”Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз
”Биз таълим ва тарбия тизимининг барча бўғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз. Ҳақиқатдан ҳам ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган бўлиб қолмоқда. Бунинг учун, аввало, бошланғич синфларда ўсиб келаётган ёш авлодга мукаммал таълим-тарбия бериш зарур. Бошланғич синф ўқитувчилари кучли педагогик маҳоратга эга бўлишлари шарт. Улар ўқувчиларни тўла дарсга қамраб олишлари, дарс жараёнига қизиқтира олишлари лозим.
Узлуксиз таълим жараёнида ҳар бир ўқитувчи инновацион усуллардан фойдалана олиши, уни амалиётда тадбиқ эта олиши лозим. Бу жараёнда ўқитувчига қўйиладиган талаблар қуйидагилардан иборат:
-инновацион технология тушунчасини унинг мазмун-моҳиятини билиши;
-инновацион технологияларнинг таълим мақсадини амалга оширишдаги ўрни ва ролини билиши
-инновацион технологияларни фанлар бўйича қўллаш принципларини билиши;
-таълимий ва ишчанлик ўйинларини билиши;
-муаммоли ривожлантирувчи таълим методларини билиши;
-ўқувчиларнинг мустақил фаолиятларини ташкил қилиш ва таъмонлаш йўлларини билиши;
-ўқувчиларнинг ўз устида мустақил ишлаш маҳоратини ошириш усулларини эгаллаши;
- кўргазмали ўқитиш усулларини билиши ва эгаллаши.
Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришда бошланғич таълим сифатини тубдан ошириш, болаларни кичиклигиданоқ китоб ўқишга қизиқтириш масаласи ҳам бевосита ўқитувчиларга боғлиқ. Бошланғич синф ўқувчилари ҳар бир дарсга инновацион ёндашишлари керак. Ўқитувчи ўқувчилар билан педагогик ҳамкорлик қилиши,бунда асосан қуйидагиларга эътибор беришлари лозим: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 23 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганларидек: “Кўплаб ота-оналар, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар асосида юртимизда 11 йиллик таълим қайта тикланди. Жойлардаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни қоплаш учун Тошкент вилоятида Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этилди . Бундан ташқари , 15 та олий таълим муассасида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларда ўрта махсус маълумотга эга бўлган 5 мингдан ортиқ педагоглар учун олий маълумот олиш имконияти яратилди».
Ҳулоса қилиб айтадиган бўлсак, бошланғич таълимнинг мамлакатимизда ислоҳий ўзгаришлар даврида, яъни узликсиз таълим тизимидаги ўрни ва аҳамияти юксак даражага кўтарилди. Ўқитувчиларнинг моддий ва маънавий мафкураси ошди. Улар янги давр талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни ўқув жараёнида фанга ва билим олишга бўлган қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлашлари зарур.