Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


Янги ва эски стил ўртасидаги вақт



Download 0,57 Mb.
bet48/58
Sana26.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#465519
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Янги ва эски стил ўртасидаги вақт

Орадаги фарқ

1 март 300 йилдан - 29феврал 400 йилгача

0 сутка

1 март 400 йилдан - 29феврал 500 йилгача

1 сутка

1 март 500 йилдан - 29феврал 600 йилгача

2сутка

1 март 600 йилдан - 29феврал 700 йилгача

3 сутка

1 март 700 йилдан - 29феврал 900 йилгача

4 сутка

1 март 900 йилдан - 29феврал 1000 йилгача

5 сутка

1 март 1000 йилдан - 29феврал 1100 йилгача

6 сутка

1 март 1100 йилдан - 29феврал 1300 йилгача

7 сутка

1 март 1300 йилдан - 29феврал 1400 йилгача

8 сутка

1 март 1400 йилдан - 29феврал 1500 йилгача

9 сутка

1 март 1500 йилдан - 29феврал 1700 йилгача

10 сутка

Ушбу жадвалдан икки календар орасидаги фарқ 19 феврал 1473 йилда 9 суткани ташкил қилганлигини билишимиз мумкин. Демак, Коперникнинг 500 йилигини 28 феврал (19 9 28) 1973 йилда нишонланган.


Григорий календарининг умумевропа календари сифатида қабул қилиниши. Григорий календари дастлаб католиклар ҳукмронлик қилган давлатларда қабул қилинди. Лютеран ва провославлар бу календарга анча вақтгача қаршилик қилди. Бир қатор мамлакатларда қийинчиликлар билан бу календар қабул қилинди. Тарихда 1584 йилда Ригада Польша қироли Стефан Баториянинг фармонига қарши бўлган «календар тартибсизликлари» бўлиб ўтди. Латишлар янги календарга қарши бир неча йил курашдилар. Кураш 1589 йилда қўзғолон раҳбарлари Гизе ва Бринкенлар осиб ўлдирилгандан кейингина тўхтади. Григорий календари Англияда 1751 йилда қабул қилинди. Улар йилнинг бошини 25 мартдан 1 январга кўчирдилар ва ўша йили Англияда бир йил 282 кунни ташкил этди. Англияда календар ислоҳотини ўтказишда ташаббускор бўлган лорд Честерфилдга қарата халқ «бизнинг уч ойимизни қайтар» шиори остида намойишлар ўтказган эди.
Дунёнинг баъзи мамлакатларига Григорий календарининг жорий қилиниши



Мамлакат

Юлиан календарининг охирги куни санаси

Григорий календарининг биринчи куни санаси

Италия

1582 й 4 октябр

1582 й 15 октябр

Испания

1582 й 4 октябр

1582 й 15 октябр

Португалия

1582 й 4 октябр

1582 й 15 октябр

Польша

1582 й 4 октябр

1582 й 15 октябр

Франция

1582 й 9 октябр

1582 й 20 декабр

Люксенбург

1982 й 21 декабр

1583 й 1 январ

Голландия

1582 й 21 декабр

1583 й 1 январ

Бавария

1983 й 5 октябр

1583 й 16 октябр

Австрия

1584 й 6 январ

1584 й 17 январ

Швейцария

1584 й 11 январ

1584 й 22 январ

Венгрия

1587 й 21 октябр

1587 й 1 ноябр

Пруссия

1610 й 22 август

1610 й 2 сентябр

Германия

1700 й 18 феврал

1700 й 1 март

Германия (протестантлик)

1700 й 18 феврал

1700 й 1 март

Норвегия

1700 й 18 феврал

1700 й 1 март

Дания

1700 й 18 феврал

1700 й 1 март

Буюк Британия

1752 й 2 сентябр

1752 й 14 сентябр

Швеция

1753 й 17 феврал

1753 й 1 март

Финляндия

1753 й 17 феврал

1753 й 1 март

Япония

-

1873 й 1 январ

Хитой

-

1911 й 20 ноябр

Болгария

1916 й 31 март

1916 й 14 апрел

Совет Россияси

1918 й 31 январ

1918 й 14 феврал

Сербия

1919 й 18 январ

1919 й 1 феврал

Руминия

1919 й 18 январ

1919 й 1 феврал

Греция

1924 й 9 март

1924 й 23 март

Туркия

1915 й 18 декабр

1916 й 1 январ

Миср

1928 й 17 сентябр

1928 й 1 октябр

Савол ва топшириқлар.

  1. Нима учун дастлаб Григорий календари Европада кенг тарқалмади.

  2. Григорий календарининг умумевропа календари сифатида қабул қилинишининг сабаблари.

  3. Биринчи бўлиб Григорий календарини қайси Осиё давлати қабул қилган.



14-мавзу: Замонавий календар лойиҳалари
Режа:
1. Ўн уч ойлик календар лойиҳалари.
2. Ўн икки ойлик календар лойиҳалари.
Ўн уч ойлик календар лойиҳалари. XX асрда абадий календар яратиш тарафдорлари бугунги кунда дунё календари ҳисобланган Григорий календарининг бир қатор камчиликлари мавжудлигини таъкидлашади. Булар:
1. Бу календарда ойларнинг узунлиги бир хил эмас, улар 28 билан 31 сутка орасида ўзгариб туради.
2. Кунлари ҳар хил сонга эга бўлган ойлар тартибсиз жойлашган улар гоҳ навбат билан келади (март-31, апрел-30, май-31, июн-30, июл-31, август-31, сенябр-30, октябр-31, ноябр-30, декабр-31), гоҳ 31 кунлик иккита ой (июл-август, декабр-январ) бирин-кетин келади.
3. Йилнинг биринчи ярми иккинчи ярмидан ҳамма вақт қисқа (кабиса йилида 2 сутка, оддий йилда 3 сутка).
4. Ҳафталарнинг кунлари маълум ойнинг бир санасига доимий боғлиқ эмас. Чунки, етти кунлик ҳафта ой ва йил билан мос тушмайди. Масалан: 2002 йил-сешанбадан бошланган бўлса, 2003 йил-чоршанбадан бошланган. Ойлар хам турли кунлардан бошланади. Масалан: 2005 йилнинг биринчи ойи-шанбадан, иккинчи ойи-сешанбадан, учинчи ойи-сешанба, тўртинчи ойи- эса жумадан бошланади.
5. Ҳафталарнинг алмашиниши ой давомийлиги билан боғлиқ эмас. Шунинг учун кўп вақт ҳафтанинг бир қисми бир ой ичида, иккинчи қисми иккинчи бошқа ойда бўлади ва бир сана қайси кунга тўғри келишини олдиндан дарров (ҳисобламасдан) айтиш мумкин эмас.
Бу камчиликлардан ташқари, Григорий календарида йил боши ҳеч қандай астрономик ҳодиса ёки бошқа бирор абиий ҳодиса билан боғлиқ эмас. Йилдан-йилга ўзгармайдиган доимий, абадий календарлар қўлланилса, юқорида санаб ўтилган камчиликларга дуч келмаган бўлар эдик. Кейинги бир ярим аср давомида бу масалани ҳал қилиш, «абадий календар» киритиш учун бутун дунёда ҳар хил лойиҳалар таклиф этилди.
1834 йилда италиялик М.Мастрофини таклиф қилган календар лойиҳасида бир йил 364 сутка, яъни 52 ҳафта бўлиб, бу йил 13 ой, ҳар ой 28 суткада, яъни 4 ҳафтадан иборат эди. Календар йилини тропик йилга мослаш учун 365 кунни декабрнинг охирига жойлаштирилиб, унинг ҳафталик номи ва санаси йўқ эди. Кабиса йилларида эса худи шундай кунни июн ойининг охирги куни билан июлнинг биринчи куни ўртасига жойлаштирилади. М.Мастрофини лойиҳаси бўйича календар ва йил ўзгармас, доимий бўлар эди.
XVIII асрнинг 80 йилларида француз астрономи М.Г.Армелин ўз лойиҳасини таклиф қилади. М.Армелин календари 1888 йилда француз астроном жамиятининг биринчи даражали мукофоти билан тақдирланади. Бу лойиҳада йил 12 ойдан, ҳар квартал 91 кун, яъни 13 ҳафтадан иборат эди, ҳар бир квартал доим ҳафтанинг аниқ бир хил кунидан бошланар эди. Бундан 365 ва кабиса йилларида 366 кун Мастрофини лойиҳасидагидек киритилади. Аммо бу иккала лойиҳа ҳам қабул қилинмади. XX асрнинг биринчи йиллариданоқ календарни ислоҳ қилиш мақсадида лойиҳалар таклиф қилинди.
ХХ асрда олимлар абадий календарларни тузишга киришади. Астроном ва математик олимлар Д.Эри, К.Гаусс, Х.Целлер, В.Якобсталь, Р.Арраголар мазкур муаммо юзасидан иш олиб боради. ХХ асрнинг 40 йилларида собиқ СССРда абадий календарни тузиш юзасидан бир неча лойиҳалар тузилади. Шунга кўра мамлакатда 1929 йилда беш кунлик ҳафтага, 1931 йилда 6 кунлик ҳафтага ўтилади. 1940 йилда эса яна етти кунлик ҳафта қабул қилинади (душанба ва сешанба яна жорий қилинади).
1923 йили Миллатлар Лигасида календар ислоҳоти Халқаро қўмитаси ташкил қилинди. Ўз даврида бу қўмита бир неча юз хил лойиҳаларни кўриб чиқди. Бу соҳада Ҳиндистонда бир неча ишлар амалга оширилган. Чунки Ҳиндистонда жуда кўп турдаги календарлар ва эралар мавжуд эди. Календарни ислоҳ қилиш соҳасида 1953 йил май ойида Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга норасмий ташкилот сифатида киритилган Дунё календари Халқаро Ассоциацяси бу масала устида, янги дунё календарини ташвиқот қилиш борасида бир қатор ишлар олиб борди. 1954 йил 28 июлда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши ўзининг 18-сессиясида янги дунё календари лойиҳаси муҳокама қилиб, уни БМТнинг Бош Ассамблеясида кўриб чиқишни таклиф қилди. Мазкур кенгашда сўзга чиққан Рим папаси Иоанн ХХIII шундай дейди: «Агар календарни ислоҳ қилиш дунё халқларининг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида катта аҳамият касб этса, католик черкови бунга тўсқинлик қилмайди».
1963 йил 4 декабрда Иккинчи Ватикан собори (2057 та овоз рози ва 4 та овоз қаршилиги билан) қуйидагиларни маълум қилади:

  1. Собор пасха кунини Григорий календари бўйича бошқа якшанба кунига қўйишга қарши эмас.

  2. Собор фуқаролар жамиятига абадий календарнинг жорий қилинишига қарши эмас.

Фақат христиан черкови 7 кунлик ҳафтани сақлаб қолиш шарти билан календарни ўзгартиришга рози бўлади.
Календар масаласи 1956 йилнинг май ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг 21-сессиясида яна муҳокама қилинди, аммо бу масала яна ҳал этилмади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, таклиф қилинаётган лойиҳалар календарнинг ички тузилишига ўзгартириш киритмайди. Уларда фақат йилнинг бир хил квартал ва ойларга бўлиниши ва ҳафта кунларига мослашишгина ўз ичига олади. Бу лойиҳаларни тузилиши бўйича иккита гуруҳга бўлиш мумкин: 1) 13 ойлик календар лойиҳалари. 2) 12 ойлик календар лойиҳалари.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish