Назорат объекти сифатида юридик ва молиявий мажбуриятлар ҳамда тўлов ҳужжатлари бўйича операцияларни тушуниш мумкин
• Назорат предмети сифатида шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, харажатлар сметалари, тўлов топшириқномалари, баҳолар мониторинги ва бошқалар.
• Назорат тамойилларига қуйидагиларни киритиш мумкин: режалилик, тизимлилик, узлуксизлилик, қонунийлик, объективлилик, ошкоралик, самаралилик.
• Назоратнинг услубларига қуйидагилар киради: таҳлил, синтез, индуксия, дедуксия, оргнолептик, инвентаризация, бажарилаётган ишни назорат ўлчови, танлаб кузатиш, узлуксиз кузатиш, лойихалар ва смета хужжатларини экспертизаси, эксперимент, аналитик ҳисоб услуби, иқтисодий таҳлил, статистик ҳисоб, ҳужжатли текширув ва камерал текширув.
• Ҳужжатли текширув бу – жойларга чиқиб ҳужжатларни бирма-бир текширишдир.
• Камерал текширув эса назоратнинг электрон шаклда яъни дастур асосида амалга ошириладиган кўринишидир.
• Молиявий назорат дастлабки, жорий ва якуний шаклларига бўлинади.
• Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида асосан дастлабки ва жорий назорат шакллари мавжуд.
Давлат бюджетининг ижроси бўйича назоратни амалга ошириш тартибини қуйидаги чизмада кўришимиз мумкин
Дастлабки назорат жараёни харажатлар сметасини текшириш билан бошланади. Мазкур текширишларни амалга оширишда қуйидагиларни эътиборга олиш лозим:
• Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан республика, вилоят, шаҳар (шаҳарга бўйсунувчи туман) ва туман бюджетларини тузиш учун тақдим қилинган смета молиявий хужжатларини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилишни амалга ошириш, маблағларга бўлган эҳтиёжни аниқлашда молия-бюджет қонун хужжатларига қатъий риоя қилиш ва бюджет маблағларини белгиланган мақсадларга иқтисод қилиб, йўналтиришга эришиш;
• Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тегишли ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларини кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ўз вақтида етказиш бўйича ишларини тўғри ташкил этишни таъминлашга эришиш;
• Бюджетдан ташқари маблағлар сметалари бўйича даромад ва харажатларнинг қонуний ҳосил қилинишига ва асосли режалаштиришга эътибор қилиш, бунда даромадларни янада тўлиқ ҳисобга олиш, ўтадиган пул маблағлари қолдиғини, мазкур маблағларни тежамли ва мақсадли ишлатилишини назарда тутиб, эътибор бериш;
• Сметани режалаштиришда аниқланган камчиликларни тезлик билан бартараф этиш бўйича чораларни қўллаш, сметалар бўйича аниқланган ортиқча маблағлар миқдорини, ташкилотларнинг раҳбарларини огоҳлантириб, бюджетдан ажратиладиган маблағларни қисқартириш.
• Сметаларни режалаштириш аҳволини текшириш натижалари ҳар йили тегишли молия йилининг биринчи чораги ва ярим йиллик бюджетларнинг ижроси хақидаги ҳисоботга илова қилинадиган ва молия органлари томонидан тақдим этиладиган тушунтириш хатида ёритилади.
Давлат бюджетини ғазначилик ижроси тизимида назорат турлари, шакли ва услублари қуйидаги чизмада келтирилган.
Молиявий ҳужжатларни айланиши тизими
I-босқич
Do'stlaringiz bilan baham: |