Режа Илк ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари



Download 165,5 Kb.
bet1/6
Sana24.02.2022
Hajmi165,5 Kb.
#200978
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия


Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия
(4 соат)
Режа

  1. Илк ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари

  2. Византия, варварлар, Рим папаси, Франклар, Қадимги Русда дипломатик муносабатлар

  3. Ривожланган ўрта асрларда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Таянч иборалар: “Страсбург қасами”, Верден шартномаси, вергельд, федерат, magistr officiorum, “logofet droma”, ратификация, Царград, папа курияси, сюзерен, сенъор, герольд, интердикт, глоссатор, “Поместье ҳақида капитулярий”, постглоссатор, легистр, “Грациан декрети”, Левант, конгломерат,


1. Илк ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари
Ўрта асрларнинг даврлаштирилиши:

  • Илк ўрта асрлар (V аср охири – XI аср ўрталари);

  • Юқори ёки Классик ўрта асрлар (XI аср ўрталари – XIV охири);

  • Сўнги ўрта асрлар ёки Илк Янги давр (XIV – XVI асрлар)1.

Кўпинча ўрта асрлар умумий ҳолатда 500–1500 йиллар, деб даврлаштирилади.
Европада ўрта асрлар дипломатиясининг бошланиши Ғарбий Рим империяси ва қулчиликнинг қулаши билан боғлиқ. Рим империясининг қулаши натижасида Европада бир қанча варвар давлатлари ташкил топди.
IV асрнинг охирига келиб Ғарбий Рим империяси ҳудудларини герман қабилалари бирин-кетин босиб ола бошлади. Империя бу даврда ички инқироз ва емирилиш ҳолатида эди. Шарқий Рим империяси эса варварларни катта ҳарбий куч ҳисобига зўрға тўхтатиб турарди. V асрнинг бошида вестготлар Шарқий Рим империясининг Болқон вилоятларини талон-тарож қилдилар ва Италияни вайронага айлантириб, Испания ҳамда жануби-ғарбий Галлияда ўз қироллигига асос солдилар. Вандаллар, свевлар, бургундлар, франклар империя вилоятларини бирин-кетин босиб олдилар. Хитойнинг шимолий чегараларидан кўчиб келган хуннлар IV – V асрларда Волгадан Рейнгача бўлган ҳудудларда ўзларининг қудратли давлатини барпо этдилар.
Варвар давлатлари дипломатиясининг асосий вазифаси ҳарбий-феодал аслзодаларнинг қўшимча ҳудудларни босиб олишига қаратилган эди. Чунки, феодалларнинг асосий бойлиги ер ва ерга ишлов беришда қарам деҳқонларга эгалик қилишдан иборат эди. Ишлаб чиқариш воситаларига эгалик қилиш, қўшни ҳудудларни босиб олиш, талончилик бойиш усуллари ҳисобланган.
Рим империясининг босиб олиниши, Европага кўчманчи халқларнинг кириб келиши ҳам халқаро муносабатларни мураккаблаштириб юборган. Бундай мураккаб вазиятда муаммони ҳар доим ҳам куч билан ечиш имконияти бўлмай, бу борада дипломатик усул, яъни музокара ва сулҳ йўли ҳам қўлланилган.
Варвар давлатларининг дипломатияси шаклланишига Рим империяси давридаги дипломатик анъаналарни сақлаб қолган Византия катта таъсир кўрсатган. Шарқий Рим империясида юксак даражада ривожланган дипломатия ўзида айёрлик, рақиблар кучини бўлиб юбориш, ўз мақсади йўлида музокара юрита олиш, дипломатик комбинацияларнинг барча усулларини билишлари, маданий ва диний анъаналарнинг кучлилиги, буларнинг барчаси ўрта асрлар дипломатияси шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Ўрта асрлар Европа дипломатиясининг ривожланишида Рим папаларининг ҳам таъсири катта бўлган.
Илк ўрта асрлар шароитида аниқ бир дипломатик муносабатларни ўрнатиш имконияти йўқ эди. Чунки, урушлар натижасида доимо чегаралар ўзгариб турар, давлатлар қанчалик тез ташкил топган бўлса, шунчалик тез қулар эди. Буюк Карл ёки Шарқий славянлар тузган Киев Руси каби давлатлар ҳам кучли иқтисодий базага ва мустаҳкам ҳарбий-маъмурий бошқарувга эга эмас эди.
Ўрта асрлар дипломатияси феодал тарқоқликка мос равишда ва мураккаб шароитда ривожланиб борган. Сенъорлар ўзларини қиролларга тенглаштирар эдилар. Йирик ер эгаси ўз мулкида ҳукмдор ҳисобланган. Давлатлар ва йирик ер эгалари ўртасидаги муносабатлар хусусий шахслар ва халқаро муносабатларда ҳам акс этган.
Феодал табақаланиш, ўзига хос бўйсуниш тартиби, вассалнинг сенъор олдидаги мажбуриятлари, сюзерен ва вассал ўртасидаги муносабатлар қатъий равишда ўрнатиб қўйилган бўлса-да, ҳар бир йирик феодал деярли мустақил ташқи сиёсат олиб борган, мустақил равишда уруш эълон қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлган.
Бу даврдаги дипломатиянинг асосий вазифаси ҳукмдор ва унга бўйсунган ер эгаси ўртасидаги келишмовчилик ҳамда тўқнашувларни ҳал қилиш бўлган. Чунки, йирик феодаллар, ҳатто, ҳукмдор ерларига ҳам ҳужум қилар ва уларни талар эдилар. Бундай вазиятда дипломатия орқали Ғарбий Европага хавф солаётган араблар, Киев Русига жанубдан хавф солаётган қипчоқ ва татарларга қарши кураш масаласи ҳам ҳал қилиниши керак эди.
Тарқоқликни бартараф этиш учун дастлабки ҳаракат бошланган пайтда Рим папалари ҳам давлатлар ва ҳудудлар устидан ҳукмронлигини ўрнатиш мақсадида кураш бошлаган. Натижада ҳокимият учун кураш папалар ва императорлар ўртасидаги кураш формасига айланган ҳамда кўплаб Европа давлатларини қамраб олган.
Папа ҳокимияти нафақат диний, балки дунёвий ҳокимиятга айлана бошлади. Папалик ўзининг катта имкониятига таяниб, Европадаги бутун сиёсий курашларга аралаша бошлади. Қитъадаги мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида папалик ҳокимияти давлатлар ўртасидаги рақобатни кучайтиришга катта аҳамият берган. Папалар ўз мавқеларини мустаҳкамлашда интердикт, сотиб олиш, жосуслик, махфий қотиллик каби усуллардан ҳам фойдаланганлар. Шу билан биргаликда, папа ҳокимияти халқаро шартномалар, салиб юришларига ҳам фаол аралаша бошлаган.
Франция, Англия, Испания, Москва Руси каби йирик давлатлар ташқи сиёсатининг асосий мақсади – янги ҳудудлар босиб олиш, ўз ҳудудлари дахлсизлигини таъминлаш, бу борада иттифоқчилар излаш, савдо йўлларини қўлга киритиш каби масалалар эди.
Европада дипломатиянинг шаклланишида итальян шаҳарлари муҳим рол ўйнаган. Италияда бошқа Европа давлатларига нисбатан капиталистик муносабатлар эрта бошланган. Бу ердаги мустақил шаҳар-давлатлар ташқи савдо масаласида доимо бир-бири билан рақобат олиб борар эди. Уларнинг бирортаси ҳам бошқа Италия ҳудудларини тўлиқ бўйсундириш имкониятига эга эмас эди. Италиянинг бирлаштирилишига Папа ҳокимияти ҳам тўсқинлик қиларди. Италян шаҳарлари ташқи савдони ривожлантириш мақсадида дипломатиянинг бутун кучини ишга солар эдилар. Италян шаҳарлари дипломатияси ривожланишига олдинги даврларда монархияга асосланган давлатларда тўпланган тажрибалар ҳам таъсир кўрсатган.



Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish