Режа Илк ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари


Папалик ва Франклар давлати



Download 165,5 Kb.
bet3/6
Sana24.02.2022
Hajmi165,5 Kb.
#200978
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия

Папалик ва Франклар давлати
Папалик дипломатияси ўрта асрлар Европа сиёсий тараққиётига катта таъсир кўрсатган. Папалик дипломатиясида экспулатация, алдовчилик, сотқинлик, сохтакорлик, лаганбордорлик ва қаттиқўллик каби усуллар қўлланиларди. Бу муносабатлар орқали папалик ҳокимияти кўплаб Европа давлатларига намуна бўлар эди.
Папа Лев I (“Буюк” 440–461 йй.) Европада моҳирона дипломатия воситасида ўзига хос мавқеини мустаҳкамлаган. У 452 йилда Аттиланинг Римга бостириб киргандаги музокаралари билан машҳур бўлган. Аттилани фақатгина товон билан чекланишга кўндира олади. Бу воқелик папанинг обрўсини ошириб юборади.
Рим империясининг ағдарилиши ва Италияда варвар ҳукмронлигининг ўрнатилиши натижасида Папалик мавқеи анча заифлашади, католик черковининг ягоналик тизими бузилади. Папаликнинг етакчилиги тан олинса-да, жойлардаги черковлар деярли мустақил эдилар. V аср ўрталаридан Римда император ҳокимиятининг ағдарилиши билан Рим черкови Константинополга қаттиқ боғланиб қолган эди. Улар Константинопол саройида ***апокрисиарий деб аталган доимий резидентларини сақлар эдилар. Апокрисиарийларга Византия саройидаги сиёсий кайфиятни ўрганиш топширилган. Апокрисиарийлар император сароидаги махсус турар-жойда яшаб, ҳукмдор билан шахсан музокаралар олиб бориш ҳуқуқи берилган эди. Апокрисиарийларга папа тарафидан диний ишлар билан бирга сиёсий ишлар масаласида музокара олиб боришга рухсат берилган эди.
Италия Юстиниан тарафидан босиб олиниб, лангобардлардан озод қилингач, Рим папалари Византияга расмангина бўйсуниб, давлат даражасига кўтарилган ва амалда мустақил ҳаракат қила бошлаган. Улар лангобардлар ва Византия ўртасидаги сиёсий муносабатларга тортилган. Бу даврда эса Ғарбда Франклар давлати муҳим рол ўйнай бошлади. Рим папалари Франклар давлати тимсолида лангобардлар ва Византияга қарши курашидаги ҳамкорни кўраётган эдилар.
Рим папалари собиқ империя пойтахтидаги мавқеларидан фойдаланиб, турли давлатларда ўз базаларини мустаҳкамлай бошладилар. Улар бунга турли давлатларда иқтисодий имкониятларини кенгайтириш ва христиан оламидаги йетакчиликларини даъво қилиш орқали эришмоқчи бўлганлар. Папа дипломатиясининг энг муҳим вазифаларидан бири варварча тилли аҳоли ва арианларни христианликка бўйсундириш бўлган. Бундай муносабатлар қироллар билан музокаралар орқали у йерларда ўз мавқеаларини мустаҳкамламоқчи бўлганлар. Рим папаларидан бири Григорий I (590-604) халқаро муносабатларда катта рол ўйнаган. У ўз фаолиятини Конатснтинополда апокрисиарийликдан бошлаб, у ерда дипломатияни жуда яхши ўрганган ва келажакда керак бўладиган муносабатларни ўрната олган. У вестгот ва лангобардларни католик арианликка қўшиб олишда шахсан иштирок этган. Папа миссионерлари Англия тилли аҳолини христианликка ўтказа бошладилар. Григорий ўз миссионерларига эҳтиёт билан муносабатда бўлиш кераклигини жуда кўп таъкидлаганки, бу усул кейинчалик миссионерлар фаолиятига катта муваффақият келтирган. У ўз миссионерларига эски ақидаларни бирданига рад этмасликни, эски ибодатхонларни мақташни, уларга қўшимча христианликни ҳам аста-секин тадқиқ қилишни буюрган. Улар фаолиятида эски эътиқодларга дахл қилмасликни, жониворларни қурбонлик келтириш ишларига аралашмасликни, балки, уларни иблисга эмас, балки ҳақиқий худога келтиришлари кераклигини ўргатишни таъкидлаган. Византия дипломатиясининг шогирди сифатида Григорий аёл-католиклар орқали еретикларга қарши курашда унумли фойдаланган. Қиролича Теодилинда лангобард қирол-арианида, қиролича Берта Жанубий Англиядаги Этелбет саройида, Испанияда ҳам қиролича Брунгилда воситасида ўз рақибларига таъсир кўрсата олган. Византия императорлари олдида хушомад қилишдан чекинмаган папа, шарқий патриархлар билан муносабатда масалаларни айланиб ўтиш орқали Римнинг йўлбошчилигини сақлашга ҳаракат қилган. Папанинг манзилгоҳлари Италия, Ситсиялия, Галлия, Далматсия, Африка ва Кичик Осиё каби ҳудудларда ҳам ташкил этилган эди. Ушбу ҳудудлардаги вакиллар папанинг уҳудудлардаги сиёсий ишлардаги вакиллари ҳам ҳисобланган. Григорий папа ҳокимиятининг мавқеини ниҳоятда юқори даражага кўтарган. У мунофиқлик билан ўзини “servus servorum dei” (“худо қулининг қули”) деб атаган. Папанинг бундай титул билан аталиши ҳужжатларда ҳозирги давргача етиб келган.
Григорий I нинг ворислари доимий равишда Византия императорларидан мустақиллик бўлиш учун курашар эдилар. VII асрдаги араблар истилоси натижасида заифлашган Византия ушбу ҳаракатга қаршилик қила олмаган. VIII асрдан бошлаб папалар Византия блан муносабатларни узил-кесил узиш учун курашни бошлади. Папа император-иконобор Лев III ни лаънатлаган. Аммо Италияда папалар учун душман, Римга доимо хавф солаётган лангобардлар хавфи кучайётган эди. Лангобардлардан ҳимояланиш учун папа бошқа варвар – франкларга мурожаат қилади.
Франкларнинг сиёсий мавқеаларини кучаётганлигини эътиборга олган папалар Меровингларнинг “эринчоқ қироллари” билан муносабатни кучайтиришни қўллаб-қувватлаганлар. Меровинглар машҳур Арнулфинглар уруғидан бўлиб, ҳокимиятга келмадан олдин майордом (сарой ишларини бошлиғи) мансабида бўлиб, бутун давлат ишларини бошқарганлар. 739 йилда папа майордом Карл Мартелл “римликларни лангобар босқинидан қутқаришни” сўраб элчи жўнатади. Папа элчи билан бирга авлий Пётр мақбарасининг калитини ҳам жўнатади. Папа Карл Мартеллга дўстликни белгиси сифатида энг сара аслзодаларни жўнатган. Карл Мартелл элчиларни тантана билан кутиб олиб, уларга қимматбаҳо совғалар беради, лекин Италиянинг ички ишларига аралашмасликка қарор қилади.
Агар папалар майордомларга муҳтож бўлсалар, майордомлар ҳам папаларга муҳтож эди. Карл Мартеллнинг ўғли Пипин пакана ўзига қирол унвонини олишни ҳоҳлайди ва бу масалада папа ҳокимиятига суянишни керак деб ҳисоблаган. 751 йил Римга элчилик жўнатилади. Элчилар папага қироллик масаласида ва шу пайтгача ўз ҳукмдорларининг қирол унвонига эга бўлмаганлиги ҳақидаги таклиф билан келадилар. Папа Захарий элчиларга “Энг яхшиси кимки ҳокимиятга эга бўлган бўлса, уни қирол деб атайверсин” деб жавоб берган. Папа Пипин паканани ҳукмдор деб эълон қилиниши учун шароит яратиб беради. Бунинг сабаби папа ҳокимияти учун франкларнинг ёрдами керак эди. Тез орада бу муҳтожлик сезилади.
Лангобардлар Римга ҳужум қиладилар. Янги папа Стефан II франк қиролидан ёрдам сўраш учун шахсан ўзи элчи сифатида жўнайди. Унинг шарафига ноодатий қабул мароими уюштирилади. Пипин бўлажак қирол ва ўғли Карлни 100 мил масофага папани кутиб олиш учун жўнатади. Қиролнинг ўзи эса оиласи билан чиқиб папани кутиб олади. Папа саройда қирол олдида тиз чўкиб, Рим ва Пётр соборини ҳимоя қилишни сўрайди. Қирол унга бутун кучи билан ёрдам беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига папа қирол ва унинг ўғилларини рим патрицийлари сафига қабул қилади. Папа кучли эскорт ҳамроҳлигида Римга кузатиб қўйилади. Тез орада қирол Италияга бостириб киради ва лангобардларни мағлубиятга учратади. 754 йилда тузилган шартномага кўра, лангобардлар қироли Римни ўз ҳолига қўйиши ва Италияда олдин Византияга тегишли бўлган бутун Равенна, Римини, Урбино ва бошқа мулкларни Папага беришга қарор қилинади. Кейинчалик лангобард қиролини мажбуриятларини бажаришга мажбур қилиш учун яна бир ҳарбий юриш амалга оширилади. Шундай қилиб, папанинг дунёвий ҳокимияти – Папа вилояти ташкил этилади. Византия императори Ўрта Италияда папа ҳокимиятини қонуний эканлиги билан келишишга мажбур бўлади.
Шундай қилиб, папалар ҳокимияти франклар қироли унга берган мулкларда деярли мустақил бўлиб олган эдилар.



Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish