13 МАВЗУ ҒАЗНАЧИЛИК ОПЕРАСИЯЛАРИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Режа
1. Ғазначилик операциялари назоратининг зарурияти ва турларини таҳлил этиш;
2. Юридик мажбуриятлар бўйича ғазначилик операцияларини назорат қилиш тартибини ўрганиш;
3. Молиявий мажбуриятлар бўйича ғазначилик операцияларини назорат қилиш тартибини ўрганиш.
КИРИШ
• Давлатнинг бюджет сиёсати вазифаларининг барқарор ва самарали амалга оширилишида бюджет назорати тизими муҳим рол ўйнайди.
• Давлат молиявий назорати тизимининг асосини бюджет назорати ташкил этади, у бир томондан, ресурсларнинг ҳал қилувчи қисмини ўзида жамлайдиган давлат бюджети маблағларининг шаклланиши ва ишлатилишини тартибга солиш имконини беради, иккинчи томондан эса, барча молия бўғинлари ва бюджет муассасаларининг смета асосида харажатларни молиялаштириш амалиётидаги ўзаро алоқадорлигини таъминлайди, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
1. ҒАЗНАЧИЛИК ОПЕРАСИЯЛАРИНИ НАЗОРАТИНИНГ ЗАРУРИЯТИ ВА ТУРЛАРИ
• Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида бюджет назоратининг барқарор ижтимоий иқтисодий ривожлантиришдаги роли янада ошди. Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадларига Давлат бюджетида маблағлар кўзда тутилади. Ушбу маблағларни тўлиқ ва ўз вақтида етказиб бериш, асосан, самарали бюджет назорати орқали таъминланади. Шундай экан бюджет назорати ҳозирги даврда республика ва унинг ҳудудларида Давлат бюджети самарали ижросини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
• Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни маҳаллий бюджетлар ташкил этганлигини ва бюджет назоратининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бюджет тизимининг мана шу бўғинидаги молиявий назоратга асосий эътибор қаратилмоқда.
• Назорат бошқарувнинг таркибий қисми бўлиб Давлатни бошқаришда давлат функсияси ва мақсадини амалга оширишни кузатиш, таҳлил қилиш ва текширишни ўз ичига оладиган жараёндир. Назорат бошқарув циклининг якунловчи қисми бўлиб бошқарувдаги янги циклни бошланишини белгилаб беради.(н-1)
• Назорат бошқарувнинг бир функсияси сифатида бошқариладиган объект фаолияти мониторингини амалга ошириб, қабул қилинган қарорлар мақсади ва самарадорлигини баҳолаш ва уларни ижроси натижалари юзасидан четланишларни аниқлаш ва уларни тузатишни амалга ошириш имконини яратади. Шундай қилиб назорат бошқарув циклининг шундай босқичида амалга ошириладики хақиқий содир этилган воқелик қабул қилинган режаларга мувофиқ келадими ёки йўқми? Агарда четланишлардаги холатлар салбий бўлса у ҳолда уларни вужудга келиш сабаби ва айбдорлари аниқланилади ва уларни тузатишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланилади. Шундай қилиб назоратнинг функсияси кўп қиррали бўлиб, белгиланган мақсад билан амалга оширилган ишни таққослаш мақсадида ҳақиқий аҳволни таҳлил қилиш, назорат қилинаётган фаолиятни баҳолаш ва аниқланган камчиликларни тузатиш юзасидан чоралар кўришни ўз ичига олади.
• Шулардан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, ғазначилик операциялари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси, жумладан тушадиган даромадларни турли даражадаги бюджетлар ўртасида тақсимлаш ва ҳисобини юритиш, бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва бюджет ижроси тўғрисида ҳисоботлар билан боғлиқ жараёнлар.
Ғазначилик операцияларига қуйидагилар киради:
• бюджетдан маблағ олувчиларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган ва молия органида рўйхатга олинган харажатлар сметасининг Дастурга киритилган харажатлар сметаси билан мутаносиблиги ёки бир хиллиги;
• хўжалик шартномалари – юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш;
• молиявий мажбуриятлар - етказиб берилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги тўлов ҳужжатларини (масалан ҳисобварақ-фактуралар) рўйхатга олиш;
• бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш ҳақи, нафақа, стипендиялар ва бошқа нақд пулда тўланиши кўзда тутилган тўловлари учун нақд пул чекларини расмийлаштириш;
• бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тегишли тўловларни тўлаш;(н-2)
• инвестиция харажатлари бўйича шартномаларни рўйхатга олиш ва харажатларини тўлаб бериш;
• ташқи ва ички қарзларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш;
• халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини тўлаш ва бошқалар.
• Ғазначилик операцияларининг назоратини амалга ошириш Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағларни қонуний ва самарали ишлатилишини таъминлашни ўз ичига олади.
• Ғазначилик операцияларини назорат қилишдан кўзланган асосий мақсад: ғазначилик операцияларини амалга оширилишида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилаётганлигини аниқлаш; жараён билан боғлиқ риск (хатар)ни аниқлаш, баҳо бериш; назорат натижалари бўйича тизимли хато ва камчиликларни бартараф этиш ва келгусида такрорланишининг олдини олиш юзасидан тегишли таклиф, тавсия, кўрсатма ва тақдимномалар ишлаб чиқиш.
Ғазначилик операцияларини назорати қуйидаги элементлардан иборат:
• Назорат субъекти
• Назорат объекти
• Назорат предмети
• Назорат тамойиллари
• Назорат услублари
• Назорат механизми
• Назорат тизими
Назорат субъектига юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш жараёнига хизмат кўрсатувчи ходимлар ва уларнинг бевосита раҳбарлари киради
Do'stlaringiz bilan baham: |