Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


Майя календари, ой кунларининг номлари



Download 0,57 Mb.
bet45/58
Sana26.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#465519
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Майя календари, ой кунларининг номлари



Кун
нинг тартиб рақами

Ой кунлари

Кун тартиби

Ой кунлари

Номи

Таржимаси

Номи

Таржимаси

1

Имиш

Уруғ

11

Чуэн

Маҳсулот

2

Ик

Шамол

12

Эб

Туман

3

Акбаль

Ёмғир

13

Бен

қочиш (бегона ўтлардан)

4

Кан

Егулик

14

Иш

Ягуар

5

Чикчан

Булутли

15

Мен

Ит

6

Кими

Ўлим

16

Киб

Қурғоқ ер

7

Маник

Емоқ

17

Кавак

(момақалдироқ)

8

Ламат

Чарақлаган ёлдуз

18

Эсанаб

Кремень пичоғи

9

Мулук

Сув

19

Канак

Булутли

10

Ок

Ит

20

Ахау

Ҳукмрон

Майялар бир вақтнинг ўзида саналарни узвий боғлаб, бир нечта календардан фойдаланишган. Улардан 260 кунли (унинг шартли номи цолькин), 360 кунли йил (“тун”) ва 365 кунли йил («хааб») бўлган. 260 кунли цолькин йилида йигирма кунли ҳафталар бўлган. Шунинг учун бундай йилда ой номлари ва ҳафта саналари маълум бир қоида асосида тугалланган оралиқ даврини ҳосил қилиб қайтарилаверади. Бир имиш куни (13 кунли ҳафтанинг биринчи куни, йигирма кунли ойнинг биринчи номи) ерга ишлов беришнинг бошланиш даври сифатида байрам қилинган.


Тун йили 18 та 20 кунли ойдан иборат эди . Қадимги Майялар қуёшли йил даврини шундай тасаввур қилган бўлиши истеснодан ҳоли эмас. Лекин вақт ўтиши билан Майялар бундай эмаслигига ишонч ҳосил қилса ҳам “тун” вақтини аниқлаш бўйича, ягона қулай усул сифатида ундан воз кеча олмаган. Аксинча, бу йил Майяларнинг бошланғич санадан бошлаб кунлар санаси асоси, хронологик бирлик асослари бўлиб қолганини биз қуйида кўришимиз мумкин. Майяларнинг календарлари ойлари номида ерга ишлов беришнинг аниқ даври, шу даври мобайнида бажарилиши лозим бўлган у ёки бу ишлар аниқ берилган. Шундай қилиб, Майялар календарида Поп - “ҳукмдор бўйраси”, Во –“қурбақа”, Сип – “гуноҳ” (овда қон тўкилиши), Соц –“кўршапалак”, Сек – “жўхори”, Шуль – “тамом”, Йашкин – “янги қуёш”, Моль – “ҳосилни йиғиш”, Чен – “қудуқ”, Йаш –“янги” (янги экинларга тайёргарлик), Сак – “оқ кийим” (ов даври), Кех – «кийик ови даври», Мак – “тўхтатиш”(янги майдонларида дарахтларни ёндириш), Канкин – “Сариқ қуёш”, Муан – “очиқ ҳаво”, Паш – “барабан”, Кайяб – “катта ёмғир”, Кумху – “момақалдироқ шовқини” ойлари бўлган.
Ачинарлиси шундаки Майялар календарида янги йилнинг қачон бошланганлигини бизнинг календаримиз бўйича аниқлаш мушкул. Диего де Ланда ўзининг китобида ой номларини иероглиф белгилар билан тасвирлаб, Юкатанни испанлар босиб олгунга қадар Майяларда янги йил 16 июлга тўғри келади деб маълум қилади. Албатта, 360 кунли тун йилидан қуёш йили узунроқ. Бундан келиб чиқадики, ой номлари 360 кунли йилда эмас, 365 кунли йилда тўғри ишлатилса, табиатдаги ўзгаришларни тўғри тасвирлаши мумкин. Майялар айниқса, шундай хааб йилидан ўзининг кундалик ҳаётида фойдаланган. Шу мақсадда улар йилнинг охирида 20 кунли 18 та ойга яна 5 кун қўшган. Бу кунлар “Ваайуеб хааб”, яъни “йил руҳи” ёки “Ишма каба кин” - номсиз кунлар деб аталган. Бу байрам кунларида ҳукмдор алмашиши рўй берарди ва майялар динига кўра осмонда ҳам ҳукумат бир йилга бошқа худога ўтарди.
Хааб йилининг ҳар тўрт йилида (яъни ҳар кунда) ой кунлари қайтариларди, яъни ўша ойнинг кунларига тўғри келарди. Шунинг учун хааб янги йили Кан, Мулук, Иш ёки Кавак, тўрт кунларининг бирида бошланарди, ундан сўнг тўрт йиллик давр яна бошдан қайтариларди.
Майялар календарида яна бошқа муҳим 52 йиллик даврийлик бўлган. Ҳақиқатда эса кун. Бу вақт оралиғига кунли 73 цолькин ҳам тўғри келади. Шундай қилиб 52 йил ўтгандан сўнг хааб йиллари, ойнинг кун ва саналари сингари ўн уч кунли ҳафтанинг саналари ҳам қайтарилади. Бу абадий Майялар календарини ўзига хос “календарь айланаси”дир. Бу календарда 13 кунли ҳафтанинг саналари тепадан пастга қараб саналади, 1 дан 13 гача бўлган устунлар цолькин йилининг 20 кунли ойининг 13 тасига тўғри келади. Авваламбор, бу ерда майя саналарини тасвирлаш учун учта белгидан бир сони учун - нуқта; беш сони учун – тире ва ноль сонини тасвирлаш учун – чиғаноқдан фойдаланилган. Европаликлар сингари, Майялар ҳам сонларни тасвирлаш учун позицион системасидан фойдаланишган, аммо йигирматалик асосда ва пастдан тепага қараб ёзилган. Вақтнинг катта оралиғини ҳисоблаш учун, 860 кунли тун йилидан ва юқори тартиб давридан фойдаланилган.
1 катун 20 тунга 7200 кунга
1 бактун 20 катунга 144000 кунга
1 пиктун 20 бактун 2880000 кунга

“Бактун”, “Пиктун” номлари (кейинги калабтун, кинчильтун ва алуатун бирликлари сингари) Майя маданияти тадқиқотчилари томонидан шартли равишда берилган.


Майялар томонидан устун ва бино деворларида қилинган ёзувлар, одатга кўра санани ёзиш билан бошланади. Ю.В.Кнозоровнинг фикрича бу саналар қуйидаги таркибда бўлган:

  1. маъноси ҳозирги вақтгача номаълум қолган кириш блоки.

  2. кириш блокининг ўртасига ёзиб киритилган (“ой ҳимоячиси” деб номланувчи) блок.

  3. Бошланғич санадан ўтган 360 кунли йил (тун) ва кунлар сони.

  4. 260 кунли давр санаси: 13 кунлигининг сони ва 20 кунлигининг кун номи

  5. 9 кунлигининг кун номи ва “тўққиз кунли” блок

  6. 365 кунли йилнинг санаси: 20 кунли ойнинг 18 тасидан бирининг ёки қўшимча беш куннинг номи ва сони.

Намуна сифатида Йашчиландаги эшик тепасидаги ёзувни кўриб чиқамиз. Кириш блоки ва «Йаш ойининг ҳимоячси»дан сўнг сана келади, уни ёзиш вақтида юқори тартиб даври кунларининг саноғи учун нуқта билан ажратиш қабул қилинган: 9.0.12.2.4.2. кан – тўққиз кунлигининг 2 куни, 2 йаш – 27 кундан иборат бўлган 3 - ой ойининг 27 санаси. Бу бошланғич 0.0.0.0.0. санадан 9 бактун 19 тун 2 виналь ва 4 кун ёки кун ўтди дегани. Майяларнинг бошланғич санаси сифатида қуйидагилар қабул қилинган: 260 кунли давр бўйича–4 Ахав; тўққиз кунли бўйича–1,365 кун йил бўйича–8 кумху. Шундай қилиб бошланғич сана бизнинг эрамизгача бўлган 3113 йилга мос келувчи 0.0.0.0.0. 4 Ахав 8 кумху тариқасида ёзилади.


52 йиллик даврнинг бошланғич санаси тўғри ёзилганлигини текшириб кўрамиз. Бунинг учун авваламбор топилган кун сонини 260 га бўламиз: 1302884:260 5011, қолдиқ 24; жадвалдаги 10 устундан кўриб турилгандек, 4 Ахаудан 24 кун ўтгач 2 Кан келади. 1.302884 сонининг 365 га бўлиб 3569 ни чиқазамиз ва 9*20 19 199 қолдиғи тўлиқ 9 ой ва яна 19 кун бўлади. Кумху ойининг тўлиқ бўлиниши учун бу қолдиққа 12 кунни қўшиш керак, келгусида Ваайиб беш кунлигига 5 кунни; шундай қилиб, йилнинг кейинги ойларига тўлиқ 9 ой ва 2 кун қолди. Агар чиқарилган 1302884 кунлар сонини 9 га бўлиб ва қолдиғини 1 билан қўшсак, 9 кунлигининг кунига ҳосил қиламиз. Ойли санани эса аниқлашнинг иложи йўқ, чунки ҳар бир Майялар шаҳрининг ўз махсус календари мавжуд эди. Жумладан, 1302884 сонини 365,25 га бўлганимиздан сўнг 3567 сонини ҳосил қиламиз. Бундан келиб чиқадики, юқорида кўриб чиқилган ёзув, бизнинг эрамизнинг 3567-3112 455 йилида қилинган. Стеладаги энг эрта ёзувлардан бизга маълум бўлган сана бизнинг эрамизнинг 292 йили деб ёзилади.
Майялар календари аниқ эканлиги ҳақидаги масала юзасидан Ю.В.Кнорозов шундай дейди: “Қуёш йилининг ҳақиқий узунлиги тўртдан бир суткага яқинроқ эканлигини Майя астраномлари билишган (шунга кўра замонавий Григорий календарида ҳар тўрт йилда ортиқча 1 кун қўшилади). Аммо календарда қўшимча кунлар назарда тутилмаган. 365 кунли йил тузатишларсиз қуёш йили олиб ўтиши ва даврга қараб аста сурилиши керак эди. Шундай қилиб Майялар санасига кўра неча кун ўтгани аниқ, аммо неча қуёшли йил ўтгани ноаниқ”. Агар шундай бўлса, унда ҳар 40 йилда янги йил боши 10 кун орқага сурилган, 400 йил давомида эса аниқ астрономик вақтга нисбатан (масалан баҳорги тенгкунликка) 97 кунга сурилган. Шу масала бўйича Америка астрономи Роберт Ньютон “Клавдия Птолемей жинояти” асарида (-М.: Наука. 1985. 94 б) шундай ёзади: “Мени билишимча, йилнинг давомийлигини биринчи бўлиб ислом давлатлари астрономлари аниқ топишган. Худди шу вақтнинг ўзида Майя ҳиндуларида Григорий календари билан мусобақалаша оладиган календар мавжуд эди. Бундай фикрнинг асосида баъзи бир ёзувлар худди календарь ёзувлари деб ўқилиши мумкин. Агар мен тўғри тушунган бўлсам, Томпсон бу ёзувлар календарга тааллуқли эмаслигига ишонади. Унинг фикрича бу ёзувлар фуқаро ҳаётидаги ҳукуматга янги ҳукмдорлар келиш даври ҳодисаларига тегишли”.
Шундай қилиб Майялар календарининг аниқлиги масаласи юзасидан китобнинг кириш қисмида айтиб ўтилганларни қай Майялар астрономлари тропик йилнинг узунлиги 365, 2429 суткага тенг деб аниқлай олишди, у ҳақиқий вақтдан атиги 0,0002 суткага қисқароқ ва 5000 йил давомида бир сутка хатолик келиб чиқади. Шунинг учун Майя календари энг аниқ календарлардан бири ҳисобланади. Ю.В.Кнорозов ва Д.Томпсонларнинг сўзларидан кўриниб турибдики, Майя астрономлари тропик йилининг узунлигини аниқлашда бу ерда кўрсатилган хатоларга йўл қўйганлиги ҳақида аниқ далиллар йўқ. Аммо, энг асосийси шундаки, у ёки бу астрономик календарнинг давомийлигини билиш камлик қилади. Бу энг асосийси бўлишга қарамай, ишнинг фақатгина ярми. Ишнинг бошқа ярми бу билимларни амалиётда қай даражада қўллашдадир. Майялар календарининг юқори даражада аниқлиги ҳақида хулоса қилиш учун тропик йилнинг касрли қисми ҳисоби учун қўшимча кунларни қандай киритганлиги ҳақида маълумотга эга бўлишимиз керак. Аммо бу ҳақда ҳеч қандай маълумотлар сақланиб қолмаган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish