Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети



Download 0,64 Mb.
bet28/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

Фалсафада шубҳанинг роли. Юқорида келтирилган иккала гносеологик ёндашувни таққослаш ва уларга баҳо беришда шубҳа муҳим рол ўйнайди. У нафақат ўринли, балки ижодий йўналтирилган ҳар қандай билишнинг зарурий элементи ҳисобланади. Шунингдек, фалсафий мулоҳазалар ҳар қандай шак-шубҳадан холи бўлса, нотанқидий идрок этиладиган ўтмиш ва қадимда ўзлаштирилган қонун-қоидаларга сўзсиз бўйсуниш меъёрга айланиб қолса, бу, догматизм, турғунлик ва таназзулга элтади.
Бунга қадимдаёқ антик файласуфлар: элладалик Пиррон, Аркесилай ва шубҳани фикрлашнинг асосий тамойили, инсон билимини эса – нисбий деб эълон қилган фалсафий йўналиш – скептицизмнинг бошқа асосчилари эътиборни қаратган. Скептицизм ҳақиқатга шак-шубҳасиз эгалик ва нарсаларни тўғри тушунишга даъвогар бўлган фалсафий таълимотлар ҳукмронлигига муносабат сифатида вужудга келди ва шу маънода, ижобий рол ўйнади.
Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафа у ёки бу муаммоларни ҳал қилар, қонунлар, муайян тамойилларни таърифлар ёки гипотезалар, ғоялар ва назарияларни илгари сурар экан, айни вақтда (баъзан шу тариқа) ҳар хил функцияларни бажаради. Фалсафанинг муҳим функцияларидан дунёқарашни шакллантириш, билиш, методологик, интегратив, маданий, аксиологик, ахлоқий ва тарбиявий функцияларни қайд этиш мумкин. Уларнинг барчаси бир-бири билан узвий боғлиқдир. Бу функцияларнинг роли ва аҳамияти фалсафанинг амал қилиш соҳаси, у ҳал қилаётган вазифалар даражаси ва хусусияти билан белгиланади.
Дунёқарашни шакллантириш функцияси инсоннинг дунёга муносабати, унинг ўз-ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни тушуниши, шунингдек турли воқеалар, ҳодисаларни ва ўз бурчини қандай талқин қилиши аввало ва бевосита унинг дунёқарашига боғлиқ бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, инсон дунёқарашида эътиқодлар ва билимлар, туйғулар ва эмоциялар, оқилоналик ва иррационаллик, тажриба, интуиция ва ҳоказолар чамбарчас боғланади. Айни шу сабабли фалсафасиз дунёнинг яхлит манзарасини яратиш мумкин эмас, чунки, «ҳамма нарсага аралашадиган» фалсафагина дунёқарашнинг ўзаро боғланмаган турли «парчалари»ни бирлаштириб, шу тариқа одамларнинг бутун борлиққа нисбатан умумий, изчил ва мантиқан тўғри муносабатини яратиш имконини беради. Бунда фалсафа айрим икир-чикирлар, аҳамиятсиз тафсилотларни мавҳумлаштиради ва умумий алоқаларга, турли нарсалар ва ҳодисалар хоссаларининг бирлигига эътиборни қаратади ва шу тариқа ўзининг бош функцияси – дунёқарашни шакллантириш функциясини бажаради.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish