Режа Илк ўрта асрлар дипломатиясининг ўзига хос хусусиятлари


Византия, варварлар, Рим папаси, Франклар, Қадимги Русда



Download 165,5 Kb.
bet2/6
Sana24.02.2022
Hajmi165,5 Kb.
#200978
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия

2. Византия, варварлар, Рим папаси, Франклар, Қадимги Русда
дипломатик муносабатлар
Қадимги Рим анъаналарини ўзида мужассам этган византияликлар дипломатик муносабатларда барча воситаларни ишга сола олар эдилар. Византия анъанаси дастлаб Венеция тарафидан, улар орқали бутун Италия қиролликларига, кейинчалик эса Ғарбий Европага тарқалди.
Рим ва варварлар дунёсининг тўқнашуви ўзига хос халқаро алоқаларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Бу борада жуда кўплаб маълумотлар сақланиб қолган. Улардан бири хуннлар ҳукмдори Аттила (434–453 йй.) билан Шарқий Рим империяси ўртасидаги дипломатик муносабатларидир.

  • 441–442 йиллар – хуннларнинг Византияга Атилла ва Бледа бошчилигидаги биринчи юриши. Тарихчи Прискнинг маълумотига кўра, ҳозирги Сербиянинг катта қисми босиб олинган;

  • 447 йил – иккинчи юриши. Хунн отрядлари Мармар денгизига чиқади ва Юнонистонга яқинлашди. Фракия Херсонеси ярим оролида византияликлар ва хуннлар ўртасида жанг бўлади. Натижада Византия учун жуда оғир шартлар асосида сулҳ тузилади;

  • 448–450 йиллар – Византия ва хуннлар ўртасида тинчлик шартномаси2.

Бу шартнома Византия учун жуда оғир шартлар асосида тузилади: қочоқ ҳарбий хуннларни қайтариш, ўтган давр учун 6000 литр (2 тонна атрофида) олтин ҳисобида маош; ҳар йили 2100 литр олтин ҳисобида ўлпон тўлаш; ҳар бир рим ҳарбий асири ва хуннлардан тўловсиз қочган рим асири учун 12 олтин танга тўлаш, агар қочоқ рим асирига тўлов тўланмаса, уни хуннларга топшириш; римликлар томонга қочиб ўтган варварларни қабул қилмаслик3.
Тарихчи ва дипломат Приск Панийский (панионлик) 433 йилда Византия императори Феодосий II нинг элчиси сифатида Аттила ҳузурига борган. Императорнинг элчилари ва хуннлар ўртасидаги учрашув чегара яқинида рўй берган. Хуннлар музокараларни отда турган ҳолда олиб боришни талаб қиладилар. Музокаралар хуннлар талаб қилгандай ҳолда ўтказилган. Шартнома Византия империяси учун ҳақоратли бўлиб, империяга қочиб ўтган барча қочоқлар хуннларга қайтариб берилиши ва йилига 700 фунт олтин тўланиши керак эди. Музокарадан сўнг ҳар икки томон ўз одатича қасам ичадилар4.
Империяда элчиларга совға бериш одати бўлган. Аттиланинг элчилари қочоқларни қайтариш учун келганларида уларга совға берилиб, империя ҳудудида қочоқлар йўқлиги ҳақидаги хабарни етказиш учун жавоб элчилиги жўнатилади. Шундан сўнг, Аттила иккинчи элчилигини жўнатади. Константинополда уларни ҳам яхши кутиб олишиб, совға билан ортга қайтариб юборадилар. Кейинчалик, айни шу талаб билан учинчи ва тўртинчи элчилик ҳам жўнатилади. Аттила римликларнинг бу борадаги сахийлигини билган, шунинг учун ҳам кетма-кет элчилик жўнатган. Бу элчиликлар натижасида Аттила ҳузурига ҳам жавоб элчилиги жўнатилган.
Приск 448 йил Аттила тарафидан Феодосий II га жўнатилган элчилик ҳақида ҳам маълумот қолдирган. Аттила элчиси хунн Эдикон бўлган. Элчи императорга Аттиланинг ёрлиғини топширади. Аттила бу элчилик миссияси орқали қочоқларни қайтариб бериш кераклигини эслатган ва шу билан биргаликда чегара ҳудудларда савдо учун янги нуқталар очишни сўраган эди. Император лотин тилида ёзилган ёрлиқ билан танишиб чиқади. Шундан сўнг, элчи оғзаки тарзда ўз талабларини баён қилади. Хунн тилини билган сарой амалдори Вигила эса уни императорга таржима қилади5.
Сарой аъёнлари Эдиконни сотиб олиб, унга Аттилани ўлдиришни ва бунинг эвазига катта бойлик беришни ваъда қилиш орқали ҳуннлардан қутулишни малаҳат берадилар. Эдикон шартга кўнади ва мамлакатига қайтади. Унинг билан бирга элчи сифатида Вигила ҳам жўнайди. Маслаҳатга кўра, қотилликни айнан шу Вигила амалга ошириши керак эди. Лекин, Эдикон фитна ҳақида Аттилага хабар беради. Аттила Вигилани катта тўлов эвазига ўлдирмайди6. Бу хуннларда ҳам элчи дахлсизлигига амал қила бошлаганлигини кўрсатади.
Аттила Византияга навбатдаги элчилик миссиясини жўнатиб, императордан унинг ҳузурига элчи сифатида оддий одамлар эмас, балки аслзодалар жўнатилишини талаб қилган эди. 449 йили Аттила ҳузурига патриций Анатолий ва Номлар элчи сифатида жўнатилади. Аттила элчиликка ҳурмат юзасидан уларни чегарада шахсан кутиб олади. У дастлаб элчилар билан қўпол муомалада бўлади, лекин кейинчалик вазиятни юмшатиб, Константинопол учун фойдали бўлган шартнома тузади. Хайрлашув маросимида элчиларга қимматбаҳо совғалар: от ва мовут совға қилади. Шундай қилиб, варвар давлатларида ҳам элчилик муносабатларида аста-секинлик билан бўлса-да, Рим дипломатияси анъаналари шакллана бошлаган.
476 йилда варварлар йўлбошчиси Одоакр (476–493 йй. Италия қироли) Ғарбий Римнинг сўнгги императори Ромул Август (475–476 йй.)ни тахтдан ағдаради. Одоакрнинг Римни босиб олгандан кейинги дастлабки дипломатик муносабатлари Шарқий Рим империяси билан бўлган. У Константинополга императорлик белгиси бўлган диадема ва тўқ қизил кийимни жўнатади. Бу Ғарбий Рим империяси бундан буён мавжуд эмас, деган маънони билдирар эди. Одоакр Сенатдан ўзига патриций унвони ва бутун Италияни бошқариш ҳуқуқини олади. Шарқий Рим императори Флавий Зенон (474–491 йй.) унга мавҳум жавоб қайтаради.
V асрнинг 80-йиллари охирида император Зенон Константинополга таҳдид солган остготлар қироли Теодорих (451–526 йй. яшаган)ни варварлар томонга йўналтиришга муваффақ бўлади. Бу билан у пойтахтини сақлаб қолишга ва варварларни бир-бирига қарши қўйишга эришади. Теодорих бошқа варвар йўлбошчилари сингари, Константинопол саройида дипломатиянинг нозик жиҳатларини ўрганган эди. Бир қанча ҳарбий муваффақиятлардан кейин, Теодорих Одоакр билан Италия ҳокимиятини бўлиб олиш масаласида музокаралар олиб боради. Тантанали зиёфат пайтида у Одоакрни ўлдиради. Италия эса 493 йилда остготлар ҳукмронлиги остига ўтади.
Остготларнинг халқаро аҳволи ниҳоятда мураккаб бўлган. Византия ўз янги қўшнисини хавотирлик билан кузатар эди. Римлик аристократлар ерларининг бир қисми остготлар тарафидан олиб қўйилган бўлиб, Византия императори тимсолида ўзига қарши интервенция уюштирувчи сифатида қарар эди.
Остготлар Ғарбда бошқа варвар давлатлари билан ҳам қийин дипломатик муносабатлар ўрнатишларига тўғри келади. Бу ерда хавфли қўшнилар билан яхши муносабат қуришнинг бир йўли никоҳ воситасидаги дипломатияни ўрнатиш эди. Теодорихнинг қизларидан бири бургундлар қиролига, бири вестготлар қиролига, синглисини вандаллар қиролига турмушга берган, ўзи эса франклар қироли синглисига уйланган эди. Теодорих сиёсатини йўналтирувчи одам римлик сенатор Флавий Крассиодор эди. Крассиодор Теодорих ташқи муносабатларда тинчлик сиёсатини олиб бориши тарафдори бўлган. Крассиодор дипломатияга катта аҳамият берган. У “Дипломатлик буюк санъат” деб ёзган эди.
Остготлар воситасида Рим элчилиги санъати бутун варварлар орасида тарқалган. Франклар ва вестготлар саройларида константинополча этикетлар ўрнатилган. Варварлар орасида ҳам элчининг дахсизлиги ҳақидаги қарашлар тез шакллана бошлади. “Сали ҳақиқати”га кўра, элчини ўлдирганлик учун катта тўлов, яъни 1800 солид вергельд (ўлган инсон учун хун) (оддий франкни ўлдирганлик учун жарима 200 солид вергельд эди, қирол дружиначсини ўлдирганлик учун жарима 600 солид вергельд) тўланади, деб белгилаб қўйилган. Варвар ҳукмдорлари ўз давлатларида чет эл элчилари учун арзон турар-жойлар ва озиқ-овқатлар ташкиллаганлар, кимки бунга қарши бўлса, улар жаримага тортилган7.
Византия дипломатиясининг асосий хусусиятлари машҳур сиёсатчи Флавий8 Юстиниан I (527–565 йй.) тимсолида намоён бўлади. У ўз душманларини кучсизлантиришда зийраклик билан ҳаракат қилган эди.
Шарқий Рим империяси дипломатияси айнан Юстиниан даврида ўзнинг юқори чўққисига кўтарилди. Унинг дипломатик алоқалари чегаралари Хитой ва Ҳиндистондан Атлантика океанигача, ички Африкадан Қора денгиз соҳилларигача чўзилган эди. Юстиниан дипломатик воситалардан моҳирлик билан фойдаланган ҳолда, ўз ҳудудлари чегараларини ғарбга янада кенгайтиришга муваффақ бўлади.
Византия саройида Европа, Осиё ва Африкадан келган жуда кўплаб элчилар гуруҳини кўриш мумкин эди. Византиядаги элчилик идораси бош вазир назорати остидаги саройда жойлашган эди. Ташқи ишлар (magistr officiorum9, кейинчалик logofet droma10) идорасида кўплаб маъмурият вакиллари хизмат қилиб, улар барча тилларда таржимонлар, элчиликка оид вазифаларни бажарувчи хизматчилардан иборат эди. Шу тариқа элчиларни қабул қилиш маросимининг мураккаб тартиби ишлаб чиқилган11. Шу билан бирга, элчиларга империянинг заиф томонларини кўришларига умуман имкон берилмас эди.
Византияликлар варварлар ҳақидаги барча маълумотларни диққат билан ўрганганлар. Улар бу халқларнинг хулқ-атворлари, қўшини, савдо ва бошқа давлатлар билан ўзаро алоқалари, таъсир кучига эга бўлган шахслари ҳамда уларни сотиб олиш йўллари ҳақидаги аниқ маълумотларга эга бўлишни истар эдилар. Олинган маълумотлар асосида элчилик миссияси тайёрланар ёки “варварлар ҳақидаги билимлар” тўпланар эди.
Византия дипломатиясининг бош мақсади варварларни империя учун хизмат қилдиришга қаратилган эди. Империяга хизмат қилдиришнинг энг оддий йўли – улардан ёлланма армия сифатида фойдаланилган. Варвар қабилалари йўлбошчилари ва ҳукмдорлари Византия манфаати йўлида уруш олиб бориш учун сотиб олинар эди. Византия чегарадаги қабилаларга чегараларни қўриқлашлари учун катта пул тўлаган. Бундан ташқари, уларнинг йўлбошчиларига турли унвонлар берилар, олтин ва кумуш диадемалар, қимматбаҳо ёпинчиқлар, асолар тарқатилар эди. Варварларга жойлашган ерларида вассал иттифоқчи (федерат) сифатида ҳудудлар ажратиб берилар эди. Лангобардлар Норик ва Панонияда, герулар Дакияда, хуннлар Фракияда, аварлар Савада шундай ҳудудларга эга бўлганлар. Шундай қилиб, бир варвар иккинчи варварга қарши Византия манфаатини қўриқлар эди.
Византияликлар варвар йўлбошчиларини Константинопол саройига кўпроқ боғлашни хоҳлаганлар. Шунинг учун уларга аслзода қизлари турмушга берилган. Уларнинг фарзандлари эса Константинопол саройида Византия манфаатларига содиқ ҳолда тарбиялаганлар, иккинчидан эса, улар оталарининг исёнига қарши гаровда эдилар. Бу даврда Византия императорлари варварлар ўртасидаги жанжалли вазиятларни диққат билан кузатар эдилар. Улар қувғин қилинган тахтга даъвогарлар ёки князларга керак пайтида қўллаш учун мулк берар эдилар.
Лекин, юқоридаги воситалар у қадар ишончли эмас эди. Варварлар Византиядан янада кўпроқ пул беришларини талаб қилар, акс ҳолда душман лагерларига ўтиш билан таҳдид қилар эдилар. Бунинг энг ишончли йўли уларни кучайишига йўл қўймаслик, бир-бирига душманлик кайфиятини кучайтириш, уларни ўзаро курашлари орқали кучсизлантириш эди. Қадимги Рим усули “бўлиб ташла, ҳукмронлик қил” Византия дипломатиясида ҳам кенг қўлланилган. Юстиниан дипломатияси қўшнилар билан алоқаларда шахмат доналарига муносабатдагидек бўлган ва ўзининг бутун душманларини бир-бирига қарши қўйган. Бошқа давлатларнинг ички ишларига ҳарбий йўл билан аралашиш Юстиниан дипломатиясининг яна бир воситаси эди. Бу Юстинианнинг вандал ва остготларга қарши курашида яққол намоён бўлган. Африка ва Италияда у табақалар ўртасидаги курашни, яъни ерлари тортиб олинган римлик аслзодалар ҳамда норози руҳоний тоифаларни қўллаган. Римлик аслзодалар ва руҳонийлар табақаси Юстиниан тарафдори бўлганлар. Папа Виргилий ундан Италияга муваффақиятсиз тугаган дастлабки юришини давом эттиришни ёлвориб сўраган. 555 йили Юстиниан қийинчилик билан бўлса-да, остготлар устидан ғалаба қозонади ва Римда қулдорлик муносабатлари қайтадан тикланади. Юстиниан аслзодалар ва черковга ерларини қайтариб беради, қуллар ҳамда колонларга готлар ҳукмдори томонидан берилган енгилликлар бекор қилинади.
Агар Юстиниан душманни сотиб олиш ва қурол кучи билан енгиш имкониятига эга бўлмаса, сиёсий ҳамда иқтисодий усулларни қўллаган. Бу даврда Византиянинг энг асосий душмани Сосонийлар, айниқса Хусрав I Анушервон эди. Эронга қарши ҳарбий юриш муваффақиятсиз тугаганда, Юстиниан Сосонийларга қарши хуннлар, жанубдан Сурия кўчманчилари бўлган бадавийлар, Эфиопиядаги Аксумни йўналтиришга ҳаракат қилган. Шу билан биргаликда, Қора денгиз бўйидаги Лазикни сосонийларнинг денгизга чиқиш йўлини беркитиш учун қўллаган. Ҳиндистонга Эрон орқали ўтадиган савдони Қизил денгизга буришга ҳаракат қилган.
Дипломатия савдонинг ривожланишига ҳам хизмат қилган, айни пайтда савдо эса дипломатия қуроли сифатида фойдаланилган. Империя атрофидаги савдо шаҳарлари эса Византия сиёсатининг таъсисчиси сифатида чегарадаги пункт вазифасини бажарган. Бошқа давлатлар билан алоқа қиладиган савдогарлар улар ҳақидаги маълумотларни олиб келар эдилар. Христианликни тарқатиш ҳам бир неча юз йил давомида Византия дипломатиясининг кучли воситаларидан бири бўлган. Византия миссионерлари Кавказ тоғларига, Қора денгизбўйи соҳилларига, Эфиопия ва бошқа ҳудудларга етиб борганлар. Кейинчалик христианлик славян қабилалари орасида ҳам тез тарқала бошлайди. Русларда христианликни тарқалиши Византия дипломатиясининг энг катта ютуқларидан бири эди. Константинопол, яъни Царград (Шоҳшаҳар) янги чўқинтирилган христианларнинг муқаддас шаҳрига айланган. Миссионерлар, айни пайтда, янги бўйсундирилган ҳудудлардаги дипломатлар ҳам эди. Улар янги ҳудудларда князлар, аслзодалар, айниқса, жамиятга таъсири катта бўлган аёлларнинг назарига тушишга ҳаракат қилар эдилар. Кўп ҳолларда варвар йўлбошчиларининг хотинлари христиан аёллари бўлиб, улар аёлларининг таъсири остида ихтиёрсиз равишда Византия манфаатларига хизмат қилардилар. Рим папаларидан фарқли равишда Византия христианлиги миссонерлар фаолиятини енгиллаштириш мақсадида маҳаллий тилларда фаолият юритишга рухсат берган. Муқаддас китоблар маҳаллий тилларга таржима қилинган. Шу мақсадда Инжил гот, хунн, абиссин, болгар ва бошқа тилларга таржима қилинган. Бу сиёсат тез орада ўз натижасини бериб, Византия варвар давлатлари орасида ягона етакчи куч сифатида кўрила бошланган.
Элчилик миссиялари чегарада кутиб олинган. Қўриқчи сифатида уларга аскарлар бириктирилган. Элчилар ўзлари билан кўп ҳарбий маслаҳатчи ва қурол олмасликлари лозим эди. Баъзан элчиларни пойтахтга узоқ ва машаққатли йўллардан олиб келинар эди. Бундан мақсад варварларни пойтахтга олиб борувчи ягона йўл шу эканлигига ишонтириш ва осон йўлларни билиб олмасликлари учун эди. Йўлда элчи махсус хизматчилар томонидан егулик ва бошқа воситалар билан таъминланган, аҳоли пунктларидан имкони борича узоқда юришга ҳаракат қилинган. Турли йўллар орқали элчиларни маҳаллий аҳоли билан мулоқотга киришишга йўл қўйилмас эди. Йўлларда элчилар учун махсус турар-жойлар ташкил этилган бўлиб, пойтахтга келиши билан қамоқхона вазифасини ҳам бажарган саройга жойлаштирилган. Элчининг ўз хонасидан рухсатсиз ва назоратчисиз ташқарига чиқиши тақиқланган. Император қабули элчини ҳайратда қолдириши керак эди.
Х асрда Италия қироли Беренгар II Иверский (950–964 йй.) элчиси тарихчи кремонлик Лиутпранд (922–972 йй.) император қабул маросимини жуда ноодатий эканлиги ҳақида ёзиб қолдирган. Қабулхонанинг ён тарафида олтиндан қилинган ва думларини ликиллатиб турган шер ҳайкаллари борлиги ҳамда ҳукмдорнинг устидаги қимматбаҳо матоларга эътибор қаратган. Лиутпрандни қабулдан кейинги зиёфат пайтида ҳукмдор ва аъёнларининг мийиғида кулишлари ажаблантирган эди.
Лиутпранд император Оттон I (936–961 йй.– Германия қироли, 962–973 йй. – Муқаддас Рим империяси императори)нинг элчиси сифатида 968 йили иккинчи марта Константинополда бўлади. Бу элчиликнинг мақсади икки давлат ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш бўлиб, немис императори ўғлига Византия императорининг қизини сўраттирган эди. Элчи императорга ёқмайдиган таклиф билан келганлиги учун уни алоҳида, қамоқхонани эслатадиган саройга жойлаштирадилар. Ҳатто, кўп вақт сувсиз қолдирилади, отда юришга рухсат берилмайди, фақат пиёда сайёҳат қилиши мумкин эди. Чунки, византияликлар Оттон I ни император (василевс) эмас, балки қирол (рекс) деб ҳисоблаганлар12.
Лиутпранднинг маълумотича, византияликлар элчи маъқул таклиф билан келган бўлса, уни кўкларга кўтарадилар, агар ёқмайдиган таклиф билан келган бўлса, уни ҳақоратлайдилар, ҳатто ўлдиришлари ҳам мумкин эди.
Византияда элчиларни ҳайратда қолдириш мақсадида уларни ҳашаматли черков ва саройлар, жамоат иншоотларига, байрамларга олиб борилар, ёки уларнинг шарафига махсус байрамлар ташкил қилинар эди. Элчиларга Константинополнинг ҳарбий қудратини, шаҳарнинг қалин мудофаа деворини намойиш қилишар, уларнинг бузилмаслиги ҳақида мақтанишар эди. Аскарларнинг кўплигини кўрсатиш мақсадида, уларни бир неча маротаба қайтадан кийинтириб параддан ўтказиларди. Ҳайратда қолдирилган элчилар пойтахтдан кетар экан, уларни ҳайқириб кузатиб қолишар эди. Баъзан кичик мулклардан келган элчилар ҳам, уларнинг мулкини Византияга қарам қилиш мақсадида, шундай қабул маросими билан қаршиланарди.
Константинопол саройида Византия билан дипломатик муносабатлар ўрнатган барча давлатлар учун элчиликка оид қонун-қоидалар ишлаб чиқилган эди. Элчи мамлакат ташқарисида императорнинг вакили бўлиб, фақатгина унга берилган ваколатлар бўйича иш олиб бориши лозим эди. Қўшимча ҳолатлар пайдо бўлган тақдирда элчи ҳукмдоридан янги кўрсатма олиши керак эди. Ваколатидан ортиқча ҳаракат қилиш қаттиқ жазоланарди. Истисно ҳолатлардагина император элчиларига ўзларининг ҳоҳишлари билан ҳаракат қилишга рухсат берилган эди, холос. Бундай фавқулодда ваколатлар Византиянинг ғолиб саркардаси Флавий Велисарий (505–565 йй.)га, кейинчалик Нарсес (478–573 йй.)гагина берилган эди.
Элчи албатта ишонч ёрлиғига эга бўлиши керак эди. Ишонч ёрлиғи ҳашаматли сўзлар билан тўлдирилган бўлиб, элчилик мақсади эса қисқагина сўзлар билан ифодаланган, холос. Ишонч ёрлиғи ҳукмдорнинг биринчи қабулида топширилар, асосий масалалар махсус аудиенциялардагина муҳокама қилинар эди. Музокаралар олиб бориш учун элчига ёзма, баъзан эса оғзаки кўрсатмалар берилар эди. Одатда оддий масалалар ёзма, махфий топшириқлар эса оғзаки тарзда бериларди. Шундай қилиб, элчилик асосан икки мақсадда амалга оширилган: сиёсий ва ҳарбий жосуслик сифатида.
Баъзан Византия саройида масала узоқ вақт муҳокама қилинганида, элчилар узоқроқ вақт ушлаб қолиниб, уларга сўнгги аудиенция тайинланмас эди. Бу эса, элчилар учун ҳақиқий қамоқ жазоси каби эди. Одатда, элчилар Константинополга келгач, пойтахтда кўп вақт ушлаб қолинарди. Буюк Карлнинг Константинополга жўнатган ишончномаларидан бирида ўз элчиларини кўп вақт ушламаслик ва уларни ортга тезроқ қайтариб юбориш сўралган эди.



Download 165,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish