлатни структурасини яхшилайди: Турғун карбидлар хосил қилади, тоблангандан сўнг майда донали структура хосил қилади.
1.Волфрамли пўлатлар: В1, В2. Бу ерда волфрам миқдори 1% ва 2%. Волфрамни қўшилиши пўлатни пўлатни ўта қизишга мойиллигини пасайтиради; уюшқоқлиги ортади. Пармалар, кичик ўлчамдаги метчиклар, развёрткалар, плашкалар ва х.к. ясалади.
2.Хромли пўлатлар: 9Х, Х05, Х. Хромни қўшилиши тоблашдаги критик совитиш тезлигини пасайтиради; бирмунча ишқаланиб ейилишга чидамлилигини оширади; қаттиқликни кўтаради. Ўқилиши: 9Х-да С=0,5% Сr≈1%; Бу пўлатдан токарлик ва рандалаш кескичлари, пармалар, метчиклар, развёрткалар ва х.к. лар ясалади.
3.Хром-маргенецли пўлатлар: ХВГ; ХГ. ХВГ ни ўқилиши: С≈1%; Сr=0,9-1,2%, W=1,2-1,6%, Mn=0,8-1,1%, ХГ ни таркиби: С=1%; Cr=1,3-1,6% Mn=0,45-0,7%.
Бу пўлатларни зўр хоссаларидан бири бу - тоблаш жараёнида тоб ташлаш (деформацияланиш) даражаси анча кичик. Шунинг учун бу пўлатдан узун стержинсимон ва ўлчамлари ишланган деталарга ўтадиган кескичлар ясалади: протяжкалар, махсус пармалар ва развёрткалар .
4. Хром-волфромли пўлатлар: ХВ5: таркиби С=1,25-1,5%; Cr=0,4-0,7%; W=4,5-5,5%; Жуда қаттиқ. НRC=70 тоблангандан сўнг. Юқори ишқаланиб ейилишга чидамли-турғун. Бу пўлатлардан токарлик ва рандалаш кескичлари, фрезалар, махсус кескичлар ясалади.
5. Хром-кремнийли пўлатлар: 9ХС, 9Х; 9ХС ни химиявий таркиби: С=0,9%; Cr=1%, Si=1,4%. Кремний пўлатни тобланишлик қобилиятини оширади; ишқаланиб ейилишга турғунлилигини-чидамлилигини, уюшқоқлигини оширади. Метчиклар, пармалар, плашкалар, фрезалар ясалади.
6. Юқори хромли пўлатлар:X12; X12M. таркиби: С=1,45-2,3%; Cr=11-13%; Mn=0,5-0,8%; HRC=62-65% тоблангандан сўнг. Бу пўлатдан фрезалар, развёрткалар, пармалар, протяжкалар ясалади.
11.5. Тезкесар пўлатлар
Тезкесар пўлатдан ясалган кескичлар кесиш тезлиги юқори ,кесиш чуқурлиги катта, демак юқори хароратда ишлайдилар. Углеродли асбобсозлик пўлатлари 200ºС га қизиганда унинг қаттиқлиги тез пасаяди (кескич ўтириб қолади), тезкесар пўлати 600ºС да хам юмшамай қирқиш қобилиятини сақлаб қолади.
Тезкесар пўлатларни турлари кўп. Уларнинг баъзиларини химиявий таркиби қуйидагича:
Пўлат
маркаси
|
С, %
|
Cr, %
|
W, %
|
V, %
|
Co, %
|
P18
|
0,7-0,8
|
3,8-4,4
|
17,5-19,0
|
1,0-1,4
|
_
|
P9
|
0,85-0,95
|
3,8-4,4
|
8,5-10,0
|
2,0-2,6
|
_
|
P9Ф5
|
1,4-1,5
|
3,8-4,4
|
9,0-10,5
|
4,3-5,1
|
_
|
Р9К5
|
0,9-1,0
|
3,8-4,4
|
9,0-10,5
|
2,0-2,6
|
5,0-6,0
|
Р9К10
|
0,9-1,0
|
3,8-4,4
|
9,0-10,5
|
2,0-2,6
|
9,5-10,5
|
Р18К5Ф2
|
0,85-1,95
|
3,8-4,4
|
17,5-19,0
|
1,8-2,4
|
5,0-6,0
|
Тезкесар пўлатни термик ишлаш жараёни анча мураккаб: термик ишлаш режими қуйидагича. (расм 11.1)
.Расм 11.1Тезкесарпўлатданясалганкесувчиасбобларнитермикишлашрежимларисхемалари
а-совуқ билан ишланмаганда, б-совуқ билан ишланганда.
Тезкесар пўлатини иссиқлик ўтказиш қобилияти кичик, бирданига тоблаш хароратли печга қўйилса дарз кетади. Шунинг учун олдиндан 2 марта қиздириб олинади: 1) 500-600ºС, 2) 830-860ºС. Бундан сўнг тез қиздирилади. Р18 учун tтабл=1280-1300ºC. Р9 учун tтабл=1240-1260ºС, Аустенит структураси олинади. Маълум вақт ушлаб турилгач (Т=1-2мин) мойда совитилади. (туз эритмасида хам бўлиши мумкин). Албатта бўшатилади: 3 марта 1 соатдан бўшатилади, биринчи бўшатилганда аустенитни 85%, иккинчи бўшатилганда 95-97%, учинчи бўшатилганда 98-99% мартенситга айланади. Шунда қаттиқлик HRC=64 га етади.
Бўшатиш режимини иккинчи варианти хам бор. Пўлат совуқ билан ишланади: -80ºС дан -100ºС гача совитилади. Бундан сўнг бир марта 560ºС да бўшатилади. Шунда аустенитни 97-98% мартепситга айланади.
Тезкесар пўлатларни тоблашдан олдин юмшатиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |