Бунда а - мартдан декабргача 0 га, январ, февралда 1 га тенгдир. - Дионисий эрасидаги йилнинг тартиб рақами, -Византия эрасидаги йил.
Ультрамарт услуби. Ультрамарт йили март йилидан ўн икки ой каттадир. Шунинг учун йилни ҳисоблашда қуйидаги формуладан фойдаланамиз.
Сентябр услуби. Сентябр йили январ йилидан тўрт ой катта ва ультрамарт йилидан олти ой орқада қолади. Бунда ҳам
формуласидан фойдаланамиз. а- сентябрдан декабргача нолга, январдан августгача 1 га тенгдир.
«Дунёнинг пайдо бўлиш» эрасининг 7000 йилидан кейин ёзилган манба ва ҳужжатларда йилдаги минг тушириб қолдирилган. Масалан, 7136 йилни ёзиш керак бўлса-136 йил тарзида берилган.
Русда Юлиан календари кириб келиши билан етти кунлик ҳафтадан ҳам фойдаланиладиган бўлди. Русда ҳафталар яхлит ҳолда «седмица» деб аталган. XVI асргача замонавий якшанба «неделя» (иш йўқ кун маъносида) деб аталган. Бугунги «воскресенье» атамаси биринчи марта Х аср охирларида кириб келди. XVI асрга келиб, «воскресенье» атамаси ҳафта кунларининг бирининг номи сифатида қўлланила бошлади. Натижада «неделя» эса «седмица» - ҳафта маъносида ишлатиладиган бўлди. Ҳафтанинг номлари уларнинг ўрнига қараб, понедельник-неделя(воскресенье)дан кейинги кун, «вторник» - неделядан кейинги иккинчи кун, «среда» - седмицанинг ўртаси «четверг» -неделядан кейинги тўртинчи кун, «пятница» - неделядан кейинги бешинчи кун деган маъноларни билдирган. «Суббота» - атамаси юқоридагилардан мустасно тарзда қадимги яҳудий тилидаги «сабат» (шабат) сўзидан (ишнинг якуни маъносини билдиради) келиб чиққан.
Қадимги Русда XIII асргача сутка атамаси вақтнинг ўлчови сифатида ишлатилган. Сутка иккига, яъни ёруғ ва қоронғу қисмга бўлинган. Янги кунни тонгдан бошлаб ҳисоблаганлар. 1722 йилдан Россияда янги кун кечаси соат 24.00 дан кейин бошланадиган бўлади. XII асрда русда соатлар минут (часў) ва секундларга бўлинган. Бир соат 60 «часец»га, ҳар бир «часец» эса 47-60 секундга бўлинган.
Киев Русида Рим календари машҳур бўлган. Улар Юлиан календарини қабул қилгунга қадар Ой-қуёш календаридан фойдаланганлар. Қадимги Рус солнома, йилномаларининг ёзилишида Константинопол патриархи Никифор (758-828)нинг меҳнати беқиёс. Унинг «хронографика» асарида жаҳон тарихидаги асосий воқеаларнинг хронологик жадвали берилган.1
Россияда XVII асрда Петр I нинг календар ислоҳоти йилни ҳисоблашда катта аҳамият касб этди. Петр I 19 декабр 7208 (1699) йилда календарни ислоҳ қилиш тўғрисида фармон берди. Унда йилнинг ва эранинг боши масалалари кўрилади. Натижада, Россияда йилнинг боши биринчи январ қилиб, белгиланади ва «Исонинг туғилиши» эраси қабул қилинади. Петр I 1699 йил 20 декабрда «Янги йилни нишонлаш» тўғрисида фармон беради. Фармонга кўра, Янги йил тантанали равишда нишонланиши зарур эди. Шу кундан бошлаб, Россияда биринчи январни Янги йил сифатида байрам қилишадиган бўлди. Арча эса унинг рамзига айланди.
Россияни XVIII асргача Юлиан календари тўлиқ қаноатлантирарди. Лекин XIX аср бошларига келиб, Ғарбий Европа давлатлари билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши ягона умумевропа календари бўлган Григорий календарини қабул қилиш заруратини юзага келтирди.
XIX асрда Григорий календарини қабул қилишга бир неча бор уриниб кўрилди. XIX асрнинг 20 йиллари охирида Фанлар Академиясида махсус гуруҳ шу масалани таҳлил қилиб чиқди ва Россияда Григорий календарини қабул қилиш зарур деган хулосага келинди. Аммо Фанлар Академиясининг бу таклифи Халқ таълими вазири княз К.А.Ливеннинг қаршилигига учради. К.А Ливенни подшо қўллаб-қувватлайди ва Юлиан календарини ислоҳ қилиш масаласи қолиб кетди. 1860 йилда Россия ҳукуматига Берлин астрономлар жамияти мурожаат қилиб, Григорий календарини қабул қилишга чақиради. Энди бунга черков қаттиқ қаршилик қилади. Черков Григорий календарини «лотин бидъати» ҳисобларди. Календар масаласи 1863 йилда яна Халқаро Статистик Кенгашда кўриб чиқилади. Улар Россияга Григорий календарини эмас, балки Дерпт (Тарту) университети профессори астроном И.Г.Медлер (1794-1874) календарини таклиф қилади. Лекин ушбу янги вариантдаги календарни қабул қилишга қарши компания кенг авж олиб кетади. Матбуот ва черков бунга бошчилик қилади. Натижада мазкур лойиҳа кун тартибидан чиқариб ташланади.
Юлиан календарини ислоҳ қилиш масаласи XIX аср охирларига келиб яна кўтарилади. 1899 йилда Рус Астрономлари Жамиятида махсус гуруҳ тропик йилга мос келадиган янги календар устида иш олиб боради. Мазкур гуруҳда машҳур рус олими кимёгар Д.И.Менделеев фаол иштирок этади. Лекин, бу гал ҳам календар ислоҳоти амалга оширилмай қолади ва Россияда 1918 йилгача Юлиан календари амалда бўлди.
Do'stlaringiz bilan baham: |