Режа: Бухоро хонлигида шайбонийлар ҳукмронлиги тарихига оид манбалар ва адабиётлар


 Марв жанги ва Шайбонийхоннинг ҳалок бўлиши



Download 391,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana01.06.2022
Hajmi391,37 Kb.
#629124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
8-mavzu Shayboniy 8

5. Марв жанги ва Шайбонийхоннинг ҳалок бўлиши. 
Мовароуннаҳр ва Хуросон эгаллангандан сўнг 1509 йилнинг апрель 
ойида Шайбонийхон Қаршидан Эрон сари йўлга тушади. Сафавийлар ва 
шайбонийлар ўртасидаги жангга қадар Шайбонийхон Эронни босиб олиш учун 
зимдан тайёргарлик кўрган. Жумладан, 1509 йилнинг апрель ойида у Қаршида 
ўз қўшинларини тўплайди ва уларга бош бўлиб Амударё кечуви – Бурдалиқ 
томонга (ҳозирги Чоржўй яқинида) йўл олади. Лекин Фазлуллоҳ ибн 
Рузбеҳхоннинг берган маълумотига қараганда, Шайбонийхон йўлда ўзбек 
султонларини ўз улусларига қайтариб юборади. Муҳаммад Темур султон 
Самарқандга, Ҳамза султон Ҳисори Шодмонга, Убайдулло султон Бухорога ўз 
қўшинлари билан қайтиб кетадилар. Марв шаҳрини эгаллаган Шайбонийхон 
Эроннинг ички вилоятларига юриш қилади. Машҳад ва Тус шаҳарларини 
эгаллаб, улардаги муқаддас жойларни зиёрат этиб, баъзи меъморий обидаларни 
таъмирлашга буйруқ беради. 1510 йилда Эрондан қайтган Шайбонийхон 
орқадан катта куч билан етиб келган Эрон шоҳи Исмоил Сафавий қўшинлари 
билан Марв яқинида, Мовароуннаҳрдан ёрдам келишини кутмасдан жангга 
киришга мажбур бўлади ва сон жиҳатдан устунликка эга бўлган 
“қизилбошлилар” қўшинидан мағлубиятга учрайди. Муҳаммад Шайбоний-
хоннинг ўзи ҳам шу жангда ҳалок бўлади. 
Бу жанг ҳақидаги нисбатан батафсил маълумот Хондамирнинг “Ҳабиб 
ус-сийар” ва Муҳаммад Ҳайдарнинг “Тарихи Рашидий” асарларида келти-
рилган бўлиб, улардаги маълумотлар таҳлили Шайбонийхоннинг мағлубияти 
қуйидаги омиллар сабаб юз берганлигини кўрсатади: биринчидан, 1509 йилги 
Қозоқ хонлигига қарши охири кўринмаган, на ғалаба, на мағлубиятга олиб 
келган бесамар юриш, Хусосон ва Эроннинг шимоли-шарқий ҳудудларига 
юришлар натижасида қўшиннинг руҳияти тушиб, толиқиши ҳамда қиш 
яқинлашуви билан уларга рухсат бериб юборилганлиги; иккинчидан, Марв 
қамали пайтида Исмоил Сафавийнинг найрангига учиб
4
, қўшинни қалъадан 
чиқариб, душман ортидан таъқиб қилиши. Йўлда учраган Исмоил элчисининг у 
Эронга 
қайтаётганлиги 
ҳақидаги 
ёлғон 
хабарига 
лаққа 
тушиши 
Шайбонийхоннинг жадал ҳаракатига сабаб бўлган; учинчидан, бевосита жанг 
пайтида ҳарбий ҳийлаларга алданганлиги: 1) Эрон қўшинининг орт томонида 2-
3 қатор туялар тизилган бўлиб, Муҳаммад Шайбоний тепаликдан туриб рақиб 
тажрибанинг етишмаганлиги, уларнинг ҳали мустаҳкам ҳокимият туза олмаганлиги ҳамда бир-бири 
билан ўзаро дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаб олмагани бўлди. Натижада улар тажрибали, 
ёши ўзларидан бир неча баробар катта (Шайбонийхон бу вақтда 50 дан ошган эди) ҳарбий соҳани 
яхши биладиган, кучли интизомга эга бўлган саркардага қарши тура олмай қолдилар. Шайбонийнинг 
Хуросонга юриши олдидан бу ерда ҳам худди шундай вазиятнинг юзага келиши (1506 йил Ҳусайн 
Бойқаронинг вафот этиши) ўзбеклар имкониятининг ортишига сабаб бўлди. 
4
Бир неча мактуб алмашинувидан кейин, шоҳ Исмоил ҳийла йўлига ўтиб, Эронга қайтишини маълум 
қилган. Шайбонийхон эса унинг ростдан ҳам Эронга қайтаётганлигига ишонган, чунки 
Мовароуннаҳрдан шайбоний султонларнинг ёрдам учун келаётганлиги ҳақидаги хабар шоҳ Исмоилга 
маълум эканлигини билган ва у шундан чўчиб, қамални бўшатди, деган хато фикрга борган. 


қўшини ортидаги туяларни кўрган, бироқ уларга аҳамият бермаган
5
. Аслида 
Шоҳ Исмоил туялар ортига энг сара отлиқларни жойлаштирган эди; 2) жанг 
бошланиши билан Эрон аскарларининг қалб (марказ) қисми бир оз жанг қилган 
бўлиб, чекинишга тушади. Шайбоний қўшинларининг маркази эса уларни 
таъқиб қилиб, ўлжа олишни бошлаб юборади. Шундай вазиятда туялар қатори 
ортидаги Эрон суворийлари ҳужумга ўтиб, Мовароуннаҳр қўшинининг қанот 
қисмларини тарқатиб юбориб, ичкарига кириб боради ва Шайбоний 
қўшинининг қалб (марказ) қисмини қуршовга олади. Орқада турган Шайбоний-
хон эса асосий қўшинидан ажраб қолиб, қочишга мажбур бўлади
6

Жанг тугаганидан сўнг унинг жасади аскарлар жасадлари орасидан 
топилган. Шайбонийхоннинг бошсиз танаси Самарқанддаги ўзи қурдирган 
мадрасада дафн этилади.

Download 391,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish