Режа: Инсоннинг ташкилотга кириши. Инсонга ташкилотда ўзини тутишни ўргатиш



Download 0,75 Mb.
Sana05.04.2022
Hajmi0,75 Mb.
#531121
Bog'liq
shokirov doston

O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O‘RTA MAXSUS  TA’LIM VAZIRLIGI    SAMARQAND IQTISODIYOT VA SERVIS INSTITUTI 

Fan: tashkiliy xulq


Tekshirdi: Abdumannonov B.
Kafedra: Menejment
Bajardi: Shokirov D.
Guruh: MN320
Mavzu: Shaxs va tashkilot
РЕЖА:
2. Инсонга ташкилотда ўзини тутишни ўргатиш.
3. Инсон билан ташкилотнинг ўзаро муносабати.

Шубҳасиз, ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида ташкилотга кириш жараё-нини бир неча бор бошидан кечиришига тўғри келади. Ташкилотда бўлиш ва унга кириш – бир хил нарса эмас. Инсоннинг ташкилотга кириши бир қатор муаммоларнинг ечими билан боғлиқ.

Биринчидан, бу - инсоннинг янги муҳитга мослашиши, ушбу жараён ҳамма вақт ҳам муваффақиятли кечавермайди, унинг муваффақияти инсон билан ташкилий муҳит (ташкилотдаги инсонлар доираси) ўртасидаги ўзаро муносабатнинг тўғри йўлга қўйилганлигига боғлиқ.


Иккинчидан, бу - инсон хулқининг ўзгариши, усиз кўп ҳолатларда ташки-лотга кириб бўлмайди.
Учинчидан, бу - ташкилотдаги ўзгаришлар. Илмий муаммолар нафақат инсоннинг ташкилотга кира олиш-олмаслигини, балки у ташкилотда қандай ишлашини, атрофдагилар билан ўзаро муносабатни қандай йўлга қўйишини белгилаб беради.

Ташкилотнинг унга кирувчи инсон ўрганиши лозим бўлган энг муҳим томонлари қуйидагилардан иборат:


1. Ушбу ташкилотнинг вазифаси ва мақсадлари;
2. Ташкилот мақсадларига эришиш учун фой-даланилиши мумкин бўлган воситалар;
3. Ташкилот эришган имиж;
4. Ташкилотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳамда унинг фаолият кўрсатишини таъминловчи меъёрлар ва қоидалар;
5. Ташкилотдаги хулқ стандартлари.
Аъзо ташкилотга киришининг мазкур босқичида ташкилот учта асосий вазифани ҳал этиши лозим:
1)Инсонни ташкилотда ишлашга қизиқтириш;
2)Унинг эски ахлоқий меъёрлари ва одатларини йўқотиш;
3)Унга ахлоқнинг янги меъёрларини, жамодаги алоқа ва ўзаро муносабтни ўргатиш.
Инсон ташкилотга келиб ва ўз фаолиятини амалга ошираётиб:
Ўзининг функционал ролини: у ишни яхшироқ бажариш учун нима қилиши, самаралироқ ишни қандай амалга ошириши, иш жараёнида қандай қилиб ва ким билан мулоқот қилиши кераклигини ўрганади. Бунда у ўзи томонидан бажарилаётган ишда, ташкилотда нима кўпроқ, нима эса камроқ муҳим ҳисобланади, нима учун мукофотлашади, ишнинг сифатини баҳолашга нима киради - ана шулар нуқтаи назаридан урғу беришни ўрганади;
Расмий-тартибот ҳаракатларини бажаришни ўрганади (ҳужжатларни тўлдириш, аризаларни расмийлаштириш, учрашувлар тайинлаш ва ўтказиш, ахборот бериш ва олиш, олинган ахборотга жавоб бериш, ишга келиш ва кетиш, муайян хилда кийиниб юриш ва ҳ.к.);
Ўзининг ташкилотдаги ўрнини тўғри тушуниш ва эгаллашни ўрганади. Ташкилотдаги мавжуд меъёрлар, қадриятлар ва улар асосида юзага келган норасмий гуруҳлар ва муносабатларни билиб олади, ҳамкасблар ва раҳбарият билан ўзини тўғри тутишни ўрганади, ўзи учун ким билан яқин муносабатда бўлиш ва кимдан узоқроқ юриш, кимга ишониш, кимга суяниш ва кимдан хавфсираш кераклигини белгилаб олади;
Ўзининг ташкилотдаги вазифаларини ҳал этишни, мақсадларга қандай эришишни ўрганади.
Ташкилотнинг инсонга таъсирлари турли кўринишларга эга. Инсоннинг хулқида ташкилотнинг таъсири остида юз берадиган айрим жиддий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат.
Биринчи галда, инсоннинг идрок қилиш, мотивация, эътибор соҳаси, баҳолаш тизими каби хусусиятларининг ўзгариши юз беради. Инсон ташкилотнинг бошқа аъзолари манфаатларига эътиборни кучайтириш ҳисобидан ўзининг эътибор соҳасини кенгайтиради.
Иккинчидан, ташкилотда инсон муайян нисбий «вазн»га эга бўлади. Ташкилот нафақат топшириқ ва ролларни тақсимлайди, балки ҳар бир инсоннинг нуқтаи назарини ҳам белгилаб беради. Гуруҳнинг кўплаб аъзолари учун ушбу тавсиф уларнинг ташкилотдаги лавозим нуқтаи назаридан муҳимроқ бўлиши мумкин.
Учинчидан, ташкилот индивидга ўз «мен»ини янгича ҳис этишга ёрдам беради. Инсон ўзини ташкилот билан идентификациялай бошлайди.
Тўртинчидан, ташкилотда бўлиб, қарорларни ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишда иштирок этиб, инсон ҳеч қачон якка ўзи бермаган таклифлар ва ғояларни бериши мумкин.
Бешинчидан, инсон ўзи ёлғиз ҳаракат қилгандагига қараганда ташкилотда кўпроқ таваккалчиликка қўл уришга мойил. Бу ташкилотда ўзини фаолроқ тутиш манбаи ҳисобланади.
Инсоннинг ташкилот билан ўзаро муносабати кооперациялашув, қўшилиш ёки ихтилоф хусусиятига эга. Ихтилоф юзага келган тақдирда инсон билан ташкилот манфаатларининг қарама-қарши қўйилиши ва улар ўртасида кураш кузатилади. Ушбу низоларга омилларнинг икки гуруҳи сабаб бўлиши мумкин:
Ташкилий омиллар (олдинда турган мақсадлар, ўзаро муносабатлар, ролларнинг тақсимланиши ва ҳоказоларга қарашлардаги фарқ билан боғлиқ);
Ҳиссиёт омиллари (инсонга ишонмаслик, таҳдид, қўрқув, ҳасад, нафрат ва ҳ.К.З. Лар билан боғлиқ).

Таъкидлаш лозимки, ташкилот ривожланган сайин ходимнинг хулқини ўзгартириш зарурати пайдо бўлади. Ташкилот ва унинг раҳбарияти инсон хулқининг ўзгаришига фаол таъсир этиши мумкин. Бунинг учун қўлланиладиган таъсир этиш воситалари инсон тушган вазиятга қараб, унинг хулқига таъсир кўрсатувчи омилларнинг бутун хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда, биринчи галда эҳтиёжлар ва фаолият мотивларини, инсон ўз тажрибасига таянган ҳолда ташкилотдаги ўзгарувчан муҳитга мустақил мослашиши учун шароитлар яратилишини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим. Буни нафақат муайян шахсга таъсир этиш орқали, балки ходимнинг ташқи муҳитини ўзгартириш ёрдамида ҳамда шахс ва ташқи муҳитга комбинацион таъсир этишни қўллаш орқали амалга ошириш мумкин.

E`tiboringiz uchun rahmat


Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish