Режа: Бухоро хонлигида шайбонийлар ҳукмронлиги тарихига оид манбалар ва адабиётлар


 Шайбонийлар, сафавийлар ва Бобур ўртасидаги муносабатлар



Download 391,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/10
Sana01.06.2022
Hajmi391,37 Kb.
#629124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-mavzu Shayboniy 8

6. Шайбонийлар, сафавийлар ва Бобур ўртасидаги муносабатлар.
1511-1512 йилларда шайбонийларнинг бир иттифоққа кела олмаганли-
гидан фойдаланган Бобур сафавийлар кўмагида Самарқанд тахти учун курашни 
давом эттириш имконига эга бўлади. Хуросон тўлалигича, шу жумладан, 
ҳозирги Туркманистон, Хоразм, Шимолий Афғонистон ҳудудлари Эрон шоҳи 
Исмоил ҳукмронлиги остига ўтади. Кобул ҳукмдори Заҳириддин Муҳаммад 
Бобур шоҳ Исмоил билан ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиб, унинг ёрдамида 1511 
йилнинг баҳорида Ҳисорни, ёзида Бухорони, октябрнинг бошида эса 
Самарқандни яна қўлга киритади. 
Бобур Самарқандни эгаллагач, шоҳ Исмоилни олий ҳукмдор деб эълон 
қилди. Шиа имомлари номи билан тангалар зарб қила бошлади, Мовароун-
наҳрни Эрон манфаатларига буйсундирди. Унинг буйруғи билан жума номо-
зида шоҳ Исмоил номига хутба ўқитилди. Бобурнинг бу ҳаракати, айниқса, 
Исмоил Сафавий етакчилигини тан олиши маҳаллий халқнинг (суннийларнинг) 
норозилигини қўзғади. Бундай қулай фурсатдан Шайбонийхоннинг жияни 
Убайдулла султон (1486-1540) фойдаланишга киришади ва 1512 йилнинг 28 
апрелида Жондор тумани яқинидаги Малик кўли ёнидаги жангда Бобур 
лашкари Убайдулла Султон қўшинидан енгилади. Бобур Ҳисорга чекинади. 
Убайдуллахон Бухоро ва Самарқандни эгаллайди. Бу воқеадан сўнг шоҳ 
Исмоил Нажми Соний бошчилигида 80 мингли (баъзи манбаларда 60 минг) 
қизилбошлилар қўшинини Мовароуннаҳрга юборади. 1512 йил 16 июнда 
“қизилбошлилар” Амударёдан ўтиб Бобур қўшинига келиб қўшиладилар. Бобур 
Мовароуннаҳрни Шайбонийлардан қайтариб олишга охирги марта уриниб 
кўради. Дастлаб Қарши шаҳри қўлга киритилади. 
Бобурнинг илтимосига кўра Нажми Соний шайбоний султонларга қарши 
юборилганлиги айтилади. Аммо 1511-1512 йиллардаги ҳарбий-сиёсий 
5
Одатда қўшиннинг ортида туялар карвони юрган бўлиб, уларда аскарларнинг сафарда керак 
бўладиган барча буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ҳарбий аслаҳа захиралари мавжуд бўлган. Бу 
карвон тарихий манбаларда уғруқ, партол сингари номлар билан учрайди. 
6
Шайбонийхон 1501 йилги Сарипул жангида Бобурни шунга ўхшаш услубда мағлубиятга учратган 
эди. 


жараёнларда бевосита иштирок этган, Эроннинг ҳам, Мовароуннаҳр ва Кобул 
томоннинг ҳам бу жараёндаги ўрнини бирдай билган Хондамир ўзининг 
“Ҳабиб ус сийар” асарида Нажми Сонийнинг аслида Бобурга қарши 
юборилганлигига ишора қилади. Яъни, Марв жангидан кейин Бобур Ҳисори 
Шодмон, Хатлон, Қундуз, Боғлон вилоятларини эгаллагач, Мовароуннаҳрни 
забт этиш учун ёрдам сўраб шоҳ Исмоилга элчи юборган (Элчиларга Хондамир 
бошчилик қилган). 1511 йилнинг октябрь ойида Исмоил юборган Аҳмадбек ва 
Шоҳрухбек бошчилигидаги қўшин ёрдамида Бобур Самарқанд ва Бухорони 
эгаллагач, келишувга биноан, шоҳ Исмоил номига хутба ўқилиб, пул зарб 
қилинган. Иттифоқдош Эрон саркардаларига юртига қайтиш учун рухсат 
берилгач, Мовароуннаҳр аҳолиси, диний уламолар ва бир гуруҳ амалдорлар 
Бобурнинг шиа мазҳабидаги Эрон ҳукмдори ноиби бўлишига кескин норози 
бўлиши натижасида шоҳ Исмоил билан келишувнинг айрим шартларини 
бузишга мажбур бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки, 1511 йил декабрида 
Эрон шоҳининг Мовароуннаҳрдаги хуфиялари Бобурнинг шоҳга бўйсунмаслик 
йўлидан бораётганлиги ҳақида маълумотларни етказгач, шоҳ Исмоил Нажми 
Соний бошчилигидаги 15 минг атрофидаги қўшинни Мовароуннаҳрга, Бобурни 
итоат қилишга қайтариш учун юборган (кейинчалик у Хуросондаги бошқа 
амирларни ҳам ўзига қўшиб олиб, аскарлари сонини ошириб олган). 1512 йил 
апрелида Кўли Малик жангида Бобур шайбоний султонлардан енгилган вақтда, 
Нажми Соний Хуросонда бўлиб, унга бу хабар етиши билан, шоҳ фармонига 
зид равишда, шайбоний султонларга қарши Мовароуннаҳрга юриш қилган (
Бу 
ҳақда батафсил қаранг
: Ғиёсиддин Хондамир. Ҳабиб ус-сияр. – Б. 1214-1222.). 
Эрон, Туркия, Тожикистонлик айрим тарихчиларнинг фикрича, шоҳ Исмоил 
Нажми Сонийнинг ўзбошимчалик билан шайбоний султонларга қарши юриш 
қилганидан норози бўлиб, унда ўз саркардасини жазога тортиш фикри ҳам 
бўлган. Чунки, 1511 йил март ойида шайбоний султонлар ва шоҳ Исмоил 
орасида сулҳ тузилган бўлиб, унга кўра, султонлар Амударёдан жанубга босқин 
уюштирмаслик, ўз навбатида шоҳ Мовароуннаҳрга ҳужум қилмаслик 
мажбуриятини олган эдилар. Кейинчалик, 1512 йил Нажми Соний устидан 
ғалаба қозонган шайбонийлар Хуросон ҳудудига бостириб кириб, Машҳадгача 
бўлган ҳудудларни муваққат бўлса-да ўз қўлларига олиб, талон-тарож 
ишларини ҳам амалга оширган. 
Бобурнинг иттифоқчи қўшинлари Бухоро томон юриб, Карманани қа-
малга олган вақтда, шайбоний султонлардан Убайдуллахон Ғиждувон яқинида 
тўсатдан қизилбошлиларга ҳужум қилиб (1512 йил 24 ноябрда), уларни тор-мор 
келтиради. Ғиждувон жангидаги мағлубиятдан сўнг Исмоил Сафавийнинг 
Бобур билан иттифоқи бузилади. Бобур яна Кобулга кетишга мажбур бўлади. 
1512 йил Мовароуннаҳр тахтини Кўчкунчихон эгаллаган бўлсада, амалда 
ҳокимият Бухоро ҳокими Убайдуллахон (1505-1533 йиллар Бухоро ҳокими, 
1533-1540 йилларда бутун мамлакат ҳукмдори) қўлида эди. Убайдуллахон ўз 
давлати чегарасини Шайбонийхон давридаги сарҳадларда қайта тиклашга 
ҳаракат қилди. Узоқ вақт қўлда сақлашга эриша олмаган бўлса-да, Ҳиротни 
ишғол этган, “қизилбошли”ларни бир неча марта мағлубиятга учратган эди. 


Айни пайтда у мамлакат ичкарисидаги ўзаро курашлар ва тарқоқликка ҳам 
барҳам берди. 

Download 391,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish