18-расм. Генларнинг эпистатик таъсирида товуқ зотларида пат рангининг ирсийланиши.
Товуқлардаги пат рангининг бундай тарзда ирсийланиб, F2 да ажралиш кузатилишининг генетик асослари билан танишайлик. Товуқ зотларида пат рангининг оқ-қора бўлиши икки жуфт ноаллел генларига боғлиқ. Уларнинг биринчи жуфти С-с генидир. Бу геннинг доминант аллели гомозигота (СС) ҳамда гетерозигота (Сс) ҳолатларда пат рангининг қора бўлишини таъмин этади. Аллел бўлмаган иккинчи жуфт ген- I-i эса, С-с генининг фаолиятини бошқариш вазифасини бажаради. Бу ген-ингибитор ген деб юритилиб, доминант гомозигота (II) ҳамда гетерозигота (Ii) ҳолатларда патга ранг берувчи С генининг фаолиятини тўхтатади. Натижада С гени генотипда мавжуд бўлса ҳам, патнинг қора бўлиш хусусияти фенотипда ривожланмайди, оқибатда пат ранги оқлигича қолади.
Юқоридагиларга асосланиб, чатиштириш учун ота-она организмлари сифатида олинган товуқ ва хўрозларнинг пат ранги бўйича генотипларини қуйидагича белгилаймиз.
Ирсийланган белгилар ажралишининг 12:3:1 нисбати. Бунга мисол қилиб, от зотларида жун рангининг ирсийланишини оламиз. Уларда жун рангининг ирсийланишида, икки жуфт ноаллел ген иштирок этади. Улардан бири доминант С гени бўз рангни, иккинчиси - В эса қора рангни ривожлантиради. Доминант эпистатик С гени доминант гипостатик В гени устидан устунлик қилади. Чатиштириш учун олинган бия ва айғирларнинг жун ранги бўйича генотипларини қуйидагича белгилаймиз. Ирсийланган белгилар ажралишининг 12:3:1 нисбати.
Бунга мисол қилиб, от зотларида жун рангининг ирсийланишини оламиз. Уларда жун рангининг ирсийланишида, икки жуфт ноаллел ген иштирок этади. Улардан бири доминант С гени бўз рангни, иккинчиси - В эса қора рангни ривожлантиради. Доминант эпистатик С гени доминант гипостатик В гени устидан устунлик қилади. Чатиштириш учун олинган бия ва айғирларнинг жун ранги бўйича генотипларини қуйидагича белгилаймиз.
F2 да олинган тойларни жун ранги бўйича учта фенотипик синфга ажратиш мумкин - 12 қисм бўз ранг : 3 қисм қора : 1 қисм саман (илова- 19-расм) Доминант эпистаздан ташқари белгиларнинг ирсийланишида рецессив эпистаз ҳам кузатилади. Унга масалан қуёнларда жун рангининг ирсийланишини келтириш мумкин. Қора жунли қуёнлар (AAbb) оқ жунли (aaBB) қуёнлар билан чатиштирилганда биринчи авлодда кул ранг (агути) (AaBb) қуёнчалар олинган. F2 да эса олинган қуёнчаларнинг 9/16 қисми кул ранг (A_B_), 3/16 қисми қора (A_bb) ва 4/16 қисми оқ (aaB_ ва aabb). Бу натижа генлар ўзаро таъсирининг комплементар типида ҳам кузатилган эди. Бу натижани рецессив эпистаз аа > В_ ва аа > bb деб ҳам тушунтириш мумкин. Бундай ҳолда ааВ_ генотипларига эга бўлган қуёнчалар оқ рангда бўладилар, а гени рецессив гомозигота ҳолатда қора пигментнинг ҳосил бўлмаслигини таъминлайди ва у орқали қора пигментни жуннинг бўйламасига тарқатувчи В генининг фаолиятига тўсқинлик қилади. Юқорида тавсиф этилган якка рецессив эпистаздан ташқари ҳар бир геннинг рецессив аллели гомозигота ҳолатда бир вақтнинг ўзида реципрок ҳолда комплементар генларнинг доминант аллелларининг таъсирини босиб турадилар, яъни аа > В_ , bb > A_ . Бундай икки рецессив гомозиготанинг фаолияти қўш рецессив эпистаз деб аталади. Дидурагай чатиштиришда фенотип бўйича ажралиш 9:7 нисбатда бўлади. Ноаллел генлар ўзаро таъсирининг комплементар типига келтирилган хушбўй нўхат ўсимлигида гул рангининг ирсийланиши қўш рецессив эпистазга мисол бўла олади. Шундай қилиб, генларнинг комплементар ва эпистаз типидаги фаолиятлари туфайли дурагай авлодларида янги, ота-она организмларида кузатилмаган белгилар пайдо бўлади. Бу эса комбинатив ирсий ўзгарувчанлик доирасини кенгайтиради, эволюция ва селекция жараёнлари учун қулай шароит туғдиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |