Режа: Фалсафанинг билимлар тизимида тутган урни. Фалсафанинг предмети



Download 0,64 Mb.
bet2/58
Sana23.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#162683
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
1-2 мавзу фалсафа 2020

Дунёқарашнинг моҳияти. Айни шу даврдан бошлаб инсоннинг анча ривожланган дунёқараши шакллангани ҳақида ва умуман тўпланган билимлар, амалий кўникмалар, вужудга келган қадриятлар, ўзи ва ўзини қуршаган дунё ҳақидаги тасаввурлар мажмуи сифатидаги одамлар дунёқараши тўғрисида ишонч билан сўз юритиш мумкин.
Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий ёки эмпирик дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг қисмларга ажралмаган, тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаёти, фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори, аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради.
Кенг маънода, дунёқараш – инсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари,, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.
Шу тариқа таърифланадиган дунёқараш фақат инсонга хос бўлиб, бу унда шаклланган онг ва оқилона фаолият мавжудлиги билан боғлиқдир. Бунда инсон нафақат тушунчалар яратиш ва мулоҳаза юритиш, хулосалар чиқариш ва қоидаларни таърифлаш қобилиятини касб этади, балки тайёр билимдан янги билим олиш учун фойдалана бошлайди. Инсоннинг бундай фаолиятини, унинг ижодий фаоллигини тавсифловчи ақл одамзот ва жамият эволюциясини жадаллаштиришнинг қудратли омилига айланади ва пировардда инсонни ҳайвондан ажратиш имконини берувчи асосий белги сифатида амал қилади
Фалсафанинг предмети. Энди «Фалсафа нимани ўрганади?», деган саволни беришимиз мумкин. Фалсафанинг предмети - инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган кишининг ўзига маълум билимлар ва тажриба,, муайян эътиқод, ишонч ва интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқдир. Бошқача айтганда, инсон ўз қизиқиши объекти ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мақсадида савол беришга асос бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарса фалсафанинг предметидир. Шу муносабат билан у ёки бу одамнинг фалсафий қарашлари ҳақида ва ҳатто унинг фалсафаси тўғрисида сўз юритиш мутлақо ўринли бўлади ва бунга биз кундалик ҳаётда тез-тез дуч келамиз.
Бироқ айни ҳолда бизни фан сифатидаги, айрим инсоннинг эмас, балки бутун жамиятнинг ривожланиш маҳсулига айланган ижтимоий ҳодиса сифатидаги фалсафа қизиқтиради ва айни шу сабабли юқорида келтирилган таърифда «инсон» тушунчаси йиғма маънода қўлланилган. Бу ерда шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, гарчи фалсафанинг предметига биз умумий нуқтаи назардан анча кенг таъриф берган бўлсак-да, айрим тарихий даврларда одатда у ёки бу сабабларга кўра муайян масалалар доираси фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқади. Масалан, қадимги Юнонистонда космоцентризм илк фалсафий таълимотларнинг ўзига хос хусусияти бўлиб, бунда асосий эътибор «космос», «табиат»ни англаб етишга қаратилган. Кейинчалик, қадимги юнон шаҳар-полислари равнақ топган даврда файласуфлар диққат марказидан ижтимоий муаммолар, ахлоқ, давлат қурилиши масалалари ўрин олди. Европада христианликнинг, Шарқда ислом динининг вужудга келиши ва мустаҳкамланиши натижасида ўрта асрлар фалсафаси теоцентрик (юнон. theos – марказдан ўрин олган худо) хусусият касб этди, яъни Худо ва у яратган олам фалсафий қизиқишларнинг асосий предметига айланди. Уйғониш даврида фалсафа санъат (эстетика)га ва кўп жиҳатдан инсонга мурожаат қилинди.. Янги давр деб номланувчи XVII-XVIII асрларда фалсафа тобора кучайиб бораётган фан билан узвий боғланди, натижада фалсафий тадқиқотларнинг диққат марказидан билиш ва илмий методлар масалалари ўрин олди.
XIX асрнинг иккинчи ярмида юз берган «классик фалсафа» ва оқилоналик инқирози иррационаллик, интуитивлик, онгсизлик муаммоларини намоён этди, ХХ асрнинг биринчи ярмида улар «ноклассик фалсафа» таҳлилининг асосий предметига айланди, бу эса, ўз навбатида, матнлар мантиғи, тили, уларни талқин қилиш ва шарҳлашга алоҳида қизиқиш уйғонишига олиб келди. ХХ асрнинг сўнгги ўн йилликларида ҳозирги маданиятдаги инқироз ҳодисаларини ва янги ахборот технологияларининг, шунингдек оммавий коммуникация воситаларининг жадал суръатларда ривожланиши билан белгиланган муаммоларни кун тартибига қўйган постноклассик фалсафа шаклланди. Бу фалсафа вакиллари «тарихий ривожланишнинг тугалланганлиги», барча маънолар ва ғоялар «айтиб бўлинганлиги» ҳақида мушоҳада юритиб, инсон янги ахборотга ишлов беришга қодир эмаслигига эътиборни қаратар экан, нотизимлилик, Европа анъанавий фалсафий билимининг негизлари, қадриятлари ва чегараларини ўзгартириш ғоясини илгари сурдилар.
Ниҳоят, ХХ-XXI аср чегарасида энг янги фалсафада биринчи ўринга чиққан ва энг муҳим мавзулар қаторидан ўрин олган яна бир мавзу глобаллашув жараёнларининг моҳиятини ва уларнинг ривожланиш йўналишини аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бу жараёнлар ҳозирги вақтда жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларини қамраб олди ва давримизнинг оламшумул муаммоларини юзага келтирдики, уларнинг назарий ва амалий ечимини топиш бу муаммоларни фалсафий даражада англаб етишни ҳам назарда тутади. Халқаро миқёсда алоҳида эътибор бериш ва келишилган ҳаракатларни тақозо этувчи энг муҳим муаммолар қаторига экология, демография, хавфсизлик, халқаро жиноятчилик, энергетика ресурслари, қашшоқликка чек қўйиш муаммоларини киритиш мумкин.
Кўриб турганимиздек, фалсафанинг предметини қандайдир битта, қатъий чекланган, муайян масалалар доираси билан боғлаш мумкин эмас. У вақт омилига ва объектив сабаблар тўпламига қараб, доим у ёки бу муаммо ёки уларнинг муайян мажмуи тарзида биринчи ўринга чиқади. Аммо бу бошқа мавзулар, масалалар ва муаммолар ўз аҳамиятини йўқотади ва фалсафа чегарасидан четга чиқади, унинг таҳлил предмети бўлмай қолади, деган маънони англатмайди. Бош мавзуларни иккинчи, учинчи ёки ундан ҳам кейинги ўринга суриб қўяди, улар муайян даврда ва тегишли шароитда фалсафий таҳлил диққат марказидан ўрин олиш ёки фалсафий муаммоларнинг устувор йуналиши бўйлаб юқорига кўтарилиш учун ўз вақтини «кутиб», гўёки панада туради, десак, тўғрироқ бўлади. Айни шу сабабли биз фалсафа тарихида қизиқишлардаги устуворликларнинг муттасил ўзгаришини, у ёки бу масала бош масалага айланиши, фалсафий ҳамжамиятнинг асосий эътибори маълум вақт мобайнида унга қаратилишини кўрамиз.

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish